Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (5-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
5 — кун
БУТРУС БИЛАН ЮҲАННО
“Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганда, руҳонийлар, маъбад миршаббошиси ҳамда саддуқий мазҳабидан бўлганлар уларнинг устига бостириб келдилар. Улар Исони ибрат қилиб кўрсатиб, ўликларнинг тирилиши ҳақида халққа таълим бераётганлари учун, дин пешволари жуда аччиқланган эдилар. Бутрус билан Юҳаннони ушладилар ва энди вақт кеч бўлди, деб эртагагача уларни қамоқхонада қолдирдилар. <...>
Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кетишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар. “Бу одамларни нима қилишимиз керак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз. Лекин халқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна тағин бу исм тўғрисида бошқа ҳеч кимга сўзламасинлар”, — дейишди.
Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим берманглар, деб буюрдилар. Лекин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бериб: “Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўғри бўладими? Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз”, — дейишди.”
Ҳаворийлар 4:1–3; 15–20
Мануэл кучли ва ғайратли инжилчилардан бири эди. У Андлардаги кечуа ҳиндулар қабиласининг орасида хизмат қиларди.
Кунларнинг бирида “Ёруғ йўл” партизанлар ҳаракати аъзолари сўқмоқда уни тўхтатишди. Бундан кейин тоққа бориб, ҳиндулар орасида Муқаддас Китобни, аудиокасеталарни ва бошқа масиҳий материалларни, хуллас умуман Исони тарғиб қилишни қатъиян таъқиқлаб қўйишди!
Қўшимча мулоҳазалар
Масиҳийни катта шижоат билан Исо Масиҳга гувоҳлик беришдан ўзга нарса қувғин ва таъқибларга учратмайди. Хушхабарга қаршилик кўрсатилаётган кўплаб мамлакатларда масиҳийларга йиғилишлар ўтказишга, ибодат қилишга, Муқаддас Китобни (агарда китоб уларда бўлса) ўқишга ва Исо Масиҳ ҳақида ўзаро суҳбатлашишга рухсат этилган. Бироқ Исо ҳақида кимгадир нималарнидир айтиб Уни тарғиб қилиш қатъиян манъ этилган. Шундай мамлакатлар борки, у ерда Масиҳга юз тутишни даъват этганларни қамоққа оладилар ва ҳатто ўлдирадилар ҳам. Америка Қўшма Штатларининг давлат ўқув юртларида Масиҳ ҳақида гапиришни қонун таъқиқлайди.
Сўнгги пайтларда Исо Масиҳни кўчаларда ваъз қилаётганларни тўхтатиб жарима соладилар ва уларни қамоққа ташлайдилар. Ишхоналарда У ҳақда гапириш эса, кўпинча ноқонуний ҳаракат сифатида қабул қилинади.
Ақл учун озуқа
Масиҳга шоҳидлик қилганингиз учун сизни қачонлардир азоблаганларми? Худди шундай таъқибни бошидан кечирган кимса ҳақида бирор нимани биласизми? Агар мамлакатингизнинг ҳукумат аъзолари Хушхабарни тарқатишни қонундан ташқарида деб эълон қилса, сиз бундай қонунга бўйсунасизми ёки ҳукумат қонунни бузиб, унинг аянчли оқибатларидан азоб чекишга қарор қиласизми?
Келажакдаги тадқиқотлар
Азиз Ҳаворийларнинг фаолияти Китобида таъқибга учраганлар ҳақида кўп мисоллар келтирилган:
• Ҳаворийлар фаолияти Китобидан 5-боб 17–42-оятларини ўқинг. Олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг қувғинига Бутрус ва бошқа ҳаворийлар дуч келишдан қўрқмаганликларини билиб олинг.
• Ҳаворийлар фаолияти китобининг 6:8 — 7:60 ида имони комил, илоҳий қудратга тўлган ва ажойиб мўъжизалар кўрсатган Стефан исмли бир йигит тасвирланади. Масиҳий Жамоатга, шахсан Стефанга ҳужум қилинади ва эндигина оёққа тураётган жамоаларни таъқиб қилиш ана шундан кенг тарқалади ва шиддат билан ўсиб боради.
• Ҳаворийлар фаолиятидан 12-боб 1–19-оятларни ўқинг. Бу ерда Бутруснинг яна бир марта қамоққа олиниши ва Раббий уни қамоқдан мўъжиза туфайли қутқариб, таъқиб этилаётган Жамоатни мустаҳкамлагани ҳақида ҳикоя қилинади.
• Ҳаворийлар фаолиятида 16:16–40-оятларда — Худо Павлус ва Силанинг ҳибсга олинишидан фойдаланиб, руҳоний бошлиқларни уятга қолдирмоқчи бўлгани ва барча асирларни, зиндондагиларни ва уларнинг қариндош-уруғларини қутқариши ҳақидаги ажойиб воқеа ҳикоя қилинган.
• Булардан ташқари, Павлус дуч келган кўплаб бошқа қувғинлар ҳақида ўқиш мумкин: Антиохияда (Ҳаворийлар 13:50), Икония шаҳрида (Ҳаворийлар 14:5), Листрада (Ҳаворийлар 14:19,20), Салоника шаҳрида (Ҳаворийлар 17:5), Верияда (Ҳаворийлар 17:13), Коринф шаҳрида (Ҳаворийлар 18:6), Юнонистонда (Ҳаворийлар 20:3) ва Қуддус шаҳрида (Ҳаворийлар 21:27).
Амалий машғулотлар
Ҳозирда бутун оламда кўплаб биродарларимиз ва сингилларимиз Исо Масиҳга қилган эътиқодлари учун қамоқхоналарда жабр-зулм тортмоқдалар. У ердаги шарт-шароитлар машаққатли ёки содда қилиб айтганда, даҳшатли. Асирларга озиқ-овқат бир кунда аранг бир маротаба берилади. Асирликда азоб чекаётган биродар ва сингилларимизнинг ҳолатини ҳис қилиш учун сиз ўқимоқчи бўлган севимли газетангиздан, ичмоқчи бўлган газланган сувингиздан, емоқчи бўлган лаззатли ширинликлардан ва шунга ўхшаш нарсалардан бир ҳафтага, ёки ундан ҳам кўпроққа воз кечиб кўринг.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана