Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 18 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (18–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


18 БОБ. «МАҲЛУҚ»НИ БЎЙСУНДИРАМИЗ

Вақти–вақти билан яқин дўстим ёки онамнинг (бу гапни ичимга ютишимга тўғри келади) менга, «эҳтимол, ўзингни бутун оламнинг марказиман деб ўйласанг керак» деган иборасини ҳанузгача эшитаман. Нима учун? Чунки ўзимизни оламнинг маркази сифатида тасаввур қилиш ғояси онгимизда чуқур илдиз отган. Эгоцентризмдан қутулишга ҳаракат қилсак–да, у ўзини ҳис қилдиради. Бу менга футболкадаги «Худбин бўлиб туғилган» деган ёзувни эслатиб туради. Ҳарҳолда энага ва ота-оналар бу ёзувни, “Худбин бўлиб туғилган, аммо бошқаларга ғамхўр қилиб тарбияланган” деб ўзгартириш учун кучларини бирлаштириш керакдек кўринади.

Бизнинг асосий мақсадимиз баркамол, мувозанатли шахс бўлган болани тарбиялаш ва уни ҳамма нарсада мўътадилликка риоя қилишга ўргатишдир. Тушунарли, сиз тиниб–тинчимайдиган, жонсарак ўғлингиз ёки актрисалик қобилиятини намоён этиб, меҳмонхонани театр саҳнасига айлантирган қизалоғингиз руҳини тушириб юборишни хоҳламайсиз. Биз фарзандларимизда ўзларини баҳолаш ва бетакрорлик туйғуси юқори бўлишини истаймиз, лекин бошқа одамлардаги қобилият ва бетакрорликни ҳам эътиборга олишлари кераклигига уларни ўргатиш керак. Биз уларни ўз кучларига ишониб, ҳаётга кириб келишларини ва бир вақтнинг ўзида томошабинлар билан залда ўтириб, бошқаларнинг порлаш учун навбати етганида, олқишлашга тайёр бўлишларини истаймиз. Бошқача айтганда, биз болани етарли даражада иззат–ҳурмат билан тарбиялашни ва уни «маҳлуқ», яъни ахлоқий инжиқ бўлмаслигини истаймиз. Биз «ҳар бир киши фақат мен ҳақимда гапиради» сарлавҳали карикатурада тасвирланган ўзига ишонган, талтайган қизалоқ устидан истаганча кулишимиз мумкин, лекин ўз қўлимизда ўтакетган худбин кичкина маликамиз бўлса, кулгига ҳожат қолмайди.

Сиз 4–бобда билиб олганингиздек, ўтакетган худбинлик, ўзини оламнинг маркази деб билиш ғояси туғилгандаёқ болаларга жойлаштирилган. Боланинг биринчи сўзи «мен», «менга», «меники» бўлиб, у ўз ривожланишининг дастлабки босқичларида бутунлай нормал ва табиийдир. Бироқ, бола ўсиб, ривожланиб борар экан, у атрофидаги дунёни тушунишни кенгайтиради ва аста-секин ўзидан бошқа ажойиботлар борлигини англай бошлайди. Тан олишим керакки, Худо бизга оила беришининг сабабларидан бири, У бизни ўзимизнинг эҳтиёжларимизга қаратишдан кўра, бошқаларнинг эҳтиёжларини сезишга ўргатмоқчи. Ўз оиласининг барча аъзолари – ака–ука ва опа–сингиллар, қариган эналар ва боболар, «ақлдан озган» хола ва турфа хил амакилар билан бирга, болакай сайёрамизда истиқомат қилаётган турли одамлар билан ўзаро мулоқот қилишни ва атрофдагиларга ҳурмат кўрсатишни ўрганади.

Қандай қилиб болага ортиқча озор етказмай, унинг худбинлигидан қутулиши учун ёрдам кўрсатишимиз ва бошқа одамларга ғамхўрлик қилишни ўргатишимиз мумкин?

БОЛАГА БОШҚАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШНИ ЎРГАТАМИЗ

Ҳаёт парадоксларидан бири шуки, агар бизни ҳурмат қилишларини истасак, бошқа одамларни ҳурмат қилишимиз керак. Тўғрисини айтсам, буни айтгандан кўра, ибрат асосида ўргатиш анча осон. Болалар катталарга қараб ўрганадилар, шунинг учун болани бошқаларни ҳурмат қилишга ўргатиш улар билан мулоқотда тинч ва дўстона оҳангни танлашдан бошланиши керак. Суҳбатдошингиз билан қандай гаплашиш кераклиги бола учун намуна бўлади. Дўстларимдан бирининг онаси, «танишларимизга оила аъзоларимиз каби, оила аъзоларимизга эса танишларимиз каби муомала қилсак, дунё анча яхши бўларди» деб айтарди. Бошқача айтганда, бизга меҳмон бўлиш учун келган дўстларимизга уйимизда ўзларини эркин ҳис қилишлари учун зарур бўлган шароитни яратишимиз керак. Бундан ташқари, баъзан оилангиз аъзолари билан хушмуомала бўлиш яхшироқдир.

Болани бошқаларга ҳурмат кўрсатишга ўргатишнинг яна бир ажойиб усули, уларни нутқ одоби билан таништиришдир. Бу, албатта, сиз кичкинтойингиз учун қилишингиз мумкин бўлган энг қимматбаҳо совғалардан биридир. Одоб–ахлоққа ўргатилган бола учун кўплаб эшиклар очилади ва у катталарни ва тенгдошларини ўзига мойил қилади. Болангиз гапира бошлаши билан уларга «раҳмат» ва «марҳамат» сўзларини айтишни ўргатинг. Болангизни мулойим, хушфеъл ва хушмуомала бўлишга ўргатиш учун оилавий ҳаётда табиий равишда юзага келадиган вазиятлардан фойдаланинг.

Низоли вазиятда ўзини қандай тутиш керак

Агар мактабгача ёшдаги болангиз бирор нарсадан хафа бўлиб, «аҳмоқсиз!» дея бақирса, ҳис–ҳаяжонга берилиб, унга: «Онанг билан бу тарзда гаплашма!» дея бақирманг Бунинг ўрнига, шундай сўзларни айтишга ҳаракат қилинг: «Эмми, биз уйимизда “аҳмоқ”  сўзини айтмаймиз. Бу ёмон сўз. Агар хушмуомалалик билан пойафзалингни боғлашга ёрдам беришимни сўраганингда, буни бажонудил бажарардим».

Низолар ва келишмовчиликлар келиб чиққанда, болангизга қандай муомала қилишни мисол қилиб кўрсатишингиз керак. Можаро – ҳаётнинг табиий бир қисми ҳисобланади, шунинг учун болангизга хафагарчиликни қандай уддалашни ҳамда бошқаларнинг диди ва фикрлари билан ҳисоблашишни ўргатинг. Агар турмуш ўртоғингиз ёки бошқа катталар билан фикрларингиз турли хил бўлса аввало, хушмуомалалик билан фикрингизни билдиринг. Мана сизга болани фикри билан норози бўлиш ва унга ҳурмат билан қандай қилиб караш мумкинлигининг тирик мисоли:

– Нўхатни ёмон кўраман! Бу ёқимсиз! – дейди уч ёшли болангиз. 

Унга қуйидагича жавоб берасиз:

– Ҳмм... Нарсаларга қизиқарли ёндашар экансан. Биласанми, нўхатни ёқтирмаслигинг мумкин, бунда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ, лекин мен уларни жуда яхши кўраман, айниқса картошка пюреси билан. Бир кишининг ёқимсиз деб ўйлаганлари бошқа одам учун мазали бўлиши мумкин! Айтганча, қайси сабзавотларни ёқтирасан?

Болани аввал бошқалар ҳақида, кейин эса ўзи ҳақида ўйлашга ўргатиш

Болани бошқаларга мулойим ва ҳурмат билан муносабатда бўлишга ўргатиш, шунингдек, етарли ҳиссий етукликка эришгач, уни ақлан ўзини бошқа одамлар ўрнига қўйишга ундаш жуда муҳимдир. Шундай қилиб, сиз унда ачиниш ва раҳм қилиш қобилиятини ривожлантирасиз. Ўғлингиз ёки қизингиз янги муҳитга (болалар боғчаси ёки тайёрлов синфига) тушишидан олдин, уларга бу маслаҳатни беришингиз мумкин: «Албатта, атрофга назар ташланг ва уятчан ёки ёлғиз бўлганларни кўришга ҳаракат қилинг ҳамда сиз билан ўйнашларини сўранг. Улар сиз каби яхши дўстга эга бўлганларидан жуда хурсанд бўладилар». Бу йўл сиз боланинг ўзига бўлган ҳурматини ошириш ва уларни энг аввало бошқа одамлар ҳақида ўйлашга ўргатасиз.

Ҳаётнинг буюк парадокси (соғлом ақлга зид фикри) шундаки, биз бошқа одамларнинг манфаатлари ҳақида кўпроқ ўйлаганимиз сайин, ўзимизни кўпроқ ҳурмат қиламиз ва биринчи имконият бўлиши биланоқ уларга ёрдам беришга шошиламиз. Менимча, Исо: “...жонини берган эса, уни асраб қолади” деб айтганда, қисман шуни назарда тутган (қаранг: Матто 10:39). Бошқа одамларга ғамхўрлик қилганимизда, биз ўзимиз яхшироқ бўлаверамиз. 2001 йилнинг 11 сентябрь кунидаги фалокат пайтида қаҳрамонлик ва ҳамдардлик кўрсатган қутқарувчиларни кузатган ҳар бир киши Масиҳнинг юқорида келтирилган сўзларини тушунади. Бошқаларга ёрдам берган бу жасоратли эркаклар ва аёллар ўзларининг энг яхши фазилатларини намойиш этдилар. Ҳаётларининг дастлабки босқичида турган фарзандларимиз учун бу нақадар ажойиб сабоқ!

Болага бошқаларни ҳурмат қилишни ўргатаётганда, қўрқмасдан баъзи чекловларни ўрнатинг. Сизнинг меҳрибонлигингизни ва айни пайтда чидамлилигингизни кўриб, у жазава билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунади. Мисол учун, Сэм ўйинчоқ дўконида хархаша қилганида, қатъий, лекин хотиржам овозда ундан бас қилишини сўранг. У қулоқ солмаса, ўзига келиб олиши учун, уни бу ердан олиб кетинг. Бола ўзига келгач, унга яна бир имконият беринг ва ўзини қўлга олганлиги учун мақтанг.

Мен бу усулдан тарбияланувчиларимга ўзларини назорат қилиш ва бошқаларни ҳурмат қилишни ўргатишда муваффақиятли фойдаланганман. Эгизакларнинг ҳар бирига, “ўзингни қўлга ол” деган сўзларни айтганимда, шу пайтгача улар қилган ишларини дарҳол тўхтатиб, қўлларини тушириши, кўзларини юмиши ва ўнгача санашлари кераклигини билишарди. Бу қисқа вақт ичида кўп нарса ўзгариши мумкин.

Мана, болаларга одоб–ахлоқ қоидаларини ўргатиш учун фойдаланадиган яна бир услуб. Улар билан бегона жойга боришдан олдин, айниқса, қизиқарли нарсаларни кутаётганларида, уларни бунга тайёрлайман: «Келинг, миссис Миллернинг уйида бугун ўзимизни қандай тутишимиз ҳақида гаплашайлик». Болалар бу ҳақда ўз фикрларини билдиришсин ва яхшироқ тарзда тутишга ўзларини мослаштиришсин.

Мақтовни кам қилманг, яхши хатти-ҳаракати учун болани рағбатлантириш ва тегишли муомалани давом эттириш учун унинг истагини қўллаб–қувватланг. Ҳар доим мулойим ва фойдали бўлиши керак, деб таъкидланг. Боланинг ҳар қандай яхши ҳаракатига эътибор беринг! «Сен онанг ўтиб олиши учун эшикни ушлаб яхши иш қилдинг. Раҳмат».

Болага ҳеч ким ҳеч нарсада ундан қарздор эмаслигини қандай тушунтириш керак?

Болаларнинг (ва катталарнинг) хатти-ҳаракати ва феъл–атворига баҳо берганимда, тўғрисини айтсам, улардаги менга ёққан ва менга ёқмаган ўзига хос хусусиятларни сезаман. Мен учун бу номақбул хусусиятлардан бири – атрофидаги ҳамма гўёки унга бирор нимада қарздордек ўзини тутишдир. Бундайлар ўзларини бошқалардан фақат бир нарса олишнигина ҳақли деб эмас, балки бошқалар уларни махсус ҳуқуқ ва имтиёзлар билан таъминланишлари шарт деб биладилар.

Ҳамма сиздан қарздор деган фикр қаердан келди? Бу ҳар бир болада маълум даражада бор. Болада, бутун олам мендан бирор нарсада қарздор деган ишонч ҳисси туғма ҳавас бўлади, деб ўйлайман. Лекин, менимча, бошқаларга бундай муносабат истакларни зудлик билан қондиришга ёрдам берувчи замонавий маданият томонидан қўлланилади. Мисол учун, биз пластик картани банкоматга жойлаштирамиз ва машина дарҳол бизга пул «сочади». Биз тез овқатланишни, тез бойишни, тез юқори мансабга кўтарилишни онгимизга сингдираётган жамиятда яшаяпмиз ва истакларимизнинг бир лаҳзада қондирилиши аллақачон ҳаёт меъёрига айланган.

Муаммо шундаки, биз моддий нарсаларни аввалгидек қадрламаймиз ва уларни яратишга қанча маблағ сарфланганини билмаймиз. Аввалги даврларда бола биринчи навбатда эгатларни ўтлардан тозалаб, суғорган, ҳосилни теришга ҳамда уларни ювишга ёрдам берган ва ниҳоят, консерва қилиш билан шуғулланувчи онасини кузатган. Масалан, бола пиширилган сабзини еганида, бу сабзига қанча меҳнат сарфланганини, у полиздан дастурхонга келгунича қанча йўл босганини биларди. Бугунги кунда, кўп болалар негадир, сабзи сирли кичик пластик қопларга ўзи тушиб қолган деб ўйлайдилар ва уни етиштириш ҳамда супермаркетга етказиб бериш учун ҳаракат қилганларга ҳеч қандай миннатдорликни ҳис этмаслигига ҳайрон эмасман.

Худди шу тарзда, кимдир дўконга бориб, ишлаб топган пулига совға сотиб олганлиги боланинг хаёлига келмаслиги мумкин. Бола унинг туғилган куни эканлигини ва совғалар ўз–ўзидан пайдо бўлишини билади! Ва шу ерда сизнинг аралашувингиз талаб қилинади. Сиз кичкинтойга қуйидагича тушунтиришингиз мумкин: «Кўрдингми, бобонг сени нақадар севади! У кўп меҳнат қилди, кейин у ишлаб топган пулига сен учун мана бу қизил рангли ўт ўчириш машинасини дўкондан сотиб олди. Бобонг жуда меҳрибон, тўғрими? Кел, ўт ўчирувчи бўлиб ўйнаётганингни чизамиз ва бу расмни миннатдорчилик тариқасида унга жўнатамиз». Эҳтимол, сиз ва кичкинтойингиз сабзавот учун жўяк қазирсиз, биргаликда уларга ғамхўрлик қиларсиз ва ерга экилган уруғдан илдизмевали ўсимлик униб чиқаётганини хурсанд бўлиб, томоша қиларсиз. Бола уни ўстиришга қанча куч сарфланишини ўрганади. Бундай билимлар уни бошқа одамларнинг ишига ҳурмат билан қарашга ундайди!

Болангизга узоқ вақт кутишга тўғри келадиган мукофот ёқимли эканлигини кўрсатиш, шунингдек, муваффақият учун сарфлаган ҳаракати ва эришган натижалари ўртасидаги алоқани кўришига ёрдам беришнинг ажойиб йўли – болага вазифа топшириб, уни бажарганида мақташдан иборат. Мисол учун, агар унга бирор ўйинчоқ керак бўлса, уни қандай қилиб «топиш» мумкинлигини режалаштиринг. Айтайлик, тайёрлов синфига қатнаётган Джаредни, “Джаред, сен зўр ишладинг!” деган ёзувли ёрлиқни доскага ёпиштирган ўқитувчи рағбатлантирган бўлади. Бундан кейин бола, айтайлик, бу ёрлиқдан йигирма беш дона ишлаб олиб, унга бир ўйинчоқ олиши мумкин. Яна бир вариант бўлиши мумкин: ҳар кеча Джаред ўз хонасини тозалашни унутмаган бўлса, тишларини инжиқлик кўрсатмасдан ювса, ўзининг банкига қўйиш учун 25 центлик танга олиши мумкин. Джаред улғайгач, унга уй вазифаларини виждонан бажаргани учун оладиган ҳафталик «нафақа» тайинланиши мумкин. Қайси вариантни танлашингиз унчалик муҳим эмас, муҳими шуки, бола махсус имтиёзларнинг қайсидир қисмини ва ўйинчоқларни – унга лаганда олиб келишларини шунчаки кутиб ўтирмасдан – меҳнат қилиб олаётганини ҳис этади.

БОЛАНИ САХОВАТЛИ ВА ШАФҚАТЛИ БЎЛИШГА ЎРГАТАМИЗ

Сахийлик ва раҳм–шафқат – кейинчалик самара беришда давом этадиган инъомлардир. Тарбияланувчиларимдан бири ногиронлар аравачасидаги одамни кўриб шундай деди: «Шэлл, бу амакига жуда ачинаман. Мен унинг учун эшикни очиб туришни истайман». Катталар ҳам болаларга худди шундай эътиборли ва сезгир бўлишса ёмон бўлармиди? Болалар (агар улар аҳлоқан бузилган бўлмаса) одамларнинг орасидаги фарқларни кўрсалар ҳам, айбламайдилар. Муаммони аниқлаган ва ёрдам бериш учун ҳаракат қилган болани рағбатлантириш орқали, сиз бошқаларнинг оғриғини бирга баҳам кўриш ва бахтсизларга нима билан ёрдам беришни ўйлашни уларни ўргатасиз.

Эгизаклар билан ишлаганимда уларда эрта ёшдан шафқат ҳисси ривожланишини кузатдим. Эгизаклар ўртасида жуда яқин муносабатлар мавжуд бўлгани боис, улар бошқа одамларнинг истак ва эҳтиёжларини одатий опа–сингил ва ака–укалардан тезроқ тушуна бошладилар. Фрейзер йиғлаётган чақалоқни кўрганида олдига боришга қучоқлашга шошилади, чунки у укаси билан бир–бирларига шу тариқа тасалли беришади.

Болани саховатли ва шафқатли бўлишга қандай ўргатиш мумкин? Аввало, ўзингизда нима бўлса, сахийлик билан баҳам кўринг. Эҳтимол, бола ердан танга топганида, сиз уни махсус тарзда ўрнатилган ақчадонга солишингиз керак, кейин тўпланган пулни ўзингиз танлаган хайрия ташкилотига юборинг. «Compassion International» ҳаётда биздан кўра камроқ бахтли бўлган, хорижда яшаётган болаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга қаратилган ажойиб дастури бор. Сиз етимхонада яшаётган бошпанасиз болаларга баъзи кийимларини беришга фарзандингизни рағбатлантиришингиз мумкин. Мавлуд байрамидан олдин фарзандингизга бошқа болалар учун бирор чиройли совға тайёрлашига ёрдам беринг. «Samaritan’s Purse» ташкилоти сизга ва оилангиз аъзоларига Мавлуд байрами пакетларини тўплаш ва муҳтож болалар учун юборишдек ажойиб имконият беради. «The Angel Tree» деб номланган лойиҳада иштирок этиб, болангиз Мавлуд байрами таътилида бошқа болаларни хурсанд қила олади.

Эрта ёшда шаклланган бошқаларга бирор нарса бериш одати болаларда бутун умр сақланиб қолади. Сиз нафақат фарзандларингиз марҳамат олишлари тўғрисида, балки ўзлари ҳам бошқаларга марҳамат бўлишлари учун ибодат қилишингиз керак.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ҲАҚИҚИЙ СПОРТЧИНИ ЎСТИРИШ МУМКИН?

Спорт билан шуғулланиш – ҳаётга яхши тайёргарлик кўришдир. Спорт жамоаси аъзоси бўлиш орқали болангиз бошқа одамлар билан мулоқот қилишни, мағлубиятни муносиб равишда қабул қилишни ва мақсадга эришиш учун ҳамма нарсани беришни ўрганади. Фарзандингиз уйга келганида, ҳали ўзингиз кўрмаган ўйинда унинг ғалаба қозонганлигини сўрашдан аввал, қуйидаги саволларни беришга уриниб кўринг:

  • Қандай ўйнадинг?
  • Тўлиқ куч билан ўйнадингми?
  • Адолатли ўйин кўрсатдингми?
  • Ўйин тугагач, рақибларингиз билан қўл олишдингми?
  • Ўриндиқда ўтирганингда жамоанг учун жонкуярлик қилдингми?
  • Ўйин давомида тўпни жамоадошларингга узатдингми?
  • Мураббийга қулоқ солдингми?
  • Сен хурсанд бўлдингми?
  • Сен ҳакамга ҳурмат билан муомала қилдингми?
  • Жамоанг ғалаба қозонганида рақибларингга (уларнинг устидан кулиш ўрнига) ачинганмидинг?

Агар вақт ўтиши билан болангиз бу саволларга ижобий жавоб бера оладиган бўлса, унда сиз ажойиб спортчини тарбияладингиз. Бу «маҳлуқ»ни тарбиялашнинг ажойиб йўлидир!

Фрейзер стол устида ўйналадиган ўйинларда рақибларидан олдинда бўлганида: «Мен ютаяпман, ютаяпман, ютаяпман!» деб ашула айтишни хуш кўрарди. Мен ундан бировнинг хафагарчилигидан севинадиган, назаримда, бошқа ўйинчиларнинг ҳис-туйғуларига ва ҳаракатларига ҳурматсизликни акс эттирадиган бу ашулани айтмасликка мажбур қилдим ва унга шундай дедим: «Фрайзер, мақтанишдан тўхтамасанг, бу ўйинни тўхтатишимиз керак бўлади, чунки бу яхши эмас. Мен сенга ўзингга келиш учун бир неча дақиқа вақт бераман, шундан сўнг ўйин давом этади ва рақибларингни ҳурмат қиласан».

Менинг ишончим комилки, ўйинда фарзандларимизга ҳар доим ҳам ғалаба қозонишларига йўл қўймаслигимиз керак. Биринчидан, ўйинда атайин ютқазаётганингизни у тезда тушунади ва қўлга киритилган ғалабанинг таъми унинг учун ширин бўлмайди. Иккинчидан, у мағлубият аламини ҳис қила олмайди. Учинчидан, ютқазганида ўзини муносиб равишда тутишни ўрганмайди. Ўйин давомида ошхона столи ёки меҳмонхона поли спорт майдонига айланади ва курашиш орқали муҳим ҳаётий кўникмалар эгалланади. Бундан ташқари, атрофидагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, болага, ҳамма ундан қарздор деган фикрдан қутулишига ёрдам беради.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак