ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 20 bob

20 - боб

Мен бир дақиқага ҳам ёлғиз қололмасдим. Қолаверса, ҳеч ким билан суҳбатлашгим келмасди. Бўш вақтларимни бар ва ресторанларда ўтказардим. У ерда хушчақчақ одамларга қараб ўтирардим. Кўнгил очадиган жойларга юрагимдаги ғашлик ва кўнгил жароҳатини сал бўлса-да унутиш учун борардим.Чунки у ердаги шовқин-сурон, ўйин-кулги одамни турли нохушликлардан чалғитарди. Бундан ташқари, бундай жойларга боришимни яна бир даҳшатлироқ, қайғули сабаби бор эди. Бу сабабни ўзим ҳам охиригача англаб етмасдим. Оғзимдан қандайдир таъм ҳеч кетмасди. Бундай металл таъмни илк бор барделдаги ҳўжайинни ўларча қилиб урганимда ҳис қилганман. Уни эсимдан чиқаришга ҳаракат қилардим. Аммо у қайта–қайта кўз ўнгимда намоён бўларди. Бу ғазабимнинг қон таъмига бўлган жисмоний чанқоғи. Аччиқ ҳақиқат шундан иборат эдики, мен бирданига ўзгариб қолдим. Тинчлик-хотиржамлик, сабр-тоқат, тўғри йўлдан бориш истаги мени тарк этгандай эди. Эндиликда фақат курашишни истардим.

Бир куни КФХФ менга дам олиш учун бир неча кун ажратганда, Амин Файёднинг тўсатдан менга иши чиқиб қолди. У тўғридан–тўғри мен билан телефон орқали боғланиб, мен билан Кипрнинг пойтахти Никосида учрашсанг, деб илтимос қилди. Ростини айтсам, мени кўндиришга унчалик кўп вақт талаб қилинмади.

Бўш вақтимнинг биринчи куниёқ Никосининг тунги ҳаётига ғарқ бўлдим. “Afrikanas” барида одам гавжум эди, бироқ мен бир овлоқроқ бурчакдан жой топдим. Креслога ўтириб, барга ташриф буюрувчиларни кузата бошладим. Бу ерда дат солдатларининг бир гуруҳи хурсандчилик қилиб ўтирарди. Мен уларга нафрат билан қарадим. Солдатлар бир-бири билан ким қадаҳни тез бўшатиш бўйича мусобақа ўтказишарди. Қолганлари қарсак чалиб, қўшиқ айтиб ўтиришарди. Улар асосан ўткир спиртли ичимликлар ичишарди. Бўйи икки метр келадиган бир барзанги солдат дам олмай олтита ярим литрлик пивони ичиб юборди. Барча уни қарсак билан олқишлади. “Тентаклар, - деб ўйладим мен, - аслида, ҳаммангга одам ўзини қандай тутиши кераклигини кўрсатиб, танобларингни тортиб қўйганимда эди, нималарга қодирликларингни кейин томоша қилган бўлардим”.

Вақт ўтиб борарди. Ичиб маст бўлган солдатлар ҳамманинг кўз ўнгида шовқин-сурон қилиб, ўзларини кўрсата бошлади бошлади. Ёнимизда парда билан тўсилган қўшни хонада учта қиз қаҳва ичиб ўтирарди. Улар ҳеч кимга халақит бермай, ўзаро суҳбатлашарди. Қизлар Айя ва унинг опаларини ёдимга солди. Қизлардан бирининг бадани худди Айяники сингари ниҳоятда тиниқ, малласоч эди. Солдатлар уларга нисбатан бирдан қизиқиш уйғота бошлади. Айяга ўхшаган қиз ўрнидан туриб бар столи томон йўл олганда, солдатлардан бири унга эргашди. Қиз аввалига яхши гапириб, сиполик билан ундан қутулмоқчи бўлди. Менинг қоним қайнай бошлади. Қиз берган буюртмасини қанчалик узоқ кутган бўлса, бу дат солдати шунчалик қизга тегачоқлик қилаверди. Қиз унга тескари қараб олди, бироқ бу ҳам ёрдам бермади. Солдат қизни тинч қўйишни хоҳламасди. Мен улардан кўз узмасдим. Солдат қизнинг бошқа томонидан айланиб ўтиб, яна қаршисига туриб олди. Малласоч қиз яна тескари қараб олди, аммо бу сафар солдат аҳмоқлиги билан бирга қўполлигини намоён қилди: у қизнинг елкасидан тутди ва шиддат билан ўзига қаратиб, қучоқлаб олди. Шу пайт қизнинг кўзларида ваҳима ва қўрқув пайдо бўлганини сездим. Қиз барзангининг қучоғидан чиқиб кетишга ҳаракат қилди, бироқ йигит унга канадай ёпишиб олганди.         

Нафратим тўлиб–тошди. Ўйлаб ўтирмасдан бар столи томон отилдим. Битта стаканни олиб синдирдим, стакан қолдиғини солдатнинг башарасига санчдим.

Ҳаммаёқ қий-чув, тўс-тўполон бўлиб кетди. Чамаси ўн икки – ўн тўрт дат солдатлари ўзларини бар столи томон урди. Бироқ мен уларнинг орасидан илон сингари сирпалиб ўтдим. Зиналардан сакраб тушиб, ёруғ кўчага чиқдим. Энди мен бемалол очиқликда жанг қилишим мумкин. Солдатлар ўлгудай маст ҳолатда эди. Шунинг учун ҳаммасини бирин-кетин осонликча енгишимга ишончим комил эди. Тор ва қоронғу барнинг ичида ҳаракат қилиш қийин.

-Қани келақолинг! Мен бу ердаман. Ҳаммангиз насибангизни ҳозир оласиз! – деб бақирдим мен.

Баданимнинг ҳар бир мушаги жанг қилишни истарди, қолаверса, қон томирларим адреналинга тўла эди. Маст-аласт солдатлар қоронғу бардан кўчага судралиб чиқа бошлади. Мен уларни тўхтатиб, башарасига мушт туширардим, бирин-кетин чотига тепиб, қулатиб ташлардим. Лекин солдатлардан биттаси мени ҳам яхшилаб кўзимга мушт туширди.  Қаттиқ оғриқ кўз қорачиғимни ёндириб юборди, аммо бу оловга ёғ қуйгандай бўлди. Барнинг ичидан уларни ҳайдаб чиқарганим камлик қилгандай, мен бу маст солдатларни уриб, дабдаласини чиқаргим келарди. Қонхўр махлуқ каби қутуриб кетгандим, ҳар бир солдатга қайта–қайта ҳужум қилиб, уларнинг бурнини синдирардим, қўлларини қайириб, башарасини таниб бўлмас даражада майиб қилиб ташлардим.

Дарғазаблигимдан, томирларимдаги қон борган сари шиддат билан қайнаганини сезардим. Шу билан бирга, етказилган ҳар бир зарба, мушт ва тепки учун мендаги ўч олиш важоҳати янада кучайиб бораверарди.

Бирдан қоронғуда полиция машинасининг сигнали чалиниб, бирпасда полиция етиб келди. Лекин мен аллақачон жуфтакни ростлаб қолган эдим.

 

-Эҳ-ҳа, кўринишингдан кеча бирозгина трам-тарам қилганга ўхшайсан-а? – сўради мендан Амин. У жилмайганича, менга кўзини қисиб қўйди.

-Деярли ҳеч нарса юз бергани йўқ, - дедим унга жавобан. Ўнг кўзимдаги кўм-кўк бўлган ғуррани силаб қўйдим. Аминнинг бу ҳодисадан хабар топгани жаҳлимни чиқарди, шунингдек бу мени ҳайрон қолдириши мумкин эди. У ниҳоятда айёр, тежамкор ва совуққон бўлган, у мен билан қандай муомала қилишни ҳам билади ва ўз ўрнига қўяди.

Амин мендаги ўзгаришни дарров сезиб қолди. Унинг ўйлашича, мендаги ўзгариш унинг ишида жуда қўл келади.

-Бугун кечқурун бир ўйнаймиз, - деб эълон қилди у ва кафтларини бир-бирига ишқади. Сейфни очиб, у ердан белларига резинка ўралган бир қанча қалин пачка пулларни олди.

Казинода одам жуда кўп эди. Амин иккимиз залдан ўтаётганимизда, казо-казо зотлар уни чуқур таъзим ва қаттиқ қўл қисиш билан қарши олди.

-Ҳа, жаноб Файёд, бугун бир омадингизни синаб кўришга келибсиз-да? – деб кутиб олди шахсан казино бошлиғи ва бизни столгача кузатиб қўйди. Даврадаги энг яхши жой махсус Амин учун ажратилган бўлиб, у бурчакда эди. Амин жилмайди. Крупье карталарни тарқатишни бошлаганда, Аминнинг юзида мағрурлик ва хасислик туйғулари намоён бўлди. Ўйин эндигина бошланиши керак эди, бирдан Аминнинг ёнида қандайдир одам пайдо бўлиб, у билан гаплаша бошлади. Нотаниш одам нимадандир хавотирланган ва безовта кўринарди. Мен турган жойимдан ҳўжайинимни кузатиб турардим: Амин борган сари асабийлашарди. Мен сабрсизлик билан унинг сигналини кутардим, кейин олдига бориб турдим. Нотаниш кимса сал чўчигандай бўлди, аммо олдингидай Аминдан ниманидир илтимос қилиб, тез-тез гапирарди. Мен сигнални кутиб ўтиришни хоҳламадим. Безбет кимса Аминнинг қўлини ушлашга интилганда, мен уни четроққа судраб, полга ағанатдим. Бошқа ҳеч нарса қилишни керак бўлмади. У ўрнидан турди-да, чиқиш томонга қараб югурди. Амин мамнунлик билан бош силкитди ва ўйинни давом эттирди.

Кейинги куни босс мени ўзининг ҳашаматли уйига чақиртирди. У менга ниҳоятда илтифотли эди. Нима бўлишини билардим. Эндиликда ҳамма нарсага тайёр эдим.

Ўша куни кечқурун мен Аминдан катта миқдорда пул қарз бўлиб қолган одамникига бордим. Бу ҳаммага маълум ва машҳур қурол сотувчиси эди. Унинг уйига тўсатдан бостириб бориб, уни ғафлатда қолдирдим. Қўриқчилар йўқ, уйда унинг ўзи ўтирганди.  Олдига у қарздорлиги ва мен жаноб Файёднинг пулини олиб кетгани келганлигимни  айтдим. Қурол сотувчи тиржайди. Унинг сохта, такаббур тиржайиши бошқа кўплаб бой–бадавлат мижозларнинг юз қарашларини эслатиб турарди. Кўнглим айниб кетди. Намунча бу одам ўзини кўрсатмаса?

-Бориб ҳўжайинингга айтиб қўй, ҳозир унга берадиган пулларим йўқ. У билан ҳафтанинг охирида ҳисоб-китоб қиламан. – Шу сўзларни айтгач, у қўлини бигиз қилиб менга эшикни кўрсатди. Жаҳлим чикди. Ундан ўч олишнинг вақти ҳали келмаганлигини мен билардим.

Аминга қурол сотувчининг жавобни етказганимда, у хуноб бўлиб ерга тупурди.        

-Орқангга қайтиб бор, қарзини бугун кечқурун қайтаришига мажбур қил, - деб буйруқ берди Амин. – Қарзини бергандан кейин, унинг дабдаласини чиқариб ташла!

Мен билан бундай тарзда гаплашишларига ўрганмаганман, бироқ Аминга бениҳоят содиқ эдим. КФХФ менга унинг хавфсизлигини таъминлашим учун пул тўлайди, қолган масалалар эса мени қизиқтирмайди. Зиммамда мижоз олдидаги мажбуриятларни бажариш масъулияти туради. Аминнинг буйруқларини бажариш КФХФ томонидан юклатилган вазифам доирасига кирмайди. Аммо ҳамма гап шундаки, эндиликда ўзим қонуний нарсаларни жиноий ҳаракатлардан ажратиб турувчи чегарани босиб ўтишга интилардим. Мижозимга нисбатан кимнидир сурбетларча муносабати ҳақидаги фикрнинг ўзи жаҳлимни чиқарарди. Мен яна ўша уйга қайтдим ва ҳаммасини Амин буюргандай қилдим.

Амин қилган ишимдан хурсанд бўлди ва миннатдорчилик тариқасида яхшигина мукофотлади. Ростини айтсам, менга Аминнинг совға-саломи эмас, қурол сотувчи билан қилган “ҳисоб-китобим”  ёқди. Мени тамомила ўз гирдобига ғарқ қилиб, ўч олишга бўлган интилишимни янада кучайтирган иштиёқ, борган сари зўрайиб борарди.

Бир куни казинода Чадга қараб, ниҳоятда ғазабланиб кетдим. Чад – баланд бўйли африкалик ишбилармон бўлиб, пулларини бўлар-бўлмасга сарф қилаётган эди. У залда ким билан учрашгудек бўлса, албатта ўша одам учун шампан виносини буюртирарди. Даста-даста пулларни ярим яланғоч официанткаларнинг устиларидан сочишига нима дейиш мумкин... Тўғри, бундай пулларни кўргандан кейин официанткалар ҳам унинг барча инжиқликл ва бемаъни ҳавасларини амалга оширишарди. Бу африкаликни жуда яхши биламан. У қачонлардир Аминдан катта миқдорда пул қарздор бўлиб қолган. Қисқача қилиб айтганда, бу менинг шаънимга, ор-номусимга тегди. Ўша куни кечқурун қарзни ундириш мақсадида африкаликнинг уйига йўл олдим.   

Катта, данғиллама уйга келиб дарвозани тақиллатдим. Лекин хизматкор мени уйга киритмади, шунда мен кучли зарба билан эшикни қулатдим. Ваҳимага тушган хизматкорни улоқтириб, Чад ўтирган меҳмонхонага отилдим. Мен унинг шахсий мулкига кўз олайтиришга ҳаққим йўқлигини айтиб, қаршилик кўрсатди. Аммо у гапини тугатишига йўл қўймадим. Африкаликни сочидан ушладим-да, беркитган пулларини қаердалигини айтмагунича, роса дўппосладим. У оғриққа чидамай, китоб стеллажи орқасига беркитилган катта сейфни кўрсатди. Мен сейфдан Аминга тегишли бўлган пулларни олдим ва Чадни деворга тирадим. Сўнг синаётган суякларнинг қирсиллаши ва қон ҳидидан роҳатланиб, уни майиб қилиб ташладим. Шу пайт меҳмонхонага “Ота, отажон!” деб қаттиқ қичқириб, Чаднинг икки фарзанди югуриб келди. Пировардида болаларнинг ноласи мени ҳушимга келтирди. Африкаликни қўйиб юбордим, у полга гупиллаб тушди. Мен болаларнинг ёнидан ўтиб, уйни тарк этдим.

Чадни жазолаганимдан кейин мен узоқ вақтгача ўзимга келолмай юрдим.  Мен ўзимдан ўзим мотоцикл шиналарининг визиллашини эслатувчи тантанавор товушлар чиқариб қийқирардим. Ҳаёлимда Чаднинг болаларини қўрқувдан олайган нигоҳлари  пайдо бўларди, аммо ўзимни қўлга олиб, уларни унутишга ҳаракат қилардим. Фақатгина мени таъқиб қилувчи қон ҳидидан роҳатланардим.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак