Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 20 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (20–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


20 БОБ. ЧЕКСИЗ ҚИЗИҚУВЧАНЛИК

ДУНЁНИ БИЛИШ – ҚИЗИҚАРЛИ МАШҒУЛОТ!

Ҳар куни ўн минглаб саволларга жавоб беришни рад қилиш васвасаси қандай катта бўлмасин, сиз болангизга дунёни билиш қандай шаклда бўлса ҳам қизиқарли машғулот эканлигини, унинг дунё ҳақида билишига ёрдам бериш учун ҳаракат қилишингиз керак. Савол бериб, биз дунёда нима ва қандай бўлаётганини ўрганамиз ҳамда кўплаб янги нарсаларни кашф қиламиз. Мана, дунёни билиш – қизиқарли ва ҳаяжонли томоша эканлиги ҳақидаги болангизнинг фикрини яратишда сизга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатлар.

Ҳар куни болангизга овоз чиқариб ўқиб беринг. Ҳаётининг биринчи йилларидан бошлаб газеталарни, болаларга мўлжалланган китобларини ўқиб беринг, нима манзур бўлса барисини ўқинг! Кичкинтойингиз овозингизни эшитиб, янги сўзларни ўрганишдан мамнун бўлади. Агар боланинг дастлабки хотиралари овоз чиқариб ўқиш билан боғлиқ бўлса, бу ҳолда улар ўз–ўзидан ўқишни бошлаганларидан хурсанд бўладилар.

Уй кутубхонангизни тўпланг. Бир нечта болалар мумтоз адабиёти китобларини йиғишни бошланг ва болангиз улғайган сари уларнинг сонини ошириб боринг. Кутубхона йиғиш кўп нарса талаб этмайдиган машғулот бўлиши керак. Бунга ижодий ёндашинг: қоида тариқасида, сиз савдо ёки нодир китоблар дўконларидан чиройли китоблар топишингиз мумкин. Давлат ва жамоат кутубхоналари йилида бир марта китобларини арзон сотиш кунларини хабар берадиган маҳаллий газетанинг эълонлар бўлимига қараб қўйишни унутманг.

Ҳар бир нарсани ўз номи билан атанг. Кичкинтой ҳузурида нарсаларни кўрсатиш ва уларни номи билан аташни қоида қилинг. Эрталаб сайр этиш пайтида, йўл яқинида ўсадиган эман дарахтини кўрсатинг, унга ишора қилинг ва «дарахт» деб айтинг. Бошингизни осмонга кўтариб, “Самолёт!” дея хитоб қилинг, кейин чақалоқнинг кўзлари ҳавода учиб кетаётган авиалайнерни топиши ёки топмаслигини кузатнг.

Болангиз каттароқ бўлгач, уйдаги турли буюмларга тегишлича ёзувларни ёпиштиринг: “эшик”, “дераза”, “стул” – бу сўзлар, у кўрадиган биринчи ёзувлар бўлади. Ўйинчоқлар бўлган қутиларга ёпиштирилган расмлар ва улардаги ёзувлар болани тартибга ўргатиш билан бирга, фақатгина унинг сўз заҳирасини тўлдиради. (Менга бу «қўшалоқ» ўқитиш усуллари жуда ёқади!)

Болангиз билан гаплашинг. У ҳали жуда кичик ва гапириш имкони бўлмаса ҳам, унга гапиринг. Ундан сўранг: «Шафтолиларни ёқтирасанми? Улар мазалими?», унинг ҳаракати ва юз ифодаларига эътибор беринг. Агар у табассум қилса, айтинг: «Сенга улар ёқди, шекилли!» Агар қовоғини осилтирса, шундай денг: «Назаримда, шафтоли севимли меваларинг туркумига кирмайди. Майли, биз уларни бошқа вақт татиб кўришга ҳаракат қиламиз». Болангиз жуда эрта ёшда ҳиссиётларни қандай ифодалашини кузатишингиз мумкин. У ҳали сўзларни айтгани йўқ, лекин, унинг ўз ҳис-туйғулари бор! Уларнинг сўз бирикмасини тузишга ва нутқ малакаларини ўрганишга ёрдам беринг.

Каттароқ болалар ва мактабгача ёшдаги болалар учун бошқа одамлар билан биргаликдаги оддий тушлик – кашфиётларга, тўла қувончли воқеага айланиши мумкин. Дастурхонда ўтирган одамларнинг ҳар бири тушликдан олдин ўзлари билан содир бўлган энг ёқимли таассуротларини ўртоқлашсин ёки кун бошида кўрган қизиқ воқеаларни айтиб беришсин.

Ҳафтада бир марта саргузаштларни ахтаринг. Болалар билан ҳайвонот боғи ёки музейга боринг, табиат бағрига чиқинг. Дунёни ўрганинг! Оилавий саёҳат учун йирик шаҳарларга йўл кўрсатадиган йўл бошловчилар бор. Шаҳрингизга йўл кўрсатувчи қўлланма билан уй кутубхонангизни тўлдиринг. Оилавий кутубхонангизни йўлкўрсаткичлар билан тўлдиринг, уйингизга яқин кўплаб ажойиб жойларни кашф қилишингиз мумкин. Эҳтимол, уйингиз яқинида ферма жойлашгандир, сиз ўша ёққа нафақат боришингиз, балки ўзингиз сигир соғишингиз ҳам мумкин, балки кўнгилли болаларни мева ва сабзавотларни йиғиб олишга ёрдам бериш учун таклиф қилишадиган боғлар бордир. Балки сиз борлигини билмаган, болалар учун байрам уюштириш мумкин бўлган майдонча топиб оларсиз. Ўзингиз ҳам саргузаштга тайёр бўлинг, ана шунда болангиз дунёни тинимсиз кашф этгувчи бўлади.

Остин ва Фрейзер ҳар жума кунида тайёргарлик синфига кетишни бошлагунга қадар, биз бошқа энагалар ва уларнинг тарбияланувчилари билан учрашардик ҳамда барчамиз биргаликда вақтимизни ажойиб ўтказардик. Бу биз учун қизиқарли саргузаштлар куни эди. Ҳар сафар дам олишга борадиган жойни танлаб, стартга чиқардик, сафланардик, «энага» пойгасида иштирок этиш учун автомобиллар кортежи шай турарди. Сиз ҳам ҳар қандай гуруҳ билан бирлашиб, буни қилишингиз мумкин. Мисол учун, жума кунлари биз фермага, пляжга ёки Бостон паркига борардик, у ерда биз қушга ўхшаган қайиқларга минардик.

Бу сафарларнинг баъзилари биз учун анъанавий бўлиб қолган. Мисол учун, 2000 йилдан бошлаб, биз ҳар йили сентябр ойининг охирги ҳафтасида олма йиғишга борамиз. Ҳар йили июл ойида биз Массачусетс штатидаги Карвердаги бутун оила билан ҳақиқий буғ поездни миниб кўриш, эски арғимчоқларда айланиш, катамаранларда кўлда сузишга ва бошингиз айлангунга қадар оддий тепаликларда учиш мумкин бўлган ўйин боғига ташриф буюрардик.

Эгизаклар жуда ёшлигида, биз бошқа энагалар билан болалар учун кичик ва арзон саёҳатлар уюштирардик, бу болалар учун хақиқий саргузаштга айланарди. Бизлар электричкада бир–икки бекат ўтардик ва ундан чиқиб сайрга қилардик, сўнг шаҳарга қайтардик. Баъзан биз фақат савдо марказлари атрофида юрардик, одамлар бизга қарашарди ва таассуротларимиз билан ўртоқлашарди. Биз болаларга имкон қадар турли хил ва қизиқарли нарсаларни кўрсатишни хоҳлардик, негаки бу «саёҳатлар» пайтида улар ҳаётнинг қанчалик хилма–хиллигини ҳис қилишлари мумкин эди. Бутун оила билан вақт ўтказиш учун китоб сотиб олинг ва ҳаракатда бўлинг!

Шу ёшдаги фарзанди бор ота-оналар билан танишинг. Ақлдан озмаслик учун ҳафтада камида бир марта қарор қабул қилинг. Бир ҳафтада бир марта биргаликда дам олиш учун уйдан чиқинг. Бундан ташқари, ёрдамчи қўллар ҳеч қачон зарар қилмайди: сизнинг ҳамроҳингиз, агар ҳожатхонага бормоқчи бўлсангиз, болалар аравачасини ушлаб туради.

Болангиз билан биргаликда кундалик фаолият юритинг. Банкка, почтага, озиқ-овқат дўконига боринг – оддий турмуш тарзини давом эттиринг, фақат ҳамма нарсани бола билан биргаликда қилинг! Сиз учун одатий бўлиб қолган  нарсалар – бола учун қандайдир янгиликларни кашф қилишига имконият бериши мумкин. Сиз ўзингизни, тарбияланувчиларига экскурсия ўтказаётган ва кундалик турмушда аҳамият берилмайдиган ажойиб нарсаларга эътиборни қаратаётган тайёрлов синф ўқитувчиси сифатида тасаввур этинг.

ЯНГИ БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ ЭГАЛЛАШНИ ҲАЁТ ТАРЗИГА АЙЛАНТИРИНГ

Мана, атрофингиздаги дунёни ўрганиш жараёнини ҳамда янги билим ва кўникмаларни болангиз кундалик ҳаётининг бир қисмига айлантиришга ёрдам берадиган бир неча тавсиялар.

Бирор–бир тўгаракка ёзилинг. Беш ёшгача бўлган болалар учун кўпгина турли дастурлар бор. Ушбу дастурларнинг бир қисми сифатида сиз қўшиқ, рақс ва расм учун ёзилишингиз мумкин – бу рўйхат чексиздир. Бундай тўгаракларга қатнаш болангиз билан уйни тарк этишингиз ва фарзандингиз ўз қувватини сарфлаши мумкин бўлган жойларга сафар уюштиришингизга ёрдам беради. Бу эса совуқ мавсумда, айниқса, кўчада узоқ вақт юриш мумкин бўлмаган пайтда жуда муҳим.

Уйдан ташқарида зиёфат уюштиринг. Мен энага бўлиб ишлаган оилаларда буни ҳафтада камида бир марта қилиш одат тусига кирган. Бундай тадбирлар болаларни нотаниш теварак–атрофга тез кўникишга, стол атрофида тўғри муомала қилишга, сабр–тоқатли бўлишга ва ўзгалар манфаатини ҳисобга олишга ўргатган. Болангизни турли миллатларнинг миллий таомлари билан таништиришингиз мумкин, бундан ташқари, бундай кунда уйда овқат пиширишингиз шарт эмас.

Тушлик овқатга дўстларингизни таклиф этинг ва ўзингиз ҳам уларникига меҳмонга боринг. Дунё халқларининг турли таомлари билан танишиб чиқинг. Қайсидир ҳафтада мексикача таомни, кейинги ҳафтада эса хитойча таомни тановул қилишга уриниб кўринг. Меҳмонларни қабул қилиш учун навбат сизга етган бўлса, столни безашга болани жалб этиб, ундан менюни ёзишини, меҳмонлар тарқалганидан кейин эса уларга миннатдорчилик хатлари юборишини сўранг. Каттароқ ёшли бола эса столда ўтирган меҳмонларга хизмат қилишингизга ёрдам беради. Агар меҳмонга бориш имкониятига эга бўлмасангиз, икки оилада навбати билан тушлик тайёрлашни ташкил қилинг. Бу йўл билан баъзан ошхона юмушларидан дам олишнгиз мумкин, болангиз эса янги таомни еб кўргани учун хурсанд бўлади.

Маҳаллий жамоат ҳаётида иштирок этинг. Жамоатлар болалар ва ота-оналар учун кўпгина ажойиб ва турли тадбирлар ўтказишади. Масалан, мамлакатимиздаги жамоатлар “Мактабгача ёшдаги болаларнинг оналари” ташкилотига ҳомийлик қилишади ва бу ташкилот нафақат оналарни қўллаб–қувватлайди, балки ёш болалар учун дам олиш вақтларини ташкил этади.

УЙИНГИЗНИ ИЖОДИЙ ЛАБОРАТОРИЯГА АЙЛАНТИРИНГ

Уйингиз Саргузаштлар оролига айлансин! Бола ижод қилиши учун  ранг-баранг материалларни ғамлаб олинг. Ҳар қандай ёшдаги болалар бармоқлари билан бўёқ ўрнига, масалан, йогурт (агар бола ўн ойлик бўлса), пудинг (агар у бир ёки икки ёшда бўлса), соч креми ёки таркибида заҳарли моддалар бўлмаган бўёқлар (агар бола икки ёшдан ошган бўлса) ёрдамида чизишлари мумкин. Ижод учун керакли ҳамма нарсани махсус қутига солинг. Турли мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган севимли нарсалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ҳар қандай рангли ва ўлчамдаги мум бўрлари;
  • турли тузилишдаги рангли қоғозлар;
  • салфеткалар;
  • елимли қаламчалар;
  • бўёқлар;
  • қоғоз тарелкалар;
  • пахтали тўпчалар;   
  • қаҳва учун фильтрлар ;      
  • кийим қисқичлари (прищепки);
  • пенопластдан қирқиб қўйилган ҳарфлар, рақамлар ва шакллар;
  • маркер ва ювиладиган сиёҳлар;
  • болалар қайчиси.

КИЧКИНА ТАДҚИҚОТЧИНГИЗГА ЁРДАМ БЕРИНГ

Болангизни пенопластдан ўзи кесиб тайёрлаган ҳарфлар, рақамлар ва шаклчаларга ўзи масъул эканлигига ўргатинг; унинг саволларига жавоб қайтаришда, ёш тадқиқотчингизнинг маркер ва ювиладиган сиёҳдан иборат лабораториясида бош лаборант бўлинг.

– Она, бу нима? – дейди у болалар қайчиси устидан юриб кетаётган қўнғизга ишора қилиб.

– Кел, бир кўриб чиқайлик, – дейсиз қўнғизга диққат билан қараб, сўнг тадқиқотингизни бошлайсиз – Қандай қизиқ! Унинг нечта оёғи бор? Мўйловининг қаердалигини кўрсата оласанми? Бу қандай ранг? Кел, бу ҳақда китоб ёки интернетдан маълумот топишга ҳаракат қилайлик.

Болангиз қанча эртароқ ўз саволларига қандай ва қаердан жавоб топишни ўрганса, шунча яхши. Кутубхоналар бу мақсад учун тўла мос келади. (Компьютерингиздаги ахборот автомагистрали ҳақида гапирмасак ҳам бўлади.) Болангизни ёшлигидан ўрганиш жараёнидан баҳраманд бўлишга ўргатинг.

Кутубхонадан оддий тажрибаларни қандай ўтказиш кераклиги ҳақидаги бир неча китобларни олинг ва бошловчи олимингиз топиб олган нарсаларини синчиклаб кўриши учун сумкангизга ёки автомобилнинг “бардачок” бўлмасига заррабин (лупа)ни солинг. Уни қоғоз қўйиб, юзасини мум бўр билан енгил бўяш орқали, дарахт баргидан босма олишга ўргатинг.

Мана, сизга бола билан бирга ўтказиш мумкин бўлган тажрибалардан бири. Бир стакан спрайтга узум ёки ёнғоқ қўйинг ва уларнинг ҳар бирига нима бўлишини кўринг. Бир мунча вақт ўтгач, узум пуфакчалар билан қопланади, очилади ва пуфакчалар ёрилиб, у яна пастга чўкади, шундан кейин ҳамма нарса яна такрорланади. Одатда, бола бу ҳодисани томоша қилишни яхши кўради, бу қизиқарли илмий тажриба ошхона столида ўтказилаётганлиги янада қизиқарлидир. (Турли хил оддий тажрибаларни қандай бажариш кераклигини айтадиган кўплаб китоблар мавжуд. Ушбу тадбирлар сизга ва кичкинтойингизга жуда қизиқарли бўлади.) Болангизнинг кузатаётган маълумотларини «илмий журнал»га ёзиб боришингиз, шунингдек, табиат қўйнида сайр қилган вақтида топиб олган хазиналарини солиб қўйиши учун «олимлар қутиси»ни юритишингиз мумкин.

Болангизга тупроқ билан тўлдирилган қоғоз идишга дон экишни таклиф қилинг. Дадил тажриба қилувчилар учун деярли ҳар бир боғдорчилик дўконларида болалар учун қизиқарли ва экишга хавфсиз бўлган, уруғлар билан олдиндан тўлдирилган «боғбоннинг тўпламлари» сотилади. Сиз ҳақиқий кунгабоқар, ловия, сабзи ва бошқа сабзавотларни етиштиришингиз мумкин.

Ҳовлингиз ишончли девор билан ўралган бўлса, кўпроқ вақтни имкон қадар кўчада ўтказинг. Профессионал ёрдамида, баланд бўлмаган турникни ўрнатинг. (Бу спорт ускуналари ишончли эканлигига ишонч ҳосил қилинг ва унинг остига тавсия қалинликдаги махсус кўрпани солиб қўйинг.) Агар янги турникни ўрнатиш учун маблағингиз етмаса, газетадан эълон орқали ёки арзон дўконлардан ишлатилган турникни топиб, сотиб олинг. Кутилмаган “меҳмонлар” ўз «совғалар»ини ташлаб кетмаслиги учун, тўр қопламали қумдон ясанг ва кўчада ўйнаш учун мўлжалланган кўпгина ўйинчоқларни қўйинг. Фарзандларингиз ҳар қандай об–ҳаво шароитида – ёмғирда, намгарчиликда, қорда – шу қумдонда ўйнашсин! Улар бир неча дақиқа давомида у ерда бўлишса ҳам, бу уларга ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик ва об-ҳавонинг ўсимликларга таъсири ҳақида кўпроқ ўрганиш имконини беради. Кичкина қизил фургоннинг ҳам аҳамиятини пасайтирманг. Болалар томонидан севиб ўйналадиган бу ўйинчоқ, уларнинг қизиқарли ўйинларда турлича фойдаланилади.

ДУНЁНИ БИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКСИЗ

Бу ерда болангизни ривожлантириш ва унинг қизиқувчанлигини рағбатлантиришга ёрдам бериш учун баъзи амалий маслаҳатлар келтирилган.

Маҳаллий нашрларга ёки ота-оналар учун газеталарга обуна бўлинг. Кўплаб китоб ва озиқ–овқат дўконларининг кириш ва чиқишида бепул оилавий нашрлар ва журналлар тарқатилади. Бундан ташқари, ота-оналар, болалар ёки барча оила аъзолари учун шаҳрингизда бўлиб ўтган воқеаларни интернетдан топишингиз мумкин. Кўпгина веб–сайтлар болалар учун махсус тадбирлар рўйхатини тақдим этади, ҳатто марказий газеталар ҳар ойда тақвим чоп этади, уларнинг махсус қисми оилавий байрамларга бағишланган.

Сиз яшаётган ҳудудда қандай тадбирлар ўтказилаётганини билиб олинг. Аксарият шаҳарларда ота-оналар учун дарслар ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Айрим шаҳарларда барча оила аъзолари иштирок этиши мумкин бўлган махсус тадбирлар ўтказилади. Уларга у ёки бу кварталларда яшовчи аҳоли учун турли партиялар, шаҳар ярмаркалари, арча чироқларини ёритиш ва қўғирчоқ театри томошаси каби махсус томошалар киради. Мен ишлаётган шаҳарда «Истироҳат боғида санъат» номли дастур бўлиб, унда ҳар ҳафта ёз давомида иккита бепул тадбир ўтказилади. Ўғил болалар ва мен жонглёрлар, масхарабозлар, қўғирчоқлар ҳамда мусиқачиларни кўрдик – барчаси бепул! Бу тадбирларда, агар сизнинг болангиз билан бир хил ёшдаги қўшнилар бўлса, улар билан танишиб олишингиз мумкин. Болалар улғайгач, бирга мактабга борадилар.

Ота-оналар журналига обуна бўлинг. Албатта “Эгизаклар” (агар сизда ўсаётган эгизаклар бўлса), «Бахтли ота-оналар», «Бизнинг чақалоқ» ёки ҳар қандай ёшда боланинг ижодий қобилиятини ривожлантириш учун кўплаб маслаҳатларни ўз ичига олган ҳар қандай бошқа журналларга обуна бўлинг. Агар дам олиш учун совға сифатида нима олиш кераклигини сўрашганида, журналга обунани танласангиз тўғри иш қиласиз! Уни расмийлаштириш нисбатан осон, унча қиммат эмас, лекин ота-оналар учун энг яхши совғалардан биридир.

Болалар гуруҳига қўшилинг. Бундай гуруҳлардаги машғулотлар болаларни ижтимоийлаштириш учун жуда фойдали, лекин улар ота-оналарга ҳам фойда келтириши мумкин! Бошқа катталар билан суҳбатлашиш бутун кун давомида сизга куч бағишлаши мумкин. Болалар гуруҳида фарзандингиз билан бир хил ёшда бола кўрган ота-оналарни ҳам учратиш мумкин. Фарзандларингизни қаерга олиб бориш, кийим алмаштириш, ота-она сирларини очиб бериш ҳақида улар билан фикр алмашиб, бола тарбияси билан боғлиқ кундалик қувонч ва қайғуларингизда ёлғиз эмаслигингиздан хурсанд бўласиз. Шунга ўхшаш кўплаб гуруҳлар ҳозир онлайн орқали ташкил этилмоқда. Сизга яқин яшаётган оналар ва оталарга мурожаат қилиш истагингиз ҳақида сайтда сўров қолдиринг.

Маҳаллий қаҳвахоналарга ташриф буюринг. Баъзи қаҳва дўконлари, ширинлик дўконлари ва болалар ресторанларида ҳар ҳафта куйлаш ва овоз чиқариб ўқиш бўйича бепул тадбирлар ўтказилади. Болангизни бундай тадбирларга қизиқишини кўриш учун шундай ажойиб жойлардан бирига олиб боришингиз мумкин.

Бошқа оналар ва оталар билан электрон почта орқали мулоқот қилинг. Ташриф қоғозларини чоп эттириб, унинг ичига исмингизни, боланинг ёшини ва бошқа ота-оналар билан ёзишиш учун электрон манзилингизни кўрсатинг. Турли тадбирларда иштирок этганингизда бу карталарни тарқатинг.

Рекламаларни ўқинг. Мен кутубхоналар, қаҳвахоналар ва озиқ–овқат дўконларидаги эълон тахтаси олдида тўхтаб, қанчадан қанча янги жойлар, янги болалар гуруҳларини билиб олганман. Уларга албатта эътибор бериш керак! Болангиз янги болалар гуруҳи ёки спорт бўлимига қатнай бошлашини истасангиз, ташаббусни қабул қилишингиз ва ўз эълонларингизни жойлаштиришингиз мумкин.

Бу амалий маслаҳатларга амал қилган ҳолда, кундалик ҳаётингизга ранг–баранглик киритинг ва шуни ёдда тутинг, сиз фарзандингиз учун – уни ўраб турган оламида – экскурсовод сифатида ҳаракат қиласиз! Дунёнинг хилма–хиллигини унга кўрсатинг ва билимининг барча имкониятларидан фойдаланишга ўргатинг. Сизга таниш бўлган нарса болангиз учун янги саргузашт бўлиши мумкин. Агар сиз болани ёшлигидан янги билим олиш ва унинг атрофидаги дунёни ўрганиш истагида қўллаб–қувватласангиз, унинг қизиқиши умрининг охиригача давом этадиган билимга меҳр беради. Бу болангизга беришингиз мумкин бўлган энг қимматли совғалардан биридир.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак