Рой Б
рэкин. Қувғинлар лаззати - (14-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
14 — кун
ИБОДАТ ҚИЛИНГЛАР
“Хуллас, эй биродарлар, Раббимиз каломи худди сизларда бўлгани сингари, бизнинг орамизда ҳам тез ёйилиши ва улуғланиши учун ибодат қилинглар. Бузуқ ва ёвуз одамлардан қутулишимиз учун ҳам ибодат қилинглар; чунки ҳамма ҳам имонли эмас”.
2 Салоникаликларга 3:1, 2
Бир миссонер отпускага чиқди ва Мичиган штатида ўз жамоасига ваъз ўқиди. У шундай ҳикояни сўзлаб берди:
«Мен Африканинг унча катта бўлмаган дала госпиталларининг бирида хизмат қилардим. Ҳар икки ҳафтада бир маротаба дори-дармонларни сотиб олиш учун джунгли бўйлаб велосипедда шаҳарга боришимга зарурат туғиларди. Йўлнинг ўзига икки кун кетарди, бунинг устига кўпинча очиқ яп-яланг далада тунашимга тўғри келарди.
Шундай қилиб, кунларнинг бирида банкдан пул олиб, дори ва озиқ-овқат сотиб олиш учун яна шаҳарга келдим. Йўлда кетаётганимда икки муштлашаётган одамларни кўриб қолдим. Унинг устига улардан бири жиддий яраланган эди. Унинг жароҳатларини боғлар эканман, унга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик бердим. Шаҳардаги ишларимни бажардим ва икки кун йўл юриб, кечаси қоронғу джунглида тунаб, эсон-омон уйга қайтиб келдим.
Орадан яна икки ҳафта ўтди, яна навбатдаги шаҳарга бориш зарурати туғилди.
Эндигина шаҳарга кириб борган эдим, ёнимга ёшгина бир йигит келди. Бу йигит икки ҳафта олдин мен жароҳатини боғлаган ярадор бўлиб чиқди. Унинг айтиши бўйича, мен пул, дори ва озиқ-овқат олиб кетаётганимдан у хабардор экан. Йигит деди:
“Сиз джунглида ёки очиқ далада бир ўзингиз тунаб қолишингизни биз дўстларимиз билан билардик. Шунинг учун сизни пойлаб, орқангиздан изма-из кетаётган эдик. Биз сизни ўлдириб, пул, дори-дармон ва озиқ-овқатга эга бўлмоқчи эдик. Аммо биз сиз тунаб қоладиган жойга яқинлашганимизда, сизни йигирма олтита қуролланган аскарлар қуршаб турганини кўрдик”.
Йигитнинг гапларига мен кулиб юбордим ва у ерда бир ўзим бўлганлигимни айтдим.
Лекин йигит гапида қатъий турарди: “Йўқ, сэр, тан соқчиларини фақат мен кўрганим йўқ. Менинг бешта дўстларим ҳам уларни кўришган, биз соқчиларни битталаб санаб чиқдик. Уларни деб биз режалаштириб қўйган ишимиздан воз кечдик ва сизни тинч қолдиришга қарор қилдик”.
Ваъзнинг шу ерида жамоа аъзоларидан бири дик этиб ўрнидан турди ва миссионернинг гапини бўлиб, бу ажойиб воқеа қачон юз берган санани сўради. Миссионер бўлиб ўтган воқеанинг аниқ санасини, ойини, йилини айтди. Шундан кейин ваъзни бўлган одам қуйидаги ҳикояни сўзлаб берди:
“Африкада бу воқеа содир бўлаётган вақтда, бизда эрта саҳар эди. Бир гольф ўйинининг тўртинчи партиясига тайёрланаётган эдик. Бирдан сиз учун ибодат қилгим келиб қолди. Бу истак шундай кучли, Худонинг даъвати нақадар улкан эдики, мен жамоатимиздаги ҳамма биродар ва сингилларимизни таклиф қилдим ва шу муқаддас даргоҳда сиз учун ибодат қилдик. Биродарлар ва сингиллар, ўша куни ибодат қилганлар, ўрниларингиздан туринглар!”
Ўша куни шифокор миссионер учун ибодат қилганларнинг ҳаммалари ўрниларидан туришди. Миссионер бу одамлар ким эканлиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмади, у одамларнинг сонини санаш билан банд эди.
Ўрнидан турган масиҳийлар йигирма олтита эди».
Қўшимча мулоҳазалар
Ибодатнинг аҳамиятини баҳолаш имкони йўқ. Бир неча кун олдин биз амин бўлдикки, заминда масиҳийлар қон ва танага қарши курашмайдилар ва ибодат — бу уларнинг курашидаги ниҳоятда қудратли қуролдир.
Мана шунинг учун ҳам ибодат қилишда қанчадан-қанча тўсиқлар пайдо бўлади: “Ибодат қилишга вақтим йўқ... Қаерда ибодат қилишни билмайман... Билмадим, нима учун ибодат қиламан... Нимадан бошлашни билмайман... Ибодат қиламану, аммо бефойда...”
Бироқ, Освальд Чемберснинг таъкидлашича, “Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб қилаётгани учун ибодат қилишимиз керак эмас, балки У бизга ибодат қилишни амр этгани учун ибодат қиламиз”.
Масиҳий ибодат қилиши керакми ёки ибодат қилиши керак эмасми — унинг танлаш имконияти йўқ. Ибодат қилиш унга амр этилган. “...Сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар”, — дейди Исо Матто Хушхабарининг 5-боб, 40-оятида. “Васвасага тушмаслик учун ибодат қила туринглар”, — дейди Исо Масиҳ Луқо баён этган Хушхабарнинг 22-боб, 40-оятида. Эфесликларга Мактубда 6:18 Павлус шундай деб даъват этади: “Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар...”
“Биз учун ҳам ибодат қилинглар, — дейди Павлус, — токи Масиҳ сирини қўрқмасдан баён қилишимиз учун, зарур бўлган сўзларнинг берилиши учун Худо оғзимизни очсин. Биз Инжил учун маҳбус бўлсак-да, бу элчиликни тегишлича оғзи ботирлик билан ижро этайлик”. Юқорида биз амин бўлганимиздек (саккизинчи кунни қаранг), “...Худонинг иродаси — ҳамиша хурсанд бўлишимиз, тинмай тоат-ибодат қилишимиз, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилишдир, чунки биз Исо Масиҳ умматимиз”.
Ақл учун озуқа
Ҳар доим тинимсиз ибодат қилишингизга нима халақит қилади? Ҳаётингизни ибодатда ўтказишга сизга ҳалақит берувчи тўсиқларни енгиб ўтишингиз учун Муқаддас Ёзувда қандай панд-насиҳатлар ва қандай амалий машғулотлар сизга ёрдам беради?
Келажакдаги тадқиқотлар
Исо шундай дейди: “Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади” (Матто 6:33). Агар Худо Шоҳлигига олдинроқ интилсак, ердаги барча муаммоларимиз Худонинг шоҳидлигида ўз ечимини топади. Исонинг Ўзи ҳар доим ҳаётидаги ҳар бир муҳим ҳодиса олдидан ибодат қиларди:
• Жамоа хизматига киришишдан олдин У бир ой рўза тутган ва тинмай ибодат қилган (Матто 4).
• Исо ўн икки ҳаворийни танлашдан олдин ибодат қилди (Луқо 6:12).
• Исо субҳидамда кўл устидан юришдан олдин ҳам ибодат қилди (Матто 14:22–25).
• Исо қиёфасини ўзгартиришдан олдин ҳам ибодат қилди (Луқо 9:28, 29).
• Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 17-бобида айтилишича, Исо Ўз уммати учун, биз учун ва ўлганлар учун ибодат қилди.
• Шогирдлар Исога хиёнат қилишидан олдин ва У хочга тортилишидан олдин ҳам, У нарироққа бориб ибодат қилди (Матто 26:36).
• Шунингдек, Чиқиш Китобининг 33-боб 7-11-оятларини ўқиб чиқинг. Бу оятларда чодирнинг қурилиши, Мусо ва Нун ўғли Ёшуа чодирда Раббий билан юзма-юз гаплашганлари ҳақида айтилади. (Шунга эътибор қилингки, Мусо қароргоҳга қайтиб кетса ҳам, унинг ёш ёрдамчиси Нун ўғли Ёшуа чодирни тарк этмасди. Худо билан одат тусига кириб қолган бундай яқинлик Мусонинг ўлимидан кейин айниқса муҳим бўлиб қолади.)
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.