Рой Брэкин. Қувғинлар лаззати - (12-кун) Ўзбек тилида
Қувғинлар лаззати (Рой Брэкин) Ўзбек тилида Аудиокитоб
Бир ойлик ибодат қилиш учун қувғин қилинаётган жамоатга оид қўлланма
МУНДАРИЖА
Бағишлов
Муқаддима
Кириш
Бу қўлланмадан қандай фойдаланиш лозим?
1–кун. Қувғинлар бошланади
2–кун. Яҳё пайғамбар
3–кун. Яқинлар томонидан рад қилиниш
4–кун. Ёмон кўрувчи шогирдлар
5–кун. Бутрус билан Юҳанно
6–кун. Таъқиблар лаззати
7–кун. Имонлининг сиймоси
8–кун. Худога шукур
9–кун. Масиҳийларнинг жароҳатлари
10–кун. Кўз илғамайдиган душман
11–кун. Бахт-саодатли ишонч
12–кун. «Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар»
13–кун. Матонатли бўлинглар
14–кун. Ибодат қилинглар
15–кун. Раббий, Ўз чўпонларингни юбор!
16–кун. У мени қутқарди
17–кун. Ҳокимиятга бўйсунинглар
18–кун. Қувғинларнинг самараси
19–кун. Сабр-тоқатга даъват этилганлар
20–кун. Сабр-тоқатнинг самараси
21–кун. Ажратиб олинганлар
22–кун. Сохта устозлар
23–кун. Дажжол
24–кун. Эҳтиёт бўлинг!
25–кун. Нопок раҳнамолар
26–кун. Имонингни ибрат қил!
27–кун. Ҳақоратланганларга мукофот
28–кун. Улуғ обрў-эътибор
29–кун. Ваъда қилинган қувғинлар
30–кун. Раббий Исо
12 — кун
«ҚАМОҚДА ЁТГАНИМНИ ЭСДАН ЧИҚАРМАНГЛАР»
“Мен билан бирга қамалган Аристарх ва Барнабонинг жияни Марк ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида буйруқ олгансизлар; агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар. Юстус лақабли Исо ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга юпанч бўлиб келмоқдалар. Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Сизлар Худога маъқул бўлган ҳамма нарсани бажарувчи етук, ишончи комил кишилар бўлиб оғишмай туринглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай ибодат қилмоқда. У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги Масиҳ жамоатлари учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман. Севимли табиб Луқо ва Димас сизларга салом йўллашяпти. <...> Мен, Павлус, ўз қўлим билан бу дуойи саломни ёзяпман. Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар!”
Колосаликларга 4:10–14, 18
Таъқиб қилинувчи жамоатларнинг масиҳийлари мунтазам равишда қамоқдаги биродар ва сингилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бориб кўриб турадилар. Қолаверса, асирликда бениҳоят зарур бўлган озиқ-овқатларни доимо етказиб беришади. Кўплаб манбаларга биноан, бу имонлилар қисқа фурсатлик кўришувдан сўнг қамоқхона ёки лагерь четига чиқиб, баланд овозда куйлашар экан.
Хитой тилидан таржима қилинган мана шундай қўшиқлардан бири:
Ўрмон, гулу даладан йироқда,
Қафасга қамалган кичик қушчаман.
Сен учун Раббий, бандиликда мен.
Кун бўйи юрагимни Сенга очиб,
Қўшиқ айтиб, шодланаман мен.
Учишни истаган қанотларимни Сен,
Самоларда тутиб турасан тоабад.
Қўшиқларимга қулоқ тут, айтишим зарур –
Сенинг улкан севгинг менда жўшиб куйлайди;
Сенинг севгинг қулиман, ундан кета олмайман.
Қамоқнинг азобларини ким тушуна олади?!
Лекин Раббий севгиси уни марҳаматли қилади;
Раббий, Сен ҳозирлаган йўлни,
Мен жуда яхши кўраман.
Сен яратган барча мавжудот,
Сенинг ажойиб севгингни куйлар.
Ушбу қўшиқ қамоқхонадаги масиҳийга аталган эди. Маҳбус қоронғу хонада юқоридан янграётган бу қўшиқни тинглар экан, унинг қалб торлари нола чекди, кўзларидан қувонч ёшлари оқди.
Қўшимча мулоҳазалар
Жамоатларга йўллаган мактубларда, Павлус у билан бирга хизмат қилган ва унга ёрдам берганларга, айниқса азобли ўлимидан олдин асирликда бўлган маҳбуслар учун ҳамду санолар куйлашни илтижо қилади.
Унинг айтишича, бир эътиқоднинг эгалари Павлуснинг юрагига таскин берар эканлар. Павлус уларнинг севгисини, хизматини ва Жамоа ҳақидаги ибодатларини улуғловчи саноларни куйлар эди.
“Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар”, — дейди Павлус Римликларга Мактуб 12:15 да. Луқо баён этган Хушхабарда эса Исо Масиҳ Ишаё китобининг 61-бобидан қуйидаги оятларни келтиради: “Худованднинг Руҳи Менга ёр, У Мени муқаддас мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, дилабгорларга шифо бермоқ учун, асирга: озод бўлгил, басирга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, мазлумга эркинликни эълон этиб, марҳамат йили бўлгай демоқ-чун, Худованд Мени юборди” (Луқо 4:18, 19).
Таъқибга учраган биродарларимиз ва сингилларимиз учун имкон қадар шундай хизмат қиламиз. Муқаддас Калом билан уларни илҳомлантириб, ибодат орқали уларни юпатамиз ва қўллаб-қуватлаймиз.
Ақл учун озуқа
Павлус саломини илтижо билан якунлайди: “Қамоқда ётганимни эсингиздан чиқарманглар”. У қўшимча ёрдам ёки юпанч ҳақида илтижо қилдими? Солиҳларни қўллаб-қувватлашга у ҳаракат қилдими? Агар “ҳа” бўлса, унда қандай қилиб? Маҳбусларнинг кишанлари сизга қандай собоқ бериши мумкин? Қуйида Ёзувдан олинган оятларга эътибор қилинг.
Келажакдаги тадқиқотлар
• Ҳаворийларнинг 16-бобидаги Павлус билан Сила қамоқдалиги ҳақидаги ҳикоядан қандай хулосага келиш мумкин?
• Сизнингча, Ҳаворийлар 26-боб, 29-оятида Павлус шоҳ Агриппага шундай деганда, нимани назардан тутган: “Хоҳ қисқа, хоҳ узоқ муддатга бўлсин, фақат ўзингизга эмас, балки бугун мени тинглаётганларнинг ҳаммаси ҳам, бу занжирлардан холи, мен каби бўлишларини Худодан сўрар эдим!”
• 2 Тимўтийга 1:16-оятда Павлус шундай дейди: “Раббимиз Онисифорнинг уйига марҳамат эҳсон этсин. Чунки у занжирбандлигимдан уялмай, бир неча марта келиб менинг кўнглимни кўтарди”. Ва Филимўнга 10-оятда Павлус маҳбуслигида топган асранди ўғли Ўнисим ҳақида илтижо қилади. Бу икки парчада Павлус бизни нимага ўргатади?
Амалий машғулотлар
Ишаё Китобининг 35-боб, 4–10-оятларини ёд олинг. Бу ерда азоб-уқубатсиз ва дардсиз дунё тасвирланади. Ушбу парчани эслаб қолиб, сиз биродарингиз ёки синглингизнинг азобларини енгиллаштириш ва уларни овутиш учун ҳар доим ҳам керакли бўлган сўзларни топишингиз мумкин.
Книга на узбекском языке: Сладость гонений. Рой Брэкин
Рон Брэкин много путешествовал по Ближнему Востоку как журналист-расследователь. Он был в Вифлееме, Рамаллахе, Газе и Иерусалиме во время Интифады Аль-Акса. Он был назначен на должность в Багдаде и Мосуле после падения Ирака и совсем недавно с повстанцами и беженцами Южного Судана и Дарфура. Он внес статьи и колонки во многие публикации, включая USA Today и Washington Times. Рон был широковещательным журналистом. И он служил в качестве пресс-секретаря Конгресса под руководством Рейгана.