Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (30-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
30 — кун
РАББИЙ ИСО
“Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар”.
Юҳанно 15:20
Исонинг таъкидлашича, қувғинлар муқаррардир. Биз хавф-хатардан ва душманлардан қочиб қутулолмаймиз, чунки биз Унинг хизматкорларимиз. Шундай бўлса-да, Павлус ва кўплаб масиҳийлар сингари биз олдинга қарашимиз керак. “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан” (Филиппиликларга 3:13,14).
Қавмбоши Иосиф Бондаренко, кўплаб бошқа имонлилар сингари, худди шундай интилишни ҳис этади. Бугун Пол Эстабрукс бизни Латвиянинг Рига шаҳридаги русча сўзлашадиган жамоат қавмбошиси билан таништиради:
«Қавмбоши Иосиф Бондаренко қуёш тушиб турган дарё пароходининг палубасида ўтирар эди. Пароход Тюмен портидан шимолга, дарёнинг қуйи томонига қараб сузиб кетарди. Олтин куз фасли эди.
Аммо бу пароход Севги Кемаси эмасди. Эски ва кичкинагина дарё кемачасида бир юз элликта имонли саёҳатга чиқишди ёки кейин уни “салб юриш” деб ҳам номлашган.
Йўловчилар Шимолдаги шаҳарларда Инжил Хушхабари ёйилишига ёрдамлашмоқчи бўлдилар — олдин Инжилни ҳеч эшитмаган жойларда Хушхабарга даъват этишни аҳд қилдилар.
Қуёшнинг чиройидан ва Худонинг ижодидан завқланиб, Биродар Иосиф ёшлигидаги — 50 — 60- йиллардаги хизматини эслади. Хушхабарга фаол даъват этгани учун у уч маротаба турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм этилди. Жазо муддатларини жуда ёмон қамоқхона камераларида ўтади. Худо уни сақлади ва унинг хизмати узилиб қолишига йўл қўймади. Қамоқда юрган вақтларида Иосиф Масиҳга қанчадан қанча одамларни олиб келди, қамоқхона раҳбарияти ҳар сафар уни бўшатиб, қутулардилар.
Севимли хотини Мария билан кўришмай, қамоқхоналарда ҳаммаси бўлиб тўққиз йилни ўтказди.
1989 йилдаги ажойиб кунни эслаган Иосиф жилмайди. Уни қачонлардир қамоққа ҳукм этган КГБ офицери у билан суҳбатлашгани келибди.
Узоқ йиллар мобайнида у Иосифни кузатиб юрган, мана энди офицер Масиҳни билишни ихтиёр этибди.
Бу ходимни ва унинг оиласини сувга чўмдириб, имонга киритган кунни эслаган Иосифнинг юраги хурсандчиликдан гупиллаб урарди. Худо ҳамма нарсага қодир.
Иосиф сўнгги йиллардаги Хушхабарларни даъват этишда кўплаб Россия кампанияларини эслади. Бу кампаниялар мобайнида “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилоти 20 000дан ортиқ Муқаддас Китобни имонни янги қабул қилганларга ва Худонинг даъватига юракдан жавоб берганларга етказиб берди.
Ҳозирда, мусиқачилар, бошқа кўплаб воизлар ва ёрдамчи шогирдлар уни бирга кузатиб бораётган, Хушхабарга даъват этиш ҳамон давом этаётган бир пайтда унинг орзуси рўёбга чиқмоқда. Сўнгги ой давомида Иосиф асосий Сибирь дарёларининг ҳавзасида жойлашган йигирмата шаҳарда ваъз ўқиди..
Бир ой давомида, Иосифнинг “салб юриши” жараёнидаги ибодатларида ўн мингдан ошиқ одам иштирок этди. Улар гуноҳларига тавба қилишди ва бутун ҳаётларини Раббийга бағишлашди! Янада ҳайратда қолдирадиган ҳодиса шу эдики, шу вақт мобайнида ўн олтита масиҳий жамоат ташкил топди. Иосиф билан саёҳатга чиққан ёш хизматчилар шу жамоатларда ишлаш учун ва ташкил топган жамоатларни мустаҳкамлаш учун шу ерларда қолиб кетдилар.
Бир неча йил олдин бир миссионер коллективи Латвиянинг Рига шаҳридаги Иосиф ташкил этган жамоатга ташриф буюришди. Улар туйникдан жамоатнинг энг асосий хонасига — “руҳий жанглар хонаси”га кириб келишди. Деворларда маҳаллий жамоатнинг расмли тарихи акс этиб турарди, миссионерлар саёҳатларининг харитаси деворга ёпиштирилган эди.
Иосиф рангли чизиқлар билан ёш миссионерларнинг ёздаги саёҳатлари пайтида Сибирда босиб ўтган йўлларини белгилар экан, у тўлқинланиб кетди: улар тобора шарққа қараб узоқлашиб кетардилар. Аммо янада ҳаяжонли дақиқалар — пунктир чизиғи билан кейинги ёздаги Хушхабарга даъват этиш маршрутини белгилаш эди. Ахир, энди улар Тинч океани соҳилларигача етиб борадилар!
Раббий сингари, Иосиф ўз ҳаётида кўплаб йўқотишларни ва азоб-уқубатларни бошидан ўтказди. Лекин Раббий каби, осмондаги фаришталар тавба қилаётган гуноҳкорни кўрганларидан қанчалик хурсанд эканликларини билишдан ўзга ҳеч нарса Иосифга ҳузур-ҳаловат олиб келмасди».
Қўшимча мулоҳазалар
Қул ёки крепостной ҳолатининг устунлигини бир-икки қилиб санашингиз биланоқ тугайди. Бироқ устунлик бор эди, улардан биттаси — бу ҳимояга ишониш. Агар хўжайин ёки феодал ўзининг ишчи кучига ўз шахсий мулкига қарагандай муносабатда бўлса, албатта ўз мулкини авайлайди ва ҳимоя қилади. Зеро қуллар ва крепостнойлар унинг шахсий мулкидир.
Ёзувнинг кўплаб оятларида Худо бизни ҳимоя қилиши ҳақида айтилган.
“Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас” (Римликларга 8:38,39).
Бошқа томондан, бир ҳукмдор иккинчисига ҳужум қилганда, мағлубиятга учраган ҳукмдорнинг қуллари ўз хўжайинининг қисматига шерик бўлардилар. Хўжайин ёки феодал мағлубиятга учраганда, унинг қулларини асло аямас эдилар.
Биз билан ҳам худди шундай бўлади. Раббимизни нима қилган бўлсалар, бизни ҳам шундай қиладилар.
Лекин келинглар, “севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган” (Матто 5:12).
Зеро биз Худонинг Ўғлини маҳкам ва абадий тутганимизча, У билан бирга замондан ташқаридаги меросга эгамиз!
Ақл учун озуқа
Шундай қилиб, ушбу китобни сўнгги кунигача ўқиб чиқиб, қандай хулосага келишимиз мумкин? Биз қувғинларга дуч келдик. Биз таъқибларга тик боқдик. Аммо улар, биз ўйлаганимизчалик даҳшатли эмаслиги аён бўлди. Қувғинлар — нормал масиҳий ҳаётининг ажралмас бир қисми эканлигини биз тушуниб етдик. Қолаверса, агар биз ҳақиқатдан ҳам Масиҳда бўлсак, қувғин ва таъқибларга учрашимиз муқаррардир деб, ҳисоблашимиз керак.
Қувғинларни хурсандчилик билан кутиб олиш мумкинлигини ва улардан қўрқмаслик кераклигини биз билиб олдик. Шубҳасиз, қувғинлар азоб етказади, аммо бу оғриқни Исо Масиҳ билан бирга бўлишдаги ажойиб ҳузур-ҳаловат билан солиштирилганда, бу ҳеч гап эмас. Энди келинг, қувғинга учраган Жамоатни қўллаб-қувватлаш учун бизга раҳм-шафқат ато этишини Муқаддас Руҳдан ибодат қилиб сўрайлик. Қувғинга учраган биродар ва сингилларимизнинг ёнини олишимиз учун Муқаддас Руҳ бизга ҳимоя қилиш руҳини ва Раббийнинг кучини ҳадя қилсин, токи биз Унинг севгисини ва ҳузур-ҳаловатини то У келгунига қадар, ҳеч қўрқмасдан овоза қилайлик.
“Омин! Кел, ё Раббимиз Исо!”
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.