ЙЎЛБАРСНИ БЎЙСУНДИРИШ (Тони Энтони) 12 bob

12 - боб

Англияга қайтиб келгач, мен жаноб Чжон мактабида ишлашни давом эттирдим. Отам кўз ўнгимда сўлий бошларди. Мен уни кўтариб, айлантиришга олиб чиқардим. Онам аввалгидай кўпинча уйда бўлмасди. Ота-онам билан бирмунча вақт яшаб, улар ўртасидаги муносабатни аста-секин тушуна бошладим. Улар жуда ғалати жуфтлик эди. Иккиси ҳам Англияда туғилган, аммо итальян ва хитой маданиятига хос бўлган талабчан анъаналарда тарбияланишган. Иккала оила аъзолари ҳам уларнинг никоҳига қарши чиқишган, бунинг устига, иккала тарафдан ҳам улар бадарға қилинган. Уларнинг маданиятида кўп тафовутлар мавжуд. Онам олдингидай ўзининг келиб чиқишидан фахрлариб юрарди, унинг кибрли ҳулқи атрофдагиларни ўзидан нари итарарди. Онамнинг табиати жуда нозик бўлиб, чиройли ва кўркам кийинишни яхши кўрарди, шу сабабли у ўзини эркин тутарди. Бироқ отамнинг касаллигидан кейин онам ўзгарди, у олдингидай бой ва бадавлат яшаш, яхши кийиниб, яхши еб-ичишдан умидини узди. Лекин барибир олдинги қилиқлари ҳеч қолмади. Онам Найтсбридж ва Риджент-стритдаги қимматбаҳо магазинларга бориб, у ерда соатлаб қолиб кетишлари мумкин эди. Аммо барибир у арзон муниципал уйга қайтиб келарди ва шаҳар кенгашининг баъзи ҳаражатларни қоплаш учун давлат томонидан бериладиган ёрдам пули билан чекланиб қоларди. Бошқа ҳеч қандай чора йўқ эди.

Вақт жуда тез ўтиб кетарди. Мактабдаги ишларим борган сари кўпайиб кетгани учун, жаноб Чжон бир неча бор маошимни оширди. Олган пулимнинг ҳаммасини ота-онамга берардим. Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, турли мусобақаларда иштирок этишим учун барча йўл ҳаражатларини КФХФ (кун-фу Халқаро федерацияси) тўларди. Ҳозирга қадар мен енгилмас жангчи бўлиб келардим. Шунинг учун ҳам КФХФ аъзолари менинг келажакдаги мартабамга қизиқиш уйғотди. Мени тез орада бўлиб ўтадиган кун-фу бўйича дунё чемпионатида иштирок этишга кўндиришди. Аввалига бу ғоя менга унчалик ёқмади. Кун-фу бўйича кўплаб Буюк усталар КФХФ ҳомийлиги томонидан ўтказиладиган чемпионатларнинг ҳеч бирини тан олмасди. “Чемпионат” сўзининг ўзи – кун-фу жанговар санъатига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Усталар шогирдларини  мусобақаларга жанг техникасини такомиллаштириш ва ривожлантириш учун жўнатарди . Буюк усталар кўз ўнгида курашчини дунё тан олиши, хушомадгўйлик ва лаганбардорлик ҳеч нарсага арзимасди.   

-Назаримда, дунё чемпиони унвонини ўзбилармон, кеккайган, уятсиз одам олиб юриши мумкин, - дедим мен дўстим Кингслейга, жаноб Чжон мактабидан уйга қайтаётганимизда. – Мана мени олайлик, мен нима учун жанг қиламан - фақатгина устозим Лоусини машҳур қилиш учун.

-Э-э-э! Дўстим қўйсанг-чи... Сенга нима? Кел, рози бўлгин... устозингни бутун жаҳонга машҳур қилишга имконият туғилди! – деб эътироз билдирди Кингслей ва тиржайганича биқинимга туртиб қўйди. – Кейин эса Тони, ўн минг фунт пул мукофотини нима қилишингни яхшилаб ўйлаб кўр. Ёки сен пулни нимага сарф қилишни аллақачон ўйлаб қўйганмисан?

Кингслей ҳар қандай вазиятда менинг кайфиятимни кўтаришга уста эди. Эҳтимол, у хақдир. Унинг айтганларини Лоуси билан муҳокама қилиш керак.

Мен узлуксиз уч йил давомида жаҳон чемпионатларида қатнашиб келдим: бир маротаба – Таиландда ва икки марта – Гонконгда. Бу мусобақалар – бу ҳар доимги “контактсиз” жанглар, яъни улар “контактли” жанглардан фарқли ўлароқ, оғриқсиз усуллар ёрдамида ўтади. Шундай қилиб, ҳеч бир қатнашчи жиддий жароҳат олмайди, жангчилар ўзларининг маҳоратини ва ажойиб техникага эга эканлигини намойиш қилади. Шу уч йил давомида мен ҳар доим финал биринчилигида албатта маҳоратли жангчилар тўртлигига киритилардим. Мен бундан  чинакам қониқиш ҳосил қилардим. Маълум ва машҳур юуюк уста Гок Сю Фуннинг шогирди, Сянлик Ли Чжон По рақибларим ичида энг ашаддийси бўлган. Шу йиллар давомида будда ибодатхоналарида ўтказиладиган турлича намунали чиқишларда бир неча бор жанг майдонида учрашганмиз ва бир-биримизга нисбатан иззат-эҳтиром туйғулари пайдо бўлган. Ўзаро ҳурмат ҳақида гап кетганда, рақиблик туйғусига ўрин қолмайди. Иккаламиз ҳам бирдай жиддий таълим олганимизни ва ҳар қандай жангга бир хил мақсадда майдонга чиқаётганимизни тушунардик. Жангларимиз шафқатсиз сценарийлар бўйича бўлиб ўтарди ва мен икки йил давомида узлуксиз Ли Чжон Пони устидан ғолибликни қўлга киритардим. Мен иштирок этган учинчи жаҳон чемпионатида Ли Чжон По қатнашмади. Шунинг учун ҳам сўнгги чемпионат биринчилигида мен қийинчиликсиз ғалабага эришдим.

Пул мукофотини бобомга топширишди. Бобом эса пулнинг катта қисмини менинг ҳисобимга ўтказди. Ўз навбатида мен ҳам улкан улушни ота-онамга бердим.

Айнан шу вақтда менга Халқаро федерацияда ишлашни таклиф қилишди. Бутун дунё бўйлаб кун-фу мактабларида олиб борилаётган ишларни назорат қилдим ва у ерда фаолият кўрсатаётган мураббийларни рўйхатга олиб юрдим. Кун-фу санъатининг ҳақиқий йўлидан оғмай, таълим ва тренингларни бирга олиб бориш – КФХФнинг асосий ғамхўрлиги. Ташкилотни пул билан таъминлаш асосан уни ҳомийликка олган қўриқлаш ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қўриқлаш фирмалари ўз хизматини қонуний ҳукуматга, ташкилот ва шахсий қўриқлашга муҳтож бўлган фуқароларга таклиф этади. Мени кун-фу Халқаро федерациясига ишга кирганимдан кейин, тез орада қўл жанги усулларини янги келган ўқувчиларга ўргата бошладим. Ойлик маошдан ташқари, менга турли имтиёзлар бериларди. Менга яхшигина пул тўлашарди, мотицикл ва Швейцарияда хизмат майдони,  Женевада рю де ля Конфедерасьон асосий ўқув корпуси ёнидан квартира беришди. КФХФ ўқувчиларни асосан собиқ харбий хизматчилар орасидан танлаб оларди, шунинг учун ҳам мен бу ерда турли миллат ва ижтимоий аҳвол вакиллари билан танишишга муяссар бўлдим. Булар жисмонан бақувват, жасур йигитлар эди. Уларнинг кўпчилиги француз чет эл легиони, Британия армиясининг десант-диверсиони ва Америка қуролли кучларининг вакиллари эди. Улар жанговар тайёрлов курсларини ўтаган бўлиб, қўл жанги усулларини яхши билган, ҳар қандай жанговар техника ва қуроллардан фойдаланишни аъло даражада бажарарди. Аммо КФХФ доирасидаги таълим ва тренинг, асосан ўқувчиларнинг турли объект ва маълум шахсларни ҳимоя қилиш, қўриқлаш профессионал кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилганди. Шуниси аниқки, бу йигитлар авваламбор дунёнинг энг аслзодалари, бой-бадавлат ва забардаст одамларнинг ҳимояси учун жавоб берган. 

Менинг шогирдларимдан ҳар бири ўз вақтида ҳарбий ўқув базаларида махсус тайёрлов курсларини ўтаган. Аммо менинг асосий вазифам - хавф солувчи вазиятларда қўл жанги эффектив методлардан бири эканлигини кўрсатишдан иборат эди. Уларни қўл жангининг асосий усулларига ўргатиш учун бир неча ҳафта вақтим кетди. Улар рақиб билан узвий контактда бўлган вазиятларда профессионал кўникмаларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, гаровга олинган одамларни озод қилиш, душманни қувиш ва таъқиб қилиш, уларга ишониб топширилган кимсаларни ҳимоя қилишда фаол иштирок этган.        

Вақт ўтгани сайин ўртамиздаги муносабатлар дўстона алоқаларга айланди. Мен кун-фу жанговар санъатига ўргатган забардаст йигитлар, вақтларини турли дўстона кечаларда ўтказишни яхши кўрарди. Машқлардан бўш вақтларимизда маҳаллий клуб ва барларга боришни ёқтирардик. Йигитларимизнинг кўпчилиги наркотиклар қабул қилишарди, ўзларини йўқотиб қўйгунларича спиртли ичимликларни истеъмол қиларди. Шахсан ўзим бундай салбий ҳолатлардан мустасно эдим. Шуни таъкидлаш керакки, бундай шарт-шароитларда ҳам мен индивидуал тайёргарлигимга кунига албатта беш-олти соат вақт ажратардим. Мен ҳар доим юксак даражада бўлишим лозим, бу эса фақат соғлом ҳаёт тарзига боғлиқ эди. Шу билан бир қаторда, тан қўриқчисининг ҳаёт тарзидаги кўп нарса мнги ўзига мафтун қиларди. Масалан, бутун вужудингни қамраб олувчи хавфни ҳис қилиш. Бундан ташқари, тан қўриқчилари ниҳоятда бой ва бадавлат зотлар, дунёнинг мўътабар зодагонлари ўртасида бўларди.

Яқин дўстларимдан бири Канадалик Жин Ломм бўлган. Дўстим новчадан келган, қадди-қомади келишган, сочлари қалин ва жингалак, доим жилмайиб турадиган йигит эди. Шунингдек, у ҳазил-мутойиба қилишни яхши кўрарди. У француз чет эл легионидаги ўқув базаларида тайёргарликдан ўтган, сўнгги йилларда эса турли хавфсизлик хизматида агент бўлиб ишлаган. Кунларнинг бирида кечқурун дўстим Жин билан кечки овқатга йўл олдик. Биз билан бирга Бельгиядан келган Саша ва Ҳиндистонлик Муҳаммад ҳам бор эди. Тамадди қилиб бўлгач, мен уларнинг суҳбатига қулоқ тутдим. Йигитлар бир-бирларига ҳўжайинлари ҳақида гапириб берар эдилар.

-Жуда омадим келган йигитман-да! – деб мақтанди Жин. – Уч ойдан бери Маврикидаги пляждаман. Одамга яна нима керак? Океан бўйида ҳашаматли уйим, яхтам, “ягуар” ёки хоҳласам “БМВ-7” машиналарим бор. Ишим зўр-да!

-Шуни иш деб ўтирибсанми? Буларнинг ҳаммаси сафсата! Ундан кўра иш ҳақида гапир, - деб гиж-гижлади жинни Муҳаммад. – Яхта палубасида чўзилиб ётиб, қоринни силаш... мен зерикиб ўлардим! – кулимсираб деди у.

Жин хафа бўлгандай кўринди.

-Лекин зўр пайтлар. Ҳўжайиним бизнес оламида кўпдан бери иш юритарди...

-Э-э-э, қўйсанг-чи... Гаров ўйнайманки, ҳўжайининг сенга қандайдир бўлмағур ишларни буюрган. Масалан, океанда сайр қилиш учун қайиқни сувга туширгин, деб айтган!

-Ҳа, қуролимни эҳтимол плавкамнинг ичида сақлагандирман-а? – Жин гўёки плавкасининг ичидан пистолетни олиб, ҳаёлдаги пистолетни Муҳаммадга қаратди. Муҳаммад эса қаҳ-қаҳ отиб кулди.

-Жаноб олийлари хавотир олмасин! Мен ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман, - деб қўшиб қўйди ҳиндистонлик, кўкрак кармонини шаппатлаб қўяр экан. – Қоидага кўра, тан соқчиси ҳеч қачон ўз қуролидан ажралмайди.

-Тони, қулоқ солгин–да... Сен нимадан қўрқасан? – сўради Саша қолганларга кўз қисиб. – Наҳотки сен тренингли бу бечорани ташлаб, жиддий ишлар билан шуғуллангинг келмаяпти?

-У тўғри гапиряпти, - деди Муҳаммад. – Сен ўз вақтингни бекорга сарф қилаяпсан. Бойвачча ёлғиз хонимлар тўғрисида бир ўйлаб кўргин-да... Улар фақат ухлайди ва сендай ёшгина, келишган йигит уларни қўриқлаётганини кўради, холос.

Ҳаммалари кулиб юборишди.

-Албатта-да, балки мен ҳам сизлар каби, бойвачча хоним учун мода бўлган қимматбаҳо аксессуарга  айланмоқчидирман, - дедим мен кулимсираб.

Гап ўз тан соқчиларини бриллиантли тақинчоққа ёки мўйнали шубага ўхшатиб мақтаниб юрган хонимлар ҳақидаги латифаларга ўтиб кетди. Лекин ҳаммаси ҳам бу қадар осон эмасди. Агар жиддий гапирадиган бўлсак, бу йигитлар дунё миқёсидаги шахслар ва тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиши мумкин бўлган қўрқмас ва жасур йигитлар эканини тушунардим. Бу йигитларни чин кўнгилдан профессионал зодагонлар деб аташ мумкин. Чунки улар таълим олганидан кейин террористик ҳужум юз берганда фойдаланадиган қуролга айланади. Улар дунёдаги машҳур зотлар, дипломатлар, қирол оиласи аъзолари ва юқорида турган ҳукумат хизматчиларининг хавфсизлигини таъминлашда жавобгарликни зиммаларига олади. Ҳа, алпқомат йигитлар ўзларини тўлиқ ишга бағишлашини кўз олдимга келтиришим мумкин.

КФХФ қўриқлаш тизимига ўтиш қароримни қўллаб-қувватлади ва малакали тан қўриқчиси учун зарур бўлган таълимни олишга, барча тренингларга қатнашишга сарфланадиган пул маблағини ажратиб берди. Кўп ўқишга тўғри келди. Ўқотар қуроллар турлари системалари ҳақида ҳеч нарсани билмаслигим аниқ бўлди. Аммо тез орада турлича қуроллардан фойдаланишни ўрганиб олдим, қолаверса, мен юқори малакали мерганга айландим. Биз оптик нишонга олиш (снайперларга қарши операциялар учун) винтовкалардан,  тезотар яримавтоматик карабинлардан (узоқ масофода нишонга текизиш учун), ўн иккинчи калибрли духовой дробовиклардан, шунингдек, турлича кўринишдаги қўл тўппончаларидан – пистолет ва револьверлардан фойдаланишни ўрганардик. Шундай бўлса-да, ҳаммасидан ҳам қўл жангида ўзимни аввалгидай  дадил ҳис этардим. Мен ҳар доим совуқ ўқотар қуролларни афзал кўрардим. Бу масалада инструкторим билан қарашларимиз бир хил эди. Инструктор пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар, шу жумладан, санчиладиган ва кесадиган қуроллардан тўғри фойдаланишни бизга ўргатарди. Унинг келиб чиқиши Бирмадан бўлиб, у ҳам мен сингари, шунга ўхшаш таълим ва тайёргарликни болалигидан бошлаган экан. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кун-фу жанговар санъатининг маълум ва машҳур йўлбарс усули қадимий Бирмада пайдо бўлган. Шунинг учун бу инструктор кўпинча пичоқ ёки мачет ёрдамида йўлбарс ҳужуми ва блокни кўрсатишни буюрар эди. Албатта, бунинг ажабланадиган жойи йўқ, зеро мен ёшлигимдан йўлбарс усули бўйича жанг қилиб келиб, бу соҳада катта муваффақиятларга эришганман.

Айтиб ўтганларимдан ташқари, мен автомобилни хавфсиз бошқариш борасида ўқиш курсларини тамомлаганман, шунингдек, тревога сигнализацияси  юзасидан хизмат кўрсатиш, ташқаридан назорат қилиш, парамедицина, халқаро жиноий ҳуқуқлар, терроризм билан курашишни, портловчи моддалар билан ишлашни ва бошқа фан соҳаларини қунт билан ўргандим. Сабот ва матонат билан ўқишга тўғри келарди. Айниқса, ёзма ишлар кўп ўтказиларди. Булардан ташқари, биз чет тилларни астойдил ўрганардик. Мен қийинчиликлар олдида чекинмасдим, шунинг учун ҳам барча фанлардан юқори баҳолар олганман. Вақт яшиндай тез ўтиб кетди, мен тан қўриқчиси қасамёдини қабул қилишга тайёр бўлдим. Бизнинг шиоримиз – “Deum Solem Timidus” (“Фақат Худодан қўрқамиз”) –кулгимни келтирди: ахир, мен ҳеч қандай Худодан қўрқмасдим, қолаверса, мен учун ичимдаги танҳо худодан ташқари, бошқа Худо мавжуд эмасди.



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак