Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 17 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (17–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


17 БОБ. РАҚОБАТ ЁКИ ҲАМКОРЛИК?

Агар оилангизда яна бир болангиз бўлмаса, ака–укалар, опа-сингиллар ва рақобат яқин тушунчалар эканлигини ва улар орасида муайян сабаб-оқибат муносабатлари мавжудлигини тушунмасангиз керак.

Қандай қилиб ака-ука, опа-сингил ўртасидаги рақобатнинг олдини олиш мумкин? Сиз ўзингиз учун янги ролда ҳаракат қилишингиз керак. Ота-оналар аҳил жамоа бўлиши ҳақидаги суҳбат ёдингиздами? Шундай қилиб, энди сизни ҳакамлик вазифасига тайинлашди. Яхшиямки, сиз ҳали ҳам гуруҳдасиз: ота ўзига ён ҳакамлик вазифасини, она эса майдон ҳаками ролини олади ва сизлар оилавий ўйинга ҳакамлик қилаяпсизлар. Албатта, бошқа бола туғилиши билан, оила сифат жиҳатидан янги босқичга ўтади. Хуллас, бир нечта фарзандлари бор ота-оналар оламига хуш келибсиз!

«ОНАМ СЕНИ КЎПРОҚ ЯХШИ КЎРАДИ!»

Болалар ўртасидаги рақобат – кўп фарзандли оилалар учун муқаррар муаммодир. Йигирманчи асрнинг 60–йилларида телевидениеда «Ака–ука Смозерлар” номли кўрсатув эфирга узатилган бўлиб, унинг сюжети ака–ука Том ва Дикларнинг рақобатига асосланган эди. Ўша йилларда, бу намойишдан бир ибора машҳур бўлди – «Онам сени кўпроқ яхши кўради».

Комик таъсирни ошириш учун ака–ука Смозерларнинг рақобати жуда кучайтирилган эди. Бироқ, оддий оилада ака-ука ва опа-сингилларнинг қичқириғи ҳамда шикоят қилиши ота-онани шунчалик чарчатиб қўйиши мумкинки, бу ерда кулгига ўрин қолмайди. Бу болалардан бири ҳар доим унга камроқ эътибор берилганлигига ва ҳаёт унга адолатсиз эканига ишонгани боис, ўзини тарк этилган ва кам севилгандек ҳис қилиши мумкиндек туюлади. Болалар улғайганида ака-ука ва опа-сингиллар ўртасидаги рақобат бошқача тус олади (баъзан янада зиддиятлашади), лекин рақобат асосан танҳо фарзанднинг «ҳудуди»га янги туғилган чақалоқ келиши биланоқ бошланади.

ҲАР БИР БОЛА СЕВИМЛИ

Фарзандларингиз ўртасидаги рақобатни камайтириш учун қандай асосий қоидага амал қилишингиз керак? Энг муҳими, дарҳол оилангиз бир бутун эканлигини фарзандларингизга билдиришларингиз керак. Албатта, ҳар бирининг ўз ўрни бор, лекин ҳаммангиз бир жамоа аъзоларисиз.

Ака-ука ва опа-сингилларнинг рақобати оилангизга иккинчи боланинг келиши биланоқ бошланади. Биринчи туғилган ва иккинчи бола ўртасида тўғри муносабатларни бошлаш учун сиз уйга севимли «тўплам»ни олиб келишдан олдин, каттасини янги роли учун тайёрлашингиз керак. Болага каттанинг роли ноёблигини, ундан бошқа ҳеч ким (ёки унинг) бу ролни ўйнай олмаслигини тушунтиринг. Иккинчи болангиз туғилиши билан сизни табриклаш учун келадиган ҳар бир кишидан биринчи болангиз учун кичик совға олиб келишини сўранг. Ва қариндошларингиз ва дўстларингиз келиб, ҳар бир киши чақалоқ билан банд бўлса, сизда яна бир бор катта болангизни эркалаш имконияти пайдо бўлади.

Оила жамоасида болаларга қандай роль белгиланиши керак? Бир-бири учун мухлислик қилишни, албатта. Уларнинг вазифаси бир-бирини севиш ва рағбатлантириш, бир-бирига елкадош бўлиш ва бир-бирига содиқ бўлиш ва ҳар бир киши ўз адолатли улушини олиши учун, бир-бири билан ўз мулкини баҳам кўриши ва ҳар бир нарсадан навбати билан фойдаланишдир. Сиз оилангиздаги тўнғич болангизга бир нечта шақилдоқларни бериб, ака–ука ёки опа–сингил мақтовга лойиқ бирор иш қилса, унга кичик салют уюштиришни ўргатишингиз мумкин. Кичик болангизга эса катта опаси (ёки акаси) бир мақтовга арзигулик иш қилса, ўмбалоқ ошса ёки идиш–товоқ машинасига ўзининг косасини қўйса, қўллари билан қарсак чалишни ўргатинг. Икки болани бир-бирининг энг катта «мухлислари» бўлишларига тайёрланг. Улар бир-бирига имкон қадар тез–тез «мухлис» бўлишсин ва бунда ихтирочилигини кўрсатишсин.

Сиз, ота-оналар фарзандларингизни нафақат жамоа бўлишга ўргатишингиз, балки уларнинг ҳар бири оилада қадрланишига ишонч ҳосил қилишингиз, ҳар бир болага ажралмаган эътибор беришингиз ва шунинг учун ўзингизни янада дадил ҳис қилишингиз керак. Бир бола билан бошқасига нисбатан сайрга чиқиш, дўконга бориш ёки китоб ўқишда кўпроқ вақт ўтказиш мумкин эмас. Фарзандларингизнинг ҳар бири уларга эътибор қаратаётганингизни ҳис қилиши керак. Кичкинтойга бўлган севги, одатда улар билан ВАҚТ ўтказишга тенг. Болангизнинг кўзига боқиб, унинг ички дунёсига назар ташлар экансиз, унга, у сиз учун қадрли эканлигини, унда бетакрор шахсиятни кўриб, уни севишингизни, жумладан, у оилангизнинг тенги йўқ аъзоси эканлигини айтасиз. Бундай эътибор боланинг ўз–ўзига бўлган ҳурматини оширади ва сиз бошқа фарзандларингизга диққатингизни қаратганингизда, у акаси ёки укасига нисбатан сизни рашк қилмайди.

Икки боланинг ака–укалар ёки опа–сингиллар эканлиги улар доимо бирга бўлишлари шарт эканлигини англатмайди. Уларга ҳар бирларининг ўз ҳудудлари бўлиш ҳуқуқини ҳурмат қилишни ўргатинг ва ҳар доим бирга ўйнашларини кутманг. Болаларга турли дўстларга эга бўлишларига рухсат беринг ва уларни ҳар доим биргаликда ўйинларига ака–укаси ёки синглисини қўшишга мажбур қилманг. Фарзандларингизнинг ҳар бирининг ўзига хослигини тан олишингиз, айниқса, уларнинг индивидуаллиги ифодаланган нарсалар учун уларни мақташингиз жуда муҳим. Ҳар бир бола ўз акаси ёки опасидан фарқ қиладиган нимададир зўрлигини ва ҳеч ким унинг ўрнини боса олмаслигини тушуниши керак.

Бироқ, бола дунё унинг акаси ёки опасининг атрофида айланмаслигини тушунгани каби, оиласининг дунёси унинг атрофида айланмаслигини ҳам тушуниб олиши керак. Доимо эслатиб турингки, бир жамоанинг аъзоси бўлиш –бу ён бериш демакдир. Баъзан жамоанинг бошқа аъзолари унга йўл беришади, лекин баъзан ўзи ҳам улар учун бирор нарсани қурбон қилишига тўғри келади. Агар болангиз спортни ёқтирса, спорт жамоаси аъзолари ўртасидаги муносабатлар мисолидан фойдаланиб, ака–укалар ўртасидаги ролларни тақсимлашни тушунтиринг. Мақсадингиз – рақобатни энг кам даражага туширишдир.

Ҳар қандай зўравонлик истисно қилинсада, ака–ука ва опа–сингиллар ўртасидаги жанжаллар муқаррардир. Ҳар бир оилада жанжалнинг қаерда тугаши ва қаерда бошланиши ҳақида ўз тушунчаси бор. Эътиборли бўлинг. Ҳали нутқи ривожланмаган ёш болалар кўпинча сўз билан айтолмайдиган гапларни ҳаракатлар билан ифодалайдилар. Бу мулоқотнинг табиий йўли бўлиб, у болаларда нутқнинг ривожланишига қараб йўқолиб боради. Шундай бўлсада, сиз болалар жанжалига аралашишингиз ва кичкинтойларнинг мушт ишлатиш ўрнига, сўзларни ишлатгани учун уларни рағбатлантиришингиз керак. Болалар, айниқса, курашишни яхши кўрадилар ва бу маълум даражада нормалдир. Лекин сиз бир қоидани ўрнатишингиз керак: ака–укаларнинг бири қувноқликни йўқотиб, “Бас” дейиши биланоқ, бу кураш қандай ҳазил билан бошланган бўлмасин, уни тўхтатиш керак.

ҲАР БИР ЁШНИНГ ЎЗ АФЗАЛЛИКЛАРИ БОР

Жазолар болаларнинг ёшига мос бўлиши керак. Уларнинг барчаси бир хил қоидалар билан яшаши керак, аммо уларга қўйилган талаблар ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятлари ва ёшига мос келиши керак. Тўрт ёшли болакай ҳеч кимни уриш мумкин эмаслигини билиши керак. Агар у бировни урса, дарҳол бурчакка бориши керак. Ҳали мулоқот қилишни ўрганаётган бир ярим ёшли бола аввал қоидаларни бузганда, бу маълум оқибатларга олиб келиши ҳақида уни огоҳлантириш мумкин. Бироқ, икки ёшли бола бурчакда икки дақиқа ўтиради, беш ёшли бола эса беш дақиқа ўтиради. Беш ёшли бола: “Бу адолатдан эмас!” деб фарёд кўтаради. Унга шундай дейишга тайёр бўлинг: “Сенинг ёшинг каттароқ, шунинг учун, баъзан кўпроқ имтиёзларга эгасан. Лекин катта сифатида, сенга катта масъулият юкланган. Танаффус сен учун узоқ давом этади, чунки сен синглингдан кўра ёмон иш қилаётганингни тушунасан”.

Агар катта фарзанд кичигидан кўра бир неча дақиқадан сўнг ухлашини истаса, унга рухсат беринг. Ёки унга оилада мувозанатни сақлаб қолишга қаратилган баъзи бошқа имтиёзларни ўйлаб топинг, шу орқали тўнғич фарзандингиз, кичикларга «ҳамма нарса мумкин экан!» деб ўйламайди.

Турли ёшдаги болаларни тарбиялаган ота-оналар жуда катта стрессни бошдан кечиришлари мумкин. Ҳаёт доимо «шундай адолатсиз» эканлигини катта фарзандингизнинг ука ва сингилларига тушунтириш учун жуда кўп севги ва сабр–тоқат керак бўлади. Сизнинг катта фарзандингиз кўпроқ эркинликка эга бўлса, мактабга борса, ёки дўстларингиз билан қизиқарли учрашувлар учун таклифнома қабул қилса, кичик укасига у ҳам катта бўлганида, унинг кўчасида ҳам байрам бўлишини, шунингдек, кўпроқ масъулият бўлишини қатъий тушунтиринг. У кечроқ ётиши мумкин бўлади, тушликда овқатнинг катта қисмларини олиш ёки уларнинг йўқлиги уни хафа қилиши мумкин бўлган баъзи бошқа имтиёзлардан баҳраманд бўлиши мумкин. Бир воқеани ўқиганим эсимда, тахминан икки ёшли қизча отаси ва акасининг эшикдан чиқиб, балиқ овига кетишаётганини кўргач, улар билан боришни сўраган. Дадаси унинг олдига энгашиб, «Шириним, катта бўлганингдан сўнг сен биз билан боришинг мумкин», деган ҳамда ўғли билан машина томон йўналишган. Қизалоқ бир неча сония кутади, сўнгра акасининг ковбойлар этигини тортиб кияди ва уйдан «Мен катта бўлдим!» деган шодиёна хитоб билан машинага томон аранг юриб борган.

Ўтакетган соддалик! Аммо дунёда бир жойга олиб борилмагани учун хафа бўлмайдиган кичкинтой ука ёки сингилнинг ўзи йўқ. Шунингдек, оилада кенжа болани ўзидан афзал кўрганлари боис ҳеч қачон хафа бўлмайдиган катта ака ёки опа бўлмагани каби. Ҳаёт доимо ҳам адолатли эмас, сиз фарзандларингиз учун беоғриқ оламни ярата олмайсиз. Бевафо ҳаётнинг барча ёмонликларига қарамасдан сиз фарзандларингизга тинчланишни ва қайғуни енгиб ўтиб, яна хурсанд бўлишга ўргатсангиз, уларга ўта қимматли совға берган бўласиз.

Уйда иккинчи бола пайдо бўлганда, биринчи туғилган болангиз сиз одатда унга қандай роль ажратганингиз билан қизиқади. Эҳтимол, тўнғич фарзандингизга ўн дақиқадан кечроқ ётиб ухлаш, чақалоқни қўлларида оҳиста тутиб кулдириш, онанинг «катта» ёрдамчиси бўлиш ва шу каби ёқимли вазифа ва имтиёзларни тақдим этарсиз. Одатда, катта бола ота-онасига тақлид қилишга ҳаракат қилади ва кичик она ёки кичик отанинг ролини танлайди. Чақалоқни парваришлаш учун унинг таклифларини қабул қилинг ва сизга ёрдам бериш учун қилган ҳар бир уринишини мақтанг. 

«У БИРИНЧИ БОШЛАДИ!»

Мен қондош ака–укалар бир-бири билан жанжаллашишганда, деярли ҳеч қачон, «ким биринчи уни бошлади?» деб сўрамасликни ўргандим. Болалар улғайган сари, улар ўртасидаги юзага келадиган муаммоларни мустақил ўзлари ҳал қилишганида, уларни тақдирлаш лозим. Болаларга, агарда юракни парчаловчи бақириқларни эшитмасангиз, ўз можароларини мустақил ҳал қилиш имкониятини беринг. Нима учун? Чунки ота-она буни ким бошлаганини билолмайди. Сиз, “У биринчи бошлади” деган сўзларни эшитганингиздаёқ, болаларнинг ўзларига ҳал этишлари учун рухсат беринг ёки иккаласини ҳам жазоланг. Ақлли ота-она ҳар доим, болалардан бирига отаси ёки онаси акасининг ёки синглисининг ёнини олаётгандек кўриниши мумкин бўлган вазиятлардан қочишга ҳаракат қилади. Агар ким нима қилганини аниқ билмасангиз, болаларга бу муаммони бир-бирларини айбламасдан, ўзлари ҳал қилиб олишларини таклиф этинг.

Яна бир маслаҳат, болалар ўртасида воситачи бўлишга ҳаракат қилсангиз, ҳеч нарсани ўйлаб топманг. Агар улар орасида нима содир бўлганини аниқ билмасангиз, демак, сиз билмайсиз. Энг ёмони, ҳеч нарсада айбдор бўлмаган болани ноҳақ айблашдир.

Болалар гапириш малакасини эгаллагач, уларда яна бир хусусият–сафсатабозлик иштиёқи пайдо бўлади. Тарбияланувчиларим биргаликда ўйнашганида, мен, «Шелл, мен сизга бир нарсани айтишим керак!» деган гапни кўп эшитаман. Менинг бунга ҳар доимги жавобим қуйидагичадир: “Яхши, лекин айтгин, бизнинг суҳбатимиз қуруқ лақиллаш бўладими?” Одатда улар менга буни билмасликларини айтишади. Шунда савол беришни бошлайман: «Сизлардан бирортангиз хавф остидамисиз? Ёки кимдир менинг ёрдамимга муҳтожми? Муаммони ўзингиз ҳал қилишга уриндингизми? Мен бу ҳақда билишим кераклигига ишончинг комилми?». Одатда бола бу саволларнинг бирига салбий жавоб беради. Кейин мен унга шундай дейман: “Мен нима бўлаётганидан хавотирда эканлигингдан хурсандман, лекин мен албатта билишим керак бўлган гапни менга айтишингни ва ёрдамим керак бўлганида чақиришингни истар эдим”. Мактаб ўқитувчилари, бошқалардан кўра болаларнинг ғийбатлари ва бўш сафсатасига кўпроқ дуч келганида, аввало, вазиятнинг хавфли ёки ҳалокатли эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишади. Ҳеч қандай хавфли нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, улар ғийбат ва боланинг бўш сафсатасини тинглашни истамасликлари ҳақида гапиришади. Сиз ҳам шундай қилишингиз керак!

Мен ҳар доим эгизакларга ҳамма нарса ҳақида мен билан гаплашишганлари учун раҳмат айтаман ва менга сирларини айтишганида, уларни рағбатлантираман. Мен ҳар доим уларни тинглашга тайёр эканлигимни айтаман, лекин барча тафсилотларга берилмайман ва, ўзларига бўлган ишончни ҳосил қилиш учун қуйидаги сўзларни айтаман: «Мен сизларга ишонаман. Сиз қобилиятли ва ақлли болаларсиз, мустақил равишда ўзингиздаги кичик муаммоларни ҳал этишингиз мумкин. Мен муҳим масалаларни ҳал қилиш учун шу ердаман ва кўп келишмовчиликларни ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин».

Агар оилангизда болалар рақобати билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлса, сиз Адел Фабер ва Элейн Мацлиш томонидан ёзилган «Қандай қилиб ака–ука ўртасидаги рақобатнинг олдини олиш мумкин» («Siblings Without Rivalry», Adele Faber and Elaine Mazlish) номли классик китобни ўқишингиз керак.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак