Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 2 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (2–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


2 БОБ. БОЛА ТАРБИЯЛАШНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЕШ ТАМОЙИЛИ

Сиз никоҳда бўла туриб ҳам, болаларни тарбиялаш масалаларига келганда, ёлғизлик ҳиссини туйганмисиз? Мен кўп марта оналарнинг: «Ҳа, мен турмушга чиққанман, лекин мен ўзимни ёлғиз она каби ҳис қиламан», деб шикоят қилганларини эшитганман (мен баъзи оталар ҳам бу фикрни қўллашларига аминман).

Агар бундай шикоятлар билан таниш бўлсангиз, қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг. Оилавий ҳаётнинг қандай қоидаларига амал қиласиз? Ҳаётингизнинг мақсади нима? Сизнинг устуворлигингиз нимада? Улар сизнинг турмуш ўртоғингизнинг устуворлигига мос келадими? Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Кимдир сизни ҳақиқий эътибор билан тинглаганида, бу, қўлларингизда тутган нозик чинни идишни муздек булоқ суви билан тўлдиришингизни кузатиб туришларига ўхшайди. Сув идишга тўлганида, демак, сени тушундилар, тошганда эса, сени севишларини англатади.

Джон Фокс

МУЛОҚОТ

Сиз бир пайтлар никоҳингиз ва оилавий ҳаётингизнинг маънавий асосларини яратгансиз. Лекин қандай қилиб оила қуришни давом эттириш мумкин? Қандай қилиб биз бундай севги билан қурилган гўзалликни биргаликда сақлаб қолишимиз мумкин? Фақат мулоқот орқали. Мулоқот – ҳар қандай муносабатлар учун муваффақият калити ҳисобланади. Агарда, сизда, турмуш ўртоғингизда ва фарзандларингизда фикрларни ўқий олиш хусусияти бўлмаса, унда сизларга бахтли ва мустаҳкам оила бўлиш учун ўзаро мулоқот қилишни ўрганишингизга тўғри келади.

Айтиб ўтилганидек, сиз билан менга гапиргандан кўра икки марта кўпроқ қулоқ солиш учун икки қулоқ ва бир оғиз берилгани бежиз эмас. Мен саккизинчи синфда ўқиганимда, духовой оркестрда ўйнар эдим. Ўша ерда мен жуда муҳим ҳаёт дарсини ўргандим. Биз ижро этишни бошлаш учун асбобларни олганимиздан сўнг, гуруҳ раҳбари бизга «кўзингиз билан тингланг», деб айтарди ва кейин бизга қўшимча кўрсатмалар берарди. У биз билан кўз орқали алоқа қилишига ишонч ҳосил қилишини хоҳлар эди.

Шу кунга қадар ўша ҳикматли сўзлар ҳамон ёдимда. Диққат билан тинглаш учун интилиш керак. Сиз бошқа одамнинг сўзларига диққат билан қарашингиз, у томонидан айтилганларни англашингиз ва ҳақиқатан ҳам уни эшитганингизни тушуниши учун унга муносабат билдиришингиз керак. Тинглаш – бу бир масала, лекин инсон айтмоқчи бўлган гапни эшитиш, унинг овозидаги оҳанг, ифода, сўзлар, имо–ишоралар нимани англатишини тушуниш бошқа масала.

Ким менинг гапимни охиригача тингламай, сўзимни бўлса ёки мени тингламаса, дилим оғрийди. Баъзан дугонамнинг мен билан жуда гаплашгиси келади, бироқ у менинг сўзларимга диққат қилмайди. Сиз нима демоқчи эканимни тушунаяпсизми? Бундай муносабатлар, жилла қурса, асабингизга тегади.

Болани диққат билан тингласангиз, унга мулоқот қоидаларини ўргатасиз. Болангизни яхши тингловчи бўлишга ўз мисолингизда ўргатиш бўйича бешта маслаҳат.

