Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 3 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (3–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


3 БОБ. ОТА ВА ОНА – ЯКДИЛ ЖАМОА

Агар боланинг дунёга келишида ота-она иштирок этса, нима учун кўпинча унинг тарбияси ва ғамхўрлиги бир кишининг зиммасига юкланади? Турмуш ўртоқлар бола тарбиясида шу жамоа аъзолари сифатида масъулиятни ўзаро тақсимлашлари лозим.

Замонавий оилаларнинг кўпчилигида маблағ “ҳамма нарсага етарли бўлиши учун” иккита даромад манбаи мавжуд. Бу эса ота-оналарни фарзандлари, уй ишлари ва ўз мансаблари ўртасида том маънода бўлинишига мажбур қилиб қўяди. Ҳаттоки ота-оналардан бири ишламайдиган бахтли оилалар ҳам барча оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш ва айни пайтда ақл–заковатни сақлаб қолиш муаммосига дуч келади.

БОЛА ТАРБИЯСИ ОТА-ОНАНИНГ МЕҲНАТИНИ ТАЛАБ ҚИЛАДИ

Болаларни тарбиялашда, рақс каби, иккита шерик керак, ваҳоланки уларнинг ҳар иккиси ҳам ўргангунга қадар бир-бирининг оёғини босмаслик учун анча машқ қилишлари керак бўлади. Агар ота-она зурриёдини ўстиришда ва бир-бирига содиқ бўлса, унда бола тарбиялаш жараёни осон ва роҳатлироқ бўлади.

Қайси ота-она жамоасини яхши деб бўлмайди

Биргаликда болаларни тарбиялаш ва жамоа бўлиш, оталар ва оналарга улар ўртасидаги барча вазифаларни қатъий ажратишни билдирмайди. Ҳар бир ота-она болаларни тарбиялашда энг осон ва энг ёқимли роль танлашни истайди ва барча “жирканч” ишларни иккинчи ярмига юклашни истайдилар. «Мен болаларни ётоққа ётқизаман (гарчанд улар аллақачон чарчоқдан оёқларида тура олмасаларда) ва эрталаб уларни турганларидан сўнг ўпиб қўяман (улар яхши кайфиятда бўлса), сен эса бугун жуда меҳрибон бўлганинг учун, вақти–вақти билан уларнинг нам тагликларини ўзгартириб туришга розиман. Сен эса уларнинг тиши чиқаётганда кечаси олдида турасан, уларни чўмилтирасан, кийимларини алмаштирасан ва жазаваси қўзиганда уларни тинчитасан. Келишдикми?»  Орзуга айб йўқ. Бу танго рақсини ижро этиш учун икки шерик зарурлиги кабидир, боланинг тиши чиқаётганида ёки жазавага тушганида, уни тинчлантириш учун икки киши зарур.

Балки сиз қайси ота-она жамоаси яхши эмаслигини аллақачон билиб олган бўлишингиз мумкин. Уйда доимо тартиб-интизомини сақлаб қолиш учун «ёвуз» она ва ҳамма нарсага ижозат берувчи  «меҳрибон»  ота жамоасини яхши деб бўлмайди. «Ақлли» ота ва «аҳмоқ» онадан ташкил топган жамоани ҳам яхши деб бўлмайди. Ота болаларга ширинликлар ейишни тақиқлайдиган, она эса яширинча бу тақиқни бекор қиладиган жамоани ҳам яхши дейиш мумкин эмас.

Қайси ота-она жамоасини яхши деб ҳисоблаш мумкин

Яхши жамоа – бахтли ва соғлом болаларни тарбиялаш ва унга эришиш учун интилишни ўз олдига мақсад қилиб қўядиган иккита ақлли ва меҳрибон ота-онадан иборат. Ва бу қийин иш! Ўз фарзандларини муваффақиятли тарбиялаётган ота-оналарнинг яхши жамоасини қуйидаги белгилардан билиб олиш мумкин.

Ҳар ота-она ўзларининг кучли ва заиф томонлари борлигини билади ҳамда бошқа жамоа аъзосининг камчилигини тўлдириш учун елкасини тутишга тайёр бўлади. Она чақалоқ йиғисини кўтара олмаслиги боис, гўдакни тинчлантириши қийин бўлиши мумкин. Балки дадаси йиғлаётган болакайни осон тинчлантирар, аммо ухлатиши учун сабри чидамайди. Шунинг учун она кичкинтойга ётишдан олдин китоб ўқийди ва хайрли тун тилайди, шундан сўнг ота болани ётоққа олиб бориб ётқизади. Жамоанинг иши шундан иборатдир.

Турмуш ўртоғингиз билан қалам ва блокнот олинг, бир-бирингизга яқин ўтиринг ва бир ишни бажаринг. Варақни уч устунга бўлинг. Биринчи устунга, болаларни тарбиялашда, сизга нима ёқишини ёзинг. Иккинчисида, сизда жиддий эътирозларга сабаб бўлмайдиган ҳар бир нарсани киритинг. Ва ниҳоят, учинчи устунда сиз ёқтирмайдиган нарсаларни ёзинг: бу, ишлар ва мажбуриятларни ўйлаганингиздаёқ, сизда бор кучингиз билан бошингиз оққан тарафга қараб қочиш истаги пайдо бўладиган нарсалардир. Рўйхатларингизни таққосланг ва бу ота-оналардан бирининг «даҳшати»ни иккинчисининг «орзу чегараси» билан алмаштириш имкониятини беради.

Ота-оналар бир–бирларини рағбатлантирадилар, қўллаб–қувватлайдилар ҳамда бир–бирларидан ўрганадилар. Болаларни тарбиялаш деб аталадиган ғоят гўзал ва қўрқинчли бундай ҳайратомуз ўйинда улар бир–бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб оладилар. Улар ўз ғалабаларини биргаликда нишонлашади ва вақтинчалик мағлубиятларда бирга йиғлашади. Швед мақолларида айтилганидек, «бўлинган қувонч икки ҳисса қувончдир; бўлинган ғам – ярим ғамдир».

Бу амалда қандай кўринишга эга? Айтайлик, иккала турмуш ўртоқ ҳам болани ухлатишнинг самарали ва вақт синовидан ўтган усулини танладилар ҳамда биргаликда ҳаракат қилишга қарор қилишди. Эр меҳмонхонадан ўтиб, биринчи куни кечқуруноқ бола йиғлаётганини эшитган хотинининг боласидан ҳам кўра кўпроқ азият чекаётганини кўради. Шунда эр хотинини қучоқлаб, мулойимлик билан шундай дейди: «Дилбарим, сен ажойиб онасан. Сен бизнинг кичкинтойимиз йиғлашини истамаслигингни ва сенга уни йиғлашини эшитиш жуда қийинлигини биламан. Лекин унинг ўз тўшагида ухлаб қолишни ўрганиши қанчалик муҳим эканлигини тушунишингдан хурсандман. Уни кўргани кирдик, ҳаммаси жойида. Менинг ҳам тинчим бузилди, лекин биз унинг ўз каравотида мустақил ухлаб олишини ўрганиш яхши усул эканлигига биргаликда қарор қилдик, натижа эса вақтинчалик нохушликни оқлайди». (Хавотир олманг: 6 ва 7 бобларда сиз чақалоғингизни ётоққа ётқизишнинг мендаги ишончли усули ва нима учун бу жуда самарали эканлиги ҳақида билиб оласиз.)

Гуруҳ, қачонки ҳар бир аъзонинг ўзига ва умумий ишга қўшган ҳиссасининг қийматига шу қадар ишонч ҳосил қилганида ва бошқаларнинг қобилиятларини мақташдан қўрқмайдиган вақтда бир жамоа бўлиши мумкин

Норман Шайдл

Ота-оналар қурбонлик қилишга, ноқулайликларга чидашга ва оиласи манфаатлари учун зарур бўлган ишларни қилишга тайёр. Эҳтимол, она болаларнинг турли спорт жамоалари учун ўйнашларини хоҳлайди, бу уларнинг мустақил бўлишига ёрдам беради деб ҳисоблайди. Бу истак оиланинг мақсадларидан бирига жуда мос келади: ака ва сингилларни мустақил шахслар сифатида тарбиялаш. Лекин бу мақсадга эришиш учун қандай қурбонликлар қилиш керак! Қандай ноқулайликларга чидаш керак! Ахир, ота-она бир вақтнинг ўзида икки хил жойда бўлиши керак! Ота-она ўз мақсадига эришиш бу қурбонликка арзийди деб қарор қабул қилиши керак.

Симфонияни ҳуштак орқали чалолмайсиз. Уни ижро этиш учун бутун оркестр керак.

Х. Э. Лаккок

ЁЛҒИЗ ОТАГА ЁКИ ОНАГА ИККИ БАРОБАР ОҒИР ЮК ТУШАДИ 

Келинг, реалист бўлайлик. Бугунги кунда, Америка Қўшма Штатларида никоҳларнинг ярми ажралиш билан тугайди, шу боис болаларни тарбиялашда икки ҳисса оғирлик ёлғиз ота-оналар зиммасига тушади. Бу ҳолат нафақат ажралиш ҳолатига тааллуқли. Агар сиз ёлғиз аёл бўлсангиз ёки бирор сабабга кўра бола тарбияси билан машғул бўлган узоқ қариндоши ёхуд муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарнинг хотини ёки бева (бева) бўлсангиз – сизнинг зиммангизга икки карра оғирроқ юк тушади. Айрим оилалар борки, уларда ота-оналардан фақат биттаси анъанавий тарзда бола тарбияси билан шуғулланади.

Бундай вазиятларда эса болангизни яна бир бор эркалатиб юбориш васвасаси бор, чунки у ота-оналардан бирининг йўқлигидан қийналади, сиз таълимнинг у ёки бу усулини танлашда қатъий ва изчил бўлишингиз керак. Балки сизга танаффус керак бўлганида, сизни қўллаб–қувватлаш ёки сизнинг вазифаларингизни бир қисмини олишга ҳеч кимингиз йўқдир. Ёки, эҳтимол сиз омадлидирсиз, сиз оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз сизни қўллаб–қувватлашлари ҳақида уларни олдиндан кўндиргандирсиз. Афсуски, бугунги кунда олдинги вақтлардан фарқли ўлароқ, қариндошларингиз кўпинча бир-биридан узоқ яшайдилар.

Агар сиз ўзингиз ёлғиз болани тарбия қилаётган бўлсангиз, ҳамма нарсани мустақил қилиш васвасасига йўл қўйманг. Ўзингиз яккаланиб қолманг ва ташқаридан ҳар қандай ёрдамни рад қилманг. Ҳамма жойда ёлғиз ота-оналарга ўз фарзандларига ғамхўрлик қилишларида ёрдам бериш учун қўллаб–қувватлаш гуруҳлари ташкил этилади, улар болаларни парваришлашга, тарбиялашга ёрдам беришни амалга оширадилар.

Болани муваффақиятли тарбия қилиш учун доимий ота-она жамоаси керак деб шикоят қилиш ўрнига, қобилиятли ёлғиз оналар ва топқир оталар фарзандларини тарбиялаш жараёнига бошқа одамларни жалб этадилар. Эҳтимол, амакингиз ўғлингизга тўпни қандай беришни ўргатар, бобонгиз уни муҳим қарор қабул қилишда қўллаб–қувватлар ва бошқа бир оила дам олиш пайтида саёҳат қилишни режалаштирганда сиз билан бир жамоани ташкил қилар. Барча бу одамлар сизнинг ноанъанавий, аммо мавжуд оилангиздаги бўшлиқларни тўлдириши ва ажойиб тарбиячи бўлишингизга ёрдам бериши мумкин. Бу масаланинг ўзга бир жиҳати эса тарбиялаш жараёнига бошқа одамларни жалб этишдан иборатдир.

Энагага маслаҳат

Ўз мажбуриятларини муваффақиятли ҳал этиши учун ёлғиз ота ёки она биринчи навбатда ўзига ғамхўрлик қилиши керак, шунда ўз боласига ғамхўрлик қилиш учун унда етарли куч бўлади.

  • Яхшилаб ухлаб олиш учун ҳаракат қилиб кўринг ва бунинг учун ўзингизни айбдор ҳис этманг! (Ҳа, сиз барча аҳамиятсиз нарсаларни суриб қўйишингизга тўғри келади. Болангиз ўн саккиз ёшга кирганида, уйингизда мукаммал тартиб ўрнатиш имкониятига эга бўласиз.)
  • Фарзандингиз билан бирга жисмоний машқ қилинг – сиз бир пайтнинг ўзида битта ўқ билан икки қуённи урасиз: ўз мушакларингизни кучлантирасиз ва бир вақтнинг ўзида кичкинтойингиз билан бирга ўйнайсиз.
  • Кичкинтойингизни ухлатганингиздан сўнг, ўзингизни ҳаммомга солиб роҳатланинг. Кечки пайтни шам ёруғида ўтказиш, севимли мусиқангизни тинглаш ва яхши китоб ўқиш завқидан воз кечманг.
  • Совутгич ва жавонингизни тўйимли ҳамда соғлом овқатлар билан тўлдиринг. (Вақти–вақти билан юқори сифатли қора шоколад билан ўзингизни сийлашни унутманг. Сиз уни яхши антиоксидант эканлигини эшитган бўлишингиз мумкин.)

Ҳар томонлама соғлом болани тарбиялашга кучингиз етиши учун, жисмоний ва руҳий соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг. Бу маслаҳат, албатта, барча ота-оналар учун, айниқса, икки баравар оғир юки борлар учун. Ахир у ёлғиз, бир неча дақиқа дам олиш ёки ўзини эркалатиш учун таклиф қилишга турмуш ўртоғи йўқ. Шу сабабли бугун мен уларнинг ролини ўйнаяпман!

Болани тарбиялаш жараёни жуда кўп вақт ва куч талаб етади, бу сизда етарли эмас. Ва бунинг ижобий томони нима? Сиз болангиз учун қанча тарбиячи керак деб ўйласангиз, шунча тарбиячини танлаб олишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг–а, ўғлингиз ёки қизингизга катталарнинг турли малакаларни сингдириш ва ривожлантириш жараёнида ёрдамга келадиган бундай кенг кўламли севгиси ва ғамхўрлигини ҳис қилиш қанчалик яхши бўларди. Агар, ёлғиз она ёки ёлғиз ота бўлсангиз, фаол ҳаёт ўрнини эгаллаган бўлсангиз, унда сиз болангизга катта «бағрикенг» оилани тақдим этишингиз мумкин.

Болаларга сўзсиз севги, аниқлик ва доимийлик керак. Сиз буларнинг барчасини уларга беришингиз мумкин!

БОЛАНГИЗГА ЖАМОАНГИЗНИ БУЗИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

Айтайлик, сиз, ота-она бир жамоа бўлиб, болангизни тарбиялаш учун биргаликда ишлашга қарор қилдингиз. Бу ажойиб бошланиш. Лекин шуни унутманг: болалар сиз ўйлагандан кўра айёрроқ. Баъзан улар бизга ёқимли мушукчалардек кўринади, шундай ёқимли ва меҳрибон, оқ ва паҳмоқ, лекин уларнинг юмшоқ панжалари орасида тирноқ яширилган. Болалар ўзлари истаган ширинлик ёки ўйинчоқни олиш учун деярли ҳар доим ҳушёр ва ҳар қандай бўшлиқдан фойдаланишга тайёр турадилар. Ва менга ишонинг, агар улар ўз ота-оналарини бошқара олишларини кўрсалар, дарҳол жамоангизни бузиш учун фурсатдан фойдаланадилар. Ўзингиз ҳам болалик чоғларингизда шу ишни қилмаганмикансиз, буни онангиздан сўранг.

Ота-она жамоаси бирлигини сақлаб қолиш учун, сиз, футболдаги каби, кучли «ҳужум» ва кучли «ҳимоя» бўлишингиз керак. «Ҳужум» ўзи нима? Бу сиз билан бирга муҳокама қилган ва сиз болалардан уйда изчилликни риоя қилишда талаб қилаётган ўзини тутиш қоидаларининг рўйхати. «Ҳимоя» бу нима? Бу сизнинг турмуш ўртоғингизга бўлган ишончингиз, ҳар қандай шароитда ҳам у оилада қабул қилинган қоидаларни бажариб, умумий мақсадингиз сари ҳаракат қилади.

Шунинг учун, боланинг «мен ширин кулча олишим мумкинми?» деган саволи ота-онанинг бировини шошириб қўймаслиги керак. Оилада, ўйинда бўлгани каби, муайян қоидалар мавжуд. Ҳакам уларни ўзгартира олмайди, чунки бошқа жамоа мураббийи ғазабланади. Ҳакамнинг вазифаси – узоқдан-узоқ белгиланган қоидаларга риоя қилишни назорат қилиш. (Дарвоқе, бу ажойиб мисол орқали ёш спорт мухлисларига оилавий «қонунлар тўплами» қандай ишлашини тушунтиришингиз мумкин.) Шунинг учун, агар оилага кечки овқатдан олдин ширинликлар истеъмол қилиш тақиқланган бўлса, унда Крис онасининг бунга йўл қўймаслигига ва отаси уни қўллаб–қувватлашига амин бўлиш мумкин.

Крис ҳам ота-онасини бошқариш ҳаракати учун ўзининг жазоланишини билиши керак. Ҳар қандай спорт жамоаси каби, бирор–бир мағлубият юз берган тақдирда (сиз шундай қилиш керак эмаслигини билиб, болаларни кўндиришга берилганингизда), ота-оналар қайта гуруҳланиб, вазиятни баҳолаб ва ўйинни давом эттиришлари керак. Танаффус эълон қилинг ва қаерда хато бўлганини болангизга тушунтиринг: «Крис, мен тушлик яқинлашганлигини ўйламасдан сенга ширин кулча олишга рухсат берибман. Мен бир оз эътиборлироқ бўлишим керак эди, сен эса онангни тақиқидан сўнг, мендан рухсат сўрамаслигинг керак эди. Демак, дўстим, бугун сен ширин кулчасиз қоласан». Шундан сўнг, сиз ўйинга қайтиб кирасиз ва иложи борича яхши ўйнайсиз.

Яхши футболчиларни топиш қийин эмас – уларни яхши ўйнашга ўргатиш қийин.

Каси Штенгел

БОЛАНГИЗ СИЗНИ ЎЗ ТОМОНИГА ТОРТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

Агар ота-оналар жамоасининг бирлиги бузилса, улардан бири ўзини бола томонга судралиб кетиш хавфи остига қўяди. Агар шу содир бўлса, бола ота-онани бошқара бошлайди, бу эса зиддият ва чалкашликларга олиб келади. Бола «яхши» бўлиб қолган ота-онанинг бирини бошқасига қарши ўйнашга мажбур қилиб, уни «ёмон»га айлантирганига барчамиз гувоҳ бўлганмиз. Бунга “Мисс Даутфейер” фильми ажойиб мисол бўла олади: ота болаларни ҳеч қачон жазоламаган, бундан ташқари, уларнинг ёнида, яъни «онага қарши» ўйнайдиган жамоасида эканлигини, болаларнинг жамоасида эканлигини уларга тушунтиради ва натижада оилавий ҳаётнинг барча соҳаларида бетартиблик ҳукм суради.

Онага «Оғир артиллерия» роли топширилганидан бу ёқмасди: у ҳам ҳаётдан завқ олишни истарди. Аммо эри уни бу хурсандчиликдан маҳрум қилди. Болалар «зўр ота» бўлиб чиққан оталари билан вақтларини мазза қилиб ўтказишган бўлса–да, охири фожиали тугайди. Ота-она жамоасида бирликнинг бузилиши, уларнинг ажралишига сабаб бўлди. Эҳтимол, отанинг фарзандлари билан вақтни хушчақчақ ўтказиш ҳақидаги беозор истаги оила барбод бўлиши билан якунланди ва фильм қаҳрамонларининг барчаси азобландилар.

Мен, ота меҳрибон, аммо адолатли энага ролини бажаришни бошлаганидан кейин, бу оилада тинчлик тиклана бошлаганини табассумсиз эслай олмайман. Агар сиз ота-она сифатида ўз ролингизни аниқлай олмаётган бўлсангиз, ўзингизни миссис Даутфайер деб билинг, ҳамда ўзингиздан хотиржам ва меҳрибон, аммо талабчан энага бу вазиятни қандай ҳал қилган бўлар эди, деб сўраб кўринг. Эҳтимол, бундай психологик усулнинг самарадорлиги сизни ҳайрон қолдириши мумкин.

Ота-оналар ҳаракатининг изчиллиги уларни манипуляция қилиш имкониятини бартараф этади. Бола қайси бирингиз бошлиқ эканлигингизни сўраса, дарҳол бир овоз билан шундай жавоб қайтаринг: «Иккимиз ҳам. Биргаликда. Яна саволлар борми?»


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак