Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (26-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
26 — кун
ИМОНИНГНИ ИБРАТ ҚИЛ!
“Эй севганларим, бошда Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари томонидан айтилган сўзларни эсдан чиқарманглар. Улар сизларга: “Охирги замонларда ўз нафсига маҳлиё, Худодан қўрқмас масхарабозлар пайдо бўлади”, — деб айтишган эди. Мана булар жудолик солувчи, моддиятга қул, Муқаддас Руҳдан маҳрум одамлардир. Сизлар эса, эй севганларим, азизу муқаддас имонингизни ибрат қилиб, ривож топинглар, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар. Абадий ҳаёт учун Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматига кўз тутиб, ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланглар”.
Яҳудо 1:17–21
Биз — Муқаддас Китоб Масиҳ Танаси деб номловчи имонлилар жамоатининг бир қисмимиз. Биз бир-биримизга жуда керакмиз. Мана ўн йил мобайнида “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилоти таъқибга учраган жойлардаги имонлиларни қўллаб-қувватлаб, далда бериб келмоқда. Гарчанд баъзида руҳни қутқариб қолиш учун бутун ташкилотни эмас, балки биргина одамнинг аралашуви талаб этилади.
«Руминияда кучли таъқиблар вақтида бир ёшгина имонлини сўроқ қилиш учун махфий полиция ҳузурига чақиртиришади. Унинг ўзи кўпдан бери бундан кўрқиб юрарди. Полиция маҳкамасида биродар ва сингилларининг айғоқчиси бўлишни унга таклиф этишганда, у даҳшатга тушди. Албатта бекорга эмас, маълум ҳақ ва унинг хавфсизлиги кафолатланади.
Бу таклифни йигит қабул қилмади, бироқ қатъий равишда рад ҳам этмади. Шунинг учун ҳам руҳий изтироб чекарди. У ухлай олмасди, қўрқувдан ва гуноҳ азобидан дир-дир титрарди.
Кейинги куни эрталаб шу жамоатдаги Худо Руҳи етакловчи бир мўйсафид чол йигитнинг уйига кириб қолди. Йигитнинг оғир аҳволда эканлигидан чол бехабар эди. Бироқ чолнинг ўзи қачонлардир эътиқоди учун қамоқхонада ўтириб келган эди, шунинг учун гап нимадалигини дарров тушуниб олди. Сўнгра йигитга Муқаддас Китоб маслаҳатини берди.
Чол ёшгина биродарини қўллаб-қувватлади ва эртаси куни оқшомда белгиланган қаттиқ сўроққа уни тайёрлади.
Аммо иккинчи сўроқдан кейин ҳам йигит бир қарорга келолмас эди. Чол яна уни кўнглини кўтариш учун келди.
Орадан уч кун вақт ўтди.
Ва ниҳоят, махфий полициячиларнинг таклифини қатъий рад этишга ёшгина биродаримизнинг куч-иродаси етди ва уни полициячилар бошқа безовта қилишмади.
Руҳий зийраклик, маслаҳат, ибодат ва сабрли ғамхўрлик йигитни қутқариб қолди ва имонини мустаҳкамлади».
Қўшимча мулоҳазалар
Таъқиб ва қувғинлар муқаррардир. Энг яхшиси — уларни Масиҳ қўлидан олишдир.
Масиҳийлар қувғинлардан қочиб қутула олмайдилар. Шунинг учун ҳам биз уларга қарши саботли бўлишимиз, чидашимиз ва имонда қатъий туришимиз керак. Фақат шундагина Худо бизнинг олдимизга қўйган мақсадга эришишимиз мумкин.
Худди шундай топшириқни Ваҳий Китобининг 3-боб, 2-оятига асосланган ҳолда 1954 йили “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилоти биродар Андрейга юклади: “Бедор бўл! Ўлишга юз тутмаган ниманг қолган бўлса, тузатиб қўй...”
Ибодат орқали, жамоатларга ташриф буюриш, Муқаддас Китобларни тарқатиш ва ёшгина қавмбошиларга насиҳат қилиш туфайли биз жамоатларни қувғинларга учрашга тайёрлаймиз ва азоб-уқубатлар гирдобида уларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳаммасининг маркази эса — Исо Масиҳ. Барчаси У билан бўлган юракдаги муносабатларнинг ривожланишига ва мустаҳкамланишига қаратилади.
Яҳудо йигитлари билан юз бергани сингари, биздан алангани олиб қочган ёки тошбўрон остида қолган Стефанга илоҳий манзарани очган, ёки епископлар Ридли ва Латимерга жабр-зулмда сабр-тоқатни инъом этган Масиҳ — ҳар доим ва ҳар ерда бизнинг бошпанамиз бўлиб қолади. Ҳар доим ва ҳар ерда Раббий номи биз учун — мустаҳкам қалъа. Зеро У ҳеч қачон ва ҳеч ерда бизни ташлаб қўймайди, бизни эсдан чиқармайди.
Ақл учун озуқа
Бу вақтингизни Худо билан мулоқотда ўтказинг. Агар сиз бу китобни бир ўзингиз ўқиётган бўлсангиз, масалан, бирор мусиқа асбобини чалишни билсангиз, унда Раббий учун чалинг ва Унга ҳамду санолар айтинг. Агар сиз гуруҳ билан шуғулланаётган бўлсангиз, унда ибодат ёзилган кассетани биргаликда тингланглар. Бу вақтни сиз севгига тўла бўлган хат ёзишга, ёки бўлмаса, сизнинг севгингизни Исога намоён этувчи шеърни ёзишга бағишланг.
Келажакдаги тадқиқотлар
• Павлус Ҳаворийлар Фаолияти Китобида жамоатларга панд-насиҳат билан мурожаат қилган. “Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир” (20:32).
• Римликларга Мактуб 15:1–6 да кучлилар кучсизларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишга даъват этилганлар.
• 1 Коринфликларга Мактуб 14:1–25 да Руҳнинг инъомлари жамоатни мустаҳкамлашга берилганлиги тўғрисида гап кетади.
• 1 Салоникаликларга Мактубда айтилишича, бизга бир-биримизга ёрдам қилиш ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш амр этилган. “Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар” (5:11).
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.