Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 16 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (16–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


16 БОБ. БОЛАНИ ТОЗАЛИК ВА ТАРТИБГА ЎРГАТАМИЗ

Сиз 2–3 ёшли бола ўйинчоқларни йиғганини кўрганмисиз? Бу ажойиб манзара! Болангиз масъулиятли ва тартибли бўлиб улғайишини истасангиз, буни амалга оширинг! Қандай қилиб? Уни бешикданоқ эҳтиёт бўлишга ўргатинг. Болага ҳаётининг биринчи кунлариданоқ нимани ўргатсангиз, бунга у одатланади.

Менинг болалигим ўтган уй–жой тоза ва тартибли эканидан бошқа ҳеч нарсаси билан ажралиб турмасди. Ҳеч қандай бетартиблик бўлмаган. Мен болалигимдан тартибли уйни кўрганим боис, ўз уйимда ҳам тартибни сақлашга ҳаракат қиламан. Онам менга ҳеч қачон, «Мишель, ўз хонангни тозала!” деб айтишга тўғри келмаган. Тозаликка бўлган севги менга табиий ҳолда пайдо бўлган, чунки мен ўсган муҳит шундай эди. У ерда мен ўзимни қулай ва бахтли ҳамда хавфсиз ҳис қилардим.

Эҳтимол, сиз ҳамма ерда Эверест каби уйиб ташланган нарсалар бўлган уйда ўсгандирсиз ва ўзингизни уйнинг қаерида нима борлигини биладиган одам деб ҳисобларсиз. Гарчи баъзи одамлар, тартибсиз яшашга одатланган бўлса–да, мен тартибли муҳитда инсон мувозанатлашади ва янада самарали ишлайди, деб ҳисоблайман (ва бу тадқиқот натижалари билан тасдиқланади). Поклик ва тартибни олиб келиб, инсон ўзига ҳурмат кўрсатади ва ўзига ғамхўрлик қилади. Мен билган ва севган одамларнинг пала–партишлигига сабаб – синчков ва ҳаддан ташқари танқидий ота-оналарига қарши беихтиёр исёни ҳисобланади. Бироқ, олтин ўрталикка ёпишиб олишга ҳаракат қилинг ва бундай қўзғолонни ўзингиз учун жазога айлантирманг. Тозаликни меҳнат мажбурияти деб эмас, балки ўзингиз учун роҳат деб ўйланг!

ТЎҒРИ МУҲИТНИ ЯРАТИШ

Болакай юришни бошлашидан олдин, сиз унга қандай қилиб қулай муҳит яратиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Сиз унинг атрофидаги айрим нарсаларни бола ўз атрофидаги оламни ўрганиши учун олиб ташлашингиз мумкин. Қулай ва сокин муҳит фойдали таъсир кўрсатиши ҳаммага маълум. СПА массаж салони столи устида ётган пайтингизда стрессни бошингиздан ўтказасизми? Йўқ! Нима учун? Чунки сиз дам олишингиз мумкин бўлган тинчлик муҳитидасиз. Нарсалар билан тўсиб ташланган хонада одам чалғиб қолади ва бунда ҳукм сураётган тартибсизликлар унинг кайфиятини бузади. 2004 йилдаги бейсбол бўйича АҚШ чемпионатида “Ред Сокс” жамоаси ғалабани қўлга киритганидан сўнг Фенвей боғи кейин қандай ҳолатда бўлганини эслайсизми? Албатта, ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва жойи бор, лекин доимо бундай бетартиб яшашни ҳеч ким хоҳламаса керак.

Болангиз учун тинч ва осойишталикни ҳис этадиган муҳит қандай яратилади? Болалар хонасининг деворларига рангдор ёки оч тусли гулқоғозлар кўпроқ чирой бахш этади (улар боланинг руҳиятига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади). Сенсор ўчиргичли лампаларнинг юмшоқ нури, тинчлантирувчи сокин мусиқа, тетиклашишга ёрдам берувчи хушбўй ҳидларнинг бирикмаси тинч муҳитни яратади. Боланинг хонасида доимо тартиб бўлиши учун йиғилиб қоладиган ахлатни чиқариб ташлаш керак. Деворларни чиройли манзаралар билан безанг, полда гилам ёки палас ёйинг, зеро болангиз ўзининг қулай бурчагини яхши кўради.

Бола улғайгач, ўйинлар учун махсус жойни танланг, ўйинчоқлар сақланадиган қутиларни сотиб олинг ва ўқиш учун шинамгина жой ажратинг: у ерга юмшоққина курси ва китоблар солинадиган шаффоф қутиларни қўйинг. Полда ёки пастки жавонларда жойлашган очиқ қутилар ва саватлар – нарсаларни сақлаш учун энг осон йўлдир. Кичкинтой сизга тозалашда ёрдам берганида, ўша ерга уларни тахлаб қўйиши тезроқ бўлади.

«ТОЗАЛАШ» ДЕБ НОМЛАНГАН ЎЙИН

Болангизда ўйинчоқлар пайдо бўлса, сиз уларга ғамхўрлик қилишни унга ўргатишингиз керак. Агар бурчакларда сочилган қўғирчоқлар ва айиқлардан қониқсангиз, унда ғазабланманг. Агар сиз нозиктабиат (ифлос эмас) бўлсангиз, унда ҳар бир элемент учун жой топишингиз керак. Бизнинг эгизаклар ўсганидан сўнг, уларда шилдироқлар пайдо бўлди ва биз ўйинчоқлар сақланадиган қутилар қўйиб чиқдик. Болалар ўйинчоқларини сақлаш учун ажойиб пластик қутилар ишлаб чиқарадиган фирмалар бор.

Эгизаклар полда эмаклаб, шўхлик қилишни ўрганган вақтларидан бошлаб, улар мени айни битта қўшиқни куйлаб, ўйинчоқларни полдан олиб, қутига солиб қўйишимни томоша қилишарди. Сиз кун давомида фаолиятингизга мос мос келадиган сўзларни ўйлаб топиб, ҳар қандай оддий мусиқани танлашингиз мумкин. Юқорида айтиб ўтганимдек, болалар яслиси ва боғчаларда тарбиячилар турли оддий қўшиқлардан фойдаланиб, болалар диққатини бир фаолиятдан бошқасига ўтказадилар. Сизни ўзингиз бир неча қўшиқ яратиб, полни супуриб ёки болани кийинтираётганингизда шу қўшиқни куйлашингиз мумкин. Вақт ўтиши билан турли вазифаларни бажариш учун мос бўлган катта репертуарга эга бўласиз. Тарбияланувчиларим оёққа ишонч билан туришни бошлашгач, мендан кейин ҳаракатларимни такрорлай бошлашди. Мендан талаб қилингани куйлаш эди: «Тозалаш, тозалаш, биз тозалашимиз керак» дейишим биланоқ ҳар иккиси қизиқарли ўйин бошланди деган фикр ила дарҳол полдан ўйинчоқларни териб, қутига элтишар эди!

Ўғил болалар икки ёшга етганида, биз бир нечта махсус қутиларни ташкил этдик. Уларнинг ҳар бирига расм ёпиштирдик ва қандай ўйинчоқлар учун мўлжалланганлигини ёздик. Бизда машиналар учун қути, тўплар учун қути, ҳайвонлар учун қути ва шунга ўхшаш нарсалар учун қутилар бор эди. Мен ўйинчоқларни тегишли қутиларига жойлаб шундай қўшиқни куйлашимни эгизаклар кузатиб туришарди: «Тозалаш, тозалаш, тозалаш учун вақтимиз келди», улар эса шу заҳотиёқ ўйинчоқларини тегишли қутиларга териб қўйишарди. Улар тез орада мендан ўрнак олишга ўрганишди ва тозалаш ишлари ҳаммамиз учун қизиқарли ўйин бўлиб қолди.

Шуни айтишим мумкинки, Фрейзер ва Остин уч ёшга етганларида, мен камдан–кам ҳолларда қутиларга ўйинчоқларни солиб қўядиган бўлдим. Улғаяётган ўғил болалар менинг «ўйнашни яхши кўрсанг – ўйинчоқларни йиғишни ҳам яхши кўр» деган қоидамга амал қилишга ўрганиб, ўйин тугагандан сўнг ўйинчоқларини қутиларга солиб қўйиш уларнинг одати бўлиб қолди. Улар тартибсизлик ва алғов–далғовни кўрмасдан ўсишди ва назаримда, улар ҳали ҳам жуда озода бўлиб улғаймоқдалар. Ишончим комилки, уларнинг бўлажак рафиқалари менга миннатдорчилик билдиришади!

МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЎЛИНИШИ

«Ўйнашни севсанг – ўйинчоқларни йиғиштиришни ҳам сев» деган қоида тозалаш учун ким масъул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Агар Остин ўйнаган бўлса, у ўз жойларига ўйинчоқлар қайтариши ёки биргаликда ўйин иштирокчилари ёрдамида ўйинчоқларни қутиларга қўйишга ёрдам бериши керак. Ўйинчоқлар ҳақида ғамхўрлик қилишдаги аниқ талаблар, кийим–кечак, пойафзал ва бошқа нарсаларга ҳам бирдек бўлиши керак, бунда “Мен буни бажаришим кераклигини билмадим” деган баҳоналар узр учун сабаб бўлмайди. Нарсаларнинг қаерда жойлашишини аниқ билиш, “мен унинг қаерга йўқолганини билмайман” деган минғиллашни истисно қилади.

Уйдаги тартибни сақлашга доир талабларингиз боланинг ёшига мос келишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Мисол учун, сиз икки ёшли боладан қутиларга машиналарни бир текисда териб қўйишини талаб қила олмайсиз. Шундай бўлсада, у машиналарни сақлаш учун махсус белгиланган шаффоф пластмассадан тайёрланган қутига солиб қўйишини илтимос қилишингиз мумкин (қутининг деворида машинанинг расмини ёпиштиришни унутманг). Боланинг бўйи чўзилган сари, сизнинг унга бўлган талабларингиз ҳам ошиши керак, шуни ёдда тутингки, фарзандингиз ким бўлиб улғайишини истаган бўлсангиз, шундай бўлади.

Мактабгача ёшдаги бола турли уй ишларини бажариши, шунингдек муайян вазифа ҳамда топшириқларни бажариши мумкин. У ҳам уй хўжалигини бошқаришда доимий иштирок этаётганини ҳис қилиши керак. Биринчидан, у ифлос кийимларни махсус саватга (ёки ҳеч бўлмаганда шу мақсадда ажратилган хонанинг бурчагига) қўйишни ўрганиши керак. Кейин фарзандингизга ҳар куни эрталаб ётоғини йиғиштиришни ўргатинг. Бу, шунингдек, масъулият ҳиссини кучайтириш учун ажойиб бир йўлдир. Мен кичкина боланинг ёстиғини енгил адёл билан қоплаши осонроқ эканлигига ишонч ҳосил қилдим ва албатта, у буни мукаммал қила олмайди, аммо барибир уни қилган иши учун мақтанг.

Зотан, эрта ёшлигидаёқ, болага уй ишларида ота-оналарга ёрдам бериш учун табиий истак пайдо бўлади. Катталарга қўлидан келгунича ёрдам берганида, бола ўзининг кераклигини ва оила ҳаётига тааллуқли эканлигини ҳис қилади. Кичик вазифаларни бажарганда, бола ўзини мамнун ҳис этади ва унда «яхши ишладим» деган ишонч пайдо бўлади.

Биз нафақат ҳаракатларимиз учун, балки ўзимиз қилаётган тартибсизликлар учун ҳам жавобгармиз. Нарсаларга ғамхўрлик қилиш ва уйни тоза сақлаш бизнинг вазифамиздир.

Қай йўсинда мажбуриятни бажаришни менга завқ берадиган нарсага айлантиришим мумкин? Бу масалага, шунингдек, ҳар бир нарсага оқилона ва ижобий муносабат билан ёндашишга ҳаракат қилинг. Биринчидан, болангизга шундай деб тушунтиринг: «Биз ўз нарсаларимиз ҳақида ғамхўрлик қиламиз, чунки бу бизнинг масъулиятимиз». Бир мунча вақт ўтгач, кичкинтой ҳар куни бу вазифани бажаришни бошлаганида, ундан сўранг: «Сен ҳамма нарсани ўзинг қилсанг, бу яхши, тўғрими?» Бу боланинг фойдали маҳоратини мустаҳкамлашнинг ажойиб усулидир.

Биз катта бўлганимиз сайин, масъулиятимиз кенгайиб уй ишларини кўпроқ қиламиз. Аммо кундалик ишлар биз учун ёқимсиз ҳолатга айланмаслиги керак. Болага уй вазифаларини қандай уддалашни кўрсатиш ва уларга ижобий муносабатда бўлишга ўргатиш жуда муҳим. Бу катта ёшга тўлганида жуда асқотади: бизнинг дунёмизда, маълумки, масъулиятли одамларни қадрлайдилар.

МАҚСАДГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАҚТОВ

Кўп одамлар учта хушомадли сўз ўрнига, битта ўринли мақтов олишни афзал кўрадилар. Қандай сўзларни кўпроқ эшитишни истардингиз: «Бугун сиз яхши кўринасиз!» ёки «Қойил! Бу ранг сизга жуда ярашди ва юзингизни бениҳоят кўркам қилган!»?

Худди шу тамойил болалар учун ҳам амал қилади. Уларни иложи борича тез–тез ва аниқ бир нарса учун мақташ керак. Мақтов болага жуда катта илҳом бахш этади, аммо маълум вазифаларни бажариш учун мақтов миқдорини камайтирадиган вақт келади. Мисол учун, болакай бир неча ой давомида қути ичига ўйинчоқ машиналарини қўйганидан, уни мақтовга қориб ташлашингиз шарт эмас. Нима учун? Чунки энди у қилаётган ишини мақтовга лойиқ алоҳида ҳаракат эмас, балки масъулият деб билади. Албатта, сиз болани вақти–вақти билан уй ичидаги ҳар кунги мажбуриятларини бажарганлиги учун, ҳаракатларини беэътибор қолдирмаётганингиз ва уларни қадрлашингизни эслатиш учун мақтаб туришингиз лозим. Аммо ғоят хурсанд бўлиш иштиёқи йўқола бошлайди, чунки боланинг уйни йиғиштириши тишларини тозалаши ва ювиниши каби одатий бўлиб қолади.

Катталарни ҳар доим ҳам кундалик юмушлари учун мақташмайди ва улар буни атрофдагилардан талаб ҳам қилишмайди. Гарчи баъзан оила аъзосининг биридан шундай сўзларни эшитиш жуда ёқимли бўлади: “Кийимимни ювганинг учун раҳмат. Ундан доимо тозалик таралади, бунинг учун сендан миннатдорман”. Шунинг учун вақти–вақти билан болангизни ҳам мақташда этишда давом этинг, лекин ҳар доим бир тарзда эмас. Шундай қилиб, сизнинг миннатдорчилигингиз унинг учун оддий расмиятчилик эмас, балки жуда муҳим ва аҳамиятли бўлади.

«СЕН ЎЙИНЧОҚНИ СИНДИРДИНГ– ЎЙИНЧОҚ ЭНДИ ЙЎҚ»

Бу қоида ҳар бир ҳаракатнинг табиий оқибатларга олиб келишига асосланади. Мен ҳам тез–тез бола хона бўйлаб ўзининг севимли ўйинчоғини отиб юбориши ва бунинг натижасида ўйинчоғи синиб кетиши, ундан сўнг ота-оналар унга янги ўйинчоқ сотиб олиш учун шошилиб югуришига гувоҳи бўлганман. Бу болага нимани ўргатади? Фақат нарсаларнинг қадрсизлигини, уларнинг бирортаси қадрсиз эканлигини, унга тўғри муомала қилишга эътибор бермасдан, дарҳол янгисига алмаштириш мумкинлиги ўргатади. Бу болага, ўз мулкини йўқ қилиши ва у автоматик равишда дарҳол тикланиши мумкин, деган фикрни уйғотади.

Ҳа, йиртиқ китобни алмаштириш учун янги китоб топишимиз мумкин, бола панжасини узиб олган бахмал айиқчанинг ўрнига, болага янги айиқча сотиб олиб келишимиз мумкин. Лекин буларнинг ўрнини боса олишимиз, шундай қилишимиз керак дегани эмас. Агар сиз болангизга ўйинчоқлар ҳақида ғамхўрлик қилишни ўргатсангиз, у улғайганда ҳаётида жуда муҳим бўлган нарсаларга ҳам эътибор беради: одамларга, ҳайвонларга – сизнинг машинангизга ҳам!

Кичкина бола пул ҳақида ва моддий бойликлар бизга қай тарзда келиши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас. Унинг фикрича, уйда қандайдир мўъжизавий тарзда янги ўйинчоқлар пайдо бўлади. Агар бу ҳақиқат бўлганида эди! Чақалоқ уларни отишни бошлагач, биз унга тушунтиришимиз керак: «Ўйинчоқларни ташлаб бўлмайди. Улар бизга ўйнашимиз учун мавжуд”. Шу билан бирга, сиз ўйинчоқларни олиб қўйишингиз ёки боланинг эътиборини бошқа нарсага алмаштиришингиз мумкин. Агар болага ўзи ёмон муносабатда бўлган ўйинчоғи дарҳол қайтарилса, у буюмларга бепарво муносабатда бўлиш ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди, деб тушунади. Биз эса болага шуни ўргатишни истамаймизми?

Мактабгача ёшдаги болангиз ўзининг нарсаларини қадрламаса ва бузса, оила мулкини ҳимоя қилмаса, у албатта ўз ҳаракатларининг табиий оқибатларига дуч келиши керак. Агар бундай бўлмаса, у бошқа одамларнинг нарсаларига ғамхўрлик қила оладими? У кутубхона китобига қандай муносабатда бўлади? Бошқа одамларнинг мол–мулкигачи? Ўзи борадиган мактабнинг китоблари ва мебелларини қандай ҳимоя қилади? Катта ёшдаги болалар учун бу ҳаётий қоиданинг таҳрири бироз бошқача бўлиши мумкин: «Сиз бу нарсани буздингиз – у энди йўқ».

Сиз болангизни кам аҳамиятга эга бўлмаган ҳақиқатни ўргатишингиз мумкин, унга синган ёки йўқолган ўйинчоқ ўрнини тўлдиришнинг фақат бир йўли бор – бу пул ишлаш йўли билан, янги ўйинчоқ сотиб олиш йўлидир. Ушбу ёндашув дунёдаги ҳақиқий ҳолатни тўлиқ акс эттиради: биз зарар кўрсатган ёки йўқотган нарсани, ўзимиз ишлаб топган пулга алмаштириш ёки сотиб олишимиз мумкин. Болангизнинг ёшига қараб, пул ишлаб топиш учун сиз унга кичик вазифаларни бажаришга рухсат беришингиз мумкин, шунда у ўзининг банкига бир неча танга пул топиши ва керакли миқдорда тўпланганда янги китоб, янги ўйинчоқ айиқ ёки бошқа нарсаларни сотиб олиши мумкин.

 Агар бундай сабоқ – боланинг кейинчалик, у улғайганида, бу дунёда нафақат нарсалар, балки одамларнинг ҳис-туйғулари ҳам қарланмаслигига дуч келмасидан олдин, кеч бўлмасдан, – боланинг эрта болалик даврида, у меҳрибон оиласи даврасида бўлганида ўтилса, болага нисбатан инсонийлик ва яхшироқ бўлар эди.

Менинг дугонам қуйидаги воқеани сўзлаб берганди, бир таниш сартарош аёлнинг ўсмир ўғли, қўшнисининг мол–мулкини бузганида, қўлга тушади ва бу масъулиятсиз ҳаракатнинг сабабини эса ўспиринлик ёшидаги шўхликка йўяди. Бу бола ёлғиз эмас эди, шериги билан бўлган экан. Сартарош номақбул хатти-ҳаракати учун ўғлини қўшнилардан узр сўрашга, ҳамда икки ҳафта давомида эрта тонгда ўрнидан туриб, қўшнисининг уйида етказилган зарарни қоплаш учун ишлашга мажбур қилди. Шеригининг ота-онаси ўғлидан ҳеч нарсани талаб қилишмагани учун сартарош афсусланган, ўзининг фарзанди эса бундан яхши сабоқ олган ва кейинчалик нохуш вазиятларга асло тушмаган; бошқа ўсмир эса ўша воқеадан кейин, содир этган қатор жиноятлари учун ҳозирда қамоқда экан.

Бу мисол орқали, болангизга уйда фойдаланиладиган мол–мулкка эътиборли бўлишни ўргатиш қанчалик муҳим эканлигини англаш мумкин. Ҳамма нарса оиладан бошланади. Агар болангиз бу сабоқни ўзлаштирса, у бошқа одамларнинг нарсаларини авайлайди. Уйдаги мажбуриятларини ва кичик вазифаларни уддалашга ўрганиб, улғайганида у масъулиятли, ғамхўр ва меҳнатсевар инсон бўлиб етишади.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак