Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 9 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (9–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


9 БОБ. «БУ МЕНИНГ ТУВАГИМ, ИСТАГАН ВАҚТИМДА ЭСА ЙИҒЛАШИМ МУМКИН!»

Сиз ўқиган (ёки эшитган) бўлсангиз керак, бир ярим ва икки ёш орасидаги болалар ўзининг жисмоний ва ақлий ривожланишига кўра ўзлари тувакдан фойдалана олишади. Бу вақтга келиб, ота-оналар болаларнинг тагликларини ўзгартиришдан чарчаганлар ва Тувак Жанобий Олийларидан фойдаланишга ўтиш кунини сабрсизлик билан кутмоқдалар. Бироқ, болангиз сизнинг сабрсизлигингизни баҳам кўришни истамайди ва Тувак Жаноби Олийлари билан танишиш истагини билдирмайди. Бундан ташқари, у тагликларни кийиб юрганидан ҳозирча жуда хурсанд.

Сизга таскин беришим мумкин: эртами–кечми, болангиз албатта тувакдан фойдаланишни ўрганади. Лекин, афсуски, бу сиз кутганидан кўпроқ вақт талаб этади. Кўпгина ўғил болалар уч ёшгача тувакдан яхши фойдалана олишмайди.

Шундай қилиб, оталар ва оналар, сиз енгил нафас олишингиз мумкин. Болани тувакка одатлантириш учун биринчи рақамли қоида шуни кўрсатадики, она-табиат устидан зўравонлик қилиш мумкин эмас. Шахсан мен таглик киядиган бирорта ҳам юқори синф ўқувчисини билмайман. Сизнинг уринишларингиздан қатъий назар, аксарият болаларга белгиланган вақтда «бу» қандай амалга оширилиши ҳақидаги тушунча етиб боради. Сизга, меҳрибон ва ғамхўр ота-оналар, фақат бир нарса боғлиқ: бола ривожланишининг бу босқичига дўстона муҳит яратиб, хурсандчилик билан ижобий ёндашиш керак.

ТЎҒРИ АСОС

Сиз болангизни тувакка ўтқазиш вақти келгани ҳақида фикр юритишни бошлаганингизда, сизнинг ҳаракатларингиз учун ҳақиқий сабабларни баҳолаш керак. Эҳтимол, болангизни иложи борича тезроқ тагликлардан чиқариш истаги сизни бошқараётгандир, ёки синглингиз ёки укангизнинг ўн беш ойлик қизи тувакка мустақил борганидан ўзингизни ноқулай ҳис этаётгандирсиз, лекин бу тўғри асос эмас. Сиз болангиз қачон “тувакка” қизиқиш кўрсатишни бошлашини ва ўз ривожланишида яна бир қадам олдинга ташлашга тайёрлигини, тагликлардан воз кечиши ва «тахт»га ўтиришини кутишингиз керак.

БОЛАНГИЗ ТУВАКДАН ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁРМИ?

Энди сиз боланинг тувакка одатланиш даврида асосий ролингиз кузатувчи эканлигини биласиз. Бола қачон тувакдан фойдаланиш учун тайёр эканлигини биласизми? Ушбу тайёрлик қуйидаги белгиларда кўринади:

* маълум бир вақтда мунтазам ич кетиши;

* мустақил равишда иштонни кийиш ва ечиш;

* бошқа оила аъзоларининг ҳожатхонада ўзини қандай тутишига тақлид қилиш, трусик кийиш истаги ва онасининг (ёки отасининг) ҳожатхонага қандай боришини кўриш истаги

* тувакка ўтиришни сўзлар орқали, инқиллаш орқали билдириш ёки ўзининг севимли бурчагида яккаланиш;

* ифлосланган тагликдан фойдаланишни ёқтирмаслигини тушунтириш;

* нажас ёки сийдикни билдирадиган сўзлардан фойдаланиш;

* сийишни уч–тўрт соат давомида ушлаб туриш, бу қовуқнинг сийдик тўплаш ва ушлаб туриш қобилиятини билдиради.

Лекин энг муҳим кўрсаткич – болангиз тувакдан фойдаланишга қизиқишини кўрсатишидир. Юқорида айтиб ўтилган белгилар мажбурий деб ҳисобланмайди, лекин уларнинг кўплари болангизда бўлса, у тувакка ўрганиш жараёнига тайёр эканлигини билдиради.

НИМАДАН БОШЛАШ КЕРАК?

Шахсан менга қуйидаги ҳийла ёрдам берди. Бола ҳожатхонага қизиқишни бошлаганда, мен пластик идиш сотиб олдим ва уни ўйин хонасига қўйдим. Болангизни сиз билан бирга дўконга олиб бориб, унга ёқадиган тувакни танлашига рухсат беринг ёки совға сифатида унга сотиб олган тувакни тақдим этишингиз мумкин. Нима бўлса ҳам, тувак тозалаш учун осон, бир хонадан иккинчи хонага енгиллик билан кўчириб ўтадиган бўлиши керак ва бола кучанган пайтида оёқларини полга тираш имконини беради. Бундан ташқари, сиз унитазга маҳкамланувчи, боланинг кичкина думбаси тушиб кетмайдиган махсус ўтирғич сотиб олишингиз мумкин. Агар сиз бу йўлдан юрсангиз, боланинг ҳожатхонага чиқиши учун мустаҳкам ва етарлича баланд скамейкани сотиб олинг.

Ўйин хонасининг нафис ички қисмига тувак мос тушмаслиги мумкин бўлса–да, бола кўз олдида доимо турадиган тувакка, бу янги буюмга тезда кўникиб кетади ва ундан қўрқишни тўхтатади. (Бола ўзини қулай ҳис қиладиган хонада тувакка эга бўлиши бу янги элементни ўзи учун қулай бўлган тарзда тадқиқот этиш имконини беради. Эҳтимол, у стулга ўхшагани учун, бола шимини ечмасдан, қизиқишда унинг устига ўтирар. Янги элемент боланинг шахсий маконининг бир қисмига айланиб, қўрқувга сабаб бўлмаса яхши.) Шунингдек бола билан, у ўзининг севимли айиқчаси ёки қўғирчоғини тувакка ўтқизишни бошлаганида рол ўйнашингиз мумкин. Болалар одатда бу ўйинларни жуда яхши кўрадилар.

Агар бола таглиги билан тувакка ўтиришни ўрганса, кейинги қадам – одатда у қаерда ювинса, тувакни ўша ерга кўчиринг, тагликни ечиб ташлаб боланинг думбасини яланғоч ҳолатда тувакка ўтказинг, унинг тувакда ўтиришига вақт беринг. Бунинг учун энг яхши вақт – у ваннага кириб ўтириш учун кийимларини ечиб олганида бўлади. Кейин бир неча кун давомида кичкинтойни таглигини олиб ташлаган ҳолатда тувак устига ўтқазиб қўйишда давом этинг.

ТУВАККА ЎТИРИШ ВАҚТИ

Бола тагликсиз тувакка ўтиришга кўникиши биланоқ, яна бир қадам қилинг – тувак тубида нима қолишини унга кўрсатинг. Ҳожатга ўргатиш узоқ жараён. Кейинги сафар бола тагликнинг ичига «нажас қилганида», уни ҳожатхонага олиб киринг ва тувакка ўтқазинг. Бир оз вақт ўтганидан сўнг, уни тувакдан турғазинг ва тагликнинг ичидагини тувакка солишингизни кўрсатинг. Сизнинг ҳаракатларингиз болага тувакда ўтириш ва у ерда қолган нажас ўртасида боғлиқлик борлигини тушунишга ёрдам беради. Шу билан биргаликда, боланинг мустақиллигини рағбатлантириш учун ҳожатхонада ўзи сувни тўкиб, ювишига рухсат берилади (у сувнинг шовқинидан қўрқмаса) ҳамда иштончасини кийишни ва қўлларини ювишни ўргатиш айни вақт ҳисобланади.

Бу пайтга келиб, болангиз одатда бир вақтнинг ўзида (тўғри ичак ва қовуқни ишлашини кўпроқ ёки камроқ даражада олдиндан айтиш мумкин) “ишини” бажара бошлайди. Шунинг учун, боланинг ҳаммом қабул қилишидан олдин тувакда ўтиришидан ташқари, сиз уни нонушта қилгандан кейин, агар сиз эрталаб у одатда «катта ишларни» бажаришини билсангиз, дарҳол тувакка тагликсиз қўйишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, сизга омад кулиб боқади. Ва сизнинг саъй–ҳаракатларингиз ашёвий далиллар бор пайтдан бошлаб, сиз «тувак байрам»ини бошлашингиз мумкин. (Бу ютуқни нишонлаш учун болангизга оддий қизиқарли рақсни ўргатинг!) Бола ривожланишининг бу босқичидаги асосийси – уни шундай қилиш керакки, тувакда ўтириш унинг учун умумий нарса бўлиб, одатга айлансин. Агар бола ўжар бўлса ва тувакда ўтиришни истамаса, уни мажбур қилманг ва яна унга қизиқиш кўрсатмагунча кутинг.

Болангиз истаган пайтда унга тувакка ўтиришига рухсат бериш орқали мустақил бўлиши учун рағбатлантиришингиз мумкин, бунда унга агар истаса ёрдам беришингиз учун тайёр эканлигингизни тушунтириш керак. Сиз болангизга яланғоч ҳолатда уй атрофида югуриб юриши учун рухсат беришингиз мумкин ва унга шундай дейишингиз мумкин: «Истаган пайтингда тувакка ўтирсанг бўлади».

Болани тувакка ўргатиш жараёнида тагликни олиб ташлаш учун, осон кийиладиган калта иштонча ва шимчалар олишга пул сарфлашингиз керак бўлади. Махсус калта иштонча–тагликлар аллақачон тувакка кўникиб қолган ва камдан–кам ҳолларда «бахтсиз ҳодисалар»га учрайдиган болалар учун яхшидир. Улардан, шунингдек, биринчи талаб бўлганидаёқ, автомобилда узоқ сафарга кетаётганда йўлдан четга бурилмасдан фойдаланса бўлади. Бундай таглик–кийимчалардан фойдаланишнинг яна бир томони шундаки, бола уларни кийиб олганда безовталикни сезмайди, бу эса ўз навбатида болада қуруқ қолиш истагини уйғотади.

Ҳожатхонага боришга тайёрлаш мураккаб жараён. «Болани бир кунда ҳожатхонадан фойдаланишга қандай ўргатиш керак» деб номланган китобда берилган маслаҳатдан фойдаланишга ҳаракат қилган ота-оналарнинг кўпчилиги охир–оқибат болаларни айнан ўша ерга – ҳожатхонага ўргатишди. Тувакка ўргатиш узоқ жараён: сиз бир қадам олдинга ҳаракат қилиб, икки қадам орқага қайтасиз. Болангизнинг кейинги ривожланиш босқичига ўтиши табиий босқич бўлиб, босқичма–босқич бўлиши керак деган фикрни қабул қилсангиз, сиз ва болангиз учун ҳам осон бўлади, бу борада шошилманг ва унга босим ўтказманг.

Вақти–вақти билан кичкинтойингизда содир бўладиган муваффақиятсизликларни жазолаш ёки шарманда қилиш учун баҳона қилманг. Ушбу муваффақиятсизликлардан таълим учун визуал материал сифатида фойдаланиш яхшидир. Болангизга айтинг: «Бизнинг ҳаммамизда баъзан муваффақиятсизликлар учрайди, лекин биз яна қайтадан бошлаймиз». (Ҳар қандай ёшдаги бола учун бу бир умрлик буюк сабоқ!) Сиз фақат мулойимлик билан унга тувак шу ерда эканлигини эслатиб туришингиз ёки болангиздан кейин тозалаш ва кийимини ўзгартиришида ёрдам беришини илтимос қилишингиз мумкин. Содир бўладиган “ҳодисалар”да сизни ғазаблантирадиган ҳеч нарса йўқ. Муайян нарсалар ҳақида гапирганингизда овоз оҳанги орқали кўтаринкиликни таъкидлашни ҳаракат қилинг. Ахир, чақалоқнинг мушаклари ҳали ҳам ривожланмоқда ва у фақат маълум бир вақтда бўшанишни ўрганади.

Бироқ, баъзи болалар, гарчи улар буни қилишлари мумкин бўлса ҳам, тувакдан фойдаланишни атайлаб рад этишади. Тувак улар учун назорат қилиш ва нима бўлаётганини билиш қилиш учун жанг майдонига айланади, бу эса яхши эмас. Бу вазиятдан чиқишнинг бир усули кичкинтойга мустақил равишда ҳожатхонага алоқадор нарсаларни танлаш имкониятини беришдир. Сиз уни ўзига ички кийим (трусик) танлашига, дўкондан ҳожатхона қоғози ёки махсус совун сотиб олишига рухсат беришингиз мумкин. Буларнинг барчаси кичик тафсилотлар каби кўринади, лекин болага куч ва вазиятни назорат қилиш ҳиссини беради.

Тувакка тайёрлаш жараёнига ташқи омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Агар уйингизда янги туғилган чақалоқ пайдо бўлса, катта болада укаси ёки синглиси каби ўзини тутишга озгина истак пайдо бўлиши мумкин, бу ҳам ҳожатхонага кўникиш жараёнини секинлаштиради. Дейлик, агар эрингиз уйга янги севгилисини олиб келиб, иккалангизни бирдек севишини айтсада, иккинчи рақамли танланган севгилисини қучоқлаб, у билан дилкашлик қилса сизга ёқармиди? Бу муболағали мисол икки ёки уч ёшли болакай унинг ҳудудида укаси ёки синглиси пайдо бўлиб қолса, ўзини қандай ҳис қилаётганлигини тушуниш учун имкон беради. Болакай янги чақалоққа қараб, мантиқан қуйидагича мулоҳаза қила бошлайди: «Агар бу эркатой “бўғча” ота-онамнинг эътиборида бўлиб, кун бўйи таглик билан ётса, унда нега мен тувакка боришга ҳаракат қилишим керак?»

Янги уйга кўчиб ўтиш, оиладаги низолар ёки атроф–муҳитнинг ўзгариши ҳам болани тувакка тайёрлаш жараёнини секинлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам, бирор сафарга бориш учун ёки ҳаётда катта ўзгаришларни кутаётганингизда, одатий муҳитда вақтингиз бўлганида болага ҳожатхонага боришни ўргатинг.  

ИЖОДКОР БЎЛИНГ

Агар қўлингизда “тувакда ўтирганда ўқиш учун” китоби бўлса ёки ҳаммомга рангли хушбўй совунларни қўйсангиз тувакка ўргатиш жараёнини янада ёқимли қилишингиз мумкин. Бу болангиз ўзи мустақил ҳожатхонадан фойдаланганида ва сиз унинг қўлларини ювишини истаганингизда мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, кичкинтойни тувакка ўргатиш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган ажойиб ДВД–дисклар мавжуд, масалан, «Тувакка ўтириш вақти келди» («It’s Potty Time») ва «Бир бор экан, бир йўқ экан тувакда бўлишган экан» («Once Upon a Potty»).

Аслида, мен болани бажариши керак бўлган ҳаракат учун мукофотланиш тарафдори эмасман. Бироқ, тувакдаги «ютуқлар» учун мукофотлаш жуда катта рағбат. Мен қуйидаги усул билан муваффақиятга эришдим: ошхонадаги М&М рангли шоколадларини банкада сақладим. Бола тувакка бориб келганидан сўнг, иштонини кўтариб, қўлини ювгани учун битта (ва фақат битта!) шоколадни олар эди. Мен бундай конфетдан фойда йўқлигини биламан, лекин бу, болани рағбатлантириш кучига эга.

Яна бир услуб – кичкина ўғил болаларга сийдик оқими йўналишини кўрсатиш учун ҳожатхона қоғозининг парчасини тувакнинг ичига олдиндан қўйиб, уларга “оқизиб юборишга” рухсат берардим. Бундай усул табиий ҳаракатни «нишонга уриш» ўйинига айлантиради ва ўғил болаларга тўғри йўналишда сийишни ўрганишларига ёрдам беради.

ЖАМОАТ ЖОЙИДА ҲОЖАТХОНАДАН ФОЙДАЛАНИШ

Бола фақат ўзининг шахсий тувагидан фойдаланишни исташи ғалати эмас. Аммо агар сиз уйдан узоқда бўлсангиз, бу муаммо бўлиши мумкин. Кўпинча болалар жамоат ҳожатхонасидан чинакамига қўрқишади: у ерда жуда шовқин, оломон ва ҳожатхона туваклари баландроқда жойлашган. (Аммо менинг бир дугонам бор, унинг қизи уйидаги ҳожатхонага ўтиришдан бош тортиб, жамоат жойи ҳисобланган Макдоналдснинг ҳожатхонасига боришга рухсат беришни илтимос қиларди!)

Бу муаммони ҳал қилиш учун икки йўл бор. Биринчидан, “катта тувакда” ўрнатиладиган ўтиргич олиб юриш. Сумкангиз ичида болалар тагликлари билан бир қаторда ушбу ажойиб буюм доимо бўлиши керак, агарда қўлларингизда ҳозир ёшгина чақалоқ бўлмаса (ва бор бўлса, Худо сизга ёрдам берсин!). Иккинчидан, сиз бир марта фойдаланиладиган қоғоз ўриндиқлар сотиб олиб жамоат ҳожатхонасининг ўриндиғига жойлаштиришингиз ва болани унга ўтирғизиб, қўлларидан ушлаганча ёнида туришингиз мумкин. Шундай қилиб, у деярли ўзининг бошқарувида бўлмаган янги вазиятни назорат қилаётганини ҳис этади. Агар жамоат жойида ҳожатхонадан фойдаланиш боланинг жиддий қаршилигига сабаб бўлса, йўлда фойдаланиш учун мўлжалланган пуфлама ёки йиғма ўриндиқ сотиб олинг.

Агар болангиз дилкаш ва киришимли бўлса, бошқа муаммога дуч келишингиз мумкин – болангиз савдо марказидаги ҳар бир ҳожатхона тувагини синаш учун интилади! Ва бундай истак баъзан сизни безовта қилса–да, уни ҳазил билан даволашга ҳаракат қилинг. Агар бизга юборилган барча жангларда жанг қилиш бизнинг бурчимиз эканлиги рост бўлса, унда бу «жанг»га панжалар орасидан қарашингиз мумкин.

КЕЧАЛАРИ ҚУРУҚ ҚОЛИШИ УЧУН БОЛАНИ ҚАНДАЙ ЎРГАТИШ МУМКИН

Агар болангиз икки ёшга етганида кундузи тувакдан фойдаланишга кўниккан бўлса ҳам, тун давомида қуруқ қолиш учун ўрганишга ойлар ёки ҳаттоки йилллар керак бўлиши мумкин. Ҳатто беш ёшли боланинг махсус трусик–тагликларда ётиши одатий ҳолдир. Ўн икки соат – бу, етарлича катта муддат ва ҳали кучга тўлмаган мушаклар сийдикни ушлаб туролмайди; бундан ташқари, қаттиқ уйқуга кетган болалар, ҳожатхонага боришни жуда истасалар ҳам уйғонмаслиги мумкин. Сиз ётишдан олдин болангиз учун суюқ ичимликлар миқдорини камайтиришингиз ёки ётишидан олдин уни ҳожатхонага боришини эслатиб, “ҳўл ва нам” кечалар сонини камайтиришингиз мумкин.

Бола кун давомида тувакдан фойдаланиб, лекин кечалари таглик ёки махсус иштонча кийишни рад этган бўлса, у ётган тўшакни клеёнка билан қоплаб, устидан шимигичларнинг бир неча қатламини қўйишингиз мумкин (улар болалар дўконларида сотилади), бу тунда тўшак алмаштириш жараёнини тез ва осон қилади. Эртаси куни эрталаб, сиз барча нам чойшабларни ювишга ёрдам беришини болангиздан илтимос қилинг. У ўз вақтида тувакка боришни тушуниши ва агар буни қилмаса, сизга нам чойшабларни йиғиш учун ёрдам бериши кераклигини билиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Ва яна, ғазабланманг ҳамда жаҳлингиз чиқмасин, содир бўлаётганларни бўлиши керакдек қабул қилинг.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак