ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 19 bob

19 - боб

Кейинги куни яқин орада жойлашган қаҳвахонага кирдим. Не кўз билан қарайки, кечаги қиз эндиликда бу ерда экан. Мен ҳайрон бўлдим. Қиз ўтирган жойида тирноқларини тишлаб, гўёки ўзини журнал ўқиётганга соларди. Аслида, бир қарашдан уни танимадим. Кеча кечқурун ресторан қоронғироқ эди, аммо қизни фоҳишаларга хос қўпол кийиниши, атир-упаларининг ҳиди ва бўянишидан билиб олдим. У мени кўриши билан жилмайди, сўнгра уялгандай бўлди. Мен иккита қаҳва буюртирдим ва қизнинг ёнидан жой олдим. Кеча кечқурун унга ҳаётимдан баъзи лавҳаларни, Айя ва у билан юз берган автомобил ҳалокати ҳақида сўзлаб бергандим. Сўзлаш навбати энди унга келди. Қизнинг сўзларига қараганда, унинг исми Розанна бўлиб, Неаполга Руминиядан келган экан. Аслида университетга ўқишга киришни хоҳлаган. Аммо тақдир тақозоси билан фоҳишалик билан шуғуллана бошлабди. Бундай ишни жуда ёмон кўрар экан. Қиз тинмай йиғлар, ўзини тўхтатишга кучи ва иродаси етмасди.      

-Хоҳламаган иш билан нима қиласан шуғулланиб? – деб сўрадим.

-Мени сотиб олишган, - жавоб берди Розанна. –Ўн олти ёшга тўлганимда, ота-онам мени боқолмай сотиб юборишган. Улар озиқ-овқатга пул топишолмаган.

-Нега ҳўжайинингдан қочиб кетмайсан? Тургин-да, бошинг оққанг тарафга қоч!

-Иложим йўқ деб айтяпман–ку, мени сотиб олишган. Паспортим уларда, пулим йўқ.

-Одамлар нарсаларга ўхшаб сотилмайди, сотиб олинмайди ҳам. Қочишингга ёрдам бераман.

Айянинг ўлимидан кейин биринчи марта фикрларим ўз муаммоларимга эмас, бошқа нарсага қаратилганди. Шунда жияним Сюй Мин эсимга тушиб кетди. Ахир, уни ҳам ўғирлашиб, Шанхай фоҳишахоналарида ишлашга мажбур қилишган. Аёлларга нисбатан бундай муносабатда бўлган “ишбилармонлар” билан ади-бади айтишиб ўтиришга вақтим ҳам, истагим ҳам йўқ. Мен билан гаплашаётган Розанна ўрта бармоғидаги тилла узукни айлантириб ўтирарди. Мен унга ёрдам қилишни ваъда берганимда, Розанна узукни ечиб, уни олишимни илтимос қилди. Узук жимжилоғимга тўғри келди. Сигарет пачкасининг устига Розанна ўз манзилини ёзди-да, ўрнидан туриб, кетди.

Ўша куни кечқурун Розанна билан танишган рестораннинг орқа бурчагида жойлашган кўпхонали уйга мотоциклимда етиб келдим. У мени кўчада кутиб турганди. Қиз шунчалик ҳаяжонланардики,  ҳатто гапиролмай қолганди. Танг ҳолат пайти келди, аммо мен ҳаракат қилишга тайёр эдим. Биз тепага кўтарилдик ва икки томондан эшиклари бор коридорга тушиб қолдик. Кўп эшиклар очиқ эди, хона ичида фоҳиша қизлар ўтиришарди. Баъзилари ухлар, бошқалари каравотда ётганича журналлар ўқишарди. Ўтиб кетаётганимизда, улар бизга хуштак чалиб қийқиришарди. Рўпарамизда икки барзанги танқўриқчи кўринди. Қўриқчилардан бири олдимга келиб, бу ерда нима қиляпсан деб сўради. Шуниси аниққи, куннинг бу вақтида фоҳиша қизлар мижозларни қабул қилмасди. Қўриқчининг гапириш оҳанги жаҳлимни чиқарди. Бир оғиз сўз гапирмай,  танқўриқчилардан бирини уриб, полга тиззам билан қисдим. Суякларининг қирсиллаши эшитилди. У инграшга ҳам улгурмади.

Кейин мен иккинчисини ҳам полга ёпиштирдим. Уни ҳам худди шундай қисмат кутарди. Розанна хонасидан нарсалари солинган сумкани олди ва мени биринчи қаватда жойлашган  ҳўжайиннинг хонасига бошлаб кетди. Ҳўжайин кичкина, орриқдан келган, юз тузилиши сассиқ кўзанга ўхшаган одам эди. Удан Розаннанинг паспортини беришини талаб қилдим. Мени ҳазиллашмай, жиддий оҳангда гапираётганимни кўрган ҳўжайин шу заҳотиёқ эгилиб олиб қоғозларини тита бошлади. Сўнг тезда Розаннанинг паспортини топиб берди. Сассиқ кўзан менга қаршилик кўрсатмаган бўлса-да, мен унинг афти-башарасини компьютер мониторига тиқдим. Қон кийимларимга ҳам сачради. Мен ҳўжайиннинг хат очадиган пичоғини кўриб қолдим. Уни олиб,  ярамас ваҳшийга санчиш учун ўқталдим. Шу вақт Розаннанинг менга қараб турган нигоҳини сездим. Бироз иккиланиб турдим-да, пичоқни четга улоқтирдим. Тезда қизнинг қўлидан тутдим ва биз бинони тарк этишга шошилдик. Ташқарига чиққач, Розаннани мотоциклимга ўтказиб, уйимга олиб кетдим.  

Эшикни очаётиб Розаннага қарадим, у ҳамон қалтирарди. Қўрқувдан юзлари оқарган, ҳўжайиннинг хонасида нима юз бериши мумкинлигидан ҳамон саросимада. Йўл-йўлакай қиз нималарни ўйлаб келгани менга маълум. Шунинг учун уни тинчлантиришга ҳаракат қилдим. Аслида мен бунчалик ёвуз ва ваҳший одам эмасман-ку! Сўнгги ҳафталар ичида ҳаётимда нақадар мудҳиш воқеалар юз бергани ҳақида кўпроқ гапирдим. Аста-секин Розанна ўзига келди ва мен уни ётоқхонамга кузатиб қўйдим.

-Сиз менга кўп яхшилик қилдингиз! – деди Розанна. – Мен қарздор бўлиб қолишни истамайман.

Қиз иккала қўли билан бошимни ушлаб, мени ўзига тортди, лабини лабларимга теккизди.

-Йўқ!

-Қўлимдан фақатгина шу нарса келади, холос. Сизга беришга пулим йўқ.

Мен Розаннага унинг каравотини кўрсатдим, ўзим учун эса сандиқ устидаги кўрпалардан бирини олдим.

-Бирор нима керак бўлса, чақиргин. Мен меҳмонхонада диванда ётаман, - дедим ва ётоқхонадан чиқиб кетдим.

Кейинги куни эрталаб мен Розаннани аэропортга олиб бориб, уйга кетишига билет сотиб олдим. Унинг эгнида ўзига катта келадиган свитер бўлиб, джинси шим кийиб олганди. Юзида ҳеч қандай бўёқ йўқ. Розаннанинг нақадар гўзаллигини эндигина сездим.

-Меҳрибонлигингизни ҳеч қачон унутмайман. Аммо сизга қандай миннатдорчилик билдиришни билмайман! – деди Розанна маъюсгина.

Мен қизга конверт узатдим. Конверт ичида пул бор эди.

-Энди сен бемалол колледжга киришинг мумкин, - дедим мен Розаннага. Шу пайт ўзимни унинг отасидай сездим. Қизнинг кўзлари ёшга тўлди. Қизалоқ отасини ўпгандай, юзимдан ўпди. Ҳаммаси тугади. Мен аэропорт балконидан узоқда Розаннанинг самолётга оҳиста кўтарилишини томоша қилиб турардим.

Шаҳарга кетаётиб йўл-йўлакай кечаги кунни, айниқса, икки барзанги қўриқчилар билан ҳисоб-китоб қилганини эсладим. Ёмон эмас, ҳаттоки яхши десам ҳам бўлади. Ўшанда одам аталмиш ўша маҳлуқларни аямасдан, ваҳшийларча дўппослашни истагандим. Кундан–кун ғазабим аста-секин босилаётганини сезардим, аммо мен ўзимни тўхтатолмасдим. Бундай васвасадан чалғиш учун кўзларимни юмиб, мотоциклни эҳтиётсизлик билан учириб кетардим. Менга ноқулай эди, бироқ мени ўзгача туйғулар забт этганлигини ҳис қилардим. Бу туйғуларни на бошқариш, на назорат қилиш мумкин. Мотоциклимни бурдим, газни босиб тоққа қараб йўл олдим.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак