ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 36 bob

36 - боб

Анна сули ёрмасидан пиширилган кашага тикилиб ўтирарди.

-Егим келмаяпти, - деди қизча ва лабини бурганча, косадаги овқатини нарига суриб қўйди.

Мен нима қилишни билмадим. Бориб қизчанинг ёнига ўтирдим.

-Анна, бир еб кўргин, қани ол! Жуда мазали бўлган, - дедим қизни юпатиб.

Қизча менга шубҳа билан қаради. Мен соатни олиб, кўрсаткичини сал орқага буриб қўйдим. Кашани ейишга ажратилган вақтга бир неча дақиқа қўшиб қўйдим. Анна кулиб юборди.

-Т-ш-ш... – дедим қизчага кўз қисиб.

-Т-ш-ш... – деб қайтарди қизча. Кейин яна кулиб юборди-да, тездагина кашани еб қўйди. Шундай қилиб, биз дўстлашиб қолдик.

 

1992 йил 15 ноябрь. Якшанба куни Наннилар оиласи билан Нью-Молден баптистлар жамоатига йўл олдим. Бу жамоатни бориб кўришни орзу қилардим. Кўп ойлар давомида бу кунни интизорлик билан кутгандим. Майкл ва бошқа биродарларга Буюк Британия жамоатлари ҳақида тинглаш жуда ёқарди. Бошқа масиҳий биродарлар билан учрашиш мен учун ҳақиқий байрамга айланишини билардим. Уч юзтага яқин одамлар тўпланганди. Ибодат мени қойил қолдирди. Хайрихоҳлик руҳидаги муҳит ва мусиқий ҳамду санолар диққатга сазовор эди. Айниқса, воиз минбарга кўтарилганда, бутун вужудим қулоққа айланди. Сўз сўнггида воиз ўзининг қандай имонга келганини гапириб беришни хоҳловчиларни минбарга чиқишини таклиф қилди. Мени қалтироқ босди, аммо Худо мени ўртага чиқишга даъват этаётганлигини тушундим. Ўрнимдан турдим ва нимани гапиришим кераклигини ўйлаб, ўртага чиқдим. Сўнгра тутилиб-тутилиб бошимдан кечган воқеларни, тавба қилиб, Худони қабул қилганимни сўзлаб бердим. Олдин бундай жамоат олдида чиқиш қилмаганман. Қамоқхонада кўп маҳбуслар билан суҳбатлашганман, аммо у ерда бундай ҳолат табиий эди, қолаверса, зарурат ҳисобланарди. Энди эса менга жилмайиб қараб турган ва хайрихоҳлик билдираётган одамларга қараб, ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Ўзимни қўлга олишга кучим етмасди.

Пешинга бориб дўстларим сони анчагинага кўпайди. Мен сувда имон келтиришни хоҳловчилар гуруҳига ёзилдим. Майкл Райт Кипрдаги жамоатидагилар сувда чўмдирилиши ҳақида кўп марта сўзлаб берган. Ёшгина корейс йигит Иэн Реверезер денгизда сувга чўмдирилгани ҳақида қачонлардир хат йўллаган эди. Ўшанда унга қанчалар хавас қилгандим! Муқаддас Китобда Исо Масиҳни Ўрдун дарёси сувида чўмдириб, имонга келтирган Яҳё пайғамбар ҳақида ўқиганман. Мен албатта гуноҳимни эътироф этиб, Исо Масиҳнинг буйруғига биноан сувга чўмиб имон келтиришни аҳд қилганман. Қамоқхонада бир урф-одатга муттасил равишда имкон қадар амал қилардим. Ҳар гал душнинг тагида турганимда, рамзий маънода ўзимни олдинги ҳаётим учун ўлган ҳисоб, душнинг тагидан пок, гуноҳсиз одам бўлиб чиқардим.   

Жамоатдан қайтиб келгач, уй бекасига якшанба кунги байрам дастурхонини тузашга ёрдам бердим. Наннилар оиласи икки меҳмон – Фил ва Сарани уйга таклиф қилишди. Меҳмонлар жамоатдан бирга келди. Улар Жон ва Кэролайннинг яқин дўстлари экан. Филнинг ёши, чамаси, мен билан тенг бўлса керак. Илиқ жилмайиши ва қўлни қаттиқ қисиши уни бошқалардан ажратиб турарди. Тез орада у билан яқин дўст бўлиб қолдик. Бунинг устига, иккимиз ҳам мотоцикл билан қизиқар эканмиз. Сара менга қўлини узатиб,  кўзларимга тикилганича деди:

-Сиз билан танишганимдан жуда хурсандман. Сиз ҳақингизда кўп эшитганмиз.

Мен ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Сара жилмайди ва унинг юзи яшнаб кетди. Кўзларининг ёнишига мафтун бўлиб қолдим. Худо Ўзини Саранинг ҳаётида қандай намоён қилгани ҳақида ҳикоясини катта қизиқиш билан тингладим. Фил ва Сара Исони севарди, айнан шундай одамлар билан мулоқот қилишга муҳтож эдим.

Ўша куни кечқурун Сарани ўйламай туролмасдим. У ниҳоятда ажойиб, гўзал, камтарин қиз эди. Ҳар гал уни эслаганимда, жилмаярдим. “Раббий, бу нимаси? – сўрардим Худодан. – Мен бундай нарсаларга ҳали тайёр эмасман!” Булар нимага олиб келишини билмасдим, лекин бир нарсани аниқ билардим: Сара – олтин қиз. Ўша куни қиз мен билан шунчалик самимий эдики, унга совға бергим келди. Мен каллиграфик ёзув учун зарур бўлган қурол ва бўёқни олиб, ишга киришиб кетдим.

Бир неча кун ўтгач, Саранинг уйига йўл олдим. У биздан анча узоқда, Патнида* яшарди. Олдинлари танқўриқчи сифатида мижозларимни ишлари билан кўп сафарда бўлсам ҳам, қамоқхонадаги ҳаёт мени хонада ўтирадиган одамга айлантириб қўйганди. Энди уйдан чиқишдан олдин жуда ҳаяжонланардим. Поезд ёки автобусда юриш ҳақида фикрнинг ўзи жуда оғир эди. Яқиндагина маҳаллий рассом ва декоратор билан танишиб қолдим. У мени ишга таклиф қилди. Унинг устахонаси Нанналар хонадонини рўпарасидаги кўчада жойлашган эди. У иш ҳақининг кундалигини кунда бериб турарди. Ишлаб топган пулимнинг ҳаммасини Патнига бориш учун таксига ишлатдим.

Мен Саранинг уйига етиб борганимда, юрагим кўкрагимдан сакраб чиқишга тайёр эди. Бу ерда нима қилаяпман ўзи? Қўлимда қоғозга ўралган эстамп ва бир даста гул. Қўнғироқни босаётганимда, қўлларим ҳаяжондан титрарди. Сара билан бу хонадонда яна тўрттта қиз, бўлажак педагог практикантлар яшашарди. “Илтимос қиламан, Сара, ишқилиб уйда бўлгин-да”, - деб пичирлардим мен ўзимга. Эшикни ўрта бўйли, оқ-сариқдан келган қиз очди. Ундан Сарани чақириб беришини илтимос қилганимда, у кулиб қўйди.

Сара чиқди. Меҳмонхонадан бир нечта қизиқувчан кўзлар мўралаб турганини кўриб қолдим. Сара қизариб кетди.

-Тони! Кутилмаган ҳодиса...

Нима дейишни билмасдим.

-Сизга мана шуни совға қилмоқчи эдим, - дедим зўрға тутилиб. Сарага эстамп ва гулларни тақдим қилиб, қайтиб кетишга отландим.

-Тўхтанг, - деди қиз бирозгина ўйланиб. –Шундай қайтиб кетишингизга йўл қўймайман. Ҳеч бўлмаса, уйга кириб, чой ичиб кетинг.

Гарчанд қалтироқ ҳали ҳам босилмаган бўлса-да, розилик билдирдим. Одамни нохуш ҳолатга соладиган бу қалтироқ Нью-Молденга қайтиб келганимда босилди.

Кечқурун Сарага қўнғироқ қилдим. Эртага бирор жойга бориб тушлик қилишга келишиб олдик.

Бир неча ҳафта давомида бир неча бор учрашдик. Тўғри, ҳар бир учрашувда жуда ҳаяжонланардим. Аммо кўпинча ўз эътиқодимиз ҳақида суҳбатлашардик, бундай суҳбат ўзимни табиий тутишимга ёрдам берарди. Янги дўстлар билан мулоқотда бўларканман, кўпинча ўзимни ноқулай сезардим, қамоқхонанинг қийинчилигини ва дўзахнинг азоб-уқубатларини босиб ўтибгина Худога келганимдан уялардим. Саранинг йўли умуман бошқа эди. Бу лобар, гўзал, меҳрибон ва иффатли қиз Исони бутун ҳаёти давомида севган. Унга ҳавасим келарди. Аммо Саранинг айтишича, у Худога мен каби оғир ва машаққатли йўлни босиб, “реал” тарзда келишни хоҳлаган экан. Сарани тушуна олмасдим. Бошимдан кечирганларимни дунёда ҳеч кимга раво кўрмаган бўлардим. Сарага Худо бошқача намоён бўлган. Шундай бўлса-да, қизнинг  эътиқоди олдида ларзага келардим.

Сара ҳаётини болалик пайтларидаёқ Исога бағишлаган экан. Ўзи ҳақида гапирар экан, қиз доимо кулиб турарди.

-Отам ваъз ўқийдиган жамоатга у билан бориш менга жуда ёқарди, - дейди қиз. – Отам жамоатда қўлларини кўтариб ёки қўл қўйиб хизмат қилмасди, лекин жамоатимизда ҳамма биродарлар ваъз ўқишарди. Бир куни кечқурун отам билан ибодатхонага бордим. Ўшанда ўн ёшда эдим. Ҳозир ҳам эсимда, ўшанда у “охир замон” ҳақида ваъз ўқиганди. Отамнинг айтишича, охир замон ҳар лаҳзада рўй бериши мумкин. Исо албатта қайтади, Унга ишонмаган ҳар бир кимса ўлим диёрида қолади. – Шу вақт Сара тутилиб қолди ва бир сесканиб тушди. – Ўйлаб кўринг-а, ахир мен ҳам ўликлар диёрида қолдирилганлар ичида бўлишим мумкин эди, - деб гапини давом эттирди қиз. – Муқаддас Китобдан олинган турлича ҳикояларни ўқирдим. Исо Масиҳ ҳақида кўп нарсаларни билиб олгандим. Нажот топишим учун Унга имон келтиришим кераклигини тушунардим. Аммо ўшанда ҳам ҳар доимгидай, аллақачон Унга ишонардим. Бироқ иккиланган нарсам шунда эдики, “тўғри” тавба қилдиммикан. Ўша куни диққат билан отамнинг ваъзига қулоқ солдим ва отам бу ердагиларни ўргатганидай, Худога ибодат қилишим кераклигини тушундим...

Мен Сарага қарадим. Унинг кўзидан ёш оқаётганига гувоҳ бўлдим.

-Ҳа, ҳа, Тони... Мен отам ўргатганидек ибодат қилдим, - деди қиз. – Аммо ҳеч нарса юз бермади. Асло ҳеч нарса юз бермади. Шу вақтгача агар ибодат қилсанг, ҳаётинг ўзгаради ёки Худо сенга қутқарилиш ҳадя этганига қандайдир ишонч, ҳис туйғу пайдо бўлади деб айтишганини кўп эшитганман. Аммо менда ҳеч қандай ўзгариш юз бермади.

-Ҳеч қандай ўзгариш юз бермадими? – сўрадим ва ўзим биринчи бор қамоқхонанинг камерасида Исога ибодат билан мурожаат қилганимни эсладим.

-Йўқ, ёрқин шуъла ҳам кўринмади, самодан ҳеч қандай садо ҳам келмади, ҳеч қандай мўъжизавий ҳис-туйғулар ҳам юз бермади. Ҳеч қандай. Ниманидир нотўғри қилдим, деган қарорга келдим. Эҳтимол, сўзларни айтиш тартибини бузгандирман. Эҳтимол, етарлича даражада юрагимни итоат эттирмагандирман ва қилган ибодатим шунинг учун ҳам Худога хуш келмагандир... – деди жилмайиб Сара. – Мен йил бўйи бундан қўрқиб юрдим, - деб гапини давом эттирди қиз. – Кечалари ўрнимда ётиб, турли овозларга қулоқ тутардим. Ҳар қандай овоздан хурсанд бўлардим – зиналарнинг ғичирлашига ҳам, ота-онамнинг пичирлаб гаплашишига ҳам; қисқаси, отам-онамнинг уйдалигидан гувоҳлик берувчи ҳамма нарсага. Баъзида атайлаб йўталиб қўярдим. Онам шу заҳотиёқ ёнимга югуриб келарди – демак, ҳаммаси жойида, ёлғиз эмасман. Уйда жимжитлик ҳукм сурганда, Исо ҳаммани олиб кетди, уйда бир ўзим қолдим, деб қўрқардим...

Мен таажжубланиб Сарага қарадим. У жилмайди:

-Хуллас, кунларнинг бирида отам-онамга бу ҳақда сўзлаб бердим. Шундан кейин ҳаммаси аён бўлди.

-Қандай қилиб? – сўрадим – Улар нима дейишди?

-Онам тушунтиришича, улар ҳаётимнинг биринчи куниданоқ мени асраб-авайлаб келган экан, қалбимга озор етмаслиги учун зарар етказадиган нарса билан шуғулланишимга йўл қўймаган экан. Шунинг учун ҳаётим бутунлай ўзгара олмас экан...

-Лекин қутқарилиш – бу ибратомуз камтарлик билан ҳаёт кечириш дегани эмас–ку, шундайми? – дедим. Хавотирлик мени безовта қилаётганини сездим.

 - Отам менга Ҳаворийлар Фаолияти Китобидан олинган филиппилик зиндонбон ҳақида воқеани эслатди, - гапини давом эттирди Сара. – Павлус ва Сила калтакланиб, зиндонга ташланганидан кейин уларни қаттиқ қўриқлаш зиндонбонга буюрилади. Павлус ва Сила ибодат қилиб, Худони куйлашаётганда тўсатдан шиддатли зилзила юз берди. Зиндон эшиклари очилиб, ҳаммани кишани бўшаб қолди. Зиндонбон эса уйғонган заҳоти зиндон эшиклари очиқлигини кўрди ва ҳамма маҳбуслар қочиб кетган деб ўйлаб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Павлус уни тўҳтатиб, ҳамма шу ердалигини айтди. Зиндонбон титраб Павлус билан Силанинг пойига ўзини ташлади ва сўради: “Жаноблар, нажот топишим учун нима қилишим керак?” Шундан кейин отам ҳаворийларнинг берган жавобини келтирди: “Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар”. Мен яна отамдан сўрадим: “Шунинг ўзими? Бошқа ҳеч нарса керак эмаслигига ишончингиз комилми?” Муқаддас Китобдан олинган оятларга қўшимча тарзда, отам яна кўп мисоллар келтирди. Кўпчилик одамлар биринчи бор Худога юз тутганида, ҳаётида кўп муҳим ва драматик ҳодисалар рўй беради. Аммо бу - шундай бўлиши керак, дегани эмас. Отамнинг таъкидлашича, бу ерда энг муҳими – Исога бўлган доимий ишонч ва тасалли. Нимагадир айнан шуни эшитмоқчи эдим, - гапини якунлади Сара.

Мен қамоқхонадаги дўстларимни эсладим. Уларнинг кўпчилиги Худога азоб-уқубатлар чекиб, ҳаётдан қийналиб келган. Уларга Масиҳ ҳақида сўзлардим – мен бошқа ҳеч нарса билмасдим. Аммо шунинг ўзи ҳам ўз ҳосилини берарди. Кўпинча Муқаддас Китоб оятларини, маъносини сақлаб қолган ҳолда, ўз сўзларим билан гапириб берардим. Мен ҳеч қачон “формула”ни ҳам, стандарт ёдлаб олинган ибодатларни ҳам билмаганман. Бундай фикр ҳеч биримизнинг калламизга келмаган. Сарага раҳмим келди. Чунки у ибодатлари “нотўғри” эканлигидан азоб чекарди. Гап–сўзларни қандай талаффуз қилишдами? Чин дилдан қилинган ибодат ҳеч қачон жавобсиз қолдирилмайдиган бир пайтда, ёд олинган формула ва стандартлар нимага керак?! Майкл Райтнинг сўзларини эсладим: “Қутқарилиш – бу маош эмас, балки Худонинг инъомидир. Исо бизни қутқариш учун ҳаммасини қилди. Биз фақатгина Унга ишонишимиз ва Унинг инъомини қабул қилишимиз керак, холос. Буни қандай амалга оширишимиз – ҳеч қандай маънога эга эмас”.

Саранинг гапини тинглар эканман, ҳар биримизни ҳаётимиз нақадар турлича яратилгани ҳақида ўйладим. Қиз яхши оилада тарбия топди. Уларнинг оиласида имон ва эътиқод биринчи ўринда турарди. Унинг камтарлиги, меҳрибонлиги ва соддадиллигига ҳавасим келди. Аммо шундай оилада тарбия топган қиз қачондир ёвузликка тўлган қотилни ва қамоқхонада уч йил ўтириб чиққан маҳбусни қандай қабул қилиши мумкин? Жуда уялиб кетдим. Эҳтимол, Сара учун мендай одам билан умуман мулоқот қилмаслик тўғри бўлар. Бироқ Саранинг гапларимга қулоқ тутишида, саволлар бериб, мени қўллаб-қувватлашида нимадир бор эди. Нимагадир қиз билан суҳбатлашганимда, ўзимни қадр-қимматли ҳис қилардим. Қандай қилиб шундай қиз билан мулоқот қилишдан воз кечаман?

Ўтган ҳаётим давомида бениҳоят ўзимга ишонганман, ўзбилармон бўлганман. Катта аудитория қаршисида ҳам ҳеч қачон ўзимни йўқотмай,  доимо ўзимни бошқариб турганман. Кипрдаги синовлардан сўнг мен ўзгардим. Одамлардан уяладиган, ўзимни ноқулай сезадиган, ўзимча алланималарни ғудурлаб, ҳаяжондан титрайдиган бўлиб қолдим. Сара эса, албатта бунга эътибор қаратди. Мен билмасдан унга тегиб кетишга қўрқардим. Бир куни кечқурун Саранинг ўзи қўлимни ушлади. Мен дарров қўлимни тортиб олмоқчи бўлдим, бироқ ҳали тортиб улгурмасимдан у мени қучоқлаб олди ва юзимдан ўпди. Мен ҳаяжондан қотиб қолдим. Бироздан сўнг мендаги ноқулайлик ва тортинчоқлик ўрнини ажойиб хурсандчиликка бўшатиб берди.

 


*              Патни – Лондоннинг жанубидаги шаҳарча.


Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак