ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 37 bob

37 - боб

Бир неча ой ўтгач, Жон ва Кэролайнларнинг уйидан Алан ва Ирэн Киркларникига кўчиб ўтдим. Кекса Кирклар ҳам ўша жамоатдан эди. Кейинроқ Клапам темир йўл ҳудудида бир хона уйни ижара олдим. Ушбу уйнинг биринчи қаватида “Оак Рум” номли кичкина жамоат жойлашган эди. Бир-икки кундан кейин бу жамоатда фақат битта биродар борлигини билиб қолдим. Жамоатда асосан кекса ёшдаги қоратанли сингиллар иштирок этарди. Жо Макдоналд мени кўрганида хурсанд бўлиб кетди. Гарчанд Ягона биродарлик* анъанавий жамоати хизматга жиддий муносабатда бўлса-да, биродар Жо ягона воиз ҳисобланарди. Жамоатдаги асосий хизматни, шубҳасиз, сингиллар бажаришарди, аммо ваъз ўқиш ва нон синдириш омилига бунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Биродар Жо узоқ йиллар мобайнида тенгсиз, энг муҳими - севгучи қавмбоши бўлган. У бир кунда икки марта – эрталаб ва кечқурун ваъз ўқирди. Шу тарзда у бетоб бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам унинг барча хизматни вақтинчалик ўз зиммамга олдим. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай, биродар Жо ҳар қандай хизматдан воз кечди. Бутун жавобгарлик менинг зиммамда қолди. Қисқача қилиб айтганда, менга масъулиятли вазифа топширилди. Шу вақтга қадар одамларга фақат Масиҳ ҳақида гувоҳлик бергандим, ҳа, буни кўп марта амалга оширгандим. Бироқ ваъз ўқиш, таълимот бериш ва ибодатни бошқариш – бу умуман бошқача иш! Сингилларимиз жиддий хулқ-атвори билан ажралиб турарди, керак бўлганда мени тўғри йўлга соларди, менга нисбатан жуда олижаноблик қиларди. Раббий Ўзининг мустақил иродасига биноан айнан шу жамоатда хизмат қилишимни назарда тутганини тушунардим.

Ягона биродарлик жамоати аъзолари Муқаддас Китобни жуда яхши ўрганганлиги билан машҳур, шунинг учун ҳам хоҳлайманми ёки хоҳламайманми, кечалари соатлаб Муқаддас Ёзувни ўрганардим ва ваъзларга тайёргарлик кўрардим. Биринчи кунлари ваъз қилишнинг маълум кўникмаларини ўзлаштириб олмагунимча, ваъзларимни варақдан ўқиб бериб турдим. Бахтимга, тез орада менга ёрдам бериш учун баланд бўйли, қадди-қомати келишган янги зеландиялик Майк Ливингстон келди. Майк Лондонга мендан сал кейинроқ етиб келди ва биз тез кунларда иноқ дўст бўлиб қолдик. Худога беадад шукур, Майк сингилларимизга жуда ёқди ва бироз вақт ўтгач, у менга хизматда ёрдам беришни бошлади. Биз кўпинча суҳбатлашиб, ярим кечагача қолиб кетардик. Бир-биримизга ҳаётдан олинган турли воқеаларни сўзлаб берардик. Майк ҳам Сара сингари тақводор оилада тарбияланган экан, шунинг учун ҳам Масиҳ билан учрашганим ҳақидаги воқеани катта қизиқиш билан тингларди.

-Биласанми, баъзида ўзимни иккинчи даражали масиҳий деб ҳисоблайман, - деди Майк одатга кириб қолган кечки суҳбатларнинг бирида.

-Ахир, доимо Худони дегансан–ку, нега энди бундай деб ўйлайсан? – сўрадим мен.

-Тўғри, аммо дунёга отам ва онам кўзлари билан қарагандай эдим, ишонч-эътиқод меники эмас, ота-онамникидай туюларди.      

-Ннимани назарда тутяпсан?

-Мен ҳар доим ўз эътиқодимда инонишни, унда тасдиқланишни хоҳлардим, - жавоб берди Майк. – Сен Худони реал учратгансан. Энди Унинг ҳаракатларини ҳаётингда бошқа ташқи намоён бўлишини кўришнинг кераги йўқ, деб айтгансан. Сен Унга шундай ишонишингни таъкидлагансан.

-Худди шундай, - жавоб бердим мен. –Қамоқхонадалигимда, У мени кечаю кундуз сақлашини билганман. Фақат шу тарзда қамоқхонада тирик қолдим, бунинг ортида, шубҳасиз, Худо турганди.

-Аммо бундай тажрибам бўлмаган. Мен ҳеч қачон бундай куч билан Унга тасалли бермаганман, ахир, ҳаётим доимо тинч ва сокин бўлган, - деди Майк.

Бу вақтга келиб Худо билан бундай учрашувлар ҳақида бир неча бор эшитганман. Масиҳга юз тутиш тўғрисидаги Майклнинг ҳикояси Саранинг тарихига ўхшаб кетарди. Шу орада Майкнинг, Саранинг тарихига ўхшаш воқеаларни эшитганимда, қанчалик ларзага келганимни улар билмасди. Бундай “сўқир” эътиқод билан қандай яшаш мумкинлигини тушунмасдим. Шундай бўлса-да, Майк ва Сара йилдан–йилга Худога ҳамду санолар айтиб, Унга ҳар нарсада суяниб ва чин юракдан Унга хизмат қилиб, имонда мустаҳкамланиб борарди.

-Хўп, нима бўлибди? – сўрадим Майкдан. – Ҳар қандай вазиятда Раббий сен билан бирга, ўз кучинг билан ҳеч нарса қила олмасдинг.

Иккимиз ҳам ваъз ўқирдик: жамоатни бошқарар эдик, хизматимизда Парвардигорнинг кучи қўллаб-қувватлаётганини иккаламиз ҳам яхши тушунардик.

-Айнан шу ҳақда айтмоқчи эдим, Тони, - жилмайди Майк. – Худога келган йўлим сеникига ўхшамайди, аммо Раббий мени қачон “руҳлантирган”ининг аниқ вақтини айтолмаслигимни биламан, сен эса мендан фарқли ўлароқ, айта олишингга ишонаман.

Майк чин дилдан гапираётганини билсам-да, уни қийинчилик билан тушунардим.

-Қани, яхшилаб изоҳлаб бер-чи, ҳеч нимани тушунмаяпман, - дедим.

-Мен Исони ҳамма яхши кўрадиган оилада тарбия топганман, шунинг учун ёшлигимдан ҳақиқий масиҳий ва оддий қавмлар орасидаги фарқни тушунганман. Ўн ёшга кирганимда ўзимни маълум тажрибага эга масиҳий деб ҳисоблаганман. Исо –Қутқарувчим эканлигини билардим; аммо қачон ва қандай қилиб буни тушунганимни ва Уни танлаганимни эслашим қийинроқ бўлди. Мен шунга ишонардим – бўлди. Масиҳга имон келтирган кунимни эслай олмасдим... – Майк жилмайди.

-Лекин мен буни тушунишим қийин, - дедим. – Менда умуман бошқача бўлган. Шунчалик гуноҳга ботган эдимки, Худо мен билан анча вақт ишлашига тўғри келди.

-Ҳа, эҳтимол, шундай бўлиши мумкин, - деди Майк. – Баъзи одамлар гуноҳкорларни тўғри йўлга қайтишини икки мамлакат орасида саёҳат қилувчи поездга қиёслайди, - деб гапини давом эттирди Майк. – Агар ухламасанг, поезд чегарани кесиб ўтишини кўришинг мумкин, ухлаб қолсанг – нима бўлишини ўзинг биласан. Сен бунинг уддасидан чиқдинг, агар  мен тўғримда гапирадиган бўлсак, қандай қилиб “масиҳий” бўлиб қолганимни эслай олмайман, тамом. Ҳамма гап мана шунда.

-Аммо имон келтирганингга шубҳаланмайсан–ку? – сўрадим мен.

-Менимча, бу– сўнгги йилларда ечишим керак бўлган энг қийин муаммолардан бири. Ўн уч ёшга тўлганимда, Исони Ўз Қутқарувчим деб танлаганимни ҳаммага кўрсатиш учун Худонинг Ўзи мени сувда имон келтиришга даъват этганига чин дилдан ишонганман. Шундай қилиб, мени сувда чўмдириб имонга киритишди. Улғайганимда, Худога “тўғри” имон келтирганимга шубҳаланганман. Мен айнан қачон тавба қилганимни эслай олмадим. Шубҳаланишимнинг асл моҳияти шундан иборат эди, айниқса, Худони билиш тажрибаси худди сеникига ўхшаш бўлган одамлар билан учрашганимда.  

Мен жилмайдим:

-Хўш, кейин-чи?

-Демак, ўйлашимча, шунга ўхшаш шубҳаланишлардан тинмай ибодат қилиш орқали қутулиш мумкин. Агар гуноҳларимга қайта – қайта тавба қиладиган бўлсам, бундан кимга ёмон бўларди? – кулиб юборди Майк. – Бундан ташқари, менимча, сенга ўхшаб ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатини бошидан кечириб, Худога юз тутиш тажрибасига эга бўлмаган одамлар, Унинг мавжудлигига илмий ва фалсафий нуқтаи назардан исбот топишга уринади. Унга ишонишимни билардим, аммо ҳаётим давомида ўзим ва яқинларимга мен “нимага” Худога ишонишимни исботлашга интилганман. Ҳа, ақлимнинг илмий салоҳияти худди шунақа. Бироқ Худонинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини илмий нуқтаи назардан исботлаб бўлмайди. Шунингдек, экспериментал йўл билан ҳам Худонинг борлигини исботлаш мумкин эмас. Хуллас, шундай хулосага келдим: жисмоний оламда Худонинг руҳий муҳитда мавжудлигига кўп исботга эгамиз.

-Нимани назарда тутаяпсан? – сўрадим мен.

-Авваламбор, бу коинотнинг мавжудлиги. Сўнгра бошқа имонлиларни гувоҳликлари. Фақат бунинг ҳаммасини бирлаштириш керак ва имон-эътиқодга онгли равишда қадам қўйиш лозим.

Қоронғуда ёнма-ён ўтирганимизча, жим бўлиб қолдик. Майкнинг айтганларини ҳазм қилмоқчи бўлдим. Унинг гувоҳлигини кучи чиндан ҳам мени ҳайратлантирди.

-Ҳа, ҳақиқатдан ҳам сендаги каби Худо менга ҳеч қачон намоён бўлмаган.  Бироқ У барибир ҳаётимда буюк ва ажойиб мўъжизалар кўрсатган ва кўрсатмоқда, - деб тугатди Майк гапини секингина. – Айнан У ҳаёт йўлимнинг ҳар бир қисмида мени етаклаганини, бошқарганини ва марҳаматлаганини аниқ биламан!

-Омин! – дедим жилмайиб, – бу худди шундай бўлганлигига асло шубҳаланмайман.

 

Жамоатда хизмат қилиш ҳаётимнинг кўп қисмини эгалларди. Аммо яшаш учун ишлаб, маблағ топишим лозим эди. Жамоат хизматидан бўш вақтимда у ер–бу ерда иш топиб ижара ҳақини тўлашга ва бироз бўлса ҳам пул йиғишга ҳаракат қилардим. Яхши иш топиш қийин эди, аммо қўл қовуштириб ўтирмасдим, қандай иш топсам, қилаверардим. Маълум бир вақт официант бўлиб ишладим, сўнгра эстамплар билан шуғулландим. Юра-юра яна қўриқчилик соҳасига ишга кирдим. Қўриқчилик ишини бажаришга қийналмасдим, бироқ мени бир нарса хавотирга соларди – олдинги ҳаёт йўлига тушиб қолиш. Оддий қўриқчи бўлиб ишлаш – қайсидир маънода қобилиятимни ерга кўмиш билан баробар эди, қолаверса, маошим ҳам кам эди. Аммо менга бу иш жуда ёқарди, чунки тинч эди. Хизмат юзасидан кўпинча Кью-Гардензга* ва Лондон яқинидаги бошқа шаҳарларнинг кўркам жойларига бориб турардим. Нон топиш учун қай тарзда пул ишлашга унчалик аҳамият бермасдим. Лекин барибир ҳаётимни ҳаракатга келтирувчи куч – бу Исо Масиҳ ва У менга ҳадя қилган ҳаётга гувоҳлик бериш зарурати эди. Мен одамларга эътиқодим ҳақида гувоҳлик бериш имконияти учун тинмай ибодат қилардим. Имкониятлар эса жуда кўп эди, шунинг учун улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилардим.

Бироқ мен ишлаётган фирма қўриқчилик соҳасида фаолият кўрсатган тажрибаимга тез орада эътибор қаратди. Лавозимимни кўтаришди, кейин ўз-ўзидан хизмат поғонасидан кўтарилиб боравердим. Худо учун хизмат қилганим сингари чин дилдан меҳнат қилиш жуда ёқарди. Фирма ишини яхшилаш мақсадида нимани қандай қилиш кераклиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эдим. Бироз вақт ўтгач,  ўзим билмаган ҳолда, ўзимда аввалгидай шуҳратпарастликни жо қилибман. Икки йил мобайнида бизнесимиз бениҳоят ривожланиб, жуда катта даромад келтирди. Кўз очиб юмгунча, коммерсант директор бўлиб қолибман. Менга хизмат автомашинаси ва Лондоннинг марказига хизмат яшаш майдони ажратилди. Олаётган яхшигина маошим ҳақида гапирмасам ҳам бўлади. Худо шундай қилгани учун Ундан миннатдор эдим. Буларнинг ҳаммаси менга Унинг иши бўлиб кўринди. Шу вақтга келиб Сара ўқишни битирди ва ўқитувчи бўлиб етишиб чиқди. Биз тўйга тайёргарлик қила бошладик.

Дам олиш кунини Сара билан кўпинча ота-онасини Эссекдаги уйида ўтказар эдик. Оила қуришга уларнинг розилигини олиш учун, кўп нарсани тушунтириб беришим лозим эди. Саранинг ота-онаси меҳрибон ва қалби очиқ одамлар, бироқ улар орзу қилган куёв бўла олишим амри маҳол эканини яхши тушунардим. Улар ягона суюкли қизлари учун бошқача одамни куёв қилишни орзу қилган бўлса керак. Ўша ҳолатда қилишим керак бўлган асосий иш – бу Худога илтижо қилиш, токи Худо мени уларга “янгича одам”, яъни Раббий кундан-кунга гуноҳлардан поклаётган одам сифатида кўрсатишини хоҳлайман.

Аммо бу осон иш эмас эди. Кун-фу жанговар санъатидан аллақачонлар воз кечганимга қарамай, у ҳам ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолаверди. Қачонлар, дам олиш кунининг бирида Саранинг ота-онасиникида дам олаётган эдим. Мен душанба куни Лондонгача бўлган эрталабки поездга ўтиришни режалаштириб қўйгандим. Эрта саҳар, соат бешларда Саранинг отаси Дейвид мени уйғотиб, чойга таклиф қилмоқчи бўлибди. Мен жуда қаттиқ ухлаб ётгандим. Уйқумнинг ичида хонамга кимдир кириб келганини пайқадим. Бирдан ичимда томир отиб кетган қадимги инстинктларим жўш уриб кетди: кимдир менга ҳамла қилмоқчи. Мен шу заҳотиёқ ўрнимдан туриб, ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида отнинг жанговар усулида турдим. Бечора Дейвид қотиб қолди. Яхшиямки, вақтида ўзимни тўхтатиб қолдим. Шубҳасиз, ҳеч қандай зарба бўлмади. Ҳайрон бўлган Дейвид бир сапчиб тушди, чойнакдаги қайноқ чой ҳам ерга тўкилмади.

Юз берган ҳам антиқа, ҳам нохуш воқеани Дейвид ҳар гал эслаганда, куларди. Мен учун эса бу воқеа олдинги “йўлим”ни, ҳаётимдан ўчмайдиган, эсдан чиқариб бўлмас маълум ачинарли даврни эслатиб туради. Кун-фу жанговар санъати мен учун “танага санчиладиган ниш” сифатида абадий бўлиб қолаверади. Мен инсон танасида шундай нуқталарни биламанки, уларга таъсир кўрсатиш жараёнида одам бир неча сонияларда тил тортмай ўлиши мумкин. Бундай нарсаларни билиш ниҳоятда хавфли. Буни билиш – ҳар доим ўқланган қурол билан юришни англатади. Олдин Сара билан сайрга чиққанимизда, у ўзини бехавотир ҳис қилаётганини айтарди. Аммо Сарадан шундай сўзларни эшитишни хоҳлаганманми!

Алькапони билан ёқалашаганимда Худо Ўз кучини намоён қилган кундан бошлаб, одамларни кунфу жанговар санъатининг барча усули ва туридан воз кечишга даъват қилиб келаяпман. Ғарбда соғлиқни мустаҳкамлаш ва одам ўзини ҳимоя қилиш мақсадида  жанговар усулдан фойдаланилади. Аммо шарқона якка кураш негизида маълум бир ибтидо туради. Бу ибтидо хавфли ва алдамчи. Кун-фунинг йўли Исо Масиҳни ҳақиқий йўлига қарама-қарши. У одамда ўз кучига ишониш ҳис-туйғуси пайдо бўлишига ва ривож топишига олиб келади. Жанговар санъат инсоннинг ички қўрқувини, даҳшатни ва обрўталабликни келтириб чиқаради. Исо Масиҳнинг йўли эса одамзодни гуноҳдан фориғ этиб, У орқали, У билан, Ундаги янги ҳаётга, эркинликка ва бехавотирликка етаклайди.

 


*               Буюк Британиядаги эмигрант немис баптистлар Ягона биродарлик жамоатининг тармоқларидан бири.
*  Кью-Гарденз – Лондоннинг ғарбий қисмидаги катта ботаника боғи; 1759 йили ташкил топган.


Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак