Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (8-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
8 — кун
ХУДОГА ШУКУР
“Хизматимиз қораланмасин деб, ҳеч кимга ҳеч қандай халақит бермаймиз. Худонинг хизматкорлари сифатида ўзимизни ҳамма соҳада ибрат қилиб кўрсатамиз: чексиз сабр-тоқатда, ғам-қайғуларда, танқисликларда, тангликларда, зарбалар остида, зиндонларда, тўполонларда, заҳматларда, уйқусизликда, рўза тутишда, покликда, доноликда, тўзимлиликда, меҳрибонликда, Муқаддас Руҳ кучида, самимий муҳаббатда.Ҳақиқат каломини айтиб, Худонинг қудратига суяниб, ўнг ва сўл қўлда солиҳлик қуролларини тутиб юрибмиз. Шараф ва иснодга, ҳақорат ва мақтовга дуч келяпмиз. Бизни алдамчи ҳисоблайдилар, аммо ҳақиқатгўймиз. Номаълуммиз, аммо бизни ҳамма билади. Бизни ўлган деб ҳисоблайдилар, аммо мана, тирикмиз. Бизни жазога тортяптилар, аммо ўлмаяпмиз. Бизни хафа қиляптилар, аммо доимо хурсандмиз. Ўзимиз камбағалмизу, кўп кишиларни бойитамиз. Ҳеч нарсамиз йўғу, аммо ҳамма нарсага эгамиз”.
2 Коринфликларга 6:3–10
“Қарор” (Decision) журналида Эфиопиялик миссионер Билл Харднигнинг қуйида келтирилган ҳикояси эълон қилинган эди:
«1990 йилда бўлиб ўтган қайта қуриш жараёни Россия ва Шарқий Европага кўплаб ўзгаришларни олиб келди, маълум бир маънода Эфиопиягача етиб келди. Мамлакат ҳукумати халққа эътиқод қилиш эркинлигини қайтариб берди, ўшандан бошлаб “яширин” жамоалар ҳам озодликка чиқди!
Жамоа раҳбарларининг тавсиясига биноан саккиз йил ичида эндигина биринчи бор жамоа конференциясини уйимизнинг рўпарасида жойлашган майсазорда ўтказишга биз рози бўлдик.
Йиғилишга турли “яширин” жамоа ташкилотларидан тахминан бир мингга яқин аъзоларнинг келишини кутган эдик, бироқ Эфиопиянинг бутун жанубий қисмидан ўн мингга яқин катталар ва болалар келишди. Уларнинг баъзилари бизга тўпланиш имкониятини бергани учун Раббийга шукроналар ва ҳамду санолар айтишга икки, ҳаттоки уч кунлик йўлни босиб келишибди. Баъзида қуйиб турган ёмғир остидаги тўрт кун давомида куйланган саноларни ва айтилган ваъзларни биз ҳеч қачон унутмаймиз.
Бир куни кечаси гумбирлаган момақалдироқ ва уйнинг темир томига шалдираб тушаётган ёмғирнинг кучли гулдироси Грейс иккимизни уйғотиб юборди. Бироқ она табиатнинг шовқини ичида биз яна бошқа товушларни ҳам эшитдик: Худони улуғлаб, мадҳ этувчи овозларни.
Грейс иккимиз бир-биримизга қарадик ва йиғлаб юбордик. Биз қувғинга учраган ва кўплаб азоб-уқубатларни бошидан кечирган қимматли Масиҳ аскарлари ҳақида ўйлаганимизда, ҳис-ҳаяжонимизни ифодалашга сўз топа олмас эдик. Эндиликда эса улар очиқчасига, ҳамманинг кўз ўнгида Худонинг борлигига, шу ёмғирнинг ёғаётганлигига Унга шукроналар айтишар, барча ўнғайсизликларга қарамасдан йиғилишда Унга ҳамду саноларни куйлашга имкониятлари борлиги учун ҳам шукрлар қилишар эди!»
Қўшимча мулоҳазалар
Ҳаворий Павлус ҳар доим мамнуният пайдо қилишни ўрганди. У бу тўғрида Филиппиликларга Мактубнинг 4-боб 11–13-оятларида ёзади:
“Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ. Чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл-кўлчиликда ҳам ҳаёт кечиришни биламан. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, ҳам фаровонликда яшаш, ҳам муҳтожликда қолишнинг сирларини ўрганганман. Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан”.
Қувғинларда қатъий туришнинг сабаби жуда оддий: ўзингизнинг азоб-уқубатларингизга эмас, балки Исо Масиҳга боқиш керак. Ер юзида ҳаммадан ҳам кўп азоб-уқубатни Исо тортган. Шундай бўлса-да, Унинг ҳаёти ва ўлими Худонинг таъна ва маломатига эмас, Унинг улуғворлигига хизмат қилди.
Джон Фокс азоб-уқубат тортувчи илк масиҳийларнинг ҳаёти ва ўлими тўғрисида кўп ёзган. Қуйида катакомбаларда (ертўлада — изоҳ тарж.) жойлашган жамоа ҳақида ҳикоя қилинади:
«Рим ён-атрофида тахминан 60 га яқин катакомбалар мавжуд бўлиб, уларда 1000 километрча штолнялар (горизонтал ёки қияроқ ковланган ер ости йўли — изоҳ тарж.) ётқизилган, бу ҳали ҳаммаси эмас. Штолняларнинг баландлиги 2,5 метр, кенглиги — бир метрдан бир ярим метргача. Штолняларнинг икки тарафидан ҳам бир неча қатор узун, унча баланд бўлмаган горизонтал токчалар биринма–кетин устун қилиб, худди кораблдаги каравотлар сингари жойлаштирилган. Ана шу токчаларда ўлик мурдалар ётарди. Токчаларнинг олди тарафига катта мармар тошлаб қўйилган бўлиб, қурилиш қоришмаси билан дағал қилиб сувалган.
Мармар тошларга ёки сополга эпитафиялар (қабр тошига битилган ёзув — изоҳ тарж.) ёки бўёқ билан чизилган намуналар ёзилганэди. Мажусийлар ва масиҳийлар ўлган қариндош-уруғларини шу ерга — катакомбаларга дафн қилишар эди. Масиҳийларнинг қабрлари очилганда, қийноқлардан гувоҳлик бериб турувчи даҳшатли суяклар топиларди: танадан жудо қилинган калла, синдирилган қовурға ва умуртқа суяклар, булардан ташқари, жуда кўп суяклар кул қилиб куйдирилган экан. Қувғинларнинг бундай оғир оқибатларига қарамасдан, тошдаги ёзувлардан тинчлик-хотиржамлик, хурсандчилик ва тантана уфуриб турар эди.
Мана улардан баъзи-бирлари: “Бу ерда Марция осуда уйқуда ётибди”; “Фаришталар олиб кетган азиз ўғлим Лоренцияга”; “Тинчлик ва Масиҳда ғалаба қозонувчи” — қабр ичида ётган одамларнинг суяклари оғир қийноқлардан, оловли мусибатлардан дарак берар эди.
Ушбу эпитафияларнинг ички руҳи айтилганлардан кескин фарқ қилар эди, масалан мана бундай: “Ҳозирги кун билан яшагин, гарчанд қолган ҳамма нарсага ишонч йўқ”; “Йигирма ёшимда менинг ҳаётимни тортиб олиб қўйган худоларга қўлларимни чўзаман, зеро мен уларга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган бўлсам ҳам”; “Қачонлардир мен йўқ бўлганман, аммо мен буни билмайман, шунинг учун ҳам кўп хавотир бўлмайман”; “Йўловчи, ўтиб кета туриб мени койигин, ахир, мен зимистондаман ва сенга жавоб бера олмайман”».
Онг учун озуқа
Ҳузур-ҳаловатнинг сабаби — шукроналар айтишда. Ранж-аламга тўғри йўл эса — биз марҳаматга эришдик деб ҳисоблашдан иборатдир. “Ҳамиша хурсанд бўлинглар, тинмай тоат-ибодат қилинглар, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу — Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар” ( 1 Салоникаликларга 5:16–18). Сиз норозилик намоён қилган ўша турмуш соҳалари ҳақида ўйлаб кўринг. Шундай шароитлар ёки вазиятлар учун сиз сўнгги марта қачон Худога шукроналар айтгансиз? Ҳозироқ ҳаммаси учун Унга ҳамду сано айтишни бошланглар. Ҳар доим Худога шукроналар айтишни сизга эслатиб турувчи қоғозчаларни ёзиб қўйинг, сўнгра сиз норозилигингиз йўқолиб бораётганлигини кузатиб туринг.
Келажакдаги тадқиқотлар
Тақиб ва қувғинларга қатъий туриш — бу нафақат руҳнинг, балки ақл-идрокнинг ҳам маҳсулидир.
• Эфесликларга Мактубнинг 4-боб, 23-оятида шундай дейилган: “...Янги фикрга, руҳга эга бўлинглар”. Дунёвий мақсад ва тафаккур методларини эзгу ниятларга — Худо Каломини ўқиш ва Худонинг иродасини билиш билан алмаштирилган тақдирдагина бунга эришиш мумкин.
• Филиппиликларга Мактуб 4:8–9 да Павлус ўзининг сирларидан бирини очиб беради:
“Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли ҳислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар. Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади”.
• Умуман, қатъиятлиликнинг асоси — бу тўғри ва аниқ мақсаддир. “Сиз аввало, Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси қўшимча қилиб берилади” (Матто 6:33).
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.