ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 13 bob

13 - боб

Биринчи машғулотим Уинстон билан ишлаш бўлди. Чикагода таваллуд топган Уинстон моҳир тан қўриқчиси бўлган. У узоқ йиллар давомида узлуксиз бир ҳўжайин аёлда хизмат қилган. Диана хоним Швейцарияда яшовчи бой–бадавлат голландиялик аёл бўлган. Биринчи бор унинг баланд тоғларда беркитиб қурилган катта резиденциясини кўрганимда, оғзим очилиб қолган. Бундай бойлик ва ҳашамни умримда биринчи бор кўришим эди. Аслида, Диана хоним одамларга аралашмай, алоҳида ҳаёт кечирарди. Аёл Грегорий исмли ўғли билан яшарди. Ўғил анчагина эсли-ҳушли болага ўхшарди. Уларнинг уйида хизматкорлар кўп эди. Диана хоним магазинларга камдан-кам борарди. Баъзида нодир санъат асарлари кўргазмаларига ташриф буюрарди, холос. Бошқа ҳеч қаерга бормасди. Уинстон билан ишлаш менга ҳузур бағишларди. Ундан кўп нарсаларни ўргандим: хавфсизлик ва ҳимояни таъминлашни, ташқаридан назорат қилиш ва жиддий вазиятларда улуғ зотларни бевосита қўриқлашни. Диана хонимнинг реал шарт-шароитидан маълум бўлдики, асосий хавф-хатар бола тарбиясидан четлатилган отадан келиб чиқар экан. Мен буни дарров фаҳмладим. Суд қарорига биноан Грегорий онаси билан яшарди, бироқ Диана хонимнинг турмуш ўртоғи  гангстер (Америка Қўшма Штатларида – сотқин амалдорлар ҳимоясидаги бандит) бўлган. Эр ўз ўлжасини осонгина қўлдан бой бермаслиги ҳаммага аён. У ёки бу ҳаракат билан ота албатта болани уйдан ўғирлаб кетишидан ҳамма қўрқарди. Уинстон уларнинг уйида хизмат қилар экан, бундай салбий ҳолат ҳеч қачон юз бермаган. Кун-фу Халқаро федерацияси раҳбарияти ҳисоблашича, Диана хонимнинг резиденциясида амалий машғулотларни ўтишим ўқув программамга талаб этилган ўзига хос арзимас таваккал билан боғлиқ бўлган экан. Мен анчадан бери тўлиқ  комплектланган гуруҳ билан ишлайдиган кунни интизорлик билан кутиб юрардим. Бирлашган гуруҳ объект хавфсизлигини бешта постдан ташқи назорат қилиб туради. Бундай вазиятларда гуруҳ бошлиғи бўлиш ҳаммасидан ҳам хавфлироқ. Чунки айнан гуруҳ раҳбари кўпинча ёлланган қотилларнинг нишонига айланади ва асосий эътибор унга қаратилган бўлади.

Бир қанча вақт ўтгандан кейин Уинстонни бошқа объектга олиб ўтишди. Бир ўзим қолдим. Кунларнинг бирида асосий дарвозалар қўриқчисидан рация орқали маълумот олдим.

-Тони, бу ерда ҳўжаликка керак бўлган алланималарни олиб келишди.

-Олиб келишди? Нимани олиб келишди?

-Билмадим. Оқ фургон келди – кир ювиш хонасигами ёки шунга ўхшаш. Машинанинг олдида оқ халатда икки йигит ўтиришибди. Нималар ҳақида гапираётганимни ўзинг тушундинг-а...

-Йўқ. Улар кимлигини ва нима учун келганларини сўраб– суриштир.

Қўриқчига шундай буйруқ бериб, гарчанд бугунги кунга ҳеч нарса режалаштирилмаганини билсам-да, бу ҳафтага мўължалланган ишлар рўйхатини кўздан кечирдим.

-Тони, узр, лекин мен уларни уйга киритиб юбордим.     

-Аҳмоқ! Калланг қаерда? – Мен ниҳоятда ғазабландим. Диана хоним уйда йўқ, Грегорий эса иккинчи қаватда ( зининг au pair*иси,) яъни энагаси билан бирга. Мен шу заҳотиёқ уларнинг ҳузурига югурдим.

-Шу ерда ўтиринг, хонадан бир қадамга ҳам чиқманг! – деб бақирдим мен қўрқиб кетган энагага қараб. Сўнг зина бўйлаб пастга югурдим. Қўлимдаги назарий тайёрлов қоғоз ва протоколни отиб юбордим. Албатта, мен хонада бола билан қолиб, зудлик билан полицияни чақиртиришим керак эди. Бироқ мен жиноятчилар ҳақида ўйлардим.

Ҳовлига чиқиш эшигини очиб улгурмасимданоқ, юзимга милтиқ тиралди.

-Биз болани олиб кетгани келдик, - деди француз тилида қурол кўтарган одам.

Мен эшикдан бошимни чиқаролмасдим. Шунинг учун орқасида яна нечта қурол кўтарилиб турганини билмасдим. Дарвозанинг олдида турган қўриқчининг айтишича, келган фургоннинг ичида оқ халат кийган икки киши бор эди. Мен рўпарамда турган бандитнинг кўзига тикилиб қарадим, унинг шериги чап томонида турганига ишончим комил эди. Қолган қароқчилар фургоннинг ичида беркиниб ўтиришган бўлса керак. Мен тезроқ буни фаҳмлашим керак эди.

Мен қўшоғиз милтиққа ўзимни ташладим, бу менга эшикдан отилиб чиқиш имкониятини берди. Таваккал иш тутганим тўғри бўлиб чиқди: қаршимда турган бандит ўқ узишга улгурмади. Бу эса ўз навбатида, бир зумда вазиятни баҳолаш, бостириб келганлар сонини билиб олиш ва қандай иш тутишни ўйлаш имконини берди. Босқинчиларнинг биттаси чап тарафда, қолган учтаси – ўнг тарафда туришарди. Ўша лаҳзада менга аён бўлишича, улар қуролсиз эди, аммо иккинчи бандит – ўша чап томонда тургани, қўлида алланима ушлаб тургандай эди. Шиддатли зарба билан милтиқни ўзимдан итардим ва бир сонияда уни айлантириб, биринчи бандитнинг юзига тирадим. Иккинчи қотил мени нишонга олгунича, уни чап оёғим билан “от” усулида шундай тепдимки, унинг қуроли чапда турган учтасининг бошидан учиб ўтиб кетди, қотил эса ерга ҳушсиз йиқилди. Бу мен тамондан қилинган хато, нотўғри юриш бўлди. Энди улардан ҳар бири, қай бири қуролга чўзилиб етадиган бўлса, кўз очиб юмгунча мени отиб ўлдириши мумкин. Қўшоғиз милтиқ билан биринчи бандитнинг башарасига солдим, кейин қолган учтасига ташландим. Мен уларга товоним ва муштим билан маймун усулида кетма-кет зарба берардим. Қолган учаласи ҳам ерга гупиллаб тушди. “Учовлон”ни ер билан яксон қилгач, мен биринчи йиқитган жиноятчининг тебраниб, миқтиққа чўзилаётганини кўрдим. Ерда ётган учта бандитларнинг бирини белига сакраб чиқдим ва ундан платформа сифатида фойдаланиб, бандитни гарданига “йўлбарснинг панжаси” усулида шиддат билан тепдим. Қолганлар оғриқдан ерда думалаб ётган бир пайтда, бу ҳам қулаб тушди.

Бу вақтда бир нимани сезган қўриқчи, ошхона ходимлари билан рация орқали боғланади. Ошпаз полицияга қўнғироқ қилади. Полициячилар етиб келганда инграётган босқинчилар уйга кирувчи зинапояларда чўзилиб ётишарди. Мен уларни қўлимдаги ўлжага олинган қурол билан қўриқлаб турардим.

Мен васийликдаги болани ўзини қолдирдим ва айнан шу ҳаракатим билан тан қўриқчисининг биринчи қоидасини буздим. Шунинг учун ўзимдан фахрланолмасдим. Мен ҳали ёш бола эдим, ўзимга ҳаддан ташқари бино қўйдим ва жанг қилишга интилдим. Агар ҳаммаси бошқа сценарийга биноан кетганда эди, унда Грегорий ва барча хизматкорлар жуда катта хавф остида қолган бўларди. Бундай ҳолатларда инструкция бузиш ҳеч кимга рухсат этилмайди. Бу мен учун жуда катта сабоқ бўлди ва мен буни бутун умрга ўзлаштириб олдим.

Кейинги йиллар мобайнида хизмат поғоналаридан тезда кўтарила бошладим. Мижозларимдан кўпчилиги ўғирланиш, қасос олиш ёки ўлдирилиш таҳдиди остида яшарди. Бироқ мен ҳар доим мураккаб вазиятлардан фахр билан чиқардим, шунинг учун ҳам мен КФХФ йирик мутахассисларининг бирига айландим. Дунёда энг обрўли одамларнинг махсус топшириқларига биноан ҳаракат қилардим.

Бир неча ой давомида мен америкалик Уильям Блэк билан хизмат қилдим. Блэк меҳнаткаш, тўғри фикр юрутувчи инсон эди. У маблағларини Манхэттен марказида осмонўпар бинолар қурдиришга сарфларди. Мен унинг бош танқўриқчиси бўлдим. Уильям Блэк мени ўзининг “йўлбошчиси” деб атарди. Мен ким билан гаплашсам, ўшани бармоғим билан кўрсатардим, балки шу сабабли менга шундай ном қўйиб олгандир.

Мен Уильям Блэк ҳақида ҳамма нарсани ипидан игнасигача билишим керак – у ёки бу учрашув бўлиб ўтадиган барча тафсилотлардан тортиб, то ўша куни у бутерброд учун қайси нонни афзал кўришигача. Махсус қисм – бу аёллар. Уильям тузатиб бўлмас донжуан эди. Кўпинча уни аёлларга бўлган ўта “яқин” муносабати кўпинча мени жаҳлимни чиқарарди, қолаверса, шу кунги режаларини тартибини ўзи бузарди. Унинг инжиқликлари туфайли кун давомида бир  неча бор маршрутни ўзгартиришимга тўғри келарди. Ташвишимиз ўзи камдай, буларнинг ҳаммаси нафақат мен учун, балки командамизнинг бошқа аъзолари учун ҳам бош оғриқ эди. У қаерга ва қандай иш билан кетаётганлигига қараб, танқўриқчилар сони ўзгарарди. Бу мен ва шеригим ёки қўл остимдаги беш кишидан иборат бутун гуруҳ  бўлиши ҳам мумкин.

Умуман олганда, мижозим Америка Қўшма Штатларидаги ишларини бажариш жараёнида хавф-хатардан анча йироқда бўлган. Бироқ Уильям Блэк самолёт трапидан ўзга юрт ерига қадам қўйиши биланоқ, ҳар қандай ҳолатга тушиб қолиши мумкин эди. Юқори мартабадаги бадавлат бизнесмен учун оддий саёҳатга чиқиш ҳам баъзида ниҳоятда хатарли бўлади. Айниқса, мамлакатнинг сиёсати очиқдан–очиқ Америка сиёсатига қарши бўлса, Блэкнинг бундай юртларда бўлиши янада хавфлироқ эди.  

Кунларнинг бирида мен Уильямнинг шахсий секретаридан хат олдим. Унинг одамлари Саудия Арабистонида хизмат юзасидан учрашув ташкил этишибди. Хатни ўқиб чиқиб, уни столнинг устига отдим.

-Нима гап? Нохуш хабар олдингми? – деб сўради шеригим Генри.

-Бизни Саудия Арабистонига юборишаяпти. Тайёргарлик қилиш учун – бир ҳафта! – дедим мен жиғибийрон бўлиб. – Бу жуда ҳам кам. Нима, уларни калласи ишламайдими?

Ўша куни кечки пайт ишда қолиб кетдим. Ярим кечагача бўлажак хавф-хатарни баҳолаб кўрдим. Қисқача айтганда, Уильям Блэк билан Саудия Арабистонида нималар юз бериши мумкинлигини тахмин қилдим.

Уильям Ар-Риёдда ака-ука Фаҳалилар билан учрашиши кўзда тутилганди. Ака-ука Фаҳалилар жанжалкашлиги билан машҳур, қолаверса, улар сиёсат нуқтаи назардан обрў-эътиборли инвесторлар ҳисобланарди. Гап шундаки, бир неча ой олдин Уильямнинг ташкилоти уларга тегишли бўлган фирмалардан бирини тортиб олган. Фаҳалилар бундан ниҳоятда ранжибди. Улар оилавий фирмани қайтариб олиш мақсадида Уильям Блэкни тўғридан-тўғри музокарага таклиф қилди. Ҳўжайиним ўзи учун фойдали бўлган  ака-укалар билан тузилган шартномадан воз кечишни хоҳламасди. Аммо муаммо шунда эдики, тортиб олинган фирма қайта сотувга қўйилганди. Хуллас, энди орқага йўл йўқ  эди. Музокараларга киришиш вақти келди, Уильямнинг эса қўл-оёғи боғланган.

Мижозимга жуда катта фойда келтираётган Фаҳали оилавий бизнесининг миси чиқиб қолди. Янги топшириқ, сўзсиз, жуда катта хавф келтиришини яхши тушунардим. Назаримда, биз айтиб бўлмас душман муҳитига бораётгандаймиз. Ўз бошлиғимга ёзган ҳисобот хатимда урғуни шунга қаратдимки, Саудия Арабистонига режалаштирилган сафар мижозим учун ниҳоятда хатарли. Аввалам бор, мен унинг шахсий хавфсизлигини таъминлашим даркор. Хулосамда келажакдаги мулоқотда Уильямнинг қатнашиши шарт бўлса, у нейтрал территорияда ўтказиш лозимлигини тавсия қилдим. Агарда учрашув жойини ўзгартиришнинг иложи бўлмаса, бу ҳолда менинг қўриқчилик командам Саудия Арабистонига ҳўжайинимдан анча олдин бориб туриши керак. Қанчалик вақтли бўлса, шунчалик яхшироқ бўлади, чунки зарур бўлган текширувларга ва ишни юксак даражада ташкил қилиш учун кўп вақт керак бўлади.

Мен ўша куниёқ факс орқали жавоб олдим. Ҳисоботимни Уильямнинг юридик бюросига жўнатишибди, аммо уни рад этишибди. “Жаноб Блэк маслаҳатчиларининг фикрича, ака-ука Фаҳалиларга таъсир қилиш воситалари (уларнинг компаниясининг шахсий капитали ва қарз маблағи ўртасидаги нисбат) етарли даражада кучли ва ушбу корхона унчалик хавф туғдирмайди, - бу уларнинг жавоби. – Шундай қилиб, кун-фу Халқаро федерацияси жаноб Блэк билан ўртада тузилган контрактни хавф остига қўймоқчи эмас. Шу сабабли, биз сиздан имкон қадар тезроқ тайёрланиб, мижозингизни Саудия Арабистонига кузатиб боришингизни илтимос қиламиз”.    

Ўз-ўзидан маълумки, мен шу заҳотиёқ Швейцарияга, Сандра Зэплга факс жўнатдим. Офисимиз билан чет эл сафарига отланишнинг нозик томонларини муҳокама қилганимизда ва оператив тарзда назорат қилиш масалаларини ҳал қилиш учун Сандра билан алоқа қилардим. Сўнг тезгина телефон гўшагини олдим ва Генрига имкон қадар тезроқ менинг ҳузуримга етиб келишини айтдим.

-Салом, азизларим! – гўшакдан Сандранинг овози эшитилди.

Генри билан бир-биримизга қараб жилмайдик. Иккаламиз ҳам Сандрани шахсан билмасдик, аммо унинг овози ҳар доим қувноқ ва шод жарангларди. Ўртамизда қандай гаплар борлигини биламиз – енгил ҳазил–мутойиба.

-Хайрли кун, Сандра, аҳволлар қалай? - дедим мен, кейин хазил оҳанг билан қўшиб қўйдим: - Ош зўр бўлибдими, ейиш иккаламиздан бўлади-да!  

-Ҳа, азизим. Лекин бизга нима дейилган бўлса, ўшани бажаришга мажбурмиз. Клиентларимиз ақлдан озган бўлса, биз нима ҳам дердик?!

-Майли Сандра, ишимиз жуда кўп, - дедим мен гапни ишга буриб. – Блэкнинг одамлари бутун гуруҳни олиб кетишга рухсат бермайди, шунинг учун Ар-Риёдга Генри ва Блэкнинг икки ҳамкасби билан борамиз.

-Улар, нимага дуч келишлари мумкинлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас, - деди Генри кулимсираб. – Ўйлашимча, биз тез ва дадил ҳаракат қилишимиз керак. Вазият кескинлашиб кетиши мумкин, биз эса икки кишимиз, холос.

Генри жуда яхши дўст ва профессионал тан қўриқчи. У келиб чиқиши непаллик бўлган инглизлардан бўлиб, гуркларда* асосий тайёргарликни ўтаган эди. Унинг буйи менга қараганда баландроқ ва мендан бақувватроқ эди, булардан ташқари, у катта тажрибага эга. Мен ҳаётим давомида камдан–кам одамга ишонганман. Генри эса шундай ишончли одамлардан бири бўлган.

Биз Сандра билан келажакда қилинадиган ишларнинг икир-чикирларини муҳокама қилдик ва ҳар биримизнинг аниқ вазифамизни белгилаб олдик.

-Маҳаллий аҳоли ичида бизнинг агентимиз бор. Агент йигитнинг исми Абдулла Алькаф, - деб хабар берди Сандра. – Мен почта орқали унинг расмини сизга юбораман, аммо эътибор қилинг, - у бошқача кўриниш қабул қилишга устаси фаранг йигит. Кўринишидан бу йигит оддий дехқонга ўхшайди, бироқ у шундай ишбилармонки, сизга хоҳлаган нарсангизни олиб беришга қодир – дим-самдан** тортиб то бошқарувчи ракетагача.  

-Эҳ-ҳа, Саудия Арабистонда дим-самни, албатта еб кўриш керак, - дедим мен.

-Абдулла сизларни алоқа воситалари билан таъминлайди ва маҳаллий ҳайдовчилардан топиб беради. У билан фақат мен орқали алоқа қиласизл, - гапини давом эттирди Сандра. – Эртага шу вақтга маршрутингизнинг аниқ режасини тузиб бераман ва ҳудуднинг харитасига объектни белгилайман.

Бизнинг ташрифимиз Саудия Арабистонига ташрифимиз уч кундан ошмаслиги керак. Йўл оғир ва биз самолётда узоқ учдик: ўн икки соатдан кўпроқ, яна Буюк Британия ва Бахрайнда қўшимча заправка қилдик. Биз учишгача бўлган ҳамма кунларимизни тайёргарлик билан ўтказганимиз сабабли, Генри иккимиз йўлда, яъни самолётда бирозгина ухлаб олишга вақт топганимиз учун хурсанд бўлдик.

Биз Ар-Риёдга қўнганимизда, юрагим янада тезроқ уриб кетди. Мен ниҳоятда ҳушёр турардим. Албатта, бирозгина асабийлашардим, чунки жуда ҳолдан тойган эдим. Шу билан бирга, ушбу топшириқ бошланишидан олдин мени нохуш ҳис-туйғулар қамраб олган эди.

 


*  Бу ерда – оилада бирга яшовчи (ёки келиб турувчи) чет эллик энага назарда тутилади. Энага уйда турли юмушларга ёрдам бериш билан бир қаторда, болага қарайди ва унга ўз тилини ўргатади. Бунинг эвазига энагага озиқ-овқат ва турар жой берилади.
*          Гурклар – Непалнинг марказида ва жанубий-ғарбий ҳудудларида яшовчи халқларнинг шартли номланиши, шунингдек, Британия ва Ҳиндистон армиясида хизмат қилувчи бу халқларнинг вакиллари. 
*               * Дим-сам – Хитой ошхонасининг таоми; чучварага ўхшайди.


Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак