Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (15-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
15 — кун
РАББИЙ, ЎЗ ЧЎПОНЛАРИНГНИ ЮБОР!
“Агар ким имонлилар жамоатининг нозири бўлишга интилса, хайрли иш орзу қилган бўлади. Бу тўғри.”
1 Тимўтийга 3:1
Ғарблик бир мураббий Хитойда ёш раҳбарлар билан тайёрлов ишларини олиб борарди, чунки бунга жуда катта эҳтиёж сезиларди. Қуйида унинг гувоҳлигидан бир парча келтирилади:
«Ушбу раҳбарлар асосан ёш ва уйланмаган йигитлар эканлигининг ажабланадиган жойи йўқ. Бир қарашда, уларнинг шижоати ва қудрати гўёки ошиб-тошаётгандай, аммо барибир баъзида улар ёрдамга муҳтож. Уларнинг баъзи-бирлари кайфиятларининг йўқлигидан ёки ёмонлигидан менга арз қилишарди. Бир йигит уйланишни хоҳлашини менга очиқ-ойдин айтди: “Ёлғиз бўлгим келмаяпти”.
Уларнинг қийинчиликлари бизнинг машаққатларимиздан кескин фарқ қилса-да, бироқ уларнинг муаммолари жуда ҳам бизникига ўхшаб кетиши аста–секин аён бўлди. Улар ҳам ёлғизликдан ва қўрқувдан азоб чекадилар, улар ҳам жинсий алоқа масаласини ҳал қилишга ҳаракат қиладилар ва депрессиядан қутулишга интиладилар.
Материалистик тафаккурнинг инсонлар онгига секинлик билан сингиб бориши ва “катта маданият”нинг ирим-чиримлари уларнинг жамоаларини хавотирга соларди. Ушбу жамоаларнинг қавмбошилари ўзларининг ожиз эканликларини тан олардилар, уларнинг ожизликлари сабаби — бу Руҳ куч-қудратига эга бўлган муқаддаслар шоҳлигини қуриш ўрнига, улар тоталитар империяни яратишга интилишар эди. Мен бу ҳолатни машғулотлар жараёнида, яъни Коринфликларнинг баъзи бирлари Бутруснинг орқасидан, бошқалари — Аполлос ёки Павлуснинг орқасидан боришганлари тўғрисида сўзлаб бераётиб англадим. Менимча, Хитойда ҳаммаси айнан шундай бўлган ҳам.
Мен доимо нўноқлигим, ўзимни муносиб равишда тута билмаслигим ҳисси билан курашишимга тўғри келарди. Ҳа, мен ким бўлибманки, элликта ёшларни, эркак ва аёлларни ўқитсам?! Бунинг устига, улар қамоқда бўлиб қайтганлар, шундайларга хос бўлган “ҳаёт мактаби”ни ўтаганлар ва қаерда “тиз чўкиб ибодат қилиш”ни билмаганлар.
“Мен сизларни ўқитишга лойиқ эмасман!” — деган садо отилиб чиқди ичимдан.
Менинг сўзларим уларни ларзага солгандай бўлди. “Ахир, Сиз ўқигансиз-ку, — деб эътироз билдиришди улар. — Сизнинг билимларингиз бизга керак. Биз Муқаддас Китоб ҳақида, унинг келиб чиқиши ҳақида, унинг муаммолари ва мавзулари, Муқаддас Китоб қандай қилиб ягона яхлитликни ташкил этиши ҳақида кўпроқ нарсаларни билиб олишни хоҳлаймиз”.
Шунда мен Муқаддас Китоб тадқиқотчиларига нисбатан бўлган ўзимнинг олдинги муносабатимдан афсусландим: мен ҳамишадагидек бу “керак бўлмаган ақллилардан” ўзимни олиб қочардим. Шу нарса аниқ ва равшан бўлдики, мен уларнинг материалларисиз ҳеч нарса қилолмас эканман. Бу ёш йигит–қизларга Брюс, Гордон Фи ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий ишларисиз Коринфликларга Мактубни тушунтиришнинг асло иложи йўқ.
Бизда семинарияларнинг, Муқаддас Китоб коллежларининг, кутубхоналарнинг ва Муқаддас Китобни турлича тилларга таржима қилинган компьютер программаларининг борлиги қандай яхши! Мен албатта уйга қайтганимда, иложи борича ва кучим етганича Худонинг ажойиб инъоми сифатида буларнинг ҳаммасидан фойдаланишга журъат этаман.
Ўқувчиларим билан хайрлашганимдан сўнг мен йиғлардим, чунки Худони жиддий қабул қилишмайдиган дунёга мен яна қайтиб боришим керак эди. Мен шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, агар ваъзлар ақлли комментариялар билан безатилмаса, аъзолар қабул қилмайдиган ва қулоқ тутмайдиган жамоага қайтишим лозим эди. Мен шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, мен Муқаддас китоблар ўқилмаган дунёга ва йиғлашни унутган одамлар орасига қайтишим керак эди.
Мен саҳарда, соат тўрт яримда ибодат қилиш учун турганимда, мени жинни деб ҳисобламайдиган одамлар билан хайрлашаётганим учун ҳам йиғлардим.
Мен яна шунинг учун ҳам йиғлар эдимки, мен шу элликта гуруҳ раҳбарлари билан қолишни истардим ва улар Худони қандай севсалар, шундай севишни ўрганишни хоҳлардим».
Қўшимча мулоҳазалар
Закариё 13:7 да шундай дейилган: “Чўпонга ҳамла қилгин, шунда қўйлар ҳар ёққа сочилиб кетади”.
Пухта тайёрланган раҳбарлар — қувғинга учраган жамоатнинг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжидир. Уларсиз ҳар қандай жамоа кучайиб боролмайди, заифлашади ва тарқаб кетади. Тажрибасиз қўзиларни сохта таълимотлар ва бидъатчилар еб қўядилар.
Инжилга қарши турувчи баъзи бир мамлакатларда минглаб имонлилар жамоатларда панд-насиҳатларни тинглайдилар, у ердаги қавбошиларнинг ўзлари эса — ҳали Масиҳдаги чақалоқлар ҳисобланадилар. Шундай ҳам бўладики, бирмунча катта жамоатда атиги бир нечта Муқаддас Китоб бор, холос. Айнан бундай вазиятларда имонлилар одам қалби душманининг ўлжасига айланадилар. Таъқиблар вақтида ўз қавмбошисидан айрилган масиҳийларнинг кўпчилиги ортга чекинадилар.
“Очиқ эшиклар” халқаро ташкилотининг муҳим мақсадларидан бири — бу “ёпиқ” деб аталмиш мамлакатларнинг айнан ўзида масиҳий раҳбарларни тайёрлашни таъминлашдан иборатдир. Тўғри, мураббийлар фақатгина чегаранинг ўзидан ўтиш учун ҳаётларини катта хавф остига қўядилар, билимга интилган раҳбарликка аъзоларни ўқитар эканлар, тунларни бедор ўтказадилар. Раҳбарлик лавозимини эгалламоқчи бўлганлар ҳам ушбу машғулотларга қатнашар эканлар, таваккал қилиб нафақат озодликни, балки ўз ҳаётларини гаровга қўядилар.
Ақл учун озуқа
Тайёргарликни ўтаган Инжил хизматчилари сизнинг ҳаётингизда қандай вазифаларни бажаришди? Агар улар фаолият кўрсатмаганда, ҳозирда сизнинг ҳаётингиз қандай бўлар эди?
Келажакдаги тадқиқотлар
• 1 Тимўтийга Мактубнинг 3-бобини тўлиқ ўқиб чиқинг. Имонлилар жамоатининг нозирлари, хизматкорлар, қавмбошилар, пресвитерлар ва дьяконлар қандай талабларга жавоб беришлари кераклигига алоҳида эътибор қилинг.
• Ермиё Китобида 23:2 ва 50:6–оятларида нопок чўпонлар устидан Худонинг чиқарган ҳукмлари ҳақида айтилади.
• Худо томонидан чўпонларга ишониб топширилган имонлиларга нисбатан улар ёмон муносабатда бўлганлари ва шахсий мақсадларини кўзлаб иш тутганлари ҳақида Худо пайғамбар Ҳизқиёга айтади (Ҳизқиё 34:2,3).
• Аммо Ермиё Китобининг 3:15 ва 23:4–оятларига биноан, Худо бизга, Ўз халқига Унинг кўнглига яқин бўлган чўпонларни жўнатишини, бу чўпонлар жамоатга сидқидилдан хизмат қилишларини ва уни ҳимоя қилишларини ваъда қилган.
• Эфесликларга Мактубнинг 4-боб 11-13 - оятларида шундай дейилган: “Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзан кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради. Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз”.
Амалий машғулотлар
Жамоатингизнинг бошқа аъзолари билан ёки дўстларингиз билан бирга ибодат орқали қўллаб-қувватлаш тўгарагини ташкил қилинг. Бутун ҳаёти давомида жабр-зулмда яшаётган одамларга бағишлаб ибодат қилиш учун ҳар куни ўн дақиқа вақтингизни ажратинг.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.