Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (5–Bob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
5–БОБ. ИЖОБИЙ, АМАЛИЙ ВА АҚЛЛИ БЎЛИНГ
Сиз агар ижобий кайфиятда бўлсангиз, болангизда ҳам ижобий кайфиятни яратишингиз керак. Агар бу гап сизга жуда арзимас бўлиб туюлса, фикримнинг давом этишига эътибор қилинг. Баъзан энг чуқур ҳақиқатлар ҳам энг оддийдир.
Болада ижобий ҳис-туйғуларга сабаб бўладиган муҳит қандай яратилади? Бу саволга жавоб бераётганда, инсоннинг бешта ҳис органларини эслаб қолишингиз керак. Бир куни чўпонимиздан уйдаги қувноқ мусиқа негатив ҳисларни чиқариб юборишини эшитдим. Мен бу ҳақиқатни синаб кўришга қарор қилдим ва ишга кетаётиб, йўлда севимли куйларимни тинглай бошладим. Натижада иш жойимга шундай қувноқ ва шодон кайфиятда келдимки, ҳатто атрофимдагилар ҳам менинг қувноқ кайфиятимга эътиборни қаратдилар.
Сизнинг ижобий муносабатингиз, болангизда ижобий ҳис-туйғуларга сабаб бўлади. Нима учун фильмларда севги саҳналари ҳар доим ярим зулматда, романтик мусиқа билан бирга ижро этилади деб ўйлайсиз? Аслида бу маълум бир кайфиятни яратади. Кўпчилик катта ёшлилар романтик кечалар учун муҳитни яратишни ички ҳис билан сезадилар (мазали озиқ–овқат, хирагина ёруғлик, ёқимли мусиқа, ҳидли шам). Аммо бошқа вазиятларда қандай «безак»лардан фойдаланиш кераклиги ҳақида ўйлаганмизми? Бир оз фикрлаш билан, биз ўзимиз ва фарзандларимиз учун, уйғонганда ётоқхонада мукаммал муҳитни тайёргарлик қилиб яратиш мумкин, топшириқларни ва уй ишларини бажариш учун қулай шароит яратишингиз мумкин. Оддий кун воқеаларини эслашга ҳаракат қилинг ва кейин бир оз тасаввур билан, болаларда бир фаолиятдан бошқасига осонгина ўтишга имкон берадиган кайфиятни яратиш мумкинлиги ҳақида ўйланг.
УХЛАШДАН ОЛДИН КЕРАКЛИ КАЙФИЯТНИ ЯРАТИШ
Мана, сизнинг бошлашингиз мумкин бўлган, бир неча ғоялар. Мисол учун, кичкинтойни ухлаш учун ётоққа қўйиш вақти келди. Қандай қилиб у тинчгина тўшагига бориб, тезда ухлаб қолиши учун муҳит яратиш мумкин? Тепадаги чироқни ёқасизми? Албатта, йўқ. Сиз уни ёруғини камайтиринг ёки бутунлай ўчириб қўйинг ва фақат кечки нурчироқни ёқиб қўйинг. Сизнинг овозингиз юмшоқ ва майинроқ бўлсин. Балки сиз сокин мусиқани қўярсиз, масалан, алла айтувчи дискларни. Бошқа ҳислар таъсирига келсак, илиқ ҳаммом боланинг уйқуси учун ажойиб тайёргарлик бўлади. Қуритиш камерасига болалар пижамаси, пайпоғи, адёли ёки юмшоқ ўйинчоқни махсус ҳидли салфетка билан бирга қўйиб, чақалоқни илиқ, юмшоқ ва хушбўй нарсаларга ўрашингиз мумкин.
Ароматерапия бола учун яна бир завқ беради: ванил, лаванда ёки мойчечак ҳидининг ажойиб тасалли таъсири бор. Кечки маросимнинг бир қисми сифатида ухлашдан олдин ибодат қилиш, шунингдек, алла куйлаш мумкин. Агар болага сиз кечки енгил таом сифатида бир пиёла илиқ сутни таклиф қилсангиз, бола тезроқ ухлаб қолади. Рок–концертда барча рақсга тушаётган бир пайтда сиз катта ёшли одамнинг тинч ўтиришини кутмайсиз–ку. Бас, шундай экан, боланинг атрофида шовқин–суронли ҳаёт давом этаётганида болани тинчлантириш учун нимани кутяпсиз? Сизнинг ижобий муносабатингиз ва бола билан мулоқотнинг тўғри оҳанги, унга табиий равишда уйғоқликдан уйқуга завқ билан ўтишига ёрдам беради.
Болангизда ижобий муносабатни яратишга ижодий ёндашиш имконияти ҳали ҳам мавжудми? Эрталабки уйғониш ҳақида нима дейиш мумкин? Болаларга янги кунни қувонч билан кутиб олиш ва энергия қувватини олишга нима ёрдам беради? Бу табиий ёруғлик (агар имкон бўлса, қуёш нурлари очиқ деразалардан қуйилиб турсин), мусиқа, унинг тепми аста-секин сокинликдан тез, цитруснинг тетиклантирувчи ҳидига ўтади... Бир стакан янги сиқилган апелсин шарбати. Кўриб турганингиздек, имкониятлар чексиз!
КИЧИК ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ИЖОБИЙ РЕАКЦИЯ
Болалар катталарга қараб, бўлаётган воқеаларга муносабат билдирадилар. Эҳтимол, майдончада йиқилиб тушган бола дарров ўрнидан кўтарилиб, атрофга қарай бошлаганини сезгандирсиз? Лекин унинг олдига катта одам яқинлашиб, “Лат емадингми?” деб сўраганида, бола дарҳол муносабат билдирмайди. «Оҳ –деб ўйлайди бола бу вақтда, – даҳшатли нарса содир бўлди ва ҳамма мени хафа бўлишимни кутмоқда!» Ва у йиғлай бошлайди.
Мен васийлигимдаги болалар ўйин давомида йиқилганларида, уларнинг олдига боришга шошилмасликка ҳаракат қиламан (албатта, кичик баландликдан йиқилишган ҳолатда!). Шу тариқа, мен олинган тан жароҳатига нисбатан менинг ҳаракатларимга қараб иш тутадиган болаларга бундай вазиятни яратиб бериш ўрнига, ўзим бу жароҳатнинг қанчалик жиддийлигини баҳолашга имкон яратаман.
Ҳатто янги туғилган чақалоқлар ҳам бошқаларнинг ҳиссий ҳолатини илғаб олишади. Сизнинг ижобий муносабатингиз хурсанд эканлигингизни ва ҳамма нарса яхши кетаётганини кўрсатади. Буни ҳис қилган бола дам олиши, ўзини хавфсиз ҳис қилиши ва ҳаётдан завқ олиши мумкин. Лекин сизнинг кўтаринки руҳингиз болага сингмасдан, бола буни фақатгина илғаб олса, сиз ўзингиздан “мен тушкин кайфиятли одам эмасманми” деб сўрашингиз жуда муҳим. Агар шундай бўлса, мен сизга ҳаётга янада оптимистик қарашга ёрдам берадиган махсус китобларни ўқишни ёки кассеталарни тинглашни тавсия қиламан. Бу нафақат сиз учун, балки болангиз учун ҳам фойдалидир.
Ўн йиллар олдин катта қизиқиш билан ўқилган Норман Винсент Пиленинг «Ижобий фикрлаш кучи» («The Power of Positive Thinking», Norman Vincent Peale) санъат асари бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Яна бир жуда ажойиб китоб бор, бу – Кэрол Ладднинг «Ижобий кайфиятли онанинг кучи»дир («The Power of a Positive Mom», Karol Ladd). Агар сиз бу мавзудаги янада жиддироқ ишларни ўрганмоқчи бўлсангиз, Мартин Селигманнинг “Эгалланган оптимизм” («Learned Optimism», Martin Seligman), Дэниела Аменанинг “Фикрлаш тарзингни ўзгартир ва ҳаётинг ўзгаради» («Change Your Brain, Change Your Life», Daniel Amen) ёки Дэн Бейкер ва Кэмерон Стаутнинг “Бахтли одамлар нималарни билади?” («What Happy People Know?», Dan Baker and Cameron Stauth) асарларини ўқишга ҳаракат қилинг.
Агар ўтмишда атрофдаги муҳит сизга азоб берган бўлса, ҳаётни ижобий қабул қилиш учун ўзингизни алоҳида қунт билан тайёрлашингиз лозим. Ана шунда болангизни яхши тарафга ўргатишингиз мумкин. (Болалар кўпинча ҳаётимизда бирор нарсани ўзгартириш учун энг кучли рағбатлантирувчи омил бўлади, шундай эмасми?)
Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар. (Филиппиликлар 4:8)
Болангизни кундалик муаммоларга тўғри жавоб беришга ўргатаётганда, ҳар доим булутлар ортида қуёш яширинганини таъкидланг: «Менинг азизим, мен майдончани тарк этишни истамаслигингни биламан, лекин айни пайтда, тезроқ бу ердан кетсак, келгуси сафар бу ерга келишимиз тезроқ бўлиши мумкин». Сиз болангиз қанчалик асабийлашаётганини тушунганингизни тан олдингиз, аммо айни пайтда унинг эътиборини олдинда турган яхши нарсаларга алмаштирдингиз.
Болаларга, уларнинг ён-атрофи зулматдек кўрина бошлаганда, куйлашлари учун бир неча оддий, аммо руҳини кўтарадиган қўшиқларни ўргатинг. Бундай қўшиқларнинг классик намунаси сифатида «Қуёшли томонда қол» («Keep on the Sunny Side») ёки “Юксак умидлар” («High Hopes») қўшиғи мисол бўла олади. Болалар шунингдек, “Мусиқа овозлари”дан «Менинг севимли нарсаларим»ни («My Favorite Things», The Sound of Music) жуда севишади. Болангизга ҳар бир вазиятда яхши нарсаларни кўришга ёрдам бериб, уларни ёмон кайфиятда бўлганларида, қандай қилиб юпанишни айтиб, уларга кексаликкача бирга қоладиган жуда фойдали малакани сингдирасиз.
Энага маслаҳати
Сиз ўзингизни ғамгин ҳис этган дақиқаларда, ўзингизга кулгили ёки тасалли топишнинг ўнта машғулотлар рўйхатини қилинг (масалан, иссиқ ҳаммом олиб, яхши китоб ўқиш ёки комедия томоша қилиш ва ҳоказолар). Энди ҳар ҳафта рўйхатингиздаги бирор машғулотни қилишни режалаштиринг.
ҚИЗИҚАРЛИ МАШҒУЛОТЛАРНИ АҚЛЛИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Бирор нарсани режалаштиришни бошлаганда, кутилмаган вазиятлардан чиқиш йўллари ҳақида олдиндан ўйлаб кўриш керак. Мисол учун, сиз гўдакнинг тоза тагликларни олмасдан уйдан чиқмайсиз. Нима учун? Чунки ноқулай вазиятда бўлишни истамайсиз.
Оилангиз аниқ жадвалга эга бўлса, сиз боланинг мунтазам кундалигига асосланган ўз режаларингизга риоя қилишингиз мумкин. Мисол учун, сиз бувингизни зиёрат қилиш учун автомобилда узоқ сафарга чиқишдан олдин, кичкинтойингиз қорни оч ва уйқуга тўйган вақтда эмас, у кундузи ухлайдиган соатларда йўлга чиқишни режалаштирасиз. Шундай қилиб, сиз кичкинтойнинг кундалик тартибини бузмайсиз, лекин унга мослашасиз. Мен сизга, тўсатдан юз берадиган вазиятларни истисно қиладиган бир қатъий жадвалга амал қилиб яшашингиз керак, демоқчи эмасман, шунчаки болангизнинг ўз режаларингизни болангизнинг кундалик жадвали билан имкон қадар уйғунлаштириш кераклигини маслаҳат беряпман.
Оқилона ёндашув билан сиз турли хил тадбирларни ўз ичига оласиз: овқат, кундузги уйқу, сокин ўйинлар, ижодий фаолият, очиқ ўйинлар (энг яхшиси тоза ҳавода, агар об–ҳаво шароитлари имкон берса) ва оилангиз доирасида мулоқот қилиш. Бу хилма–хиллик болангизнинг ихтиёри ўзига қўйиб берилганида ва оила аъзоларингиз билан ёки бегоналар билан мулоқот қилганида, ақлий ва жисмоний ривожланишига имкон беради.
Шу каби режаларга кўра, спорт жамоасининг машғулотлари бўлиб ўтади. Биринчидан, ҳар бир футболчи алоҳида машқ қилади, кейин бошқа футболчилар билан бирга ва ниҳоят, улар билан бирга бошқа жамоага қарши ўйнайди. Якка тартибдаги тренинглар, гуруҳли тренинглардан кам эмас, гуруҳли тренинглар эса турли жамоалар ўртасидаги мусобақалардан кам эмас. Агар болангиз ўзини тушунишни ўрганмаса, оилада ўз ўрнини қандай аниқлайди? У мустақил шахс сифатида ўзини таниган ҳолда якка ўзи ўйнай олиши ва шу билан бирга оила аъзоси эканлигини англаши керак. Агар сиз унга ёлғиз қолиш имкониятини бермасангиз ва унинг ўзи бундан завқланишни ўрганмаса, бола ўзини тушуниши мумкинми?
Боланинг кун тартибини оқилона режалаштириш билан, мунтазам уларнинг ривожланиши учун муҳим кўникмаларини қуйидаги таъминлаш дарслари ўз ичига олиши керак. Очиқ ҳавода сайр қилиш ва тўп билан ҳаракатли ўйинлар таянч–ҳаракат аппаратини мустаҳкамлаш учун ёрдам беради. Чизмачилик ва расм дарслари бармоқларнинг тасвирий моторикасини ривожлантиради. Бола ўйинчоқларни ажратиб, тегишли қутиларга қўйганда унинг мантиқий тафаккури ривожланади. Ота-она билан мулоқот унинг ҳис-туйғулари доирасини бойитади. Ниҳоят, бола ўйинчоқ айиқ ёки бошқа ўйинчоқлар билан худди тирик жонзотлардек гаплашганда, уларнинг тасаввурлари ривожланади. Кун фаолияти турли хил машғулотлар билан бой бўлмаган болани ҳар томонлама ривожланган тарзда тасаввур қилиш қийин.
Лекин бир машғулотдан бошқасига қандай ўтиш мумкин? Болалар боғчаси ва бошланғич мактаб ўқитувчилари бошқа ҳолатга ўтиш тушунчаси билан олдиндан таниш бўлгани сабабли, одатда, шундай куйлашади: «Тозалаймиз, тозалаймиз, тозалаймиз топ–тоза, топ–тоза. Тозалаймиз, тозалаймиз, тозалаймиз тезда–тезда» ёки: «Ухлаш вақти келди, ухлаш вақти келди, болаларга ухлаш вақти келди...». (Қўшиқ охирига келиб ўқитувчининг овози секин ва секин эшитилади.)
Болангизни ўзини қайта тўғри ҳолатга келтиришга ёрдам бериш учун, унга шундай сўзлар билан мурожаат қилинг: «Тугат, азизим. Биз беш дақиқадан сўнг кетамиз»; «Тозалашни бошлаш вақти келди. Бизда икки дақиқа қолди»; «Офарин! Ўйинчоқларни жуда яхши йиғиштирдинг. Энди биз уйга боришимиз керак».
Агар болангизни кундалик режалаштиришга ақлли тарзда борган бўлсангиз, улар ҳеч қачон (ёки деярли ҳеч қачон) жадвалдан кейинги машғулотга ўтишни айтганингизда қаршилик билдирмайди. Ўз сўзларингизни ҳаракатларингиз билан тасдиқлашингиз мумкин: таймерни ўрнатинг, соатга қаранг, пальтонгизни кийинг. Бунинг барчаси ўйиннинг вақти тугаганлигига бир белги сифатида хизмат қилади. Агар ўзингизни қатъиятсиз деб ҳис қилсангиз, болалар кетма–кетликни жуда севишларини ва уларнинг ҳаёти тартибга солинган бўлса, гуркираб кетишларини эсланг.
Болангизга турли қизиқарли тадбирлар учун вақт ажратилган кун тартибини таклиф қилар экансиз, уни ҳаётнинг хилма–хиллигини ижобий тарзда идрок этишга ўргатасиз.
ЭҲТИЁТКОРЛИК
Эҳтиёткор ота-оналар бирон–бир номақбул ҳолатларнинг келиб чиқишидан (иложи борича) четга қочиш учун режалар тузадилар, камроқ эҳтиёткорлари эса, бирор нарса содир бўлгандан кейингина, ниманидир режалаштира бошлайдилар. Ҳаётда, айниқса, сиз болани тарбиялаётган йилларда, ҳамма нарса ва ҳар доим ҳам режага мувофиқ бўлмайди. (Масалан, тажрибасиз ота-она бола билан уйдан чиққанида, боланинг қўшимча кийимларини ўзлари билан олиб кетмайди. Табиийки, бола ифлос қилиб қўяди. Ва шу ерда унинг кийими бундай ҳолатдан «чиқиш» учун мўлжалланган эканлиги аниқланади.) Ҳаётингиздаги стресс даражасини камайтириш учун, потенциал муаммоларни енгишга ёрдам берувчи энг типик вазиятлар ва тавсияларнинг бир неча таърифи билан танишиб чиқинг. Ва ҳар қандай нарсага тайёр бўлишни унутманг!
Қандай қилиб ноқулай вазиятларнинг олдини олиш ёки уларга тайёрланиш мумкин?
Сиз баъзи типик вазиятлар учун олдиндан ўзингизни тайёрлашингиз мумкин (мен уларнинг типиклигига ўзимнинг аччиқ тажрибамда бир неча маротаба гувоҳ бўлганман).
Болангиз ва унинг меҳмонлари ўйинчоқлар устида жанжаллашиб қоладилар. Агар уйингизга кўп болалар келмоқчи бўлса, улар қай тарзда, қаерда ва қайси ўйинларни ўйнаши ҳақида олдиндан режалаштириб чиқинг. Айтайлик, болаларнинг бир қисми ўзларининг хаёлий ошхоналарида таом тайёрлашади, иккинчиси кублардан қасрлар қуради (унда пиширилган хаёлий таомларни ейиш мумкин). Бу вақтда бошқа болалар тушликка буюртма берадилар ва буюртма келишини кутадилар. Болалар келишидан олдин столни клеёнка билан ёпиб, унинг устига ҳар бир боланинг ўйинда қатнашиши учун зарур бўлган керакли ҳамма нарсани қўйинг: уй хамири, қолиплар, пластик пичоқлар. Кўп гуруҳли болалар учун, энг яхшиси, ўйинларни олдиндан режалаштириш керак.
Сиз сайрга чиқдингиз, об–ҳаво эса ёмон бўлди. Пакетнинг ичига ҳар доим автомобилингизнинг багажида бўладиган бир ёки икки дона эскирган жемперлар ва ёмғир ёғаётган тақдирда соябонни қўйиб қўйинг.
Сиз тиқилинчда ушланиб қолдингиз, бола эса очликдан азоб чекяпти. Бу ҳолда, сизда кракер, сув ёки узоқ муддатли бошқа баъзи маҳсулотлар бўлиши керак.
Сизда бирданига барча сўрғичларингиз йўқолиб қолди. Уларнинг бир қанчасини сотиб олинг ва ҳар бир хонага, ҳар бир машинага биттадан, иккитасини сумкангизга ёки махсус болалар сумкасига, бир жуфтини эса кичкинтойингиз бувасининг уйига қўйинг.
Болалардан бири тўсатдан жароҳатланди. Ҳар доим қўл остингизда йўл аптечкаси бўлсин. Оддий ярага ёпиштирилувчи малҳамли мато осонлик билан деярли ҳар бир вазиятда асқотади (бу кашфиёт учун тарбияланувчиларимнинг оналарига ҳурмат ва мақтовлар бўлсин!). Малҳамли мато болангиз хафа бўлганда ёки қизиқарли ўйинни тарк этишга мажбур бўлганидан кайфияти тушганда ҳам ёрдам бериши мумкин.
Сиз аварияга учрадингиз ва стресс ҳолатида полиция саволларига жавоб бериш у ёқда турсин, ҳатто исмингизни ҳам эслай олмайсиз. Сиз телефон рақамлари рўйхатини тузинг, унга фавқулодда ёрдам телефон рақамлари, шифокор ва суғурта ҳақидаги барча маълумотларни киритинг. Ушбу рўйхатнинг бир нусхасини машинангизда ва иккинчисини сумкангизда сақланг. Бундай маълумотлар билан ламинация қилинган карта анча узоқ хизмат қилади.
Болангиз шоколад билан ифлосланган ва уни тозалаш мумкин бўлган душли ҳожатхонанинг йўли узоқ. Ҳар доим автомобилнинг ичида бўлиши керак бўлган сув, қоғоз сочиқ ва нам рўмолчалар билан сиз осонгина болани ва машинангизни тозалашингиз мумкин.
Энди навбат сизга. Кутилмаган вазиятларнинг кичик рўйхатини тузиб, улардан қандай чиқишингиз мумкинлигини ёзиб чиқинг. Ушбу рўйхат туфайли сиз стрессдан халос бўласиз, аммо сизнинг бундай ҳолатларда барча керакли нарсаларнигина қўядиган саёҳат сумкангиз ҳам ўз ролини ижро этади.
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.