ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 22 bob

22 - боб

Биз полиция маҳкамасига етиб келганимизда, улар дипломатик дахлсизлигимга тупуришди: ортиқча гапириб ўтирмай мени ертўладаги камерага ташлашди. Британия элчихонасидан бирор кимса билан учрашув уюштириш тўғрисидаги илтимоим эътиборсиз қолди. Мен зах камерада кечқурунгача бир ўзим ўтирдим. Кечқурун соат ўнларда камерамга форма кийган бир гуруҳ полициячилар киришди. Улар қўлимга кишан солиб, сўроқ қилишга олиб кетди.

“Ана энди кўнгилсизликлар юз бериши мумкин, - деб ўйладим. – Менга айб қўйиб, гаровга қўйиб юборишади, кейин эса мамлакатдан чиқариб юборишади”. Бу вақтга келиб менга бирор жиддий айблов қўйишмасмикан деб, безовталаниб қолдим: дастлабки сўроқ камерасида жуда кўп олиб ўтиришди.

Столнинг устида қоғозларга тўла бир нечта папкалар ётарди. Навбатчи офицер биринчи делони очиб, сўроқ қилишга киришди. Папкада кимлардир томонидан ўмарилган меҳмонхона номерлари бўйича материаллар йиғилган эди. Мен бўйнимга баъзи бир хоналарни ўғирланганлиги ҳақидаги айбловни олдим, ахир, бошқа ўмарилган хоналар ҳақида ҳеч нима билмасдим. Бошқа хоналарнинг ўғирланишига дахлсизлигимни исботлай бошлаганимда, полициячининг жаҳли чиқиб кетди. У ҳамма ўғирликларни тан олишимни хоҳларди. Аммо қилмаган жиноятларни бўйнимга олишни ўйламадим ҳам. Офицер мени тинч қўймасди. Ўзига керакли жавобни олмагунча, мени саволларга тутишини тушундим. Зўр бериб сўроқ қилганидан, офицернинг пешонасидан тер оқа бошлади. Вазият ниҳоятда кескинлашди. Полициячи мени тилимдан илинтиришга ҳаракат қилаётганини тушундим. Аммо ўзимни қўлга олишим ва тинчланишим керак.

-Элчихона билан боғланмагунимча, бир сўз ҳам айтмайман, - дедим унга.

У кулимсираб қўйди ва йўғон бўйнидаги терни артди.

-Мен Британия элчихонаси вакили билан учрашувни талаб қиламан!

Гапимни охиригача гапириб бўлмасимдан, офицер қулочкашлаб туриб юзимга туширди.

-Мендан ҳеч нарса талаб қилма. Элчихонанг сенга ўхшаган бўлмағур одам билан учрашишни истамайди. Бу ерда менинг мамлакатимдасан, қолаверса, сени катта кўнгилсизликлар кутмоқда. – Офицер менга яқинлашди ва юзимга тупурди.

Ғазабим қайнаб кетди.

-Ҳа-а, сен аблаҳ! – деб бақирдим ёрилган лабимдан оқаётган қонни артар эканман. Мен ҳеч қачон бундай чорасиз аҳволда қолмаганман. Оёғим билан унинг бошига тепиб, хонанинг бошқа бурчагига улоқтирганимда, оёғимдаги кишанлар теримни тешиб кетди. Бошқа полициячилар мени зудлик билан ўраб ва дўппослаб кетишди. Руҳан ўзимни қўлга олиб, ҳамма зарбаларни қабул қилардим.

Яна камерамга қайтиб келгач, тушиб қолган ҳолатим ҳақида ўйландим. Чиндан ҳам тузоққа илинганга ўхшайман. Қизиқ, агар бу ерга тушиб қолганимдан Амин хабар топгудек бўлса, мени олиб чиқишга ҳаракат қилармикан? Кейинги куни соат ўнгача ҳеч ким сўроққа олиб чиқмади. Соат ўндан кейин яна ўша полициячилар келишди. Бу сафар улар қўлларимга қўшиб оёғимга ҳам кишан солишди. Мен ўтган сафаргидек гапиришдан бош тортдим ва яна ваҳшийларча калтакландим.

Калтаклаб азоб бериш бир неча кун давом этди, мени борган сари қутуриб, қаҳр-ғазаб билан калтаклашарди. Менга азоб бериш полициячилар учун ҳар кунги қонли спорт машғулотларни бажариш одатига айланди. Полициячиларнинг сони кундан-кунга ошиб бораётганга ўхшарди. Улар фақатгина мени эмас, бошқа маҳбусларни ҳам ваҳшийларча дўппослашарди. Кўпинча қўшни камерадаги жосусларнинг гаплари эшитилиб турарди. Баъзи бечораларга ниҳоятда азоб беришар экан. Ҳар куни кечқурун терговни ўша семиз офицер олиб борардию У мен қилмаган жиноятларнинг ҳаммасини бир неча бор бўйнимга осмоқчи бўлди. Бир куни офицер ўз хизматчиларига мен учун янгича азоб бериш усулларига тайёргарлик кўришларини буюрди. Оёқ кийимимни ечиб, оёқларимни стул суянчиғининг тешигига тиқишди. Соқчилардан бири оёғимга ўтирганда, офицер ичқоралик билан жилмайди ва бор кучи билан товонларимга резинка тўқмоқ билан урди. Шу заҳотиёқ чидаб бўлмас аччиқ оғриқ танамни тешиб ўтди ва тўлқинланиб оёқларимдан белларимга ўтди. Жаноб Чжон мактабида бундай қийноқ ҳақида айтишганди. Женева конвенцияси томонидан “bastinado” деб номланмиш бу жазо усули маън этилганди. Аммо бу ваҳшийлар учун маън этилган нарсанинг ўзи йўқ. Мен тишларимни ғижирлатдим. Семиз тўнка яна қулочкашлади. Мен бўшалишга ҳаракат қилдим, аммо товонларимга яна олдигидай куч билан зарба тушди. “Ҳали шошмай турларинг, - деб ўйладим, - шунақанги адабларингни берайки, сичқоннинг ини минг тангга бўлсин”. Мени ҳушимдан кетгунча дўппослашди. Кейин оёқларим тиқилган стулни суғуриб олишди. Оғриқдан ёнаётган оёқларим бетон полга урилиб, оғриқ янада кучайди. Пировардида қийноқ изларини йўқотиш учун оёқларимни челакдаги муздай сувга солди. Бир ҳафта ўтгач, мен умуман юролмай қолдим.

Бундай вазиятларда қаршилик кўрсатиш бефойда эди. Қўл-оёқларимга кишан солинганича саккизта забардаст эркаклар кўз олдида қийнарди. Агар полициячиларнинг кучи етса улар томошабин бўлади, акс ҳолда улар қийноқларнинг иштирокчисига айланарди. Хўш, қамоқхона хизматчилари яна нималарни ўйлаб топишар экан? Автомобиль пойгачисининг шлемини бошимга кийгизишди, кейин девор тешувчи қурол сингари кўтариб, металл шкафларига ура бошлашди. Ҳар зарбада кўзларимдан тинмай ўтлар чақнарди, бир неча бор ҳушимдан кетдим. Қийноқ тугаб, жаллодлар мени полга ташлаганларида, уларни лаънатлардим ва сўкардим. Елкамга ётишим биланоқ шу заҳоти чотимга тўқмоқ билан урарди. Бутун баданим қийноқлардан титрарди.

Қандайдир дақиқаларда ҳаммаси барибирдек эди: ўламанми ёки яшайманми - фарқи йўқ. Мени биратўла бир ёқли қилишлари учун атайлаб уларнинг жаҳлини чиқарардим. Кунларнинг бирида улардан биттаси ёнимга металл блендерни кўтариб келди.        

-Қўлингни узат, - деб буйруқ берди у.

Катта тезликда айланаётган блендернинг пичоғи эндиликда икки кўзимнинг ўртасида айланарди.

-Қўлимни нима қиласан? Пешонамдан дарча очиб қўя қолгин, - деб бақирдим ва унинг юзига тупурдим.

Жаллодлар ғазаб отига минди.

-Энтони, ҳозир сени парча-парча қилиб йиртиб ташлайман! – деб бақирди қутуриб кетган навбатчи офицер.

Шундай деб, чўнтагидан алмисоқдан қолган нагани учун патрон чиқарди.

-Қара, бу совғани мен сен учун сақлаб қўйгандим. – У патронни юзимдан юргизди, кейин қуруқ наганнинг ичига солди. Ҳамма жим бўлиб қолди. Менга эса мутлақо барибир.

-Хўп, қани отиб кўр-чи! Бўлақол, ёки қўлинг қалтироқ бўлиб қолдими... – деб нуқидим семизни.

Мен ўлишга нафақат рози, балки хурсанд эдим. Айянинг фожеали ўлимидан сўнг ҳаётим маъносиз гирдобга айланди, мен умидсиз қолгандим. Ваниҳоят, ҳозир эски нагандан отилган ўқ ғам-ғуссаларимга якун ясайди. Қўрқувдан қалтираётгангим семиз офицерга роҳат бағишламаслиги учун ундан кўзимни узмасдим. Офицерни қизиқтириш учун мен рус рулеткаси ўйинида унга атайлаб бой берган бўлардим, ахир, иродам кучли эди. Полиция офицери мени авф этишини сўраб, ялиниб-ёлворишимни кутарди ва атайдан вақтни чўзарди. Атроф сув қуйгандай жим-жит. Унинг пешонасидан тер сув бўлиб оқарди, ғазабини бирозгина босиш ва ўзини қўлга олиш мақсадида офицер наганни иккала қўли билан ушлаб олганди. Наган барабанидаги ягона ўқ қаердалигини аниқ билардим.

-Қўрқоқ, отмайсанми? Қани бўлақол, грек разили! Сен билан ўйнашга тайёрман, - деб жангга даъват қилдим.

Икки ва уч марта сўкинишдан сўнг офицер наганнинг стволини оғзимга тиқиб томоғимгача тиради. Енгил ва пахтавон отиш овози эшитилди. Мен ҳаттоки чўчимадим ҳам. Офицер наганни ерга отиб, хонадан ўқдай отилиб чиқиб кетди.

 

Ниҳоятда мушкул ҳолатдан чиқиб кетиш керак. Эрталабки смена нонушта тарқатгунига қадар, билакларимдаги теримни занжир билан шунақанги шилиб ташладимки, роса қон оқди. Ҳаттоки навбатчи офицер ҳам жуда қўрқиб кетди.

-Улар мени ўлгунча уришаяпти, деб айтяпман-ку сизга. Менга тиббий ёрдам керак, - деб ялиндим.

Кундузги навбатчи тунги қонхўрларга ўхшамасди. Муомаласидан, кўринишидан тузуккина одам экан. Мени қамоқхона шифохонасига жўнатишларига кундузги навбатчини кўндиришим керак. Бир соат ўтгандан сўнг икки полициячи қоровуллигида мени шифохонага олиб кетишарди.

Шифохонада қўл-оёқларимдан кишанларни ечиб, жароҳатларимни ювиб, боғлашга ҳозирлашди. Билакларим шундай қилиб боғланган эдики, уларга бошқа ҳеч қандай кишан ва занжирларни солиб бўлмасди. Ҳаммаси режага биноан борарди. Қўлимдан ушлаб олиб кетаётган бу икки полициячига жуда раҳмим келди. Кутилмаганда орқага қилинган бир думбалоқ – ва мен озодликдаман.

-Тўхта! Ҳозир отаман!

Полициячилар ўзларининг пушкаларини топиб ўқлагунича, мен алдамчи кобра усулини қўлладим ва илон юриш қилиб кўчани кесиб ўтдим. Шундай қилиб, улар отишга ҳам улгурмади.

 

Тез орада жимжитликни полиция машиналарининг қийқириқ сиреналари бузди. Лимассолнинг бу районида сокинлик, кўчада одамлар кам эди. Ҳар қандай хавф-хатарга тайёр турган ҳолда, баланд бино томида ётиб, қоронғу тушишини кутардим. Пастда полициячилар мунтазам равишда бир кварталдан иккинчисига ўтиб изғиб юрибди. Мен ҳамон пана жойда беркиниб ётавердим. Томда ётганимча, сўнгги ойларда юз берган воқеалар ҳақида ўйладим. Мен умидсизликка тушдим, ўзимнинг ҳолатимга ўзим ачиниб кетдим. Мен ким бўлдим? Нималар қиляпман ўзи? Бутун вужудимни қандайдир англаб бўлмас туйғу қамраб олди, аммо қалбимнинг бир четида ҳамон қаҳр ва ғазаб, вайрон қилиш истаги ва зулм ўтказиш ҳисси бор эди. Ёмон ҳаёллардан қутулиш мақсадида кўзларимни ишқаладим ва тез орада енгилгина уйқуга кетдим.

Эрта тонггача яширинча квартирамга кириб бордим.

Телефон гўшакни қулоғимга босганимча ва нафасимни ичимга ютиб, автоматик звонок овозини эшитиб турардим. Ниҳоят, менга таниш бўлган сигнал чалинди.

-Гўшакни кўтаринг, бўла қолинг!

Лондонда соат эрталабки саккиз эди. Ота-онам эрталабки нонуштадан олдин одатда ҳеч қаерга чиқишмасди. Соат чиқиллаб, аста-секин дақиқа кетидан дақиқалар ўтарди. Гўшакни жойига қўйдим-да, стулга ўтирдим. Қўлларимга бошимни тираб, чуқур ўйга толдим. Полиция қўлига тушганимга унчалик кўп вақт бўлмади. Мен ота-онам билан гаплашишим керак. Улар қаерда экан? Нимага телефон гўшагини кўтаришмаяпти?

Икки соатча улар билан боғланишга ҳаракат қилдим, аммо бефойда, гўшакни ҳеч ким кўтармади.

-Даунинг хоним, бу мен, Тони Энтониман! Сизни безовта қилганим учун узр.

Бироз паузадан сўнг ота-онамнинг қўшниси ким билан гаплашаётганини тушунди:

-Эҳ-ҳа, Тони ўғлим, қалайсан? Кипрдамисан? Ишларинг яхшими?

-Мен яхшиман. Ота-онам билан боғланишга ҳаракат қиляпман, аммо улар гўшакни кўтаришмаяпти. Улар қаердалигини биласизми?

Яна ўртада узоқ пауза бўлди.

-Даунинг хоним?

-Тони, ота-онанг жўнаб кетишди.

-Жўнаб кетишди?

-Бир неча кун олдин кўчиб кетишди. Сен билсанг керак, деб ўйлабмиз. Менда квартирангизни қўшимча калити бор. Улар сенга баъзи нарсаларни қолдиришибди. Бошқа қўлга илинадиган ҳеч нарса йўқ, ҳаммасини ўзлари билан олиб кетишган, - деб жавоб берди Даунинг хоним.  

Мени худди қуёш ургандай, нафасим тиқилиб, бошим айланиб кетди.

-Улар қаерга кетишди? – сўрадим салгина ўзимга келиб.

-Минг афсус Тони, билмадик...

-Улар ҳаттоки адресни ҳам беришмадими? Улар қаерга ва нимага кетаётганликлари тўғрисида бирор хат қолдиришлари керак эди!

-Ҳеч қандай хат-хабар қолдиришмади. Улар биз билан ҳаттоки хайрлашишмади ҳам. Қандайдир оқ катта машина келди ва улар нарсаларини юклаб кетишди.

Мен гўшакни телефон аппаратига қўйдим ва томоғимда тиқилиб қолган бир нарсани ютиб юборишга ҳаракат қилдим. Мени ғазаб ўти ёндирарди, ўзимни қўлга олиш учун тахминан уч марта деворни муштладим. Уларни деб ўзимни ўққа–чўққа уриб юрсаму, улар нега индамай-нетмай кетиб қолишди?

Кейинги бир неча соат мобайнида мен ўзимни катта океанда ғарқ бўлаётган кемага ўхшатдим. Ота-онам яна бир бор мени ёлғизлатиб кетишди. Гўёки эндигина битаётган эски жароҳатларим яна тирналди ва барча азоб-уқубатларим поёнсиз океан сувининг бетига қалқиб чиқди. Сўнгги йиллар ичида Айяга бўлган соғинчни ўзимдан беркитиб келдим. Юрагимдаги дилхаста ҳис-туйғулар қалқиди ва ич-ичимдан мени бўға бошлади. Бирин-кетин сигарета тутатардим ва ақлдан озаётганимни сезардим. Қаҳр-ғазабдан уйдаги мебелларни тепиб синдирардим, ота-онам ва ўз ҳаётимни лаънатлардим.

Кутилмаганда эшик қўнғироғи жиринглаб қолди.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак