ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 32 bob

32 - боб

Мен чидамай деворни муштладим. Муштим деворнинг ичига кириб кетгандай бўлди. Деворнинг қуруқ сувоғи тирсиллаб ёрилди ва полга тўкилиб тушди. Мен камерам томон бурилганимда, мени ўраб турган маҳбуслар худди команда берилгандай, четга чиқиб йўл берди. Ибодат қилолмасдим, чунки жуда баджаҳл эдим. Соатлаб коридорнинг у четидан–бу четига юравердим. Ниҳоят камерамга кирдим ва ваҳшийларча калтакланган дўстимни – Масиҳдаги биродаримни ўйлаб, ҳолсизланиб полга йиқилдим. Бир неча кун Худо билан курашдим. Муқаддас Китобни ўқишни давом эттирдим, аммо ғазаб кўзимни кўр қилиб қўйганди. Мен Худодан Шейн учун ўч олиш имконини сўрадим. Алькапонини ўлдиришни хоҳлардим ва буни Худога очиқ-ойдин йтдим. Алькапонини асло кечиролмайман... ҳеч қачон. Уни қутурган ит сингари ўлдирмагунимча,  тинчимайман. Шейнга келсак, у энди ҳеч қачон ўзини тиклаб ололмаса керак, деб чўчирдим.

 

3 май 1990 йили ҳаётимни Исога бағишлаганимда, эркин ва озод бўлдим. Аввалгидай қамоқхонада бўлсам ҳам, мен янги, руҳий озодликка эга бўлдим. Бу озодлик, сўзсиз, жисмоний озодликка қараганда баланд эди. Бироқ, Алькапонига қарши жанг қилишим шахсан мен учун бир нечта ниҳоятда муҳим сабоқ олишга сабаб бўлиши мумкин. Тез орада мен яна, бу сафар қўрқиб ва титраб, ҳамма жойда ҳозиру нозир, мени ўзимдан яхши билгувчи қодир Худо олдида тиз чўкишим керак.

 

Алькапонини пойлаб юрганимни ўзи биларди. Иккимиз ҳам ўлимга олиб борувчи ўртамиздаги жангни интизорлик билан кутардик. Бу тўқнашув қамоқхонанинг бўм-бўш ва қоронғу коридорида икки ҳафтадан сўнг юз берди.

Никосия Марказий қамоқхонасининг асосий биноси катта-катта тошлардан қад кўтарган эди. Бу қамоқхона усмоний турклар томонидан қурилган бўлиб, уларни қамоқхонада жазо ўтаётган маҳбусларнинг соғлиги, хавсизлиги ва умумий ҳаёт тарзи қизиқтирмаган. Бу ерда ҳеч ким яшамайдиган, ташландиқ ва хароба хоналар, хилват йўлаклар ва беркитиб ташланган эски ўтиш жойлари жуда кўп эди. Ҳозирда қалбимни заржирбанд этган зулмат мени шу ерга тортарди. Шундай ташландиқ жойларнинг қоронғулигига ва разолатига беркинганимча, ғазабим билан курашардим. Васвасани енгишга куч тополмай, жазо олиш режасини тузиб, Алькапонини янчиб ташлашга ёрдам берувчи усулларни машқ қилардим. Тузилган  режамда Худога ўрин йўқ эди. Мени қийноқ азобига солувчи жинлар билан яккама-якка қолдим.

Қабиҳ, уятсиз, ҳақоратли сўзлар ва бақириқ бирдан кимсасиз коридорда жаранглади. Бундай ҳайқириқни эшитган одамнинг юраги ёрилиб кетарди. Зимзиё қоронғуликда Алькапонининг гавдаси кўринди. Аммо бу ердалигимни қаердан билиб олди экан? Ҳали ўйлаб улгурмасимданоқ, душман мени деворга ёпиштириб қўйди. Унинг кўзларига тикилиб қарадим. Ўч олиш имконияти пайдо бўлганидан роҳатландим. Бундай имкониятни қачондан бери кутиб юрардим. Мана ўша фурсат келди! Энди Шейн учун ўч оламан. Ҳозир бу ифлос, жирканч ҳайвонни парча-парча қиламан, унинг танасини тош деворга ишқайман. Оғзимда таниш бўлган металл таъми пайдо бўлди, унинг куйдирувчи заҳридан роҳатланардим. Ци қувватини тўплаб, шу заҳотиёқ вазиятни тўғри баҳолашга ҳаракат қилдим: кун-фу жанговар санъати усулига биноан рақибимнинг вазни ва гавда ҳолатини, ҳаракат эркинлиги ва координаталарининг ўзгаришини ҳисоблаб чиқдим. Ҳисобим тўғри бўлиб чиқди. Алькапони томоғимга бритвани тиради, аммо бу энди ҳеч нимани англатмасди. Ўлим ёки ҳаёт –энди барибир эди. Бироқ биринчи бўлиб ўлимни Алькапони қабул қилиши керак. Масала бошқа нарсада эди: унга ўлимидан олдин қандай қилиб узоқроқ ва кўпроқ азоб-уқубат етказишим мумкин?!

 

Алькапони қонининг таъмини ҳис этгим келарди. Унинг башарасига зарба беришга тайёр эдим: бурнини уриб қонатсам, кўзларини ўйиб олсам, тишларини битта қолдирмай қоқиб ташласам, қулоқларини тишлаб узиб олсам... Ҳа, Алькапонининг ўнг қулоғи оғзимга жуда яқин турибди-да...

 

Исо унга: - Дўстим, нима учун келдинг? – дейиши биланоқ, одамлар келиб, Исога қўллари билан ёпишганча Уни ушлаб олишди. Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суғуриб, қулочкашлаб олий руҳонийнинг қаролига даст солди-да, қулоғини узиб ташлади. Лекин Исо унга: - Қиличингни жойига қайтариб қўй! Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлур. Ёки ўйлайсанки, Мен Отамга илтижо қилолмайманми? У Менга ҳозироқ ўн икки тумандан кўпроқ фаришталарни юбориши мумкин.

                                        Матто 26:50-53

 

Бугун эрталаб Гетсемания боғида Исонинг қўлга олиниши ҳақидаги Муқаддас Китоб ҳикоясини ўқигандим. Ҳозир аччиқ устида шуни бирдан эсладим. Мен кун-фу жанговар санъати усулига амал қилган ҳолда Ци қувватини тўпладим, бироқ шу пайт Исонинг сўзлари миямда жаранглади. Унинг сўзлари шунақанги аниқ ва равшан эдики, гўёки У менга мурожаат қилаётгандай эди. “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман... Мен йўлдирман... Мен йўлдирман... Мен йўлдирман...”.

Алькапонининг девга ўхшаш башараси қаршимда пайдо бўлганда, мендаги қаҳр-ғазаб ҳамон қайнаб турган эди. Ундан келаётган тер ҳидини ҳис қилдим.

Мен йўлдирман... Мен йўлдирман...” – ҳамон жарангларди миямда.

“Тони, ўйлаб қўйган ниятингни ҳозироқ амалга ошир! Мана унинг қулоғи, уни тишлаб узиб олгин! Башарасини дабдала қилиб ташла!” – деб таъкидларди инстинкт овози.

“Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлур...”

“Шейннинг ўчини ол... Нега ўйланиб тўхтаб қолдинг... Шейннинг ўрнига буни амалга ошир...”

“...Мен ҳақиқат ва ҳаётдирман...”

Тўсатдан, ўзим билмаган ҳолда гапириб юбордим. Ўзимни худди четдан эшитаётгандай эдим. Қаҳр-ғазаб ва қақшатқич ўч олиш ҳисси қаергадир йўқолди. Гапириб юборганимдан кейин Алькапони қонининг таъмини англаш истаги ғойиб бўлди. Бирдан ўзимни ҳотиржам сездим. Ҳайрон қоладиган нарса шуки, ҳамла қилмоқчи бўлган душманим мени сиқиб олганича, оғзимдан чиқаётган сўзларнинг кучидан лол қолди:

-Раббий Исо Масиҳ номи билан сенга амр қиламан – мени тинч қўй!

Кейинги лаҳзаларда мени сиқиб турган катта-катта қўллар қўйиб юборди, секингина тош девордан сирпаниб тушиб, чўккалаб ўтирдим. Тирсакларим билан тиззамга суяниб, иккала кафтим билан бошимни қаттиқ сиқиб олдим. Алькапони ёнимдан жимгина узоқлашиб кетди. Унинг қайтиб келишини кутиб ўтирардим. Аммо дақиқалар кетидан дақиқалар ўтди, у ортга қайтмади. Мен ҳайрон бўлдим ва таажжубландим. Аста-секин ўзимга кела бошладим. Раббий ажойиб тарзда менга намоён бўлди. Гарчанд Унга илтижо қилмаган бўлсам ҳам, У жоним ва соғлиғимни омон сақлаб қолди. Ўшанда Ундан ҳеч қандай ёрдам сўрамагандим, аммо Раббий  айтган сўзларни дилимга жо қилди. Нима юз берганини тушуниш учун ҳаммани жамламоқчи бўлдим. Ҳаётимни Худога топширдим ва Унинг ўғли бўлдим. Ёрдам беришга  илтижо қилишимни У кутиб ўтирмади: Унинг Ўзи ўртага тушиб, мени қутқарди.

Мен юз берган ҳодисадан  ҳайратландим. Худо Ўғлининг кучи ва қудратини кўриб, ҳаворийлар бунга амин бўлган. Ҳаворийлар Фаолияти Китобининг биринчи бобида ёзилишича, Исо шогирдлари Унинг амрига биноан Қуддусда қолганлар ва ваъда қилинган Муқаддас Руҳ куч-қудратини кутган. Муқаддас Китобда шундай дейилган: “...Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди. Исо кўтарилаётиб, ҳаворийлар осмонга тикилиб турган пайтда, оқ кийим кийган икки зот уларнинг ёнида пайдо бўлди...” Кимсасиз қоронғу коридорда, тепамда Худо пайдо бўлди, ҳар тарафдан мени қўлтиқлаб, тепага кўтараётган фаришталарни кўргандай бўлдим.

Буюк ва муқаддас Худо кучи бошчилигида астагина асосий блокка кириб бордим. Худонинг кучи сезиларли даражада салмоқли эди. Бўлиб ўтган воқеадан қойил қолдим. Алькапони билан инглизча гаплашганимни аниқ эслайман, модомики у она тили бўлмиш грек тилида зўрға гапирарди, инглиз тилида Алькапони олдин бирорта сўз ҳам айтолмасди! Камерамга кирганимдан кейин нигоҳимни деразадаги хоч каби турган панжарага қаратдим. “Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман...”. Мен ушбу сўзларни қайта–қайта такрорладим. На Ци қуввати ва на кун-фу жанговар санъат усуллари ҳаётимни сақлаб қолмаганини тушунардим. Исо Масиҳ ва Худо менга берган ишонч мени хавф-ҳатардан омон сақлаб қолди. Шундай қилиб, Раббий менга илк бор ишонч сабоғини берди. Бу сабоқ шу қадар яққол эдики, уни бир умрга эсда сақлаб қолдим. Кун-фу жанговар санъати орқали шон-шуҳратга эришиш йўлига чек қўйиб, ўзимни Худонинг раҳнамолигига бағишлашим кераклигини тушундим.

Узоқ йиллар давомида бу ҳолатни ҳаётимдаги бурилиш нуқтаси сифатида эслаб юрдим. Кўпинча одамларнинг шундай деганини эшитиб қолиш мумкин: “Ибодат ёрдам беради”, аммо мен бунга қаршиман. Ибодат эмас, Худо ёрдам беради. Марк баён этган Муқаддас Хушхабарнинг ўн биринчи бобида Исо ҳақиқий ибодатнинг ва Худога бўлган ишончнинг сирини қуйидагича изоҳлаб беради: “Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, - деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар.

Алькапони билан жангда фақат ўзимга ишонганман. Уни ўзим ўрганган усул ёрдамида мағлуб қилишим мумкин эди, аммо Худонинг ортидан боришга аҳд қилганимни У инобатга олди. Зиддиятли ҳолатда, яъни ёвуз душман билан яккама-якка жангга отланганимда, У заифлигимни тан олишим учун куч ато қилиб, фақат Унга ишонишимга даъват этди.    

Хитойлик қариндош-уруғларимга Масиҳ ҳақида айтиш вақти келганини ўшанда тушундим. Қарорим жиддий эканини тўлиқ тушунган ҳолда, Лоусига хат йўлладим. Кун-фу жанговар санъатини инкор этиб, бобом билан тузган аҳдни буздим. Ота-боболарим мероси ва кун-фу санъатининг қадимий йўлини асраб-авайлашга берган ваъдамдан воз кечдим. Лоуси ҳеч қандай тушунтириш талаб қилмай, янги, мени қутқарувчи имон ҳақида айтишим биланоқ тўғри тушунади деган умидда эдим. Бироқ қалбимнинг тубида шундан кейин нима юз бериши мумкинлигини яхши тушунардим. Ўйлашимча, бошим учун мукофот белгилашса керак ва мени ушлаб танамдан бошимни жудо қилмагунларича, таъқиб қилиб юришса керак. Мен буни олдин ҳам билганман. Қадимий анъаналар руҳида тарбияланган ва шу йўлдан юриб шон-шуҳрат поғонасига кўтарилган, охир–оқибатда улардан воз кечган жангчи шубҳасиз, жавобгарликка тортилиб,         жазо олади. Қабиладошларим катта оилавий кенгашга тўпланиб, мени бундай йўлдан қайтаришга уринишини, янги эътиқодимдан воз кечиб, улардан кечирим сўрашга мажбурлашини ҳам билардим. Сўнгра менга спарринг-рақиб танлаб, у билан жангда яна бир бор кун-фу жанговар санъатида эришган ютуғим ва салоҳиятимни тасдиқлашим лозим бўлади. Мабодо жанг қилишдан воз кечадиган бўлсам, мени топиб, ҳаттоки ҳаётим эвазига уларга бўйсунишга мажбур қилишади.  

Лоусидан хатимга жавобни бир неча ҳафта кутишимга тўғри келди. Бу хат жияним Си Куон томонидан ёзилганди. Унинг хат ёзиш усули бениҳоят совуқ ва шиддатли эди. Си Куоннинг ёзишича, бобомиз вафот этибди. Лоуси тўқсон беш ёшга кирган экан. Жиянимнинг ёзишича, бобомни дафн маросимига келмаганим, авлод-аждодларим хотирасини ёд этмаганим туфайли, қадимий Су сулоласига иснод келтирибман. Хатда у оила аъзолари номидан масиҳий эътиқодидан воз кечиб, ота-боболарим муқаддас меросига қайтишимни талаб қилган. Ахир, бундан буён Чжон Лин Су авлодининг ягона давомчисиман ва мен оила шаънини ҳимоя қилишим керак экан. Юқорида айтиб ўтганимдек, агар уларнинг шартига рози бўлмасам, мендан албатта ўч олишлари ҳақида мактуб сўнгида ёзилган.

Бобом Лоусининг ўлими ҳақидаги хабар мени гангитиб қўйди. Мен нималарни ўйлашни ҳам билмасдим. Узоқ йиллар мобайнида бобомни жуда ёмон кўргандим, шундай бўлса-да, у қалбимда улкан из қолдирди. Айнан бобом менда мустақилликни тарбиялади. Унинг ўлими билан бирга мендан нимадир абадий кетганини эндигина тушундим. Қолаверса, хитойлик қариндош-уруғим талабини инкор этсам, улар билан алоқамни узишимга тўғри келади. Бу нимани англатиши мумкин? Мен доимо қўрқиб яшашим керак бўладими? Эҳтимол мендан ўч олиш мақсадида қариндош-уруғим “Триада”дан қотил ёллаши мумкин. Иккинчидан, янги ҳаётим, имоним ва Худованднинг ҳимояси бобом Лоусининг ўргатганлари олдида реал ва салмоқли эди. Ҳаммаси орқада қолди, йўллар ёпилди, энди ортга қайтиб бўлмайди! Ҳаёлан бобомнинг очиқ юзини тасаввур қилишга ва у билан ўтказган ажойиб лаҳзаларни – сўнгги йилларда унга бўлган иззат-ҳурматимни эслашга уриниб кўрдим. Аммо қалбимда бирор нарса миқ этмади.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак