ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 38 bob

38 - боб

22 июль 1995 йили биз Сара билан оила қурдик. Ўша йили, тўйимиздан бироз олдин, Саранинг энг яқин дугонаси Майкка турмушга чиқди. Афсуски, бу – Майк иккимиз “Оак Рум” жамоатини ташлаб кетишимиз кераклигини англатарди. Биринчи бўлиб Майк кетди, у кетгандан кейин бир неча ой ўтиб, мен ҳам шундай қилишимга тўғри келди. Сара ва Элен Эссексда, яъни ота-онаси истиқомат қиладиган шаҳарда ишлашарди. Қизлар ёшликдан бирга ўсган, иккаласи ҳам унча катта бўлмаган “Моркрофт Холл” маҳаллий жамоати аъзолари эди.

Тез орада жамоат ҳаётига киришиб кетдик. Тавба қилган кундан бошлаб Хитойнинг бирон жойида, жуда бўлмаганда, рецидивистларга мўължалланган қаттиқ режимдаги қамоқхонада миссионер сифатида хизмат кўрсатишни орзу қилардим. Бунинг ўрнига мен  қалбини болаларга берган Саранинг ортидан бордим. Саранинг отаси узоқ йиллар давомида ёзги болалар лагерлари ташкилотларига раҳбарлик қиларди. Мен унга ёрдам бера бошладим ва ўзим билмаган ҳолда болалар билан ишлашга қизиқиб кетдим. Бу ҳар қандай одамга роҳат бағишлашини тушундим. Болалар билан турл ўйин ва машғулотлар ўтказишни яхши кўрардим. Лагер программасининг асосий пунктларидан бири – бу сувда турли машғулот, спорт мусобақаси ва очиқ ҳаводаги спорт ўйинлари ўтказиш эди. Кечқурунлари Сара иккимиз болаларга Исо Масиҳ ҳақидаги сўзлаб берардик. Болалар катта қизиқиш билан бизни эшитишар, мен эса ўз навбатида, уларга кераклигимни ҳис қилардим.

“Моркрофт Холл” жамоати Инжил маросимларини ўтказмас эди, қолаверса, жамоатда ёшлар жуда кам эди. Булардан олдин Сара, Майкл ва Элен билан бирга жамоат қошида ёшлар клубини ташкил этишга қарор қилдик. Шаҳарда ўспирин-ёшлар жуда кўп эди, улар кўча-кўйларда тентираб юришарди. Яхшилик қилишга ғайрат-шижоатга тўлганмиз. Мен осонликча ёшлар билан танишардим ва уларни жамоатга таклиф қилардим, Майк эса хушхабарни ваъз қиларди. Ҳар жума микроавтобусда бутун Базилдонни айланиб чиқардик, жамоатга жалб қилиш учун болалар ва ўспиринларни тўплардик. Ўша пайтга келиб кўп болалар Масиҳга имон келтирган эди. Масалан, Жеймини олайлик. Бу ориқдан келган, тиниб-тинчимас, ҳар нарсага асабийлашиб кетадиган бола эди. Бола тўққиз ёшда бўлгани билан, ёшига қараганда жуссаси анчагина кичкина. Шунга қарамасдан Жейми бир неча марта уйидан қочиб, турли кўнгилсиз воқеларга аралашиб қоларди. У ҳеч кимга ишонмас, асабийлашганда тутилиб қоларди. Унинг ота-онаси ким, қандай оилада тарбия олганлиги биз учун қоронғу эди. Биз оталиққа олган барча безори ўғил болалар сингари, унинг ҳам отаси йўқ: турли машаққат билан боқиш онасининг зиммасида эди. Биз имкон қадар барча болаларнинг ота-онаси билан яқиндан танишишга ҳаракат қилардик. Ота-оналар билан учрашганимизда, қамоқхонада ўтириб чиққанимни ҳеч кимдан яширмасдим. Бироқ биз фаолият кўрсатаётган ўша даврда бу уят ҳисобланмасди. Болалар ёмон даврага тушиб қолмаслигини олдини олар эдик. Бунинг учун ота-оналар биздан миннатдор эди.

Ҳар ҳафта Жейми ёшлар клубимизга келарди. Тез орада клубга укаси Жон ва опаси Мэнди билан кела бошлади. Кўпинча бир нарсани ўйлаб қоламан: ҳаётнинг оғир пайтларида Жеймини ҳеч ким қўллаб-қувватламаганда,  тақдири ачинарли бўларди. Лекин унга ёшлар клуби катта ёрдам кўрсатди.

Биз ҳар ҳафта Биллеркейдан бир қизни – Бекки Уотсонни олиб келардик. У жуда гўзал қиз эди. Шу тарзда клубимиз аъзолари борган сари кўпайиб борарди. Энди болалар ва ўспиринларни олиб келишга битта микроавтобус ва иккита енгил машина билан чиқардик. Бир куни кечқурун Беккини олиб келишни унутибман.

Ўйинни бошлаб туришни ёрдамчиларимга топшириб, хатомни тўғрилашга кетдим. Машинада йигирма дақиқали йўлни жуда қисқа вақтда босиб ўтдим. Яхшиямки, Бекки ҳали ҳеч қаерга кетмаган экан. Гарчанд совқотган бўлса-да, мени кутиб ўтирган экан. Қиз гина сақламай, мени осонликча кечирди. У табиати шундай эди. Машинада гаплашиб кетаётганимизда, қиздан сўрадим:

- Бекки, Исо Масиҳга ишонасанми?

Ўртага сукунат чўкди. Ҳеч ким,  ҳеч қачон қиздан бу тўғрида очиқ-ойдин сўрамаган. У олдига қараганча, кўзини узмай кетарди. Мен ҳам индамай кетавердим. Иккимиз жамоатга кириб боргунимизча лом-мим демадик. Хавфсизлик ременини ечиб, автомобилдан чиқаётганимда, Бекки кутилмаганда деди:

-Ҳа!

-Ҳа? – тушунмадим.

-Ҳа, мен Исо Масиҳга ишонаман, - деди Бекки кўзимга тикилиб қараб. Унинг юзида табассум пайдо бўлди, кўзлари ёнди. Қиз яна қайта деди: - Ҳа, Тони. Энди Исо Масиҳга ишонаман.

Ўшадан бошлаб Бекки Исо Масиҳ ҳақида тинмай гувоҳлик бериб келаяпти. Қолаверса, у ҳаммага бир куни кечқурун Худога келганини айтиб берарди. Мен эса ўшанда тўғридан-тўғри қизга савол берганимдан хурсандман. Бекки ҳозир ҳам олдингидай хушхабарни тарқатиб юрибди. У буни шунчалик содда қилиб етказардики, ҳалигача унинг ишонтириш қобилиятидан ҳайратланаман.

Юрагини Исога очган ва У ҳақда янада кўпроқ билишга интилган кўп ёшларни клубимизда учратиш мумкин. Бундай ёшларни ҳар сешанба  Муқаддас Китобни ўрганиш учун уйимизга таклиф қила бошладик. Улар учун алоҳида бўш хонамиз йўқ эди, шунинг учун улар ўн-ўн бешта бўлиб меҳмонхонамизда йиғилишарди. Уйимиз тор бўлса ҳам, кўнглимиз кенг эди. Хуллас, ўша даврлар ажойиб ҳисобланган.

Шу орада қўриқчилик ишларим тобора ривожланиб борарди. Босаётган қадамим ва бажаришим керак бўлган ишни олдиндан кўра билиш қобилиятига эга эдим. Бу эса ўз навбатида лавозимда ўсишимга ва маошимнинг ошишига сабаб бўларди. Лекин юрагим ҳамон Исони билмаган одамларга ғамхўрлик ҳисси билан яшарди. Орқага назар ташларканман, руҳий ҳаётимнинг маркази ўшанда алмаша бошлаганини тушундим. Худога янада кўпроқ қурбонликлар қилишимиз учун У бизга кўп инъом қиляпти, деб Сара иккимиз адашган эканмиз. Аслида бундай эмас эди. Ўзимизни қанчалик кўп Худога бағишласак, Худо ризқимизни шунчалик кўп мўл-кўл қилар экан. Кўп вақтимни қўриқчилик фирмасида ўтказадиган бўлиб қолдим. Бу эса ўз навбатида мени Сарадан, қолаверса, хизматга даъват этаётган Худодан ва жамоатдан тобора узоқлаштира борарди. Ўзим билмаган ҳолда “шон-шуҳрат тузоғига илиниб қолган масиҳийга” айлана бошладим.

Бир неча йил олдин шундай масиҳийларни ёмонлаб, уларни қоралаганман. Англияга келганимдан бошлаб жамоатнинг бир қисми бўлишни орзу қилганман. Қамоқдалигимда илк Жамоат ҳақида Янги Аҳдда ўқиганман. Шунга ўхшаш нарсаларни ҳозирги жамоатларда юз беришини тасаввур қилганман. Худо бундай хурсандчиликни бошимдан ўтказишимга имкон берди. Шубҳасиз, Кипрда руҳан қайта туғилганимдан кейин шу эътиқоддаги биродарларим орасида яшашни катта ва улуғ ҳадя сифатида қабул қилдим. Орадан бироз вақт ўтгач, кўп жамоатлардан кўнглим совий бошлади. Тўғри, биродар ва сингиллар бир-бирини севиши, саломлашиши ва меҳрибонлик қилиши мумкин эди, аммо умуман олганда, уларни ўз ташвиш ва иши қизиқтирарди. Шубҳасиз, улар бева-бечоралар тўғрисида ибодат қилишарди, аммо камчилик жамоатидан ташқарида хушхабарни тарқатиш истагини билдирарди.

Марк баён этган Муқаддас хушхабарнинг 16-боб, 15-оятида шундай дейилган: Исо шогирдларига деди: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинг”. Ўша вақтда Исонинг амри қандай бўлса, бугунги кунда ҳам шундайлигича қолаверади. Бундай амр бир умрга берилган ва барча масиҳийларга тегишли. Шундай бўлса-да, бу амрни кўп масиҳийлар бажармаётганининг гувоҳи бўлдим. Эндигина қутқарилган ва буюк Худо томонидан қайта туғилганимданоқ Исо Масиҳ ҳақидаги ҳақиқатни яширолмадим. Бундай ҳаракатни саратон касаллигига қарши дори ишлаб чиқиб, уни беморлардан яшира олмаган табибга ўхшатаман. Масиҳ ҳақидаги Муқаддас Хушхабар мен учун ҳам шундай янгилик бўлди. Аммо бу ерларда кўрганларим ҳеч нарсага арзимасдай бўлиб кўринди! Қутқарилиш масаласи барча учун биринчи ўринда турадиган масала, яъни зудлик билан иккиланмай ҳал қилиниши керак бўлган масалага айланиши керак. Одамларга аввалам бор айнан шулар ҳақида гапиришимиз лозим, минг афсуски, бу ҳақда одамлар ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Қолаверса, шундай ҳисобловчи масиҳийлар нима сабабдан кам эканини тушунмасдим.

Олти ёки етти йилдан кейин, ўзим ҳам тўкин-сочин ҳаёт кечириш қопқонига тушиб қолдим. Ўзим билмаган ҳолда руҳий саҳрога тушиб қолдим. Сара иккимизни олдинда оғир вақтлар кутарди.

 

1999 йилнинг ёз фаслида Майк ва Элен Беркшир яқинига кўчиб ўтди. У ерда Майкка яхшигина иш таклиф қилинди. Ёшлар гуруҳи ҳамон уйимизда тўпланишарди, аммо Сара иккимиз жамоат ҳаётидан ниҳоятда норози эдик. “Моркрофт Холл” жамоатида тенгдошларимиз йўқ эди, биз эса биродарлик муносабати яқинлашишини хоҳлардик. Худо норозилигимизни тушунишига ишончимиз комил эди. Ниҳоят, менга Фелтамда хизмат қилишни таклиф этишганда, Худо илтижоларимизга жавоб қайтарганлиги учун Унга миннатдорчилик билдирдик. Даромадим анча кўпайди, маълум вақт ўтгач, марказий районларнинг бирида шинамгина уй сотиб олиш имконига эга бўлдик.

Қанчалик тентак бўлган эканмиз! Ортга назар ташлар эканман, Худонинг улуғворлиги яхши маош ёки шинам уйга эга бўлишдан иборат эмаслигини энди аниқ англаб етдим. Зарур бўлган нарсаларнинг барчаси тўкин ҳаётнинг қопқони экан. Худонинг инояти билан Эссекда хизматимизни бошлаган эдик. Болалар бизга муҳтож эди, биз эса уларни ўз ҳолига ташлаб қўйдик. Тўғри, маҳаллий жамоат аъзолари ўртасида биз ишларни тақсимлаб чиқдик ва болаларга ғамхўрлик кўрсатилишининг гувоҳи бўлдик, аммо ўзимиз Худо йўлидан эмас, балки ўз йўлимиздан кетдик. Эҳ, биз шуларни ўшанда тушунганимизда эди!

Кўчиб кетишимиздан икки ҳафта олдин штатлар қисқаргани туфайли мени ишдан бўшатишди. “Бу нимаси? Худонинг синовимикан?” – деб ўйланардим. Бироқ ич-ичимда ҳаммаси яхши бўлишига умидим бор эди. Ҳақиқатдан ҳам, бир неча ҳафтадан кейин бир компанияга коммерсант-директор бўлиб ишга жойлашдим. Ушбу компания Лондоннинг марказида хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланарди. Бундан кейин бир неча кун ўтгач, Сара менга яна бир хушхабарни олиб келди: ҳадемай биз фарзандли бўлар эканмиз. Ҳаёт кўзимга нақадар гўзал бўлиб кўринди. Тўғри йўлдан бораётганимиз, тўғри жойда хизмат қилаётганимиз ва бу жой диққатимизга сазовор эканига ишончимиз комил эди.

Маҳаллий жамоатда ёшлар билан ишлаш учун менга қамбошилик лавозимини таклиф қилишди ва мен ўспирин-ёшлардан гуруҳлар туза бошладим. Бундай хизмат учун кўп машаққат чекишимга тўғри келди. Баъзи имонлилар билан кўнгилсиз зиддиятлар рўй берди.

-Ўйлашимча, имонлиларнинг ҳавотири шундаки, гўёки тўпланган болалар уларнинг тўшалган гиламларини тешиб қўяди, - дедим киноя билан Сара иккимиз суҳбатлашиб ўтирганимизда.

Бўш келмасликка қарор қилдим. Хизматим орқали жамоатда нима қилиниши кераклиги ва нима қилиш мумкинлигини уларга кўрсатаман. Бир неча ой ўтгач, жамоат қошида гуллаб-яшнаётган ёшлар клуби ташкил этилди.

Чиндан ҳам клуб фаолиятига қизиқиб кетган ёшлар жамоатга опа-синглиси, ака-ука ва дўстларини олиб кела бошлади. Шубҳасиз, жамоатда буни сезишди. Аммо барибир жамоат аъзоларида хушхабарни тарғиб қилиш истаги кўпаймади. Буларга эътибор қилмай, ишимни давом эттириб, қатъий ҳаракат қилавердим. Хушхабарни тарғиб қилиш Исонинг амри, Муқаддас Хушхабарни ўзим тарғиб қиламанми, ёки бирон кимса биланми – бу бошқа масала.  Бошқаларни ўргатиш учун, эзгу ишларимга таянмай, аввалам бор ўзим ўрганишим кераклигини тушундим.

Қайсидир душанба куни кечки пайт, 2000 йилнинг март ойи бошларида олдимизга ёшлар гуруҳидан бир болакай келди. У билан суҳбатлашдик, мактаб муаммолари учун ибодат қилдик. Қоронғу тушганда, уни уйига олиб бориб қўйдим. Қайтаётганимда, уйга овқат олиш учун хитой ресторанига кирдим. Кун бўйи юравериб чарчагандим.

Қоронғу ва ёмғир ёғаётгани учун машинани эҳтиёткорлик билан бошқарардим. Ўтган ойда бир неча марта енгил автоҳалокатга учрадим. Эрталабдан кечгача автомобил бошқариб юришимга тўғри келарди: кундузи ишга бориб, қайтардим, кечқурун эса болаларни уйига олиб борардим. Чарчоқ мени енга бошларди.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак