Рой Брэкин. Қувғинлар лаззати - (21-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
21 — кун
АЖРАТИБ ОЛИНГАНЛАР
“Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар. Чунки жисман азоб чеккан киши бошқа гуноҳ қилишни бас қилади. Энди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар. Сизлар ўтмишда мажусийларга ёқиб яшаганлигингиз энди етар. Ўша вақтларда фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишратлар, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечиргансизлар. Энди эса улар каби юрмаяпсизлар, уларнинг шалоқликлари селига ўзларингизни ташламаяпсизлар. Мажусийлар бундан ҳайрон бўлиб, сизларни ёмонламоқдалар. Улар тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр бўлган. Худога ҳисоб берадилар. Ўликларга келсак, улар ҳамма одамзод қатори ўлиб, баданлари жазоланди. Аммо уларнинг руҳи Худога мувофиқ яшасин деб, Инжил Хушхабарини ўликларга ҳам етказилди.
Энди борлиқ мавжудот охирлаб қолди. Шунинг учун ақл билан иш тутинглар, ибодат қилиш учун ҳушёр бўлинглар. Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади...”
1 Бутрус 4:1–8
Кўплаб методлар мавжуд, шу методлар ёрдамида Худо Ўз халқини Ўзи учун ажратиб олади. “Ажратиб олинганлар” сўзлари шундай хислатни намоён қиладики, биз Масиҳ каби бу дунёда мавжудмиз, лекин биз бу дунёдан эмасмиз. Ушбу қўлланманинг ҳар бир куни юқорида айтиб ўтилганлар билан бир қаторда, биз азоб-уқубатлар учун ажратиб олинганлигимизни бизга ўргатади.
Шундай бўлса-да, “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилотининг хизматчиси Пол Эстабрукснинг “Руҳий муваффақиятнинг сирлари” номли китобида айтиб ўтилган ва қуйида шу китобдан келтирилган парча мисолида, баъзида ажратиб олинганлик — бу мўъжиза эканлигига ишонишимизга тўғри келади.
«Филиппидан келган масиҳий Освальдо Магдаган Саудия Арабистонининг Эр-Риёд шаҳрида ишчи бўлиб хизмат қиларди. Шу билан бирга яширин уй жамоатида қавмбошилик хизматини ўтарди. (Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, 1400 йил мобайнида Саудия Арабистонида расмий тан олинган бирорта ҳам масиҳий жамоати йўқ эди!)
1992 йилнинг охирида Осваль ва унинг ёрдамчисини Саудия Арабистонининг muttawa давлат полицияси томонидан облава пайтида ҳибсга олинишди. Улар жамоат йиғилишини ўтказишаётганда қўлга тушишди. Освальдони уч ярим соат ҳам жисмоний, ҳам ахлоқий қийноқ азобига солишди.
Унинг юзларига шапалоқ қўйишди, мушт билан уришди, булар кам қилгандек бошига роса тепишди. Сўнгра узун қамчи билан елкаларини ва қўлларини савалашди. Освальдонинг ёзишича, бутун бадани қонталаш бўлган ва лат еган жойлари кўм-кўк бўлиб кўкариб кетган.
Камерага қайтгач, Освальдо беш соат мобайнида ибодат қилди ва Исо Масиҳнинг азоб-уқубатларида Худо унга ҳам иштирок этишга имкон яратгани учун Раббийга шукроналар айтди. Ушбу эпизодни Освальдо “Шоҳликда қамоққа олинган” номли китобида ҳикоя қилади (“Очиқ эшиклар”, Буюк Британия, 1993 йил):
“Тўсатдан ҳаммаёқ нурга таралди. Камерани Худонинг улуғворлиги тўлдирди. Худо мен билан бирга эди. У менинг тепамга энгашди, юзларимни силаб деди: “Ўғлим, Мен ҳаммасини кўрдим. Шунинг учун ҳам Мен шу ердаман. Тинчлангин, Мен ҳеч қачон сени ташлаб қўймайман”.
Икки соатдан кейин Освальдо уйғонди. Унинг руҳи тетик, ўзини яхши ҳис қилди. Баданида бирорта калтак ўрнини кўрмади ва ниҳоятда ҳайратда қолди. Танасида на бир жароҳат, на бир чандиқ, на бир қонталашнинг ўрни бор эди!»
Қўшимча мулоҳазалар
Бутруснинг биринчи Мактуби Раббий учун ажратиб олинган, “Ота Худо Ўзининг азалий қарорига биноан танлаган” (1:1,2) муқаддас халқни тасвирлашга тўлиқ бағишланган. Шунинг учун ҳам муқаддаски, зеро Худонинг ўзи муқаддас, “улар фоний эмас, балки боқий уруғдан, яъни Худонинг ҳаётбахш, абадий каломи орқали янгидан туғилган” (1:23), “...ўзидан... руҳий бино барпо этган, Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлган...” (2:5).
Қолаверса, Худонинг Каломи бизни қуйидагиларга даъват этади: “Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳам хайр-барака олиш учун даъват этилгансизлар” (3:9).
Ҳаворий Павлус турлича васвасаларнинг келиб чиқиш сабабларини кўрсатади: “...лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масиҳ осмондан зоҳир бўлгач, сизларга мақтов ва шон-шараф келтирсин...” (1:7).
Бизнинг садоқатли эканимизни, Масиҳга бўлган севгимизни, Масиҳ суратини англаш ва Унда ўзгаришимизни синаш учун қилинган қувғинлар, - бу шундай усулки, ушбу усуллар туфайли масиҳийлар Худо учун ажратиб олинган бўладилар. Таъқиблар муқаддасликдан ажралмасдир, чунки Масиҳнинг Ўзи бегуноҳ бўлса-да, “...бошқалар Ундан нафратланган, Уни рад этган, ҳаёти қайғуга, кулфатга тўлган, Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган, Уни биз одам қаторида санамаганмиз” (Ишаё 53:5).
Ақл учун озуқа
Бутруснинг биринчи Мактуби контекстида танланган бўлиш — бу фақат алоҳида бўлиш, узоқлашиш ёки атрофдагилардан ажралиб чиқиш дегани эмас, ахир, шу тарзда биз гуноҳдан, ўзимизнинг “мен”имиздан ҳали қутулган эмасмиз. Ажралишнинг яна бошқа усуллари мавжудми? Қувғин ва таъқиблардан ташқари, Муқаддас Ёзувга биноан дунёдан бизни яна нима ажратиб туриши мумкин?
Келажакдаги тадқиқотлар
• Масиҳийлар ҳақида 1 Бутруснинг Мактуби 2-боб, 9-оятида мана нима дейилган: “Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар”. Раббий бизни даъват қилди. Биз танланган, ажратиб олинган халқмиз.
• Павлус сингари Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа биз танлаб олинганмиз (Римликларга 1:1).
• Забурнинг 138:13–16-оятларида Павлуснинг Галатияликларга Мактубида айтгани сингари, она қорнидаёқ Худо мурувват қилиб бизни танлаган, Ўз инояти билан бизни даъват этган.
• Масиҳ каби, биз гуноҳкорлардан Унинг бебаҳо Қони туфайли ажралганмиз (Ибронийларга 7:26).
• Ва ниҳоят, биз Раббимиз Масиҳга юракларимиздан жой берамиз, дилимиздаги умид ҳақида биздан сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўламиз (1 Бутрус 3:15).
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.