Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (22–Bob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
22 БОБ. ОТАЛАР ВА ОНАЛАРГА ҚАРАТИЛГАН ДАЛДА СЎЗЛАР
Табриклайман: сиз китобни охиригача ўқидингиз! Эҳтимол, баъзида китоб ўқиш вақти сизга туғруқ жараёнини, яъни тўлғоқ ҳақидаги фикрларни (Оҳ, бу оғриқли!) ва улар орасидаги танаффусларни (Қизиқ, яна қанча сабр қилиш керак?) эслатар. Энди мен, бу азобларнинг барчаси оқланиши, соғлом, бахтли ва мустаҳкам оила туғилиши учун Худодан ибодат қилиб сўрайман!
Ҳар бир оиланинг ўз муаммолари бўлса-да, китоб саҳифаларида муҳокама қилинган айрим кўринишларда ўзингизни таниганингизга аминман. Болаларни тарбиялаш жараёнида дуч келинадиган қийинчиликларга, ота-оналар – ёмон одамлар – етарлича ҳаракат қилмаслигида ёки фарзандларини севмаслигида эмас, балки кўпчилик ота-оналар амалда зарур бўлган тегишли билим ва кўникмаларни олмаганликлари сабабли юзага келади. Мактабларда болаларни тарбиялашни ўргатмайдилар. Агарда ота-онангиз сизга осойишталик, севги ва тинчлик ҳукмрон бўлган оиланинг намунасини кўрсатмаган бўлишса, демак, сизда тақлид қилиш учун муносиб намуна бўлмаган.
Ҳамма масала шундаки, ота-оналар ёшлигида ҳаракат қилишга ўргатилмаганлиги учун ҳаракат қилмайдилар.
Д–р Тод Болсингер
Мен яхши билган энагалар (улар орасида энг яхшиси – энг машҳур телевизион шоулардаги энагалардан бири) ўз истеъдодигагина эмас, балки ўзининг таълими ва тажрибаси туфайли болага янада объектив қараши натижасида, ўзлари учун стрессли вазиятларни қандай қилиб камайтириш учун оиладаги сирларни очганлар. Баъзи ҳолларда ота-оналар энага билан бир муддат ишлашга рози бўлишган. Ва сиз уларни қандай ҳайратомуз, ақлга сиғмайдиган натижаларга эришганини кўрдингиз.
Лекин ҳар бир оила энага ёллашга қурби етмагани учун бу китобнинг муаллифи сифатида мақсадим – сиз учун «китобий» энага бўлишдир. Сиз далда ёки маслаҳат керак бўлганида ёхуд боши берк кўчага кириб қолганингизда, олиб ўқиш учун “мени” токчага қўйишингиз мумкин. (Мен ҳам сизни ўзимнинг www.nannytotherescue.net сайтимга таклиф қиламан, унда янги маслаҳатларни ёки ота-она ҳақидаги маълумот олиш учун қайси манбаларга мурожаат қилишингиз кўрсатилган.)
Бу китобни ўқиб чиқиб, сиз қандайдир ғаройиб тарзда барча тамойилларни бирданига амалда қўллай бошлайсиз ва – о, мўъжиза – ҳаётингиз ўнгланиб, бетартиблик йўқолади деб ўйласам, хаёлпарастликка берилган бўлардим. Бетартиблик бир соатда йўқолмайди; ҳамма нарса жойига тушиши учун ойлар, ҳатто йиллар керак бўлади.
Мен қуйидагиларни бажаришингизни илтимос қиламан: бу китоб саҳифаларини варақлаб кўринг ва энаганинг ўзингиз яхши кўрган ўн иккита маслаҳатларини танланг. Уларни қайта ёзинг ва ҳар ойда битта маслаҳатга амал қилишингиз учун уларни китоб ичига қўйинг. Ва йил охирига келиб, сиз уйингиздаги бир ажойиб ўзгаришга гувоҳ бўласиз. Мабодо ҳаммаси яхши кетаётган бўлса ҳамда бундан-да кўпроғига қодир эканингизни сезсангиз, бир ёки икки ҳафтада янги маслаҳатни танланг ва унга амал қилинг!
Кўриб турганингиздек, ушбу китобда тавсия этилган энг муҳим стратегиялардан бири – ота-она болаларни тарбиялаш учун умумий фикрда бўлишига риоя қилишдир. Бу вазифада муваффақият қозонган оилалар менга кучли дарахтларни эслатади. Сиз, ота-оналар, дарахт илдизларисиз, фарзандларингиз эса унинг шохларидир. Илдизлар дарахтни қанча яхши озиқлантирса, шохларда шунча кўп мева ўсади. Энди бу дарахт йигирма йил ичида қандай кўринишга эга бўлишини тасаввур қилишга ҳаракат қилинг. Бу катта эмасми? Тарвақайлаб кетганми? Илдизларнинг кучини шохларидан баҳолашингиз мумкин. Фарзандларингизни тарбиялаб, бир кун келиб сиз ҳам бобо ва буви – бутун бир оила дарахтининг илдизлари бўласиз. Сиз авлодларингизга қандай мерос қолдирасиз?
Агар сиз ёлғиз ота ёки она бўлсангиз, мен сизга ўз ҳайратимни билдираман. Қариндошлардан, дўстлардан, жамоатингизнинг аъзоларидан, бошқа ота-оналардан, боласи нотўлиқ оилада ўсаётган бошқа ота-оналардан, қўшнилар ва ҳатто ота-оналар учун чат–форумларга (агар Интернет учун вақтингиз қолса) мурожаат қилишни унутманг. Инсон ёрдам сўраганида заифлигини эмас, балки кучли эканлигини кўрсатади. Болани тарбиялаш билан боғлиқ муаммоларни якка ўзингиз ҳал қилмаслигингиз учун, нафақат сизни қўллаб–қувватлайдиган, балки болани севиб руҳлантирадиган одамларни атрофингизга йиғинг. Онамнинг якка ўзи мени жуда яхши тарбиялади, шу боис мен бунинг мумкин эканлигини исботловчи тирик далилман!
Агар ушбу китобимдан кўзланган бирор мақсадни танлашимга тўғри келса, мен энг маъқулини – сизнинг кучингизни ошириш мақсадини танлардим. Худо сизга ота-она бўлиш имкониятини берган бўлса, ўзингизга ишонишингизни истайман. Ва сиз, меҳрибон оналар ва оталар, ажойиб мавжудотларсиз! Кучингиз етган нарсани қилишга ҳаракат қилинг, айниқса, эндиликда энагадан жуда кўп янгиликни ўрганган ва энг яхши маслаҳатларни олганингизда. Улардан фойдаланинг ва мен ажойиб натижаларга эришишингизга аминман.
Бу китобни тугатар эканман, сиз билан фикр алмашишим керак. Энага – бу ишсиз қолганингизда энг охирги ва энг юқори қадам бўлган ягона касб ҳисобланади. Ва мен қачондир бу босқичга етишадиган кунга узоқ вақт қолмаганлигини тушунаман. Мери Поппинс ўз тарбияланувчиларини тарк этганида айтганидек, елканларга шамол эсмоқда ва йўналишни ўзгартириш вақти келди.
Энди мен ҳар қандай энага ҳаётидаги энг қийин дамларни бошдан кечираяпман: мен севган кишилар билан ажрашиш вақти келди. Тарбияланувчиларим тез орада мактабга боришади ва мактабдан сўнг, турли тўгараклар ва спорт секцияларига қатнайдилар, шунинг учун деярли иш кунимнинг охиригача банд бўладилар. Тез орада уларга кун бўйи энага керак бўлмай қолади.
Лекин бизнинг ажралишимиз қанчалик аччиқ ёки ширин бўлишидан қатъий назар, қадрли эгизакларимга берилган ҳар бир нарса уларнинг очилишида ва ҳаётларининг кейинги босқичида таълим беришда давом этади, деб мен ўзимга тасалли бераман. Уларнинг менга берган севгилари ва улардан олган сабоқларим, ҳаётимда янги саҳифа очаётганимда, менга ҳам ёрдам беради. Мен 2004 йилда энг яхши энага сифатида эътироф этилганим ва китоблар ёзганим учун, ҳозирда раҳбарлик ва маъқуллашга эҳтиёжманд бўлган ҳамкасбларим ҳамда ота-оналарга устозлик қиламан, деб ишонаман. Менинг елканларимга қандай шамол эсмасин, келажакда мени нима кутиб турганини кўриш учун сабрим чидамаяпти.
Шуниси ҳайратлики, Худо кўп сабабларга кўра, энагаликка энг тўғри келмайдиган қизни танлади ва унга икки ажойиб эгизакларни ҳаётларининг биринчи олти йили давомида тарбиялашда иштирок этиш имкониятини берди. Ҳозир эса тарбияланувчиларим улғайгани учун, улардан ўрганганларимни бошқалар билан баҳам кўриш имконига эга бўлганимдан бахтиёрман. Агар Худо менга энага бўлишга ёрдам берган бўлса, албатта, У сизга фарзандларингиз учун энг яхши ота-она бўлишингизга ёрдам беради.
Сиз фарзандларингиз билан бўлган бу қисқа, лекин жуда мазмунга бой даврингизнинг афзалликларидан фойдаланинг. Қатъий ва енгилмас бўлинг. Мулойим ва меҳрибон бўлинг. Ва осмон тиниқ бўлса, болалар билан варрак учириш имкониятини бой берманг! Агар бу оддий кўрсатмаларга амал қилсангиз, сиз ҳар жиҳатдан деярли мукаммал ота-она бўласиз.
Ҳеч бўлмаганда ҳам, ҳар қандай ота-она (ёки энага) сифатида мукаммалликка яқинлашасиз.
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.