  1. Болангизга муҳим эътибор беринг. Агар ҳозир унинг гапларига эътиборингизни жамлай олмасангиз, шундай деб айтинг: «Қуёшим, ишимни битириб олай, кейин диққат билан қулоқ соламан». Шундан сўнг, ўз ваъдангизни бажаринг! Барча ишларингизни қолдиринг ва болага диққатингизни жамланг.
  2. Боланинг кўзига қаранг. У гапирганда, телевизор экранига ёки компьютер мониторига эмас, тўғридан–тўғри унинг кўзига қаранг.
  3. Болани ҳақиқатдан ҳам тинглаётганингизни юз ифодалари билан кўрсатинг. Унга кулиб қаранг ва ҳамдардлик билан бош силкитинг, токи бола сиз фақат тинглаётганингизни, балки у билан ҳамдард эканлигингизни билсин.
  4. Болага жавоб беришдан олдин, унинг гапни тугатишини кутинг. Унинг саволларига жавоб беришдан олдин ёки фикр билдиришдан олдин ундан яна бирор нарсани қўшимча қилиши мумкинлигини айтинг.
  5. Ўз фикрингизни билдириш учун рухсат сўранг. Мисол учун, сиз унга айтишингиз мумкин, «Мен сени билдираман. Хафа бўлиш туйғуларидан тезда қутулиш учун сенга бир неча маслаҳатлар беришимни хоҳлайсанми?»

Болангизни эътиборли тингловчи бўлишга ўргатинг

Болани ҳар қандай ишда ёки суҳбатда ўз навбатини кутишга ўргатинг. Бу қимматли сифатни тарбиялаш учун суҳбатнинг боришини кўрсатувчи қўлбола материаллар ёрдамида, масалан, ҳожатхона қоғозининг ўрами ёрдамида намойиш қилишингиз мумкин. (Бу фойдали ва катталар учун машқларда кўпинча бизнес–тренингларда ишлатилади.) Ҳар бир бола бир муддат ўрамни олиб, қўлида ушлаганича гапиради. Бошқа болалар олдида ҳам жуда муҳим вазифа туради – бу сўзловчини диққат билан тинглашдир.

Болани суҳбатга киришмасдан олдин мулойимлик билан узр сўрашни ўргатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу унга бўлажак оғзаки курашларда кераксиз кескинликни олиб ташлаш имконини беради. Бироқ, бу дарсдан сўнг бошқаси, ундан кам аҳамитга эга бўлмаган дарс ҳам давом этиши керак, муҳими: «кечирасиз» сўзи ҳали дарҳол гапира бошлаш ҳуқуқини бермайди. Бола сиз унга қарашингизни ва ундан: «Ҳа, азизим, нима демоқчи бўлдинг?» деб сўрашингизни кутиши керак. (Истисно сифатида катталар дарҳол аралашиши керак бўлган ҳолатлар бўлади. Ушбу вазиятларни номланг.)

Болани хушмуомалалик билан суҳбатга кириш учун ўз навбатини кутишга ўргатиб, унга бир йўла бир неча муҳим сабоқларни ўргатасиз: у сабр–тоқат билан кутишни, ҳурмат билан гапиришни ва ўз истакларини дарҳол қондиришдан ўзини тийишни. Оҳ! Мен буни “кўп тармоқли” ўқитиш деб атайман ва қўл остимдаги болалар билан суҳбатлашганимда, улар бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳақиқатни ўзлаштириб олган муҳим лаҳзаларини жуда яхши кўраман.

Нафақат сўзларга, балки юз ифодалари ва имо–ишораларга ҳам эътибор беринг

Биз ҳаммамиз бир тарзда ёки бошқа тарзда бизнинг фикр ва ҳис-туйғуларимизни баҳам кўрамиз, лекин биз ҳар доим ҳам бир-биримизни тушунмаймиз. Мулоқотнинг икки тури мавжуд: оғзаки ва нооғзаки. Бизнинг сўзларимиз ва ҳаракатларимиз (интонация, имо–ишоралар) бир-бирига зид бўлса, унда чалкашлик ва тушунмовчилик юзага келади.

Масалан, болангиздан, «Кунинг қандай ўтди?» деб сўрайсиз. У табассум ва бир оз ҳаяжон билан: «Аъло!» деб эжавоб беради. Ҳамма нарса аниқ ва жуда равшан. Энди тасаввур қилинг, болангиз саволингизга худди шундай: «Аъло!», деб жавоб беради, лекин айни пайтда оёқлари остига қарайди, лабларини буради ва юзини ўгиришга ҳаракат қилади. Барча бу нооғзаки сигналлар, унинг куни унча яхши ўтмаганлигидан далолат беради. Боланинг имо–ишоралари ва юз ифодалари сиздан ниманидир яшираётганини билдиради.

Болани чиндан ҳам тушуниш учун, унинг оғзаки ва нооғзаки сигналларига ҳам эътибор бериш керак. Бу, албатта, зўриқишни талаб қилади – менга ишонинг, мен буни аниқ биламан! Агар чарчаган ёки бир вақтнинг ўзида бир неча кичкинтойларга ғамхўрлик қилишга тўғри келса бу, айниқса, қийин.

Энди вазиятни айланиб ўтайлик. Болангизнинг интонацияси ва имо–ишоралари уни яхшироқ тушунишга имкон берса, сизнинг оғзаки ва оғзаки бўлмаган хабарларингиз бир-бирига мос тушса, демак у ҳам сизни тушунади. Мисол учун, сиз мактабгача ёшдаги бола билан гаплашасиз ва уни диққат билан тинглашини хоҳлайсиз. Сизнинг тилингиз танангизда қандай бўлиши керак? Боланинг бўйига қадар энгашинг, балки ҳаттоки тиз чўкиб, унинг кўзларига қаранг. Баъзан, бир нарса дейишдан олдин, сиз мулойимлик билан унинг қўлларини олиб ёки унинг елкасига қўлингизни қўйишингиз мумкин.

Агар болага таъна қилсангиз, норозилигингизни яширманг ва у билан жиддий гаплашинг; агар мақтамоқчи бўлсангиз, фахр билан гапиринг ва сўзларингиз билан қувватлаб, унинг елкасини силаб қўйинг. Имо–ишораларингиз сўзларингизга мос бўлса, кичкинтой уларнинг ҳақиқий маъносини осонгина англаб олади.

Мактабдан уйга қайтаётган қизалоқ онасига мактаб спектаклида ўйнаш учун унга ажойиб рол беришганини айтди: «Менга қўлларимни чапак чалиб, ҳамма учун қувонишимни тайинлашди!». Бу гапни тингловчилар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Баъзан саҳнада асосий ролларни қойилмақом даражада ўйнаймиз; баъзан эса бизнинг вазифамиз – «қойилмақом даражада» тинглаш, яъни қалбан олқишлаш ва бошқаларнинг муваффақиятидан қувонишдир!

АНИҚЛИК

Бола сиз белгиланган қоидаларга амал қилиб, уларнинг нима эканлигини тушунмаса ҳам, талабларингизни бажара оладими? Сиз унга қайси хулқ мақбул ва қайсиниси номақбул эканлигини, оила «қонунлар»и ва талабларини боланинг ёшига мос тил билан яхшилаб аниқ тушунтиришингиз керак.

Мисол учун, агар гапира олмаётган кичкинтой электр улагични розеткадан тортиб олишга ҳаракат қила    ётган бўлса, унинг олдида бўйи баравар ўтирганча кўзларига тик қараб (энага тилида, бу кўриниш «ҳазил» деб аталади): «Йўқ! Электр улагични розеткадан чиқариш мумкин эмас!» деб қатъий айтинг. Бола сўзларингизнинг маъносини тушунмаса ҳам имо–ишорангиз ва товушингиз, унинг ҳатти–ҳаракатлари сизни қониқтирмаётганлигини ва шубҳага ўрин қолмаганини тушунади: «Онам норози бўлди. Менга шундай жаҳл билан қарашини истамайман, шунинг учун электр улагични розеткадан бошқа тортиб чиқармайман».

Оилавий «қонунлар тўплами»ни тузинг

Мустаҳкам спорт жамоаси сифатида, яхши оилада ҳавас қиладиган даражадаги доимийликда сиз талаб қилинадиган қоидалар бўлиши керак.

Оилавий «қонунлар тўплами»га қайси қоидаларни киритиш кераклиги қандай аниқланади? Аввало, вақт ажратинг ва турмуш ўртоғингиз билан бирга учта қоида рўйхатини тузинг: биринчи, «мажбурий», кейин эса «амал қилиш мақсадга мувофиқ» ва ниҳоят, «катта аҳамиятга эга бўлмаган». Мажбурий орасида бошқалар учун ҳаёт ва ҳурмат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча қоидалар ўз ичига олади. Ушбу қоидалар муҳокама қилинмайди – қўл кўтариш мумкин эмас, тишлаш мумкин эмас, мебель устида сакраш мумкин эмас, гап қайтариш мумкин эмас, ёмон сўзларни айтиш мумкин эмас, баланд овоз билан бақириш мумкин эмас. Мажбурий қоидаларнинг хомаки вариантини тузинг ва энг муҳими, доимо уларни бажарилишини таъминланг ва оилангизда ҳар доим тартиб соҳасида соғлом муҳит бўлишига диққат қилинг.

Ҳар бир оилада амал қилиш мақсадга мувофиқ бўлган қоидалар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради ва муҳокамага тортилади, масалан: ўйинчоқлар болалар хонасида қолиши керак, ошхонадан ташқарида овқатланиш мумкин эмас, уй бўйлаб кўча пойафзалида юриш мумкин эмас. Бу ҳаёт ва ўлим билан боғлиқ қоидаларни, шунингдек, ҳаёт тарзини белгилайдиган муайян имтиёзларни ўз ичига олмайди. Ушбу қоидаларнинг бирортасига риоя қилмаслик оила тартибини бузмайди, лекин уларга риоя қилиш ҳаёт тарзини тартибга солади.

Катта аҳамиятга эга бўлмаган қоидалар бошқа барча қоидаларни ўз ичига олади, уларни бажаришлик ёмон эмас, аммо сиз доимо буни талаб қилмаслигингиз керак (бошқача қилиб айтганда, ушбу қоидаларга риоя қилиш ёки риоя қилмаслик ҳаётингизни қанчалик муваффақиятли ташкил қилишингизга боғлиқ эмас). Болалар ўзларнинг пайпоқларини ёки ҳожатхона қоғози ўрамини оналари истаган шаклда тахлай олмасалар, бу қоидаларнинг бузилиши ҳисобланмайди, бу фақат бир кичик нохушлик, холос. Бунинг учун жаҳлга берилиш керак эмас.

Сиз турмуш ўртоғингиз билан рўйхатларини тузганингиздан сўнг, уларни солиштиринг. Нима учун? Чунки, ота-онанинг (агар уйда бошқа катталар бўлса) ижросини талаб қилмайдиган қоидани жорий қилиш мантиққа тўғри келмайди. Сиз мажбурий қоидалар рўйхатини солиштираётганингизда, улар кўпроқ ёки камроқ тарзда бир–бирларига мос келишига истайман. Бир-бирига мос келган бандларни сиз оилангизнинг «қонунлар тўплами»га киритишингиз мумкин. Ҳар бирингиз «амал қилиш мақсадга мувофиқ» бўлган қоидаларнинг иккинчи рўйхатидан иккита энг муҳим қоидани танлаб олинг. Шундан сўнг, ҳаётни мураккаблаштирмаслик учун, сиз муҳим бўлмаган учта қоидани рўйхатдан чиқариб ташланг. (Мен мавжуд бўлмаган тушунча нисбий эканлигини тушунаман. Бир киши учун аҳамиятсиз нарса, бошқаси учун жуда муҳим бўлиши мумкин. Агар баъзи сабабларга кўра турмуш ўртоғингизга сиз учун қийматли бўлмаган қоидалардан бирини бажариш жуда муҳим кўринадиган бўлса, муросага ечим топинг.) Оилангизнинг «қонунлар тўплами» якуний таҳрирда ўндан ортиқ қоидаларни ўз ичига олмаслиги керак. Қанча оз бўлса шунча яхши.

Агар ўнта энг муҳим оилавий «қонунлар» рўйхати бўлса, уларни қисқача, тўғри ва жуда аниқ шакллантиринг. Мана, мен томонимдан ўнта қоида, мен тарбияланувчиларимдан уларнинг бажарилишини талаб қиламан.

  1. Қўлга эрк берма.
  2. Атрофингдагиларга ҳурмат билан боқ.
  3. Овозингни кўтарма.
  4. Мебелда сакрама.
  5. Фақат катталарга музлатгич ва ошхонадаги мебел эшикларини очиш учун рухсат берилади.
  6. Ҳожатхонадан фойдалангандан кейин ва овқатланишдан олдин қўлингни юв.
  7. Дастурхон атрофида жим ўтир.
  8. Уйда тўп ўйнама.
  9. Ўйинчоқлар билан урма.
  10. Фақат болалар ўйинларини ўйна ва болалар учун дастурларни томоша қил.

Бу ўнта қоиданинг ҳеч бири болалар билан муҳокама қилинмайди ва уларнинг бирортасини бузганларида жазоланишни биладилар.

 Оила “аҳднома”сини тузинг

Оилавий «қонунлар тўплами»нинг мазмунини аниқлаб бўлгач, шунингдек, ҳар бир қоидани аниқ ва қисқа шакллантирганингиздан сўнг, уларни бирма–бир муҳокама қилишингиз керак. Бунинг учун оилангизнинг барча аъзоларини ўз атрофингизга йиғинг ва «қонунлар тўплами»ни махсус тахтага ёзиб, ҳар бир қоидани тушунтиринг ва ҳар бирига уларнинг маъносини тушунганликларига ишонч ҳосил қилиш учун барча саволларга жавоб беринг. Тушунтиришдан сўнг, бир оила шартномасини киритинг – худди аҳд тузилгани каби. Ушбу ўзгартирилмас келишув бўйича сиз қуйидагиларни тасдиқлайсиз: «Биз ўз уйимизда ўрнатилган қоидаларга риоя қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз». Сўнгра кўринарли жойда «қонунлар тўплами»ни илиб, унинг ижросини талаб қилишга тайёрланинг. Сизнинг бу борадаги барқарорлигингиз синовдан ўтказилади!

Агар қоида бузилса нима қилишим керак? Болалар қоидаларга риоя қилмаслик оқибатларини аниқ билишлари учун бу ҳолатни оила кенгашида олдиндан муҳокама қилиш яхшидир. Интизом ва жазо ҳақида 4–бобда батафсилроқ муҳокама қиламиз.

КЕТМА–КЕТЛИК

Оилада тинч муҳит яратишда изчиллик ва собитқадамлик катта роль ўйнайди. Ота-оналарнинг болалардаги номақбул хатти-ҳаракатларга олдиндан ва ўзгармас муносабати аста-секин уни бартараф этишга олиб келади. Изчил бўлиш учун, ота-оналар доимо боладан белгиланган қоидаларга риоя қилишини талаб этиши керак ва тегишли таъсир чораларини қўллашлари лозим. Ҳар қандай қоидага риоя қилишдан бош тортиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш, агар бундай ҳолат ҳеч бўлмаганда бир марта – сабабсиз ва аниқ асосланишсиз юзага келганда, янги жанг билан ниҳоясига етади. Бола тахминан шундай деб ўйлайди: «Охирги марта беш дақиқа йиғладим ва отам менга ён берди. Мен бу сафар бир оз баландроқ ва кўпроқ йиғласам, улар албатта, яна менга ён берадилар».

Агар сиз ақлдан озишни истамасангиз, фарзандларингиздан камида бир қадам олдинга юринг ҳамда аниқлик ва мустаҳкамлик тамойиллари зид бўлмаган ишларни қилинг.

АМАЛЛАР ИЗЧИЛЛИГИ

Энди сиз оилавий «қонунлар тўплами»ни яратдингиз ва болага ҳар бир қоидани тушунтирдингиз, уларнинг муваффақиятли ва изчил амалга оширилишининг калити сизнинг ҳаракатларингизнинг изчиллигига боғлиқ бўлади.

Турмуш ўртоғингизни ўзингизнинг ҳаракатларингиз билан мувофиқлаштиришга ундашнинг бир йўли ушбу бағоят доно маслаҳатга амал қилишдир: «Омма олдида мақтанг, яккама–якка бўлганда танқид қилинг». Ҳаракатларингиз мувофиқлигини таъминлаш учун битта фронт бўлиб ҳаракат қилинг. Ҳеч бўлмаганда, бола суҳбатларингизни тинглаганда, унга шундай туюлиши керак. Сиз томонингиздан белгиланган қоидалар таҳририга рози бўлсангиз, якдилликни ва боладан уларни бажаришни талаб қилишга қатъийлик бўлиш керак. Сиз боланинг олдида унга нима яхши эканлиги ҳақида баҳслашишингиз керак эмас. Сизнинг суҳбатингиз шундай бўлиши мумкин:

– Онажон, мен телевизор кўрмоқчиман.

– Менинг асалим, сен дастурхон атрофида телевизор кўрмаслик ҳақидаги қоидамизни биласан–ку.

– Дада, мен кўришни истайман.

–Асалим, онангнинг гапларини эшитдингми? Тушлик қилаётганимизда телевизор томоша қилмаймиз. Бу оиламизнинг қоидаларидан биридир.

Демак, қоида аниқ шакллантирилган. Биз овқатланаётганда телевизор кўрмаймиз. У етарли тарзда бола онгига етказилган. Биз овқатланаётганда телевизор кўриш мумкин эмас. Бу қоидага изчил амал қилинади. Оиламизда биз ҳеч қачон дастурхон атрофида телевизор кўрмаймиз. Бу қоидага уйда ҳамма риоя қилади. Онам ҳам, отам ҳам, кечки овқат чоғида телевизор томоша қилиш мумкин эмас, деб ҳисоблашади. Бунда қандай саволлар бўлиши мумкин?

Бошқа вариантни кўриб чиқайлик. Айтайлик, вақти–вақти билан тушлик чоғи телевизор томоша қилишни истайсиз. Сизга аллақачон маълумки, бола ҳузурида бундай масалаларни муҳокама қилиш мумкин эмас. Бу ҳолда, тўғри вақт ва жой танлаш муҳим аҳамиятга эга. Бутун оила телевизор томоша қилаётганида бу янги ажойиб фикрингизни муҳокама қилиш – энг яхши вариант эмас. Оила қоидалари ҳақида фикрингизни баҳам кўринг ва кейинчалик уларни қайта баҳолашга киришинг, турмуш ўртоғингиз билан ёлғиз қолганингизда бу ҳақда фикрлашинг. Агар сиз бирор бир қоидани ўзгартириш учун қарор қилган бўлсангиз, бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойилига таяниб, ишга киришинг.

Мисол учун, дадангиз шуни эълон қилади:

– Болалар, онангиз ва мен сизларга ёқиши мумкин бўлган хабарни айтмоқчимиз. Биз ҳар гал дастурхон атрофида ўзингизни яхши тутганингизда, яъни овқатни тўкмасдан, ибодат чоғида гаплашмасдан ва жойингиздан сакрамаганингизда, тушлик вақтида телевизор томоша қилиш қарорини қабул қилиш фойдасига бир баллдан қўшиб борамиз! Сиз беш балл тўплаганингиз заҳоти дастурхон атрофида телевизор кўришга рухсат берилади. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

– Ажойиб! Зўр!

Асл қарорингизни ўзгартиришда сиз якдил эдингиз ва болалар назарида ўз мавқеингизни йўқотмадингиз. Улар сиз билан ўйнашмадилар ва ҳар бир киши ўз жойида қолди. Сизнинг оилангиз учун янги натижалар ва мақсадлар аниқ белгиланган, болаларга аниқ тушунтирилган, уларда ҳам ота-она бир бутун эканлиги ҳақида аниқ фикр ҳосил қилиган.

ЭНГ АВВАЛО ХУДОГА ИЙМОН

Бир куни мен кўп йиллар давомида бахтли никоҳда яшаган барча дўстларим, эр–хотиннинг бири эмас, балки иккаласи ҳам чуқур имонли инсонлар эканлигини тушуниб етдим. Улар нафақат тақводор ва баъзи расмиятчиликларга риоя қилувчилардир, балки ибодатларини эшитадиган, ёрдам ва тасалли берадиган Худога чин дилдан ишонадилар. Улар ҳатто Худога бўлган имонлари турли йўллар билан ифодаланган бўлса ҳам, Унга биргаликда ёрдам учун мурожаат қилишлари мумкин. Мен кўрган энг бахтли никоҳлардан Пэт хола ва Ральф амаки, Aнжела хола ва Франк амаки, Джиндер ва Том, Алисия ва Пол, Коллин ва Скотларнинг никоҳлари бўлиб, улар доимо жамоатга бирга бориб, бирга ибодат қиладилар.

Болалигимда Анжела хола ва Френк амаки онамнинг энг яқин дўстлари эди. Уларнинг қизи – юқорида кўрсатилган Алиса – менинг энг яхши дугонам бўлди. Ота-оналаримиз ҳатто Алисия ва менинг бир вақтнинг ўзида туғилишимни истаганлар! Алисанинг сўзларига кўра, бу унинг ота-онаси ўртасидаги энг жиддий жанжал бўлган. (Ахир болалардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди–ку!)

Ва кейин нима бўлганини биласизми? Ўн беш йил давомида Анжела хола ва Фрэнк амаки турли жамоатларга боришни давом этдирсаларда, лекин уларнинг никоҳи мен кўрган никоҳлар ичида энг давомлиси бўлган.

Ва яна муҳим бир гап: уларнинг қизи ҳам бахтли никоҳда яшайди.

Мен бу кузатишларимдан қандай муҳим хулоса чиқарганимни биласизми? Аввало, менимча, оилавий бахт сиз қайси жамоатга боришингизга боғлиқ эмас. Энг асосийси, сизлар иккалангиз ҳам Худонинг севгисига тўласиз ва уни бир-бирингиз билан баҳам кўрасиз. Бундан ташқари, ота-оналарнинг ўзаро севгиси ва Худога бўлган имонлари болаларга ўтади ва улар келажакда бахтли оилавий ҳаёт учун имкониятга эга бўладилар.

Кўпгина эр–хотинлар билишадики, Муқаддас Китобда никоҳ ва оила – Худонинг режаси эканлиги ҳақида айтилади. Унинг саҳифаларида мавжуд бўлган оилалар ҳаёти ҳақида (шу жумладан кўп муваффақиятсиз никоҳлар!) қайд этилганини, Худонинг режасига кўра эр ва хотин бутун ҳаётлари давомида севги ва садоқатни сақлаши мумкинлигини, ўзаро қўллаб–қувватлаш ва сабр–тоқат қилишиб, бир–бирларига хизмат кўрсатишлари баён этилган. Муқаддас Китобда фарзандларнинг қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қандай тарбиялаш ва улар йўлдан адашганда, тўғри йўл кўрсатиш кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар берилган.

Мен, бу сатрларни ўқиётган баъзи бир кишилар болаликда шафқатсизлик ва бепарволик билан муносабатда бўлиш ҳолатлари ёки ўзларини масиҳий деб атовчи ота-оналари Исо Масиҳнинг бизга васият қилган севгиларини кўрсатмаганликлари, Муқаддас Китобга таянган ҳолда уларга тазйиқ ўтказганлик ҳолатларига дуч келганмиз. Лекин баъзан ғалати нарсалар содир бўлади: болаликдаги тажрибалари туфайли иймондан юз ўгирган, аммо ота-онага айланганлар ўзларига савол бера бошлайдилар: «Худо ким эканлигини ўз фарзандларимга қандай тушунтираман? Уларнинг саволларига қандай жавоб бераман? Уларга бу шафқатсиз дунёда ишонишлари мумкин бўлган ниманидир бера оламанми?» Бизнинг қўлимизда кичик фарзандларимиз пайдо бўлганида ва улар учун масъулиятни ҳис қиладиган ҳаёт даври кўпинча ўз имонимизни қидириш, жамоатимизни қайта баҳолаш, ўзимизга ўхшаш одамлар гуруҳини топишга интилиш вақтига айланади. Агар сиз шундай ҳолатда бўлсангиз, мен сизни бутун қалбингиз билан Худони излашга чақираман–у, Ундан сизни мутаассиблик бўлмаган, иймонлилар жамоасига олиб боришини сўрайман.

Мен, масиҳийлик китоблари одамлар қалбида қандайдир бир муҳим торларни чертгани учун бозоргир китоблар бўлиб қолади, деб ўйлайман. Масиҳий китоблар Худо биз орқали ишлашини ва бизни марҳаматлашни хоҳлашини, ердаги ҳаётимиз маънога эга эканлигини ва Худо ҳар биримизни алоҳида севиши ҳақида гапиради. Бу моҳиятан, биз фарзандларимизга етказишимиз керак бўлган нарса эмасми?

Худога ишонишни никоҳингиз ва оилангизнинг лангари деб аташ мумкин. Бу сизнинг иймон ва эътиқодингиз ҳақида гапиришга ва болаларга уни ўтказиш учун қандай қарор қабул қилиш учун вақт ажратишга арзийди. Статистика маълумотларига кўра, агар ҳар эр–хотин мунтазам равишда бирга ибодатда бўлса, улар ажралиш учун камроқ ариза берадилар ва кўпроқ бахтли яшайдилар. «Менинг ҳаётимда онам ва отам хонамга кириб келиб, мен учун ибодат қилганларидан кўра кўпроқ тасалли берадиган нарсалар кам бўлган», дейди дўстим. Агар сўз бойлигингиз тугаса ва саросимага тушсангиз, фарзандларингиз билан бирга қилган ибодатингиз орқали Худодан оилангизга тинчлик, қийин саволларга эса жавоб беришини сўраганингизда, бу, фарзандларингизга ўз эҳтиросларини жиловлашга ўргатиши мумкин.

Агар оилангиз фарзандларни муваффақиятли тарбиялашнинг беш тамойилини (алоқа, равшанлик, мустаҳкамлик, ҳаракат уйғунлигини, Худога иймон) амалда қўлласа, унда бир-бирингизга совуқ нигоҳ билан қараш ўрнига тез орада ўзаро қўл бериб кўришишни бошлайсизлар!


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак