ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 43 bob

43 - боб

-Қара, кун-фуни ўрганиб олганга ўхшайман, - деб туриб олди Балла, кунларнинг бирида ҳовлида сайр қилиб юрганимизда. У турли ҳаракатлар қилди, қўллари ва оёқлари билан зарба бериш усулларини кўрсатди.

-Нимайди, Будда менга ёқади. Мен унчалик диндор киши эмасман... аммо сен учун эса - бу жуда қимматли эканини биламан. Бу билан яқиндан танишишни хоҳлайман, хаҳ, оти нимайди... шаманизм, шундайми? Хуллас, ҳаммаси сафсата.

Мен тўҳтаб, унинг кўзига тик боқдим.

-Ҳа, энг муҳим нарсаларни билиб олибсан, дўстим, - дедим қатъийлик билан.

Балла бироз ўйланиб қолди.

-Гапираётган нарсаларнинг ҳаммаси диний туман, ҳа-ҳа, диний туман ва бошқа ҳеч нарса эмас! Ҳаммаси хато фикр! Фойдасиз! Ёлғоннинг ўзгинаси!

-Тони, тинчлан!

-Йўқ, менга қулоқ сол. Тарозунинг бир палласида – Худога ишонч, бошқасида эса – дунёдаги барча динлар. Мен биргина Қодир Худога ва Унинг Ўғли, Исо Масиҳга ишонаман. Фақатгина Исо Ўзи ҳақида шундай деган: “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман; барча Отамнинг ҳузурига фақатгина Мен орқали боради”.

-Оҳ–о, жуда баланпарвоз гаплар-ку!

-Балла, бу баландпарвоз гаплар эмас, бу ҳақиқат. Муқаддас Китобда, Коринфликларга Биринчи мактубнинг саккизинчи боб, олтинчи оятида шундай ёзилган: “...Лекин биз учун биргина Отамиз Худо бор. Ҳамма нарса Ундандир, биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Ҳамма нарса у орқали вужудга келган, биз ҳам У орқали яшаймиз”. Балла, ҳақиқатга қарши чиқа олмайсан, ёки одамлар томонидан тўқиб-чатилган бир талай таълимотлар билан ҳақиқатни чалкаштириб, уни бузиб талқин қилолмайсан.

Биз яна иккимиз юришни давом эттирдик. Тўсатдан Балла деди:

-Сен учун ўзингнинг эътиқодинг – мен учун худди “Миллуолл” кабидир.    

-Балла, сен нима деяпсан?

-Қулоқ сол, Тони, “Миллуолл” – энг зўр команда, тўғрими? Ягона ва тенги йўқ. Бошқа командалар – шунчаки, ўзича.

-Хўп, гапингни давом эттиравер, - дедим мен, - қизиқ, менга нималарни исботламоқчисан?

-Тони, сенинг гапларингга бошқача мисол келтиряпман-да. Тушундингми? Сен учун бу эътиқод ва сенинг Исо Масиҳинг. Мен учун эса – “Миллуолл” футбол клуби.

Мен вақтимни бекорга ўтказаётганимни тушундим, аммо у билан бирга кулдим.

-Йўқ, йўқ, Балла, сен ҳеч нимани тушунмадинг...

-Нимани тушунмадим?

-Исо мен учун хобби ҳам эмас, фойда чиқарадиган иш ҳам эмас. Сен футболга, яна кимлардир шахматга, шашкага ёки рақс тушишга ишқибоз бўлгани сингари, мени Исога ишқибоз бўлган деб айтиб бўлмайди...

-Братан, сал ўзингизни босиб олинг!

-Қулоқ сол, Балла, Исо мен учун – бу ҳамма нарса. У нафақат яхши дўст, балки У – менинг ҳаётимнинг пойдеворидир. У – ҳаётнинг ўзидир. Мана шундай. Сен буни қабул қиласанми, ёки йўқми, бу сенинг ишинг. Мен учун бу - осмоннинг кўклиги, дарахтларнинг яшиллиги кабидир. Буларнинг акси эканлигини ҳеч ким менга исботлай олмайди. Лекин мен бу ҳақда бошқаларнинг билишини ҳам хоҳлайман. Бу ҳаёт–мамот масаласидир.

