Рой Брэкин. Қувғинлар лаззати - (28-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
28 — кун
УЛУҒ ОБРЎ-ЭЪТИБОР
“Муқаддас Руҳга тўлган Стефан эса осмонга тикилиб қараб, Худонинг улуғворлигини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди...”
Ҳаворийлар 7:55
Собиқ Совет Иттифоқида масиҳий адабиётларни тарқатгани учун Зинаида Вильчинскаяни қамоққа олишди. Ўшанда у момо эди. Мана унинг ҳикояси:
«Мен биринчи бор милиция маҳкамасига тушганимда, мени темир каравотлари бор ниҳоятда заҳ камерага ташлашди. Соқчилар иссиқ пальто ва рўмолимни олиб қўйишди. Мен биргина кўйлагимда сим каравотга ётдим. Совуқдан аъзойи-баданим титраб, ибодат қила бошладим. Камерадошим ибодат қилаётганимни кўриб ёнимга келди ва тиз чўкди, сўнгра деди: “Вой, бошқа чидай олмайман. Мен ҳам музлаб қолдим”, — ва секингина йиғлашга тушди.
“Раббий, - деб илтижо қилдим мен, - агар Сен шу камерада менинг ўлишимни лозим топсанг, Сенинг ироданг амалга ошсин; буни севги, сабр-тоқат ва беозорлик ила бошимдан кечиришимга ёрдам бер. Лекин Сен менга ёрдам беришинг мумкин. Агар Сен ихтиёр қилсанг, мени бу ердан олиб чиқишинг ҳам мумкин”.
Мен яна қайтиб сим каравотга ётдим, исий бошладим. Шунда ёнимдаги аёл маҳбусга мурожаат қилдим: “Кел, сени қучоқлаб олай, ва сен ҳам исийсан”. Шу тарзда биз исидик. Кейин бизни бошқа-бошқа камераларга ўтказишди ва ўша аёл камерадошларига шундай деб айтибди: “Бизнинг камерамизда Женя холани (улар мени шундай деб аташарди) Худо иситди, хола бўлса — мени”».
Қўшимча мулоҳазалар
Забадий ўғли Ёқубнинг бошини олиб ташлашди — бу ҳаворийларнинг энг биринчи жафокаши эди. Ҳикоя қилинишича, Маттони ҳам бошидан жудо қилишган экан. Бутрус, Андрей, Яҳудо ва Бартолмейни хочга тортишган. Фомани найзалар билан яралаб, ёниб турган печда куйдиришган экан.
Баъзи ҳикоялардан Худонинг ҳурматли хизматкорлари буюк жабр-зулмларни бошларидан кечиришгани ҳақида, азоб тортиб ўлишгани ҳақида билиб оламиз. Бошқаларида эса, масалан, Стефан ҳақидаги ҳикояда айтилишича, биродар ёки сингил оғриқни сезмас эканлар, агар уларга оғриқ етказилса ҳам, бу оғриққа чидаш мумкин.
Бизга бир нарса кафолатланган: бошқа дунёга биз ёлғиз кетмаймиз, ҳатто жабр-зулм чексак ҳам. бу — бизнинг маълум вақтгача яширин бўлиб келган улкан устунлигимиздир.
“Эй Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман” (Ёшуа 1:5). Шундай ваъда бизга ҳам берилган.
“Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Матто 28:20).
Исо Масиҳга оғишмай эътиқод қилсангиз ва Унга тўхтамасдан боқсангиз ҳамма нарса хиралашади, сўнади ва аста–секин назардан йўқ бўлиб кетади. Ҳаворийлар азоб чекканларида хурсанд бўлардилар, уларнинг характери бизникига қараганда қатъий ва жасур бўлганлиги учун эмас. Шунинг учунки, улар жабр-зулмга ва хўрликка катта аҳамият беришмаган ва аввалам бор ҳамма нарсани, шу жумладан, Исонинг азоб-уқубатларини ҳам У билан баҳам кўришга интилишни шон-шараф деб билганлар.
Ақл учун озуқа
Бизнинг азоб-уқубатларимиз пайтида Худонинг содиқлигига яққол ишонч ҳосил қилиш мақсадида, агар биз осонликча исбот қилолсак эди, ёки ишониш учун тажриба ўтказа олсак эди, бу нақадар ажойиб бўлар эди! Ўшанда, агар Худо ёрдам бера олмаганда эди, биз озгина зарар кўрар эдик — қаттиқ оғриқларсиз, ножўя таъсирларсиз, қийинчиликларсиз. Аммо бундай тажрибаларни натижада мўъжиза, деб атаб бўлмайди. Павлус 2 Коринфликларда айтганидек, агар биз ҳақиқатдан ҳам эътиқод билан яшасак, унда азоб чекишимиз ҳам, ўлишимиз ҳам эътиқод билан амалга ошади. Бу ҳақда биз яхши кўрган мадҳияда ҳам айтилади: “Унинг кўлларини кўрмаганингизда, Унинг юрагига ишонинг”. То Раббий бизни Ўзига олмагунча, бизнинг У билан осмонда учрашишимиз бизга аниқ маълум бўлмайди. Худди шундай бўлишига эътиқод бизни ишонтириши даркор.
Келажакдаги тадқиқотлар
• Раббийни барча чорлаганларга У яқин. “Худовандга мурожаат қиладиган, чин қалбдан мурожаат қиладиган ҳар бир инсонга У яқиндир” — Забур 144:18.
• Раббийга яқин бўлиш — ўзимизнинг қўлимиздадир. “Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади...” — Ёқуб 4:8.
• Биз қаерда бўлмайлик ва бу ҳаётда биз билан нима юз берса ҳам, изтироблар вақтида биз Худонинг хотиржамлигига умид боғлашимиз мумкин.
• Ишаё Китобининг 43-боб, 2-ояти бизга сув ва оловдан қутқарилиш тўғрисида дарак беради, аммо биз шуни ҳам биламизки, кўплаб муқаддас авлиёларни эътиқоди учун сувда чўктиришарди ёки оловда ёқишарди. У ҳолда бу ваъда бизга қандай имкон беради? Сув ҳам, олов ҳам Худонинг ҳозиру нозирлигига ишончдан, Худонинг севгисидан бизни маҳрум эта олмайди ва ўлмас руҳимизга зиён етказа олмайди.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.