Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (6-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
6 — кун
ТАЪҚИБЛАР ЛАЗЗАТИ
“Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади”.
Римликларга 5:3–5
Фредди Сан Масиҳга ишонгани учунгина Хитойда узоқ йиллар давомида асирликда яшади.
Бандилик Фредди учун том маънода оловли синов бўлди. У фабрикада қуйма металлардан тройниклар ясарди. Ҳар куни у Цельсия бўйича бир ярим минг градус бўлган металл эритувчи печни хом ашё билан тўлдирарди, сўнгра ундаги массани бўшатарди. Заминдаги бу дўзахда Раббий у билан суҳбатлашди.
«Бу юқори иссиқликдаги печнинг олдига сени Мен қўйдим. Бу эса сени асло хавотирлантирмасин. Сен нобуд бўлмайсан, аммо сенинг нопоклигинг эриб йўқ бўлиб кетади. Шунинг учун ҳам сендан яхшигина тройник чиқади!»
Қўшимча мулоҳазалар
Илоҳий Шоҳлик қонунлари бўйича яшовчи масиҳий учун таъқиблар, темир учун мартен печи кабидир. Юқори даражадаги махсус камерада темир лом, чўян ва оҳактон эрийди, уларга керакли бўлган эритмалар қўшилади ва пўлат ҳосил бўлади. Кейин сопол пробкалар чиқарилади ва пўлатни печдан қуйиб олинади. Юзасига кўтарилган тошқоллар олиб ташланади, пўлат эса металл формаларга қуйилади.
Ишлатишга пўлат прокатдан кейин тайёр бўлади. Қуйма формалардаги чўян идишларни Цельсия бўйича 1200 градусли температурадан юқори бўлган шахтага жойлаштирилади ва у ерда оппоқ оқариб юмшагунча қиздирилади. Сўнгра бу қуймани бир неча оғир каткалар орасида у ёқдан–бу ёққа отилади ва керакли размердаги чўян прокатга айланмагунича шундай ҳаракат такрорланаверади.
Тобланиш жараёнида пўлатга зарур хусусиятлар берилади. Бу муолажалар металлнинг ички тузилишини ўзгартиради. Ниҳоятда юқори даражагача қиздирилган пўлатни тезлик билан сувга, ёғга ёки бошқа суюқликка солиб, совутилади. Кейин уни яна қиздиришади, лекин олдингига қараганда пастроқ ҳароратда ва сўнгра энди секин совишига имкон берилади. Ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг сифати температура режимининг ўзига хос хусусияти билан белгиланади.
Худди шу тариқа Худо ҳам Унинг иродаси ва мақсадларига биноан, Ўзининг ҳар бир боласида белгилаб қўйган қувғинларнинг сони ва ўлчовини кузатади. Энг кучли имонлилар — бу ҳаммадан ҳам яхши тобланган ва чиниққанлардир.
Ақл учун озуқа
1 Коринфликларга Мактубнинг 10-боб, 13-оятида Павлус коринфликларга шундай дейди: “Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради”. Исонинг Ўзи эса Павлусга, у билан бирга ҳаммамизга дейди: “Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади” (2 Коринфликларга 12:9).
Сиз васвасага тушмаслигингиз ёки қувғин ва таъқиблар вақтида уларга бардош беришингиз учун, Раббий сизни етаклаб олиб ўтадиган чиниқишнинг усул ва методларини кўриб чиқинг. Ожизлигингизда Унинг кучи сизни қандай қўллаб-қувватлаганини ўйлаб кўринг.
Келажакдаги тадқиқотлар
• Худо покланиш ёки суннат қилиш деб номлаган иноятларга ҳам таъқиблар белгиланган. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 15-боб 2-оятида шундай дейилган: “Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди”.
• “Лекин У менинг йўлимни билади; майли мени синасин, - мен синовдан олтиндай пок чиқаман” (Аюб 23:10).
• Шоҳ Довуд хурсанд: “Жафо тортмасдан олдин адашар эдим, энди эса каломингни тутмоқдаман” (Забур 118:67).
• Ибронийларга Мактуб 12:11 да эса шундай дейилган: “Ҳар бир танбеҳ ҳозирги замонда севинч эмас, қайғу бўлиб кўринади. Аммо шу тариқа тарбияланганлар учун кейин солиҳлик ва тинчлик самараси униб-ўсади”.
Амалий машғулотлар
Масиҳнинг миллионлаб издошлари, хусусан Хитойда, ҳозирги кунга қадар ўз Муқаддас Китобларига эга эмаслар. Худонинг Каломига эга бўлган бахтиёр соҳиблар то уни овоз чиқариб ўқигунларига қадар, қолганлар кейин ёдлаб олиш учун эшитганларини тезликда ёзиб оладилар. Шундай қилиб, кўплаб имонлилар ўзларининг қўлёзма Муқаддас Китобларига эга бўладилар. Қувғинга учраган биродарларимизнинг ҳолатини яхшироқ ҳис қилиш учун, ўз Муқаддас Китобингиздан ҳеч бўлмаганда бир бобини кўчириб олинг. Агар сиз ушбу қўлланмадан имонлилар тўгарагида ўқиш учун фойдаланмоқчи бўлсангиз, гуруҳдошларингизнинг биридан Муқаддас Китобни “ижара”га олиб туринг ва ундан бир бобни кўчириб олинг. Сўнг Муқаддас Китобни яна бир шерингизга беринг, у ҳам бир бобини кўчириб олсин. Гуруҳ аъзоларининг барчаси бир бобдан кўчириб олгунга қадар, Муқаддас Китоб қўлдан–қўлга ўтиб юраверади. Гуруҳ аъзоларининг сонига ва “таъқибчиларнинг ғазаби”га қараб буни бир машғулот давомида ўтказиш мумкин. Ёки бўлмаса, машғулотлар орасида — Муқаддас Китобни сиз гуруҳдошингизга бериш учун унинг уйига борганингизда, ва ниҳоят Муқаддас Китоб ўз эгасини қўлига етиб боргунга қадар бу жараён шундай давом этаверади. Ўзингиз учун Муқаддас Китобдан бир бобни кўчириб олгач, сиз уни беркитиб қўйиш учун шундай жой топишингиз керакки, токи уни сиздан мусодара қилиб, Худонинг Каломини сақлаётганингиз учун сизни ҳибсга олишмасин.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.