-Кўриб турибман, гижинглаган тойни эгарлаб олибсан! Хўп, шундай бўлақолсин, сен бунга ишонасан ва бу сенинг ишончинг.

-Фақат менинг ишончим эмас, балки миллионлаб бошқа одамларнинг ишончи, улар ишонч қадамини қўйди ва ўзлари учун ҳақиқатни очди.

-Ҳа, лекин мен уларнинг биттаси эмасман...

-Яхши, фараз қилайлик, сен стадионда ўтирибсан, атрофингда кўплаб дўстларинг, сизлар биргаликда ажойиб футбол ўйинини томоша қиляпсизлар. Ҳакам сизлар яхши кўрган команда дарвозаси томон ўн бир метрли жарима тўпини тепишни белгилайди, бироқ шу пайтда ҳожатга чиққинг келиб қолади. Сен ҳожатга чиқиб кетдинг, шу вақтда кучли за-р-р-ба – сизларнинг дарвозабонларинг тўпни тутиб олди! Сен орқага югуриб келиб қарасанг, сенинг дўстларинг ўзида йўқ хурсанд – бақир, чақир... Улар бу зарбани ва дарвозабоннинг эпчил ҳаракат қилиб тўпни тутиб қолганини кўрдилар. Бу энг зўр ҳолат. Бундай дақиқаларни сен ҳеч кўрмагансан. Дарвозабон бутун командани мағлубиятдан қутқариб қолди! Бундай лаҳзаларни ўтказиб юборганингдан сен афсусдасан. Бинобарин, сен бунга шубҳа билан қарайсанми? Албатта, йўқ! Сен ўзинг буни кўрмаган бўлсанг-да, лекин бунинг нақадар зўрлигига  ишонасан. Ҳа-ҳа, сен ишонасан, чунки дўстларинг сенга дарвозабоннинг моҳирлигини ва эпчиллигини роса мақтайди. Сен тўп тепилганда бу ерда бўлмагансан, дунёдаги энг зўр футбол эпизодини – битта дарвозабон бутун командани қутқариб қолганини кўрмадинг. Лекин дўстларинг бунинг гувоҳи бўлди, сенга буни етказдилар ва сен бунга тўла ишонч ҳосил қилдинг.

-Энди тушунарли. Ўз кўзим билан кўрмаганим, бу ёлғон дегани эмас. Таъкидлашингча, Исо мавжуд, гарчанд Уни кўрмаган бўлсам-да, У бор ва бу ҳақиқат.

-Тўғри-да! Исо хочда сен ва мен учун ўлганда, у бизга қутқарилиш ато этган, деб айтяпман сенга. Бу тўғрида менга бир одам сўзлаб берганда, мен бунга ишондим. Энди эса Исонинг нажот беришига ишонаман, зеро бунга ўзим амин бўлдим. Ҳаётимнинг сўнгги кунигача нажот учун Ундан хурсанд ва миннатдор бўлишдан тўҳтамайман.

-Мен ҳамон сартирда ўтирибман, деб айтмоқчимисан?

-Йўқ, Балла, мен сенга Исо ҳақида сўзлаганимда, сен сартирдан чиқиб кетгансан. Энди сен столнинг олдига бориб, сенга тавсия қилинаётган бепул пивони олишинг керак.

-Мана бу бошқача гап! Ваниҳоят одамларга ўхшаб гапирадиган бўлдинг.

-У ерда сен учун кружка ҳам тайёрлаб қўйишган, - дедим жилмайиб.

Балла мени тушунди. Келгусида иккимизнинг ўртамизда шунга ўхшаш кўплаб суҳбатлар бўлиб ўтди. Мен ҳамон у учун ибодат қилмоқдаман, токи Балла ажойиб бир лаҳзада ҳақиқатни топа олсин.

 

Фергюсон ҳам Балланинг тоифасидан эди. Қоратанли йигит, ҳокимият учун курашда Балланинг рақиби бўлган. У овқат тарқатиш блокида ишларди. Кунларнинг бирида олдимга келди ва деди:

-Ҳой, Тони! Эшитишимча, масиҳий экансан, шундайми? 

Мен жойимда қотиб қолдим. Балки, Фергюсон мени тепишга тайёр тургандир. Қандай қилиб унинг зарбасини қайтарсам экан?

-Ҳа, мен ўшандайман, - дедим ва ўз қўрқувимни ундан беркитдим.

Унинг хатти-ҳаракати мени ҳайрон қолдирди.

-Ҳозиргина менинг хотиним вафот этибди, - деди у ғамгинлик билан.

Ўзимни қўлга олдим. Демак, ҳозир у ўз аламини мендан олади. Бир дақиқа ўтди, икки, уч... У қўлини елкамга қўйганини ҳис қилдим.

-Хотиним учун ибодат қиласанми? – сўради Фергюсон.

Томоғимга бир нима тиқилгандай бўлди.

-Албатта, хотининг учун ибодат қиламан, - дедим, - шунингдек, мен сен учун ҳам Худога ибодат қиламан, чунки У сени тирик қолдирди.

Биз узоқ суҳбатлашиб ўтирдик. Энди болаларига нима бўлиши тўғрисидаги ўз қўрқув ва хавотирликларини у беркита олмасди. Менинг қўлимдан келган ёрдамим – Фергюсон билан ибодат қилишим эди. У ибодатни миннатдорчилик билан қабул қилди.

Шу воқеадан сўнг Фергюсон ҳар сафар озиқ-овқат блокида навбатчилик қилганда, менга қўшимча тарзда апельсин ва пудинглар олиб келиб турарди.

 

Барча маҳбуслар боришни истаган иш – “қизил боғичли” иш эди. “Қизил боғичли” ишчиларга бир ҳафтада беш фунтгача пул тўланади. “Қизил боғичли”ларга блокнинг ташқарисидаги ҳудудни йиғиштириш ишониб топширилган. Улар ҳеч қандай назоратсиз ўзлари ишлашга чиқиб кетардилар ва ўзлари қайтиб келардилар. Бироқ бу ишга маҳбусларни ажратиб олувчи назоратчиларнинг бошлиғи ниҳоятда синчковликни ва эҳтиёткорликни намойиш қиларди. Қамоқхонанинг атрофи периметр бўйлаб баланд девор билан ўралган. Аммо “қизил боғичли” ҳар қандай маҳбуснинг хоҳиш-истаги ва ўзига хос жисмоний  тайёргарлиги бўлса, у ҳеч муаммосиз осонгина девордан ошиб қочиши мумкин. Мен учун бу иш Худонинг инъоми эди. Ташқаридаги ҳудуд жуда ифлос бўлганлиги туфайли, иш оғир эди. Аммо мен очиқ ҳавода, бир ўзим берилиб ишлардим. Ҳар куни супурги ва ҳокандоз ёрдамида ўз участкамдан йигирма қоп мусор йиғиб олардим. Баллингтон “В” тоифадаги муассасалардан, яъни бошқача қилиб айтганда, қаттиқ режимга асосланган қамоқхона эди. Бироқ шуниси қизиқ эдики, бу ердаги маҳбуслар нимани хоҳласалар, шунга эга бўлардилар. Қамоқхона блоки икки қаватли бино бўлиб, ҳамма деразалари ташқарига қараган эди. Деразадан маҳбуслар бемалол бир марталик ишлатилган шприцларни, презервативларни, ачиган мева-сабзавотларни, шишаларни, газета ва ҳаттоки ўз ахлатларини ҳам ташлашарди. Баъзи бир маҳбуслар ҳайвонлардан ҳам баттар эдилар.

Шундай одамлар ҳам борки, менга берилган имтиёзларга ҳасад қиларди. Деразадан қараб турган ҳасадгўйлар қўлларига нима илинса, шуларни менга қарата отарди: шиша синиқларидан тортиб апельсин пўчоқларигача, ёки сасиган пайпоққа ўралган олқинди совун учиб келарди, баъзида эса тепадан қайноқ сув қуйиларди. Бундай “ўқлардан” қочиб қутулиш қийин эди ва мен ҳар доим иш вақтида ибодат қилардим. Тез орада паст қаватдаги маҳбусларнинг кўпчилиги билан яқиндан танишиб олдим. Сал кейинроқ эса мен ҳар бир маҳбус учун у ёки бу тарзда Худо ҳақида гувоҳлик бера бошладим. Битта камерада икки поляк - Анжей ва Болек ўтиришганди. Улар профессионал ўғрилар бўлиб, қаттиққўл ва жуда қўпол эдилар. Иккиси ҳам узоқ муддатдан бери жазосини ўтардилар. Улардан биттаси инглиз тилида чала-чулпа, яъни аранг гапирарди, шунинг учун ҳам у билан мулоқот қилиш унчалик осон иш эмасди.

Бир куни кечқурун полякларга хат ёзишга ўтирдим. Мен Муқаддас Хушхабарни уларга содда инглиз тилида тушунтириб бермоқчи бўлдим. Инглиз тили билан бирга поляклар учун тушунарли бўлсин деб баъзи бир грек сўзларидан ҳам фойдаландим ва хатни уларнинг дераза деб аталмиш туйнукчасига қистириб қўйдим. Орадан бир неча кун ўтгач, уларнинг деразаси тагини супураётганимда, мени Анжей чақириб қолди.

-Тони, хат учун раҳмат. Аммо биз бир нарсага қойил қолдик, - деди у ҳаяжонланиб, - нима сен, поляк тилини биласанми?

-Нима? – сўрадим ҳайрон бўлиб.

-Ҳа, сенинг хатинг... Ажойиб поляк тилида ёзилган, - ўзида йўқ хурсанд бўлиб деди Анжей. – Дўстим нима ва қандайлигини тушунтириб берди. Яна бир бор катта раҳмат.

Мен ўзимни йўқотиб қўйдим. Ахир поляк тилида мен бирорта сўзни ҳам билмасдим.

-Бундай бўлиши мумкин эмас, - деб эътироз билдирдим мен. – Мен инглиз ва грек тилида ёзгандим.

Анжей ҳайратда қотиб турарди. У полякча бир нималарни ғудурлаб кўздан ғойиб бўлди. Деразадан Болек кўринди, у қўлидаги хатни кўрсатиб, мен билан саломлашди.

-Ҳа, ҳа. Поляк тили ажойиб, – деди у ва оғзи қулоғига етгудек бўлиб тиржайди.   

Мўъжиза юз берганини мен англадим. Худо шу ерда ҳам ишлабди.

Мен Унга ҳамду сано айтиб, ибодат қилдим. Сўнгра ўз ишимни давом эттирдим. Йиғиштиришни тугатиб, мени асосий блокка киргизишлари учун қўнғироқни босдим. Назоратчилар кўпинча мени “эсларидан чиқариб қўйишарди”. Улар шу тарзда кўм-кўк ўтда ўтириб, Муқаддас Китобни ўқишга ёки қамоқхонани ўраб олган ям-яшил баландликдан завқ олишимга имкон яратиб бераётганини тушундим.

Бир куни тепа қаватдаги камераларнинг биридан овоз эшитилди:

-Ҳой, Қавмбоши, Исо ўлибди, эшитдингми?

Мен зудлик билан хушёр тортдим. Бу маҳбусдан олдин ҳам кўп азоб чекканман. У бошимга шишалар отарди ва куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратларди, лекин ҳеч қачон ўзини кўрмаганман. Мен белкуракни қўлимга олиб, унинг бошига урмоқчи бўлгандай тепага кўтардим. Аммо вақтида ўзимни тўхтатиб қолдим, агар Исо ўрнимда бўлганда, у албатта бошқача йўл тутишини ўйладим. Мен маҳбусга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Аммо қутурган маҳбус асло тинчимасди. У ўзини безбетларча тутарди. Энди у тентакларча кула бошлади. Бирор чора кўришим керак. Ғазаб ичимда қайнарди. Бироқ мен қатъий қарор қабул қилдим.

-Йўқ, сен ноҳақсан, - дедим имкон қадар босиқлик билан. – Исо тирик. Мен буни аниқ биламан, чунки У менинг юрагимда яшаяпти, шундай экан, мен сени кечираман. Раббий сени марҳаматласин!

Бирозгина сукунат ҳукм сурди. Шундан кейин нима юз беришини мен тушуниб етдим. Мен тўхтадим, бошимни қуйи эгиб, Забурнинг йигирма иккинчи саносини ёддан ўқий бошладим...

 

Ўлим водийси зулматида юрсам ҳам, даҳшатлардан мен қўрқмайман, чунки Сен менга ҳамроҳдирсан, Ўз ҳассангу хивичинг менга тасалли берар...

 

Тепадаги деразадан устимга қайноқ сув қуйилди. Мен жойимда қотиб қолдим. Менинг кийимларимдан пар чиқарди, бироқ сув менга қайноқ эмас, балки бирозгина совуқдай туюлди. Баданимда куйган жойларнинг ҳеч қандай изи йўқ эди. Бирозгина ўйланиб турдим, сўнг дилозорни чақирдим:

-Ҳой, деразадан қарагин! – Менга жавобан қаҳ-қаҳ кулгу эшитилди. – Нима, қўрқиб кетдингми? – деб бақирдим. Сукунат. Нима қилиш керак? Мен уни яна бошқатдан чақиришимга тўғри келди. – Сен ким бўлсанг ҳам, шуни билиб қўйгин: мен чақимчи эмасман, сени ҳеч кимга сотмайман. Мен ҳаттоки сени қидирмайман ҳам. Агар мен масиҳий бўлмаганимда эди, аллақачон каллангни чақиб ташлаган бўлардим. Бироқ мен Исони жуда яхши кўраман. Мен қилган гуноҳларим учун шу ерларда юрибман, мен ниҳоятда афсусдаман. – Тепада – жимжитлик. Мен гапимни давом эттирдим: - Сен қуйидагиларни билиб олишингни жуда-жуда хоҳлайман: Раббимиз Исо Масиҳ номи билан мен сени кечирдим. Парвардигорнинг Ўзи сени марҳаматласин!

Юз берган воқеани кўплаб одамлар кўришди ва эшитишди.

-Тони, унинг адабини бер, - деб маслаҳат қилишарди менга. – Қайноқ сув қаердан қуйилганини билиб берсанг, бас, биз уни излаб топамиз.

-Йўқ, мен бундай қилмоқчи эмасман, - жавоб бердим мен.

Ҳамма мени ақлдан озиб қолди шекилли, деб ўйлади. Мен блокка қайтиб келганимда, назоратчилар юз берган воқеадан аллақачон хабар топган эканлар.

-Тони, у кимлигини бизга айтгин. Биз белгиланган тартибга мувофиқ иш кўрамиз, - деб ваъда беришди улар.

-Йўқ, унинг кимлигини мен айтмайман, мен унга сўз бердим.

-Уни шундай жазосиз қолдириб бўлмайди-ку, - эътироз билдиришди улар. Назоратчилардан бири менинг билагимдан ушлади ва хотиржамлик билан тушунтира бошлади: - Биз индамаймиз. Сен тепага чиққин-да, яхшилаб уни қилмишига яраша дўппослагин. Бир неча дақиқадан сўнг биз кириб келамиз, керагини биз ҳам қўшимча қиламиз.   

-Мен бундай қилолмаслигимни сизлар яхши биласизлар, - дедим мен. – Мен энди бошқача йўлдан юряпман.

Назоратчилар шокка тушиб қолдилар. Мен уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим:

-Биласизларми, мен бу одамни осонликча кечирдим. Кечириш кучи озодликни инъом қилади. Кечириш - ўч олишдан юксакроқдир.

Мен назоратчиларга яҳудийларнинг қадимий урф-одати ҳақида сўзлаб бердим. Урф-одатга кўра, юбилей йилида князлар ва шоҳлар маҳбусларни озод қилиб, барча қарзларни бекор қилар эканлар.

-Исо Масиҳга имон келтириш – шундай озодликка эришиш демакдир, - дедим мен. Бу худди шундай юбилей йили – хурсандчилик ва байрам қилиш вақтидир. Кечириш инсонларнинг юрагига ҳақиқий эркинликни ва бахт-саодатни олиб келади. Адоват эса одамларни бир умрга қамоқхонага ташлайди. Бу одам ким бўлишидан қатъий назар, уни кечиришга мажбурман.

Назоратчилар бир бирларига қаради ва елкаларини қисди. Улардан биттаси елкамни қоқиб қўйди.

-Қавмбоши, сен мендан ҳам яхшисан, - деди у жилмайиб.

Шундай қилиб ўша одамдан ўч олмадим. Аммо кейинроқ менгача етиб келган шов-шувга кўра, пастки қаватдаги дўстларим қаердан қайноқ сув тўкилганини аниқлаб олибди. Пайт пойлаб, улар тепага кўтарилган ва ўзларича ҳаммасини ҳал қилиб чиққан. Дилозор билан бошқа менда ҳеч қандай муаммо бўлмаган.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак