3-Боб - Гувоҳ. Ўзбек тилида Аудио китоб Онлайн
Ён-атрофда жасадлар ётарди. Яраланганлар оғриқдан бақириб, ёрдам сўрар эдилар. Бошқалар эса шок ҳолатида қоқиниб, у ёқдан бу ёққа дўстларини, яқинларини, нима юз берганини тушунмаган ҳолда, излаб юришар эди.
Марван ўрнидан турди, кийимларини қоқди ва юзидаги қонни артди. У қўриқчилардан олган қуролни чиқарди, ун‑
даги ўзининг қўл изларини артди ва яқинида турган ах‑
латдонга ташлади. Яна бир бошқа қуролни у пиджагининг тагига тиқди ва бир неча кварталдан югуриб ўтиб, шаҳар марказига томон шошиб кетди.
У тезроқ меҳмонхонага бориб, у ердаги нарсаларини йиғиб олиб, шаҳардан чиқиб кетиши керак эди. Ҳеч ким уни тўхтатишга уринмади. Юз берган воқеадан ҳамма ўзи билан ўзи овора эди, ким у, қаерга шошаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди.
Марван олдидан ўтиб кетаётган таксини тўхтатди.
— Ле Меридьенга, — деди у ҳайдовчига, машина елдай учиб кетди.
Тоғлар ортига астагина кун ботарди. Шаҳарнинг у ер–бу ерида чироқлар ёна бошлади. Казино ва қаҳвахоналар очилди. Бой ва бадавлат одамлар вақтини ўйин-кулги билан ўтказадиган Монте-Карло, гарчанд юз берган нохуш воқеа тафсилотлари тез орада кенг ёйилса-да, жонланиб гавжум бўла бошлади.
Марван Гаваньдаги яхталарнинг сувда шакли акс этиб турганини кўрди. У акасига қўнғироқ қилиши кераклигини, пул зарурлигини, самолётга билет кераклигини ўйларди. Аммо қаерга? Италиягами? Ёки Франциягами?
Қочишга шайланган Марван гўёки ўз хатосини тан олаётганлигини тушунар эди. Лекин юз берган ҳодисадан сўнг унинг танлаш имконияти йўқ эди. Агар шаҳарда қоладиган бўлса, ўзини ўлимга ҳукм этади. Албатта, полицияда уни ба‑
тафсил сўроқ қиладилар. Рафик Рэмзи билан уни ким таниш‑
тирган? Нима учун у Монте-Карлога келган? Қолаверса, Рэм‑
зига француз қўриқловчи фирма хизмат қилаётганини у би‑
ларди–ку? Нима учун уларнинг учрашуви Рэмзининг ўлими би‑
лан якунланганлигини у қандай қилиб тушунтиради? Қўриқ‑
чилардан нимага у қуролни олди? Нега ўзининг шахсий пис‑
толетини у ерда қолдирди? Булардан ташқари, полиция хо‑
димлари уни бошқа саволлар билан кўмиб ташлашади. Рэмзи биринчи учрашувда унга нима деганлигини у ҳамон ўйларди.
Такси меҳмонхона олдида тўхтади. Марван хайдовчига йўл хақини тўлади ва уни кутиб туришини илтимос қилди: меҳмонхонада ушланиб қолишни у истамасди. У бино ичига кирди ва лифтда бешинчи қаватга кўтарила бошлади.
Лифтда чамаси йигирма ёшлардаги ёкимлигина қизни учратиб қолди. Бу қиз унга Ранияни эсга солди. Сочлари узун, қоп-қора. Чуқур, жигар ранг кўзлар.Оқ ипак кофта. Қора юбка. Қора пайпоқ. Дуру маржонлар. Тирноқлари қи‑
зил рангда. Қизил помада. Эҳтимол, жуда тўқ ранглар. Қиз уялибгина жилмайди. Бошқа вақт Марван унга жавобан жилмайиб, гапга тутган бўларди. Фақат бугун эмас.
У хаёлларини жамлаб, бир ярим ҳафта олдин телефон орқали Рэмзи билан бўлиб ўтган суҳбатни эслашга уринди. Умуман, гап нима тўғрисида борганлиги унинг эсида. Рэм‑
зи, хотинини гўзаллик салонидан ва қизини мактабдан қай‑
тишида ўғирлаб кетганликлари ҳақида, бу ходисаларга ни‑
ма сабаб бўлганлиги тўғрисида гапирганди. Хотин ғойиб бўлгандан кейин пул талаб қилинди, қизнинг ўғирланиши эса фожеа, яъни ўлим билан тугади. Марван ҳаёлан гумондор шахсларни бир-бир санаб ўтди. Рэмзи ўндан ортиқ шубҳали шахслар — олдинги ишчилар ва рақобатчиларининг исмла‑
рини айтди. Унинг фикрича, унинг оиласига ҳужум қилишга
имконият ва маблағлар ана ўшаларда бўлиши мумкин экан. Бироқ Марванни яна бир вариант хавотирга соларди.
Қўнғироқ чалинди, лифт учинчи қаватда тўхтади. Қиз чиқаётиб уяли телефонини сумкасидан олди ва қандайдир номерларни тера бошлади. Қизнинг ғоз юриши, бирор ноз-қарашма қилмаслиги унга яна Ранияни эслатди.
Лифт эшиги ёпилди. Марван ҳаёлан яна Рэмзи билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатга қайтди. Қариянинг ҳикоя қилишича, бир неча йил олдин француз разведкасидан икки киши ундан 250 минг евро талаб қилиб, уни қўрқитиб товлашга урингандилар. Акс ҳолда солиқ хизматидаги улар‑
нинг дўстлари “Блю Найл Холдингз” компаниясини солиқ
тўлашдан бош тортганликда ва ҳисоботда кўплаб қо‑
нунларни бузганликда айблаб, жиноий жавобгарликка жалб қилишларини айтган эдилар. Рэмзи ва унинг компанияси‑
га тегишли бўлган уйдирма маълумотларни газетага бе‑
риб, уларнинг кирдикорларини фош қилишларини айтганлар.
Ўшанда Рэмзи кўпмиллатли корпорация компаниясини сотишга ҳаракат қилган. Корпорация идораси Парижда жой‑
лашган эди. Узоқ давом этган текширув ижобий хулоса чиқар‑
ган тақдирда ҳам, бу шартномага ёмон таъсир кўрсатиши мумкин эди. Рэмзи талаб этилган пул миқдорини гўёки “консультация хизмати” учун берганини Марвага айтган. Аммо кейинги сафар қаллоблар яна миллион евро сўраганларида, Рэмзи Интерполга мурожаат қилди. Агентлар қўлга тушди, уларга 25 йил қамоқ жазоси белгиланди. Бироқ жазоланувчи‑
лар шерикларини айтиб бериш баҳонасида айблов билан тил бириктирганларидан кейин, уларнинг ўликларини камера‑
дан топдилар. Қотиллик очилмагач, жиноий иш тўхтатилди.
Француз расмий шахслари, гарчи Рэмзи уларни ҳеч нимада айбламаган бўлса-да, ундан кечирим сўрадилар ва айбдорлар ўзларича, француз махсус хизмати ёки ҳуку‑
матидан ташқарида ҳаракат қилганликларини Рэмзига етказишга уриндилар, натижада сувдан қуруқ чиқдилар.
Аммо Рэмзининг тахмин қилишича, бу ишнинг ортида
ҳеч бўлмаганда француз разведкасидан бирортаси иштирок
этган бўлиши мумкин. Айнан шу шахс француз разведка‑
сидагилар қўлга тушиб қолишидан қўрқиб, қамоқдаги маҳ‑
бусларни ўлдириш учун ҳам одам ёллаган бўлса керак. Худ‑
ди ўша шахс ҳозирда ҳам Рэмзидан пул талаб қилаётгандир.
Шунинг учун ҳам ҳеч кимга ишонмаган Рэмзи Марванга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Агар Рэмзига қарши (балки мустақил равишда) француз махсус хизматидан бирор кимса ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, Париж полициячиларидан бошқаси ишни очиб ташлаб, гуноҳкорларни жазога тортишига ишониб бўладими?
Лифт бешинчи қаватда тўхтади. Ўйланиб қолган Марван лифтдан чиқмади. Балки, Рэмзи ҳақдир? Эҳтимол, унинг хотини бу номаълум агент билан олдиндан иш тутиб келаётгандир? Нима учун? Бунинг сабаби нимада? Рафик ва Клодетт Рэмзи бахтли ҳаёт кечираётгандай эдилар: улар бой–бадавлат эдилар, бир-бирларини севардилар, ниҳоят Рафик ўз ишларини якунлаганда, уларнинг иккиси ҳузур-ҳаловатда яшашни истаган эдилар. Нима юз бериши мумкин?
Лифт эшиклари ёпила бошлади.
Марван реал воқеага қайтди. Ҳаммасини яна бир марта синчиклаб ўйлашга ҳали вақт топилади. Ҳозир эса у тезроқ нарсаларини йиғиштириб, шаҳардан зудлик билан чиқиб кетиши керак. Агар полиция у билан суҳбатлашишни лозим топса, албатта уни ахтариб топади. Аммо Марван снайпер ўқини ёки яна бир бор бомба портлашини кутиб ўтирмайди.
У эшикни тўхтатди, лифтдан чиқиб коридор бўйлаб чапга бурилди. Коридор одатдагига қараганда қоронғуроқ эди, худди лампочкалар куйгандай, ёки кимдир атайлаб бир нечта лампочкаларни бураб қўйгандай эди.
Бирдан коридор охирида бир шарпа кўрингандай бўлди. Марван қуролнинг ўзига хос даккисини эшитди ва уни топиб олишганини тушунди.
Guvoh 3-bob D-McDowell. Kitob O'zbek tilidagi yaxshi Audiokitob Online