Гувоҳ (Джош Мак-Дауэлл) 7 bob

7-Боб - Гувоҳ. Ўзбек тилида Аудио китоб Онлайн

Марваннинг йўлга чиққанига ҳам мана бир соат бўлибди. Ҳаммаси туманда содир бўлгандай. Қўрқув, чарчоқ ва оғриқ ҳаммаси биргаликда аралашиб, аниқ фикр юритишга ҳалақит берар, ҳис-туйғуларни хиралаштирарди.
Ҳар сафар у йўл ҳақини тўлаганда:“Мана, ҳозир мени қўлга туширадилар”, деб кутади. Полициячиларнинг машинасини кўриши биланоқ, ҳозироқ мени тўхтатишади, деб ўйларди. Аммо ҳозирча ҳаммаси тинч. Ҳаттоки жуда ҳам тинчга ўхшайди.
Монакода аллақачон уни қидирувга беришгандир. Демак, уни Италия ва Франциядан қидирадилар. Яъни агарда у Европада кутиб ўтиришни хоҳласа, бундай қилолмайди. У Шимолий Африкага кетиши керак. Лекин у паромда кета олмайди: бу жуда узоқ вақтни талаб қилади. Демак, самолётда учиш керак. Аммо ўз исми шарифига у билет ололмайди. Айнан шундай вазиятда ишлатиш учун беркитиб қўйилган қалбаки паспортлар қўл келади. Фақатгина Марсельдан учиб кетиб, у озодликда қолиши мумкин.
Агарда хотираси уни алдамаса, соат ўнда Касабланкага учадиган “Роял Эр Марок” рейси бор. Ярим кечада у Касабланкада бўлиши мумкин. Албатта, бу жуда хавфли. Аэропортда уни ҳибсга олишлари мумкин, аммо бошқа чора йўқ. У таваккалига бир ҳаракат қилиб кўриши керак.
Йўл белгиси ўтиб кетди — юз километрдан ошиқроқ масофа қолди. Марван ўзича бир нима деб ғулдиради ва газни босди.
Марван А8 шоссеси бўйлаб борарди. Шунга ўхшаш магистралда у ниҳоятда заиф эканлигини Марван яхши


тушунади. Бошқа айлана йўллардан ёки қирғоқ бўйида‑
ги шосседан юришга унинг вақти йўқ эди. Шундай ҳам
вақт жуда тиғиз. Ҳали аэропортга ўз вақтида етиб борса ҳам катта гап. Бироқ машина ва орқа ўриндиқдаги мурда‑
дан қандай қутилади? Самолётга қандай ўтиради? Би‑
лет олиш у ёқда турсин, ҳали ҳаттоки брон ҳам қилин‑
маган.
У Бейрут рақамини терди. Шуниси ажабланарлики, унга таниш овоз жавоб қилди.
— Алло?
— Рами, бу Марван.
— Эҳ Худойим, акагинам, бу чиндан ҳам сизмисиз? Қандайсиз? Ҳозиргина радиодан эшитдим: Монте-Карлода даҳшатли ҳодисалар юз берибди. Кимларнидир отишибди, қандайдир машиналарни портлатишибди, аммо тафсилотлар ҳақида ҳеч нарса айтилмади.
— Менинг ишларим жойида, — деди Марван. — Фақат озгина асабийлашдим, холос.
Ҳақиқатни олганда, оғриқдан у зўрға ўзини тутиб турарди, аммо укаси хавотирланишини у истамади. Ҳар ҳолда, айнан яраланганлигини укасига айтгиси келмади. Хавотирланишга кўплаб бошқа сабаблар мавжуд.
— Сен бир ўзингмисан? — сўради у.
— Ҳа, — деди Рами. — Қолганларнинг ҳаммаси уй-уйига кетиб бўлишди.
— Жуда яхши. Менга сенинг ёрдаминг керак.
— Албатта. Нима бўлди?
— Ҳозир айтиб бераман, — деди Марван, — лекин олдин менга самолётга битта билет буюриб қўйгин.
— Қачонга?
— Кечқурунга.
— Қаерга?
— Марсельдан Касабланкага.
— Марсельдан? — сўради Рами. — Аммо мен сизни...


— Рами, илтимос қиламан. Мен сенга ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман. Марсель — Касабланка. Сўнгги рейс соат нечада?
— Соат саккиздан ўттиз дақиқа ўтганда, аммо...
— Сўнгги рейс соат ўнларда деб ўйлабман мен.
Бирдан чап томондан патруль машинасига ўхшаш бир машина уни қувиб келаётганини Марван кўриб қолди. У газ педалини сал қўйиб юборгандай бўлди. Телефон орқали Рами ҳамон гапиришни давом эттирарди.
— Марван, менга ишонишингиз мумкин. Бу самолёт билан мен юз марта учганман. 256-Рейс. “Роял Эр Марок”, “Эр-Франс” билан ҳамкорликда. Учиш вақти 8.30. Ка‑
сабланкага самолёт соат 10 да келиб қўнади.
Патруль машинаси фараларини бир ёқиб қўйди. Сўнг Марваннинг машинаси обгон қилиб, унинг олдига ўтиб олди. Марван овозини чиқариб сўкинди.
— Нима? — деб сўради Рами.
— Ҳеч нима, — жавоб қилди Марван. — Бошқаси йўқми?
Тўхташ керакми? — ўйлади Марван. — Тўхтагани би‑
лан нима бўлади? Орқа ўриндиқдаги жасадни қаердан
пайдо бўлганини қандай тушунтириб беради? Укаси ком‑
пьютер тугмаларини босаётганлигини у эшитиб турибди. Укаси барча бюроларни текшириб чиқаётганини Марван кўриб тургандай эди.
— Марван, минг афсуски, бошқа рейс йўқ, — деди ни‑
ҳоят Рами. — Агар сиз Касабланкага бугун бормоқчи бўл‑
сангиз, фақатгина 256-рейс бор, холос. Сиз қолиб, эрта‑
га эрталаб бирон бошқа рейс билан учиб кетсангиз бўл‑
майдими?
Марван янада қаттиқроқ асабийлашди. У машинанинг тезлигини пасайтирди ва йўлнинг четига чиқди.
— Йўқ, — деди у укасига. — Мен бугун учиб кетишим керак.


— Унда сиз 8.30 даги самолётда учинг. Сиз ҳозир қаердасиз?
Узоқда яна бир патруль машинаси кўринди.
— Билетга буюртма беравер, — деди у.
— Бир тарафгами?
Марван машинани тўхтатди ва авария сигнализация‑
сини ёқиб қўйди.
— Йўқ, иккала тарафга.
— Ортга қайтиш билетини қачонга буюртма қилай?
— Ким билади дейсан?
— Хўп, — деди Рами. — Бирор нима ўйлаб топар‑
ман. Аэропортда ҳамон сизнинг ўша ячейкангиз бор‑
ми?
Марван жавоб бермади. Унинг икки кўзи унга яқинла‑
шиб келаётган патрул машинасида эди.
— Марван, — гапида қатъий турарди Рами, — Марселдаги сейф ҳали ҳам сизда мавжудми?
— Бўлиши мумкин! — жавоб қилди Марван. — Унда Марселга нима учун ҳам борардим?
— Яхши, яхши, асабийлашманг, — деди Рами, — мен фақат сизга ёрдам бермоқчиман.
Марван ёнидаги ўриндиқда ётган пистолетга қаради. “Асабийлашманг” дейиш жуда осон.
— Билетни қандай фамилияга буюртирай?
— Карделла фамилиясига, — деди Марван.
— Джек Карделлами?
— Ҳа.
— Яхши, — деди Рами. — Ўтиш жойиданми ёки ойна‑
нинг олдиданми?
Марван жавоб бермади. У секингина телефонни қўйиб, қўлини пистолетга узатди. Укаси савол беришни давом эт‑
тираётгани эшилиб турарди. У пистолетнинг совуқ пўлат дастасини қаттиқ сиқди.
— Марван! Сиз мени эшитяпсизми?


Тердан кафтлари нам бўлди. Юраги отилиб чиққудек бўлиб тез-тез урарди.
— Марван!
Машина тўхтамасдан Марваннинг ёнидан учиб ўтиб кетди.
Уни қидиришмоқда. Ярим километр олдинда кетаётган қизил “Порше” машинаси тўхтатилди. Қилган ишидан ёки қилмоқчи бўлган ишидан Марван енгиллик сезмади, аксинча, у ўзидан нафратланди. У айбсиз полициячини нафақат совуққонлик билан ўлдиришни ўйлади, балки пистолет тепкисини босишга тайёрланарди. Унга нима бўлмоқда? У қандай одамга айланмоқда?
Марван ўз қалбига назар солгандай бўлди ва унинг қалби ярим кечанинг зимистонлигидан ҳам қорароқ эканлигини кўрди.
— Марван! — телефондан яна укасининг овози эшитилди. — Нималар бўляпти ўзи?
Марван пистолетини жойига қўйди. Кафтларини шимига ишқаб артди ва тинчланишга ҳаракат қилди. У телефонни қўлига олиб укасига жавоб берди:
— Ҳа, Рами, мен шу ердаман. Мени кечир.
— Нима бўлди? Ҳаммаси жойидами?
— Йўқ, — деди Марвин. — Ҳаммаси жойида эмас.
У машинасини ўт олдирди ва Марсел томонга елдай учиб кетди. Худди шу вақтда гўёки тўғон ўпирилган‑
дай бўлди, у укасига юз берган нохуш воқеаларни сўз‑
лаб берди: Рэмзи билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида; қо‑
тиллик тўғрисида; портлатилган машина ҳақида; “Ме‑
ридьене”даги отишув тўғрисида. Машинанинг орқа ўрин‑
диғида ҳамон ўлдирилганича ётган таксичи ва ҳозирда
у сўзлашаётган телефон ҳақида ҳаммасини гапириб бер‑
ди. Шунингдек, қочиб кетишга қарор қилганлигини ва одам ўлдиришга шай турганини ҳам оқизмай-томизмай
айтди.


Бундай иқрор ҳаяжонланиш ва ўзининг гуноҳкорлиги‑
ни ҳис этиши билан боғлиқ эди. Лекин иқрорда Рамига етказилиши керак бўлган маълумотлар мавжуд эди. Ахир у компаниянинг иккинчи ўринда турувчи ходими, бўлиб ўтган воқеалар эса, бевосита, компаниянинг фаолияти би‑
лан боғлиқ эди. Эҳтимол, энг муҳими, Марванга ҳозирда укасининг аниқ ва равон фикрлари ва сўнгги соатларда юз берган ҳодисалардан бирозгина чалғиши зарур. Айни пайт‑
да Марван укасидан нажот кутарди.
— Сен нима деб ўйлайсан, мен қандай хато қилдим? — сўради Марван ҳикоясини тугатиб.
— Юз берган воқеалардан кейин Монте-Карлони тарк этганингизми?
— Ҳа.
— Йўқ, — деди Рами ҳеч иккиланмай. — Мен ҳам шун‑
дай қилган бўлардим.
— Ростданми?
— Албатта, — ўз гапини тасдиқлади Рами. — Сизнинг ўзга чорангиз йўқ эди.
— Агар мени полиция тўхтатганда-чи? — деб сўради Марван. — Мен унда нима қилардим?
— Бундай ҳолат юз бермагани учун Худога шукр қилинг, — жавоб берди Рами.
Аммо Марван ҳозир Худога шукр қилишга тайёр эмасди. Марван узоқ йиллардан бери Ундан дарғазаб. Унинг ибодатлари ҳеч қандай роль ўйнамаётгандай туюлар‑
ди. Унинг ибодатлари Худога етиб бормади, ўзининг савол‑
ларига эса у жавоб ҳам олмади. Жароҳатлар битмас эди. Рамидан ташқари, у барча яқинларидан айрилди. Ҳозирда эса у узоқ йиллардан бери машаққатли меҳнати эвазига барпо қилган ҳамма нарсани йўқотиши мумкин
эди.
— Буларнинг ҳаммаси бизни талофатга олиб келиши мумкин, — деди Марван бироздан кейин.


— Ёки ўлимимизга сабабчи бўлиши мумкин, — деб қўшиб қўйди ука.
Марваннинг диққати ошди. Рамининг гаплари тўғри. Укасини шундай аҳволга солиб қўйгани учун Марван ўзини койиди. У доимо Рамининг ҳимоячиси бўлиб келган, ҳозир эса иккисининг ҳаётини ҳам хавф остига қўйди.
— Минг афсус, — деди у. — Лекин бундай бўлишини мен асло кутмаганман.
Аммо Рами унинг важларини эшитишни ҳам хоҳ‑
ламади.
— Ака, мендан хавотир олманг, — деди у.
— Лекин мен жуда хавотирланяпман, — жавоб қилди Марван.
— Марван, ҳаммаси жойида бўлади, — деди Рами. — Сизнинг ҳам ишларингиз юришиб кетади. Ахир, бундан ҳам оғир вазиятлар бўлган-ку.
— Билмадим, укажон, — нафасини ростлади Марван. — Билмадим.

 

Guvoh 7-bob D-McDowell. Kitob O'zbek tilidagi yaxshi Audiokitob Online



Shu bobni eshitish:


Download (0 mb)

AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак