Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (15–Bob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
15 БОБ БОЛАНИ БОШҚА ОДАМЛАР БИЛАН БИРОР НАРСАНИ АЛМАШТИРИШИГА ҚАНДАЙ ЎРГАТИШ КЕРАК?
Агар сиз олдин бундай саҳнага гувоҳ бўлмаган бўлсангиз, ҳали бунга имконият бўлади. Болаларга келганда, ота-оналар ҳимоя рефлексига эга бўлганликлари учун, тўғри фикрлаш қобилиятини йўқотишлари мумкин.
Агар бизни сахийликка ўргатишмаган бўлса, биз табиатан эгалик қилишга ва автоматик равишда йиғишга интиламиз, бу ғалати эмасми? Ўйлаб кўрсак, ўрта асрларда ер талашган очкўз катта одамлар, хафа бўлган икки яшар болалар ўзларини боғчада тутгани каби муомала қилсалар, қанчадан-қанча урушлар бошланар эди! Ва сиз мулкингизни бошқалар билан баҳам кўришингиз жуда муҳимдир, чунки болангиз буни эрта болаликдан ўрганишни бошласа яхши бўлади. Лекин бу вазифа осон эмас!
Агар сиз нарсаларга диққат билан қарасангиз, уч ёшда болалар ҳали бошқалар билан бирор нарсани баҳам кўриш нимани англатишини тушунишга қодир эмаслигини тан олишингиз керак. Бироқ, сиз болангизга ўз мол–мулкини бошқа одамлар билан қандай бўлишишни кўрсатиб, саховатли бўлишга ундашингиз мумкин, шунда у катта бўлгач, сизни мажбур қилмасдан, буни мустақил ўзи қилиши мумкин. Қабул қилинган тартибга оддий риоя этиш (мен онам ва отамнинг истакларини бажариш шундай қилаяпман), охир–оқибат болаларда бошқалар учун ташвишланиш лаёқатини ривожлантиради.
БОШҚА ОДАМЛАР БИЛАН БИРОР НАРСАНИ ҚАЙ ТАРИҚА АЛМАШИШНИ КЎРСАТАМИЗ
Болалар туғилганидан бошлаб катталарга тақлид қила бошлайдилар. Тўрт ойлик чақалоққа тилингизни кўрсатганмисиз? Ва бу қандай тугади? У сизга тақлид қилиб, тилини чиқаришни бошлайди. Кўз очиб юмгунча эса кимнинг тили узунроқ танловини бошлайди. Чақалоқлар бошқаларни кузатадилар ва уларда кўрганларини такрорлайдилар.
Болаларнинг хулқ–атворидаги бу хусусият уларни ўргатишнинг асосида ётади. Одатда ўзига хос бўлган кундалик вазиятни ўзингизга керакли хатти ҳаракат модели учун тажрибага айлантиришингиз мумкин.
– Она, менга беринг, – деб сўрайди болангиз.
– Қандай сўраш керак? – деб сиз ундан сўрайсиз.
– Она, илтимос, менга сувингиздан беринг».
– Тўғри, азизим. Жуда яхши сўрадинг. Бир қултум ич. Онанг сен билан баҳам кўрса яхшими?
– Ҳа!
Икки-уч ёшли болага нафақат мол–мулкингизни бошқалар билан баҳам кўриш кераклигини тушунтириш, балки уни қандай амалга оширилишини ҳам кўрсатиш мумкин. Ҳар бир фурсатда болангиздан ўйинчоқ билан бўлишишни илтимос қилиб, бир вақтнинг ўзида қилиниши керак бўлган ҳаракатларни кўрсатиб, илтимосингизни мустаҳкамланг.
– Менга бер! – дейди Сэмми синглисига
– Асалим, қандай сўраш керак? – деб сўрайсиз
– Кей, илтимос, менга машинани бер.
– Йўқ! – деб жавоб беради Кей. – Бу меники!
Шунда ота эгилиб, қизининг кўзига қараб айтади:
– Кей, сен анчадан бери машина билан ўйнадинг. Энди аканг ўйнаса майлими? (Шунда дадаси, қизига ўйинчоғини акаси билан баҳам кўришга ёрдам бериш учун, машинани қўлига олиб, Сэммига узатади.) Даданг музқаймоқ билан бўлишганда сенга ёқадими?
– Ҳа.
– Жуда яхши! Унда кел, Сэмми билан бирга баҳам кўрайлик. Кейин эса у ҳам сен билан баъзи нарсаларни баҳам кўради. Келишдикми? Унга машинани ўзинг бера оласанми?
Қиз ўйинчоқни акасига узатади.
– Баракалла, Кей. – Дада Сэммига юзланади: – Синглингга нима дейишинг керак, Сэмми?
– Раҳмат, – дейди Сэмми.
Бундай саҳна баланд олқишлар билан тугаши керак, ҳатто қувончингизни ифода етиш учун қарсак чалишингиз мумкин.
Ҳар қандай вазият болага ўргатиш учун мос келади. Кимдир бошқалар билан бирор нарсани баҳам кўраётганини кўрганингизда, уни сахийлиги учун мақтанг. Масалан, болалар майдончада бўлганингизда, ўзини куракчасини бошқа болалар билан баҳам кўрган болани мақтанг. Агар ота ўз пиёласидан онага бир қултум қаҳва олишга рухсат берса, она албатта унга раҳмат айтиши керак: «Азизим, қаҳва учун раҳмат. Сиз қандай меҳрибон ва сахийсиз!» Болангиз сиз бошқалар билан бирор нарсани қандай баҳам кўрганингизни ва бошқалар сиз билан баҳам кўришганини кўрсин. Болангизнинг диққатини шунга қаратинг ва айтинг: «Қара, уканг онангга дафтаридан бир парча қоғоз улашди. Бунинг учун унга раҳмат!» Агар болангизга ўзининг мулкини доимо бошқалар билан бўлишишга рағбатлантирсангиз, бу вақт ўтиши билан бундай қилиш унинг учун одат ва табиий масала бўлиб қолади.
ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР
Болаларнинг илк ўйинларини «параллель» дейиш мумкин. Болалар бир хил нарса билан шуғулланишади, лекин бир–бирларига ҳеч қандай эътибор бермайдилар. Болангиз бошқа болалар билан биринчи тажриба қилганда, унга мамнунлик ҳиссини бағишлаш учун, албатта, уларда бир хил ўйинчоқлар бўлишини таъминлашга ҳаракат қилинг. Ҳудудини ишғол қилишса бу кимга ёқади? Сизнинг уйингизга кичик меҳмонлар келишини кутаётанингизда, сиз бир хил ўйинчоқлар борлигига ишонч ҳосил қилинг–кейин улар устидан ҳеч қандай низолар мавжуд бўлмайди. Чақалоқлар ва бир ёшли болалар бутун дунё уларнинг атрофида айланишига ва улар коинотнинг маркази эканлигига чин дилдан ишонишади. Улар бирор нарса истасалар, дарҳол уларни олишларини истайдилар! Болани бошқалар билан бирор нарсасини бўлишиш учун ўргатишга вақт талаб этилади, лекин ўзингиз уларни кўрсатсангиз, бу катта ўрнак бўлади.
Тахминан уч ёшда бола ким, нима ва қачон ўйнаш кераклиги ҳақида ўз қарорларини қабул қила бошлайди, аммо катталар томонидан унга қарашга ва вақти–вақти билан ўйинчоқларни бошқа болалар билан баҳам кўришга ёрдам беришларига муҳтож бўлади. Тўрт ёшга келиб, бола ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлиши ва улар билан ўйинчоқларни осон алмашишга ўрганиши керак.
Болангиз ўз кўникмаларини амалда қўллаши учун кўпроқ имконият берсангиз, уларни яхшироқ ва тезроқ мустаҳкамлайсиз. Баъзи ота-оналар майдончада болалар катта сони кўп бўлса, кераксиз кескинликни яратади, деб ишонадилар. Бироқ, эгизаклар билан ишлаш тажрибаси мени болалар қанча кўпроқ бўлса шунча яхши, деб ишонтиради! Фарзандингизда бошқалар ва болалар билан ўйинчоқлар алмашиш имкони бўлади, сиз эса уларнинг мулоқот кўникмаларини ривожлантириш устида ишлаш имконига эга бўласиз. Болангиз турли характердаги тенгдошлари билан учрашганда, улар турли хил одамлар билан мулоқот қилишни ўрганадилар.
Тарбиямдаги болалар яшайдиган уйда болаларнинг ўйнаши учун биз «чуқурча» деб номлаган алоҳида жой ажратилган. Биз уни пластик деворлар билан ёпдик ва улар устига осилган ўйинчоқларни бириктирдик. Полга юмшоқ гилам ётқиздик. Биз «чуқурча»ни олдиндан кенгроқ қилдик, чунки бизникига меҳмон келар эди. Эгизаклар ҳали ҳам биринчи дўстлари, бошқа эгизаклар ва бир қизалоқ билан мулоқот қилишда давом этмоқдалар. Ҳаётининг биринчи ойларидан бошлаб, болалар деярли ҳар куни «чуқурда» ўйнашди, чалқанчасига ётиб, юқорида осилган ўйинчоқларни томоша қилишади. Болалар бироз катта бўлишгач, қувноқ қийқириқ билан бир-бирининг устига тирмашиб, эмаклай бошлашди ва биз улар билан бирор–бир нохушлик содир бўлмаслиги учун, уларни кузатиб турар эдик. Кўп ўтмай улар оёққа туриб, «чуқурча»имизнинг лаблари бўйлаб ҳаракатланишни ўрганишди. Ниҳоят, болалар шу қадар ўсдиларки, бир оздан сўнг «параллель» ўйинлардан «ёнма–ён» ўйинларга, кейин эса жамоавий ўйинларга ўтишди. Ўсиб–улғайиб, ижтимоий хулқ–атвор кўникмаларига эга бўлган беш нафар болани томоша қилиш жуда ёқимли эди: илк болалик чоғлариданоқ ўйинчоқларни бўлишишни, бир-бири билан мулоқот қилишни ва бир-бирига ҳамдард бўлишни ўрганишган. Ва одамларга ҳамдардлик билдириш қобилияти уларга ўз нарсаларини бериш қобилияти билан узвий боғлиқ.
ЎЙИНЧОҚЛАР БИЛАН АЛМАШАМИЗ
Бошқалар билан бирор нарса алмашиш ҳақида гап кетганда, икки–уч яшар болага «қайтариб бер» ўрнига «кел алмаштирамиз» дейиш маъқулроқ. Ёш болалар мавҳум тушунчалардан кўра, аниқ ва моддий нарсалар ҳақида гапирилганда яхшироқ тушунадилар. Болага «навбат» билан ўйнашни таклиф этганингизда, сиз унга қуйидаги ҳақиқатни ўргатасиз: агар у кимгадир бирор нарса бераётган бўлса, бу батамом берди дегани эмас. Шу орқали, сиз, боланинг табиий ҳиссиётлари: ўз ўйинчоғини қайтиб кўрмаслик ҳақидаги нотўғри фикрларидан халос этасиз. Болалар шундай хаёлга боришади: «Бу менинг нарсам! Нима учун мен уни беришим керак» Улар ҳали вақтга қараб иш тутмайдилар... ёки вақтинчалик ва доимийлик ўртасидаги фарқни тушунмайдилар.
Болага «Навбат билан ўйнаш»ни таймер орқали, яъни ўйинчоқ батамом берилмаганини тушунтириш мумкин. Боладан таймерга қарашини сўранг: «Таймер жаранги нимани англатади? Демак, ўйинчоқдан фойдаланиш вақтинг тугади. Лекин таймер кейинги сафар жиринглаганда, дўстингнинг вақти тугаб қолади ва яна ўйинчоқни олиш навбатинг келади!» “Навбат билан ўйнаш» жуда қизиқарли бўлади!
Навбатни белгилаш учун тухум–пишириш таймери, микротўлқинли печ таймери ва ҳатто мобил телефон таймери жуда мос келади.
Болангиз бошқа болалар билан ўйинчоқ алмашишни бошлаганда, уларга хотиржам ва дўстона оҳангда айтинг: «Шерон ўйинчоқларини сен билан баҳам кўриши қанчалик яхши! Кел, унинг учун ҳам яхши нарса қилайлик ва унга сенинг ўйинчоқларингни берайлик». Ҳар бир киши бу алмашишдан фойда қилишини таъкидланг. Ва ҳар бир киши хурсанд бўлади (ёки ҳеч бўлмаганда ҳам, вақти келганида хурсанд бўлади!)
«МЕНИКИ», ДЕМАК, БУ «МЕНИКИ»
Болани ўз мулкини бошқалар билан баҳам кўришга ўргатиш жуда муҳим бўлса–да, унда ҳеч кимга беришга мажбур бўлмаган ўйинчоқлари ҳам бўлиши керак. Эҳтимол, сизнинг кичкинтойингиз учун бу ўйинчоқ унинг севимли қўғирчоғи, автомобили ёки жуда яхши кўрган айиғи бўлар. Ўзга бола учун бошқа бир ўйинчоқлар бўлиши мумкин, улар алоҳида сақланиб, «дахлсиз» бўлиши керак. Агар болангиз унга тегишли бўлган бир нечта нарсага эга бўлса, у нима билан бўлишиш ва нима билан бўлишмасликни танлаши мумкинлигини тушунади.
Бола ўзи билан махсус ўйинчоқларини болалар майдончасига олиб бормаслиги ёки дўстлари уларни зиёрат қилиш учун келганларида, бошқа болалар билан уларни бирга олиб бормаслигини тушунади. Каттароқ ёшдаги боладан: «Жоним, бугун дўстларинг меҳмон бўлиш учун келганларида, улар билан қандай ўйинчоқларни бўлишмоқчисан?» Кейин фақатгина болалар билан баҳам кўришга тайёр бўлган ўйинчоқларинини ажратиб қўйинг ва қолганларини эса қўшма ўйинлар тугагунга қадар олиб қўйинг. Бу, можароларни ҳал қилишдан сизни қутқаради ва бола албатта тенгдошлари билан бирга ўйнашдан кейин ҳам хурсанд бўлади. Унда ҳар доим фақат ўзига тегишли бўлган нарсалар қолади.
Фақат ўзингизга тегишли бўлган севимли нарсаларингизни эслаб кўринг: қадрли кундалик, шарикли ручка, ёки ажойиб пиёла. Сиз ҳаётингизда кўп нарсаларни баҳам кўришдан хурсандсиз, лекин сиз хафа ёки зерикиб қолган пайтингизда, қўлингизга олганингизда кайфиятингизни кўтарадиган бир неча шахсий нарсаларингиз бор. Буни ҳар қандай ёшдаги болалар учун ҳам айтиш мумкин. Доно ота-оналар боласини саховатли бўлишга, мол–мулкини бошқалар билан баҳам кўришга ундаганда, буни тушунадилар.
АГАР БОШҚА БОЛАЛАР ФАРЗАНДИНГИЗ БИЛАН
БИРОР НАРСАНИ БЎЛИШИШНИ ИСТАШМАСА
Агар болангизга муҳим ҳаётий тамойилни («Ўйинчоқлар билан бўлишиш керак!») қунт билан ўргатаётганингизда, у эвазига ҳеч нарса олмаса ва қўли бўш қолса, жуда ҳам хафа бўлиши мумкин. Фарзандингиз бошқа болалар билан бир нарса ўртоқлашганда улар болангизга худди шундай муносабатда бўлмасалар, нима қилиш керак?
Иккала боланинг ҳис-туйғуларини тушунган ҳолда вазиятга изоҳ беринг: «Кейт ўйинчоғидан ажралишни истамагани учун хафа бўлди. Сен ўз ўйинчоғингни бошқа билан бўлишганингда нимани ҳис қилганингни эслайсанми?» Ҳар доим бола ҳақида эмас, балки боланинг хатти-ҳаракатлари ва ҳис-туйғулари ҳақида гапиришга ҳаракат қилинг: «Биламан, Кейт сен билан баҳам кўрмади. Бунинг эвазига бирор нарса олмаслик алам қилади”. Вазиятга изоҳ берганингизда, болангизнинг хафа бўлишига имкон берасиз ва унга салбий ҳис-туйғуларини қандай ҳал қилишга ўргатасиз. Ахир, биз ҳар доим истаган нарсамизни ола олмаймиз–ку. Ҳаёт шунақа.
Бу ҳолат болангизни умидсизлик билан курашишга ва тушкунликка тушмасликка ўргатиш имкониятини беради. Сиз бошқа бола фарзандингиз билан баҳам кўришни истамаса ҳам, у ўз нарсасини бериш кераклигини эслатиб туришингиз мумкин. Нима учун биз бу ҳақда гапиришимиз керак? Сизни тинглаб, бола аслида олишдан кўра бериш жуда ҳам ёқимли эканлигини тушуна бошлайди. Агар у билан ёлғиз бўлсангиз, ундан сўранг: «Бериб юбориш ва бошқалар билан билан баҳам кўриш қизиқарли эмасми? Ҳеч нарсани бошқалар билан баҳам кўришни истамайдиган ва кимгадир қувонч бериш қанчалик ажойиблигини билмайдиган одамлар қандай ачинарли».
...Олмоқдан кўра, бермоқ кўпроқ марҳамат келтиради (Ҳаворийлар 20:35).
УЧ ЁШДАН ОШГАН БОЛАНИ БОШҚАЛАР БИЛАН БИРОР НАРСА АЛМАШИШИГА ҚАНДАЙ ЎРГАТИШ КЕРАК
Улғайиб бораётган болангиз ўйинчоқларни алмаштириш қоидаси ўз ичига нимани олганлигини, «навбат билан ўйнаш» нима эканлигини, қайси ўйинчоқларини бўлишиш кераклигини, қайсилари фақат унга тегишли эканлигини (биз уларни алмашмаймиз) билгандан сўнг, ундаги шаклланган кўникмаларни мустаҳкамлашга ўтинг. Бола бирор нарсани баҳам кўришдан бош тортган ҳолларда, унга таъсир ўтказиш учун турли чора–тадбирларни, шу жумладан, танаффусни ҳам қўлланг. Агар иккита бола ўйинчоқлар орқасидан уришишган бўлса, уларни бурчакка юборинг. (Қўлингиздаги ўйинчоқ билан бурчакдаги стулга борганингизда болаларнинг юзларини томоша қилиш жуда қизиқ.) Агар болангиз икки марта уни огоҳлантиришингиздан сўнг, биргаликда ўйнашга мўлжалланган ўйинчоқни бўлишишни истамаган бўлса, сиз бурчакка боланинг ўзини юборишингиз мумкин.
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.