Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (21–Bob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
21 БОБ. «СЕН БУНИ УДДАЛАЙСАН!»
Вақти–вақти билан ҳаммамиз ўзимизни қадрсиз ва бахтсиз мавжудотлар каби ҳис қилишни бошлаймиз, ўзимиз ёки ҳаётимиз ҳолатлари яхшиланишини истаймиз, бу ҳолат бизни жуда хафа қилади. Умидсизликни қандай уддалаш керак? Шахсан менга бу ҳолатлар ўзимнинг аслида кимлигимни билишга ёрдам беради: мен – Худонинг севимли фарзандиман. Мен ўз қадримни биламан. Мен барча нохушликларим ва кечинмаларим вақтинчалик, ҳамда улар менинг моҳиятимни белгиламайди, деб биламан. Мен тушундимки, айниқса ўзи ҳақида ёмон фикрлайдиган одамларга, беқарор ҳаётнинг барча синовларига бардош бериши қийин экан.
Менинг оиламда Худо мени севишига ва Унинг севгиси ўзгармаслиги ҳақида ўргатишган, мен ҳар қандай сабабга кўра Унга мурожаат қила оламан, У мени эшитади ва менга ёрдам беради. Онам мен учун ҳар доим сўзсиз севги намунаси бўлиб келган. Онам менга, мен унинг томонидан ҳам, Худо томонидан ҳам суюкли эканимни айтардилар. Ота-онам ажрашишган ва отам – панд берувчи одам бўлса-да, бу ҳолатлар менинг аслида ким эканлигимни белгиламаслигини билардим. Ўзимни қадрлашни ҳис қилиш, мен турган вазиятга боғлиқ эмасди.
БОЛАДА ЎЗ–ЎЗИНИ ҲУРМАТ ҲИССИНИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МУМКИН?
Боланинг иззат–нафсини тарбиялаш жараёни минора қуришга ўхшайди. Бу ҳар бир тафсилотга эътибор талаб қиладиган секин жараён. Мустаҳкам пойдевор қўйиш жуда муҳим, акс ҳолда минора қуриб битказилмасдан олдин, қулаб тушиши мумкин. Минора пойдеворининг мустаҳкамлиги болангизнинг ҳаёти ёки бошқа одамларнинг фикрларидан қатъий назар, сиз учун доимо қадрли эканлигини сўзда ва амалларда қанчалик ишонарли тарзда исботлашингизга боғлиқ.
Мен ишлаётган уйдаги музлатгичга ёпиштирилган «Болани мақташнинг 100 усули» деган ёзувли магнит бор. Кўпинча у қулай келади! Ҳатто тарбияланувчиларимдан бири ёмон кайфиятда бўлса ёки бошқарилмайдиган бўлса ҳам, мен ҳар доим болани мақташга йўл топаман ва “Остин, сен мен учун жуда қадрлисан”. Уйда жазавага тушган бола бу сўзларни қандай қабул қилади? У, «Қойил! У мени шундай бўлганимда ҳам яхши кўради» деб ўйлайди. Бир қатор шунга ўхшаш воқеалардан сўнг бола ҳақиқатни тушуниб олади: “Нима қилсам ҳам, нима десам ҳам, бурчакда қанча турсам ҳам, улар мени ҳамон яхши кўришади.” Сўзсиз севгининг кучи ҳақиқатдан ҳам ажойиб.
Шу сабабли боланинг ўзини эмас, боланинг ёмон хулқ–атворини танқид қилишингиз керак, деб туриб оламан. Бундай ёндашув кичкинтойнинг иззат–нафсига таъсир қилмайди, унинг иззат–нафсини ўлдирмайди. Уни ёмон ёки манқа деб атаб, сиз унга омадсизлик ёрлиғини осасиз. Бу унинг руҳини бузиши ва уни заиф иродали жонзот қилиши мумкин. Сиз тўртинчи қаватга қадар, болангизнинг иззат минорасини қуришингиз ва битта сўз билан уни вайрон қилишингиз мумкин, шундан кейин сиз вайрон қилган минорани қайта тиклаш учун, икки баробар кўп вақт сарфлашингиз керак бўлади.
Мен ота-онаси беихтиёр, ўйламасдан гапирган сўзлари туфайли қалби шикастланган болага энагаси тасалли бериш учун кўп соат сарфлаганини кўрганман. Мана шу мавзуда энагалардан бири билан шундай суҳбат ўтказганман.
– Мишел, мен жуда хафаман. Джеймс кичик Боббига, у қизалоқлар каби тўпни уради, деб айтди.
– Бўлиши мумкин эмас! Нега бундай деди?
– Улар бирга тўп ўйнашди, Бобби эса тўпни беришни ўрганаётганди. Кейин дадаси болага бу тўпни ташлашига ёрдам беришига ишониб, ўйлаб ўтирмасдан Боббининг ғайратини ошириш учун қизиша бошлади. Лекин хурсандчилик шу билан тугади ва Бобби сувга тушгандай бўлиб турарди. У қўлқопини пастга ташлаб, ғазаб билан аламидан йиғлаб, ёнимга югурди.
– Сен нима қилдинг?
– Мен ҳам унга шундай сўзларни эшитсам, жуда хафа бўлишимни айтдим. Боббини дадаси уни севганига, ҳазиллашаётганига ишонтиришга уриндим, лекин бу ёмон ҳазил эди. Шундай бўлса–да, бу бемаъни луқма Боббига оғир ботди ва унга қўпол туртки бўлди. У, албатта, отаси уни қўллашини истарди ва шунда у ўзини катта бола каби ҳис қиларди. Кичкинтойнинг орзуси сония ичида ўлди! Бобби энди ҳеч қачон тўп сурмаслигини айтди.
– Мен нима учун баъзи одамлар ўз ҳақоратлари билан болани ўйинни давом эттиришга ёки янада яхшироқ ўйнашга қизиқтириш мумкин, деб ўйлашларини ҳеч қачон тушунмайман.
– Мен ҳам тушунмаяпман, шунинг учун Боббига ўзини яна отда ўтиргандек ҳис қилишига ёрдам бериш яхши фикр, деб ўйладим ва «ташқарига чиқиб ўйнайлик, дўстим» дедим. Мен яна ҳаммасини бошидан бошлашим керак эди: мен Боббидан икки қадам нарида туриб, менга отиши учун тўпни қўлқопига тўғирлаб узатдим. Ҳар бир муваффақиятли отилган тўп учун болани мақтадим. Кейин бироз орқага қадам босдим, сўнгра янада орқароқ. У тўпни бошқара олишига яна ишониши учун, менга бир соатдан кўпроқ вақт керак бўлди.
Бепарво ва ўйламай айтилган сўз болангизда ўзини баҳолаш минорасини подейворига қадар бузиб ташлаши мумкин. Айтилганни қайтариб бўлмайди, шунинг учун гапиришдан олдин ўйлаш ҳар доим ҳам яхши. Агар сиз ўзингизни тийиб турмасангиз ва кераксиз нарсаларни айтмасангиз, дарҳол самимий кечирим сўранг: «Бобби, мен сенга қилган ишимдан афсусдаман. Мен ҳазил қилмоқчи бўлиб, эски мураббийимиздан болалигимда эшитганларимни айтдим. У тўпни яхшироқ ташлашимизни истаган пайтда шундай дерди. Лекин аслида, мен жуда аҳмоқ эдим. Сен катта боласан, мен сени яхши кўраман ва сен ўйнаган йўл билан фахрланаман. Мени кечирасанми, дўстим?»
БОЛАГА ҲАР ДОИМ СЕВГИ КЕРАК
Болангиз улғайиб қолган бўлса, бағрига босиб, елкасига қоқиб яхши кўришингизни айтсангиз, бу унга ёқмайди, деб ўйламанг. Мен қачонлардир бир йигит билан учрашиб юрардим. Ҳар сафар онам билан телефондаги суҳбатим якунида, онамни севишим ҳақидаги сўзларим йигитга жуда ғалати туюларди. Бу йигит 33 ёшда эди ва у охирги марта ота-онасига қачон севги сўзларини айтганини ёки бу сўзларни ўзи эшитганини эслай олмади. Бу жуда ачинарли ва умуман тушунарсиз эди. Мен ётиш вақтида ўпиб қўйишадиган, мактабга кетаётганимда қучоқлаб қўйишадиган, спорт тадбирларидан сўнг елкамга қоқиб қўйишадиган оилада улғайганман. Одамлар бу йўл билан болаларга бўлган севгини намойиш этиш зарурати улар улғайгач йўқолади, деб ҳисоблайдилар. Лекин, ҳаттоки 29 ёшга тўлсам ҳам, онам мени қучоқлашини яхши кўраман. Ҳар куни ишга келганимда тарбияланувчиларимни меҳр билан қучаман. Уларни мактабга кузатаётганимда мени ўпишади. Кечқурун уларни «мен сени севаман» демагунча ташлаб кетмайман. Севги ҳеч қачон ортиқча бўлмайди.
Мен 2004 йилда “Энг яхши энага” деб эътироф этилганимдан сўнг, бир нашрга интервью берганимни эслайман. Остин у вақтда беш ёшда эди. Газетада босилган интервьюм ёнида Остиннинг қўлларини кенг ёйиб турган сурати берилган бўлиб, унда «Шелл, мен сени жуда севаман!» деган ёзув бор эди. Менга бу ишора таъсир қилди ва севгим бумеранг каби қайтиб келганини англадим.
Тадқиқот натижаларига кўра, ўзи ҳақида ижобий фикрлайдиган болалар ўз ютуқлари билан фахрланиб, мустақил ҳаракат қила оладилар, ўз ҳиссиётларини бошқаришлари ва бошқаларга ёрдам беришлари осонроқ, янги нарсаларни кашф этишга иштиёқманд бўладилар. Ўзи ҳақида нисбий фикрлайдиган болаларда шундай мойиллик бор: улар ўзини ва ўз ютуқларини ҳеч нарсага арзимайди деб ҳисоблашади, одамови бўлишади, осонлик билан бошқа одамларнинг таъсирига ўтишади, янги ўзгаришлардан қочишади ҳамда қоида тариқасида, ўзларини севилмаган ва рад этилгандек ҳис қилишади. Айтайлик, фарзандларингиздан бири бошқасидан табиатан шўх эмаслиги билан фарқ қилади, лекин сиз, ҳаттоки ғамгин болангизга ҳам энг ижобий ҳис-туйғулардан баҳраманд бўлиши ва ундаги феъл–атвор билан катта қувончларни бошдан кечиришига ёрдам берасиз.
УМИДСИЗЛИКНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ КЕРАК
Яқинларидан ўзига йўлланган ҳақоратли сўзларни эшитиш – бу боланинг ҳаётда дуч келиши керак бўлган кўплаб қийинчиликларидан биридир. Сиз ҳаётингиз давомида қанча дилхираликни (кўпгина ва камроқ даражада) бошдан ўтказганингизни эсланг. Балки лавозимингизни оширишмагандир ёки севганингиз билан ажрашгандирсиз ёхуд яқинларингиздан бири вафот этган бўлиши мумкин. Кўнгилсизликларни бартараф этишни ўрганмаганлар учун руҳий мувозанатни тиклаш деярли мумкин эмас ёки ҳеч бўлмаганда кўпроқ вақт талаб қилади.
Агар фарзандингизга мағлубиятлар ва кўнгилсизликларни виқор билан енгишни ўргатмоқчи бўлсангиз, аввало унга, булар – ҳаётнинг ажралмас қисми эканлигини ва асабийлашиш хусусияти, ўзини айблаши лозим бўлган камчилик эмаслигини тушунтиринг. Болага хафагарчилик ва умидсизлик ҳиссини бошдан кечиришига рухсат беришингиз керак.
Айтайлик, унинг қадрдон дўсти бошқа жойга кўчиб кетганидан хафа. Дўсти ёнида эмас, бола эса ғамгин. Баъзан болага қандайдир тасалли бериш мақсадида, беҳуда умид бериб, вазиятни юмшатишга ҳаракат қиламиз. Биз болага айтамиз: «Хавотир олма, дўстинг меҳмон бўлиб келади», ҳатто у мамлакатнинг бошқа томонида яшашини ва эҳтимол, ҳеч қачон кела олмаслигини аниқ билсак ҳам. Ёки, масалан, севимли итингизнинг ўлимидан сўнг, болага ҳақиқатни айтиш ўрнига, сиз шундай дейсиз: “Фидо барча кекса итлар яшайдиган жойга кўчиб ўтди». Нима учун биз болаларнинг умидсизлик, оғриқ ёки қаттиқ зарбани бошдан кечиришларига рухсат беришдан қўрқамиз? Биз уларни қайғуриш имкониятидан маҳрум қилганимизда, уларга зарар етказамиз.
Болангиз энг яхши дўстининг кўчиб кетганидан жуда хафа бўлса, сиз унинг ҳис-туйғуларини тушунишингизни айтиб, ғамини енгиш учун ёрдам қилинг. Ҳис-туйғуларни ифодалаш учун қандай сўзларни ишлатишини айтинг, агар у ҳали уларни топишни ўрганмаган бўлса. Унга айтинг: «Тревор, биламан, Чаднинг узоққа кетганлигидан хафасан. Сенинг қайғуингда ҳеч қандай нотўғрилик йўқ. Ахир, сен у билан қалин дўст эдинг». Болага қандай қилиб чуқур қайғу ва умидсизлик ҳиссини енгишда ёрдам бериш мумкин? Ундан ўз ҳис-туйғуларини ифода этишга имкон берадиган бирор нарса қилишини сўранг: «Биласанми, Тревор, Чаднинг янги уйи учун расм чизамиз. Шунингдек, сен дўстингга истаган нарсангни айтишинг мумкин. Менга нима десанг шуни ёзаман ва кейин, биз бу мактубни Чадга юборамиз». Бундай ҳаракат болага ўз назоратидан ташқаридаги вазиятни назорат қилаётганлигини ҳис қилишига ёрдам беради.
Қайғули ҳис-туйғуларни енгишнинг яна бир усули – болага вақт ўтиши билан бундай кўнгилсизликлар бўлмаслигини тушунтиришдир. Жуда хафа бўлиб қолган қизингизга шундай дейишингиз мумкин: «Биламан, сен, ҳар доим ҳозиргидек ёмон бўламан, деб ўйлайсан. Лекин ишон: ўзингни бахтли ҳис этасан. Бу фақат содир бўлиши учун бир оз вақт талаб этилади. Бизга жуда қайғули бўлганида, ҳис-туйғуларимизни ташқарига чиқариб юборишимиз, йиғлаб олишимиз керак, ана шунда тез орада енгил тортамиз».
Шу билан бирга, болага ҳиссиётлар уларни назорат қилмаслиги кераклигини тушунтиринг: «Ғазабланганингда ёстиққа уриш шарт эмас, хафа бўлганингда эса ёлғиз қолиш учун кетишинг керак эмас. Бу иккита йўлдан бошқа усуллар ҳам бор, улар ғазабни ҳам, қайғуни ҳам бартараф қилишга ёрдам беради». Бундай тушунтиришдан сўнг, болангиз ҳис-туйғуларини тўкиб, бошқа одамларни хафа қилмайди.
Болангизга нохуш ҳис-туйғулар тез орада ўтиб кетишини ва сиз уни қўллаб–қувватлаш учун, унга ёрдам бериш учун доимо ёнида эканлигингизни айтинг. Болангиз сизнинг сўзларингизни тушуниши учун, таққослашдан фойдаланинг. Унга, агар одамга укол қилинса, ҳар қандай ҳолда ҳам оғришлигини, лекин бировнинг қўлидан тутса, у қадар қўрқмаслигини, оғриқ эса охир–оқибат ўтиб кетишини айтинг! Дўст ва юпатувчи сифатида унга хизматларингизни таклиф этиб, болангиз сиз учун қандай аҳамиятга эга эканлигини кўрсатасиз. Унга атрофидаги дунё, айниқса, шафқатсиз ва совуқ бўлса, у хавфсиз бошпанада бўлиши лозим. Ота-оналар фарзандларини шундай бошпана билан таъминлайдилар.
Умидсиздикни бартараф этишга, уларни енгишга, йиқилгандан сўнг туриб ҳаракат қилишга ўргатилган бола, ҳаётда уни кутаётган жиддий қийинчиликларга тайёр бўлади. Болага ёшликданоқ дард-алам ҳаётнинг ажралмас қисми эканлиги ва уни ҳис қилиш ўргатилмаса, бундай бола, уни муқаррар кутаётган қийинчиликларга бардош бера олмайди. Болангизга кўнгилсизликни ҳис қилишга имкон берганингизда, сиз уни ҳаётга тайёрлаётган бўласиз.
ЎЗ КУЧИГА ИШОНИШГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН
Агар фарзандларингиз уларни ҳеч қачон тарк этмаслигингизга ишонишса ҳам, уларни ўз кучига таянишга ўргатишингиз керак. «Агар ўз–ўзига ишонч ҳисси инсоннинг муайян кўникма ва истеъдодларига асосланган бўлса, унда ўз кучига таяниш қобилияти ҳар қандай вазиятни бартараф этишга имкон берувчи ички ресурсларга бўлган ишончга асосланади».
Ўз кучига ишонч – бу, ҳатто энг қийин вазиятдан чиқиш йўлини ўзингиз топа оласиз, деганидир. «Ўзига ишонган одам қийинчиликларга дуч келади ва у ҳаётнинг ҳар қандай зарбасига дош бера олади».2
Ота-оналарга (ёки энагаларга) ўсиб келаётган болага мустақил ҳаракат қилиш имкониятини бериши қийин бўлиши мумкин. Болани ўз кучига таянишга ўргатиш жуда қийин! Менимча, боланинг ўзи қила оладиган нарсани қилмаслигингиз керак, буни мен ёмон бўлганлигим учун айтмаяпман, мен бунда унга бўлган севгингизни намоён қилишингизни ва тўғри тарбиянгизни кўраяпман. Мен боланинг ўз–ўзини баҳолаши, қисман унинг қанчалик топқирлиги ва ўз кучига бўлган ишончида, деб биламан. Бу эски гапга ўхшайди: «Болага балиқ берсангиз унга тушлик берган бўласиз. Уни балиқ тутишга ўргатинг ва сиз уни бутун умри давомида озиқ–овқат билан таъминлайсиз».
Болани олдинга қадам ташлашга, янги нарсаларни ўрганишга ва улар учун қийин вазифаларни белгилашга даъват қилсангиз, улар ҳаётий тажрибага эга бўлади. Агар у қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлса, у янада ишончли ва мустақил бўлади. Сиз уларни қўл қовуштириб ўтириш ўрнига, ҳақиқий муаммоларни ҳал қилишга ўргатинг.
Оилангиз имонли бўлса, сиз болангизни Худога ва Унинг кучига ишонишга ва таянишга, Унинг ёрдам беришига ва йўналтиришига умид қилишга ўргатишингиз мумкин. Бундай умид ажойиб совғадир. Сиз ҳар доим ва ҳар жойда болангизга ҳамроҳлик қила олмайсиз, лекин Худо ҳамма жойда у билан бирга бўлишига ва ҳар қандай вақтда Унга мурожаат қила олишига болани ишонтира олсангиз, сиз кичкинтойни бу дунёда ёлғизликни ҳис этмаслигига ёрдам берган бўласиз.
БОЛА МАҚБУЛ ВА НОМАҚБУЛ НАРСАЛАР ҲАҚИДА ЎЗ ФИКРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШИ КЕРАК
Болангиз сиз уни севишингизни ва қадрлашингизни билса, ҳар қандай кўтарилиш ва қулашни бошидан ўтказишга қодир бўлади. Унинг қанчалик қийин вазиятлардан чиқиб кета олишига ҳайрон қоласиз. Сиз у бошқа одамларга қандай меҳр ва шафқат билан муносабатда бўлишини, қандай қадр–қиммат билан кўнгилсизликларни бошдан кечиришини ва ўз кучига таяниб, муаммоларни ҳал қилишини кўрасиз.
Менинг тарбияланувчиларим кўпинча ўзлари танаффус олишади. Мен улардан нима учунлигини сўрамайман. Мен уларни ички овозига бўйсуниб, нотўғри нарса қилгани учун ва вазиятни тузатиш учун қарор қабул қилишларини биламан. Улардан бирининг иккинчисидан узр сўрашини, шундан кейин хафа бўлган киши дилозорга шундай деганини тез–тез эшитаман: «Яхши. Мен сени кечирдим». Тафсилотларни билишим шарт эмас: уларнинг ўзлари муаммоларини ҳал этишади. Ҳаётий тажрибаларига асосланиб, мақбул ва номақбул нарсалар ҳақида ўз ғояларини шакллантирадилар.
ВОҚЕАЛАР ФОТОХРОНИКАСИНИ ЮРИТИНГ
Мен энагалик қиладиган оиладаги содир бўлган ҳамма нарсани батафсил ёзиб борадиган кундалигим бор. Кундалик ёзувлардан ташқари, мен воқеа–ҳодисаларнинг фото хроникасини сақлайман, у ерда менинг тарбияланувчиларим билан нима бўлганини ва нималар бўлаётганлигини фотосуратга оламан. Бугунги кунга келиб, Остин ва Фрейзер акс этган фотосуратлар учта альбомни эгаллайди: биринчи альбомда улар ана–мана дунёга келиши кераклиги билан боғлиқ бўлган воқеалар акс этган, охирги альбомга эса энг янги фотосуратлар қўйилган. Бу суратларда барча учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар, ҳатто эгизаклар ҳаётидаги энг аҳамиятсиз воқеалар ҳам тасвирланган. Ўғилларини биринчи марта ушлаб турган отанинг сурати бор. Фақат эгизакларнинг ўзидан иборат бўлган фотосуратлар ҳам кўп: биринчи тиш, биринчи сочлар, бир лаҳзалик бўса, мактабнинг биринчи куни, энага билан сайр ва ҳоказо. Менинг альбомимда эса олма терими, фермага саёҳат, бутун оила билан чанғида учиш, дўстлар билан ўйнаш каби фотосуратлар ўрин олган.
Мен, ўғил болалар ҳаётининг фото хроникаси бўлишини жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Улар билан содир бўладиган ҳамма нарса, кимдир буни кўриши учун муносиб эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Фрейзер ва Остин менинг альбомимни кўриб, ҳар бир фотога изоҳ беришни севадилар. Улар ўз ҳис-туйғулари ҳақида эслашади. Санта Клаус улар нимани хоҳласа ўшани аниқ олиб келганида, ўзларини қандай бахтли ҳис этганликларини эслайдилар. Байрам Қуёни улар билан қўл бериб саломлашган ҳолат ҳам фотосуратга муҳрланган. Улар қаттиқ қучоқлашиш каби аҳамиятсиз туюладиган кичик ҳолатларни ҳам хотираларида сақлашади.
Тарбияланувчиларимнинг ҳаётини суратга туширганим – фотосуратларни томоша қилиб, уларга қайта ва қайта таъкидлайман – Остин ва Фрейзер (шунингдек, уларнинг ота-оналарига ҳам) мен учун жуда азиз эканлигини кўрсатади ва босиб ўтилган ҳаёт йўли биз учун қадрлидир. Ушбу фотосуратлар болаларга бошқаларнинг уларга бўлган севгисини ва уларнинг ҳаётида содир бўладиган ҳар бир нарсанинг аҳамиятини эслатади.
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.