Энага ёрдамга шошади (Мишел Лароу) 14 bob

Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (14–Bob) Kitob O'zbek tilida

Энага ёрдамга шошади (Мишель ЛароуЎзбек тилида Аудиокитоб Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб 

 

МУНДАРИЖА

Ташаккурнома

Сўзбоши

Энагадан

I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари

1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?

2–Боб. Бола тарбиялашнинг  муваффақиятли беш тамойили

3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа

4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас

5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.

II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар

6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз

7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар

8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари

9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»

10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ

11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз

12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар

13–боб. Танаффус олиш вақти келди

14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?

15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?

16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз

17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?

18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз

III–қисм. Ота-она қувончлари

19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари

20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик

21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»

22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар


14 БОБ. ФАРЗАНДИМНИНГ НИМАСИДИР БОШҚАЧАМИ?

Ота-оналар кўпинча фарзандларининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган ҳар бир нарсада шубҳаланадилар. Оммавий ахборот воситалари дунёда турли ғайритабиий ўзгаришлар ҳақида доимо бонг уришини ҳисобга олсак, кўпчилик ота-оналар фарзандлари етарли даражада ривожланганми, ривожланишда нуқсонлари йўқми ва умуман олганда боласи соғломми, дея шубҳа қилсалар ажабланмаса ҳам бўлади.

Яқинда бизникига таниш болалар тарбияланувчиларим билан ўйнаш учун меҳмонга келишди. Юқоридаги кўринишни мен бевосита ҳаётимдан олдим. Болалар уйимизнинг ҳовлисида бейсбол ўйнаб, жуда қизиқарли ва яхши баҳор кунидан завқланишди. Тарбияланувчиларим билан мулоқотда бўлган болаларнинг ота-оналари мен энага бўлиб ишлашимни билишади, ҳамда ҳаттоки мендан кўра тажрибалироқ ва билимга эга бўлсаларда, менга саволлар беришади. Ишончим комилки, теледастурларнинг машҳурлиги туфайли, барча энагалар Мерри Поппинс, доктор Фил ва Мария фон Траппнинг мукаммал уйғунлиги каби кўринади.

Шунинг учун оддий инсон сифатида доимо ниманидир ўрганаётганимда, юқоридаги каби суҳбатлардан ҳайрон қоламан. Менинг тарбияланувчим Остин ва Фрейзер (ва уларнинг онаси), болаларда ёмон дақиқалар бўлади, аммо ёмон кунлар эмас, деб менга ўргатганлар ва мен буни айниқса, уларнинг хатти-ҳаракати ва ривожланишини баҳолашда ҳисобга оламан. Остин ва Фрейзернинг онасини мен эмас, балки у менга болаларни тарбиялашни кўпроқ ўргатган эди деб айтишим керак.

Аксарият оталар ва оналар, ҳақиқатда, болаларни тарбиялашни жуда яхши эплашади. Менимча, бу сизга ҳам тегишли. Гап ота-оналар ўз боласини севмаслиги ёки улар учун қўлидан келганини қилишга ҳаракат қилмаётгани ҳақида бормаяпти, лекин баъзан улар зарур кўникмаларга эга эмаслар. Мен тез–тез ота-оналарга янги услубларни ўргатиш ва уларга ўз қобилиятларига ишонч беришга ҳаракат қиламан: «Ҳа, бу сизда жуда ажойиб чиқаяпти! Агар болангиз итоат қилмаётган бўлса, бу сизнинг ёмон она эканлигингизни англатмайди! Ҳа, болангиз гўзал, ноёб ва бетакрор... лекин баъзан талтайган кучукча каби ўзини тутади ва унинг хатти-ҳаракатларини тузатиш керак. Аммо бу инсоният вакилларининг кўпчилигига тааллуқли, шундай эмасми? Шу жумладан, менга ҳам».

ТАҚҚОСЛАШ ВА РАҚОБАТ РУҲИ

Мен ота-оналар хавотирининг сабабларидан бири, улар ўз фарзандларини бошқа болалар билан тез–тез солиштиришида, деб ўйлайман. Ҳар бир бола, ҳатто эгизак бўлса ҳам, индивидуалдир ва уни ҳар доим ҳам бошқалар билан таққослаш мумкин эмас. Албатта, болаларнинг маълум ёшга ўтиши керак бўлган ривожланиш босқичлари мавжуд ва бу бизга боланинг нормал ривожланаётганлигини баҳолаш имконини беради. Бироқ, кундалик ҳаётнинг кичик нарсаларига келсак, бошқа болалар билан таққослаш ва рақобат учун жой бўлмаслиги керак.

Мен, таққослаш ва рақобатга йўл қўйилмайди деганда нимани назарда тутаяпман? Сиз фарзандингиз ривожланишда тенгдошларидан орқада қолмаётганини билиш учун уларга доимо эътибор берасиз. Тасаввур қилинг, сиз бир гуруҳ болалар тўпланган ўйин хонасига келдингиз. Улар даврада оналарининг тиззаларида ўтиришарди.

– Керрининг олд тиши чиқаяптими? – деб сўрайди ўзига ишонмаган бир она.

– Ҳа, унинг бешта тиши бор! – деб жавоб беради бошқа она, гуёки унинг кичкинтойи “Кимнинг тиши кўпроқ” мусобақасида биринчи ўринни олгандек.

– Вой, Кайлда ҳали бирорта ҳам тиш йўқ. Дженни, Эллининг тишлари чиқаяптими? –  давом этади бу суҳбатни бошлаган, ташвишга тушган она

– Кўрдингизми, унинг биринчи тиши чиқа бошлади! – Эллининг онаси жавоб беради.

Шунақами? Хўш, ҳозир менда ташвишланиш учун барча асослар бор. Педиатрга кўринишим керак деб ўйлайсизми? Аннабелда ҳеч қандай тиш чиқмади, у сизнинг болангиздан икки ҳафталик катта.

Эллининг онаси (учта боласи бор) табассум билан:

– Ҳар бир боланинг тишлари ўз вақтида пайдо бўлади. Мен Аннабелнинг яқинда барча тишлари ёриб чиқади, деб ваъда бераман. Овқатланаётганда тишлашни бошлаганида, сиз тишсиз бўлган кунларни эслайсиз.

Асаб таранглиги кулги билан енгиллашади.

Биринчи боласи туғилган ёш оналар, айниқса, ўз боласини бошқа болалар билан таққослашларга мойил бўлади. Кўп болали оналар бундай нарсалар ҳақида кўпроқ хотиржам бўлишади, чунки улар ҳатто ака–укалар ҳам бир-биридан феъл–атвори ва ривожланиш суръатлари билан фарқ қилишини билишади.

Фрейзер ва Остинни боғчага жўнатмоқчи бўлганимизда, ўқитувчиларнинг эгизаклар келаётгани ҳақидаги хабардан бошлари қотди. Уларда эгизаклар билан ишлаш тажрибаси салбий бўлган кўринади. Болакайларимизни кўрмаган тарбиячилар уларнинг олдига бесаранжом “дуэт” келишини аллақачон эшитишган эди. Бу фикр бошқа болаларнинг ота-онасини асабийлаштириб, қаровчиларни эса гангитиб қўйди. «Янги жуфтлик»нинг тахмин қилинаётган хатти-ҳаракатлари ҳақидаги барча хулосалар, Фрейзер ва Остиндан аввал келган болаларнинг ўзларини ёмон тутишганига асосланган эди.

Янги келган эгизакларнинг шахси ҳам, уларнинг ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ҳам ҳисобга олинмади. Педагогларнинг кутишлари улардан аввал келганларниннг хатти-ҳаракатларини кузатишларга асосланарди. Яхшиямки, эгизаклар томонида уларни ҳимоя қилиш учун келган уларнинг ажойиб онаси ва энагаси бор эди, ўғил болалар боғчасига эгизак–террорчилар келади деган асоссиз тахминларни четга қолдириб, уларнинг шахсий фазилатларига баҳо берилиши учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилдилар. Шундай бўлса–да, нотўғри тушунчага эга бўлиш ва хурофот «таъми» олиш ёқимсиз эди. Мен чин дилдан ўз фарзандлари ҳақидаги миш–мишлар, салбий фикрлар, хурофот ёки ирқий душманликка асосланган ўз фарзандлари ҳақидаги адолатсиз инсон ҳукмлари билан тўқнашган ўша оналар билан ҳамдардман.

Баъзан баъзи оналар ва оталар ўз фарзандларига қарши нотўғри тушунча билдириб, бир боласини «бўйсунмас» ёки «сусайган» деб эълон қилиб, иккинчисини яхшироқ кўрсатишга ҳаракат этаётганини оғриқ билан кузатганман. Қандай даҳшатли! Агар болани бошқа бир бола билан солиштирсангиз, улардан бирини автоматик равишда мағлубиятга маҳкум қиласиз. Сизнинг баҳолашингиз адолатсиз изоҳ ва нотўғри фикрларга асосланган. Натижада уларнинг иккисидан бири албатта яхши бўлмайди.

Агар педиатр болангизнинг ривожланиш даражаси умумий қабул қилинган стандартларга мувофиқ бўлганини тасдиқласа (ёки улар бошқача айтмаса), сиз тинчланишингиз мумкин – болангиз яхши – ўғлингиз ёки қизингиз ноёб ижоддир. Мисол учун, статистик маълумотларга кўра, чақалоқ етти ёшдан ўн ойгача эмаклай бошлайди, аммо ҳар бир боланинг ривожланиши алоҳида эканлигини унутмаслик керак. Баъзи олти ойлик болалар аллақачон гиламда ҳаракат қилишлари мумкин, бошқалари эса ўн уч ойда буни қила бошлайдилар, аммо бола ҳеч қачон эмакламайдиган ҳолатлар мавжуд: аввал у ўтиради, кейин дарҳол оёққа туради ва юра бошлайди!

Агар сизнинг чақалоғингиз ёши ўртача боладан олдинда ёки ундан кеч қолаётган бўлса, ваҳима қилманг. Худо сизнинг чақалоғингизни ноёб яратган. Ўғлингиз ёки қизингизнинг ривожланишини тезлаштириш учун ишончли манбалардан билиб олинг ва хотиржамликни сақланг. Агар бирор бир она сиздан нега болангиз ҳали ҳам ўтира олмаётганини сўраса, айтинг: “У билан ҳаммаси жойида”.

Болангизни бошқа болалар билан таққослаш ўрнига, турли босқичларни таққослаш ва баҳолаш орқали уларнинг ақлий, жисмоний ва ҳиссий ривожланиш динамикасини кузатинг. Унинг хатти-ҳаракатларини аввал қандай йўл тутганига қараб баҳолашингиз мумкин. Чақалоқнинг иштаҳасини аввал қандай овқатлангани билан таққослаб, баҳоланг. Ўқишда, спортдаги ютуқларни баҳолаш, бугунги натижаларни аввалгилари билан таққосланг. Болангиз тўсатдан иштаҳасини йўқотиб қўйганини ёки ғалати ҳаракат қила бошлаганини (масалан, жуда талабчан чақалоқ тўсатдан жуда ҳам инжиқ бўлиб қолишини) сезганингизда, ота–она инстинкти сизни тасодифан ташвишлантиришга мажбур қилмайди – айниқса, боланинг ғалати хатти-ҳаракатлари етарлича узоқ давом этса. Болалар шифокорлари ота-оналарининг сезгиларига тобора кўпроқ ишонишади, бу эса шифокор ташвишланишнинг объектив сабабларини кўрмаса ҳам, болага бирор нарса нотўғри эканлигини кўрсатади. Агар илгари педиатрлар: «Барча болалар баъзан инжиқлик қилишади. Хавотир олманг!» дейишган бўлса, ҳозирги кунда кўпгина  шифокорлар боланинг ҳолати ва касаллиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш учун муайян саволларни беришади: “У одатда қандай ҳаракат қилади? У аввал ҳам инжиқлик қилармиди?”

«БОШҚА» – ЁМОН ЁКИ ЯХШИ ДЕГАНИ ЭМАС

Худога шукур, ҳамма болалар турлича! Ҳар бир боланинг хулқ–атворига уларнинг генотипи, феъл-атвори ва ҳаётий тажрибаси маълум тарзда таъсир кўрсатади. Барча болалар ноёб жонзотлар эканлиги ҳақидаги баёнот ким ёмон ва ким яхши эканлигини ҳукм қилиш ҳуқуқини бермайди. Кенни бейсболни ёқтиради; Кевин эса пазандачиликни ёқтиради. Бир бола бошқасидан кўра кўпроқ мақтовга лойиқми? Йўқ. Болаларнинг индивидуал фарқларини қандай бор бўлса, шундайлигича қабул қилиш керак. Ота-оналар ҳам эсда тутишлари керак – агар бугун Кенни бейсболни яхши кўрса, Kевин эса пазандачиликни ёқтирса, улар эртага ролларни алмаштиришади, дегани эмас.

Бундан ташқари, болалар турли истеъдод ва қобилиятга эга. Ва шу асосда, ота-оналар соғлом фикрлашни унутадилар. Сюзен ўн беш ойлигидан умбалоқ ошади, сизнинг болангиз эса икки ёшда ҳам буни бажармаслиги мумкин, бунда сиз (ноҳақ) у билан бирор нарса нотўғри бўлаяпти, деб тахмин қилишингиз мумкин. Хўш, Сюзи умбалоқ ошиш мўъжизаларини намойиш этса нима бўпти? Бировнинг боласидан қайсидир жиҳатдан устун бўлиш ишончсиз ота-онасининг иззат–нафсига таъсир қилади, лекин, одатда, болани ўзига аралаштирмайди. У бундай нарсаларга эътибор бериш учун ҳали жуда ёш. Бироқ, баъзи ота-оналар – хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – чақалоғининг муваффақияти билан туғилган кунидан бошлаб яшайдилар! Фарзандингиз, сиз уни бошқа болалар билан таққослаб, ташвишга тушганингизни кўрганида, сиздаги ишончсизликни ўзига юқтириши мумкин.

Албатта, барчамиз фарзандларимизнинг чемпион бўлишини истаймиз, аммо чемпион бўлиш акробатик сакрашлар учун олтин медал олишдан кўра кўпроқ маънога эга. Бу сизга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилиш учун бор қобилиятингиз ва истеъдодингиз билан ишлай олишни англатади. Болангиз ҳамма нарсада эмас, балки бир нарсада энг яхши бўлсин ва у ғолиб бўлиши шарт эмас – у энг яхши мухлис бўлиши ва ғалабаларга илҳом бериши мумкин.

ЎҒИЛ БОЛАЛАР ДОИМО ЎҒИЛ БОЛА БЎЛИБ ҚОЛАДИ

Барча болалар турлича бўлишса–да, улар орасида ўғил болаларнинг ўзига хос тоифадагилари бор. Мен кимни назарда тутаётганимни биласиз, деб ўйлайман. Бундай болалар машина ўйнашни, копток тепишни хуш кўришади,  улар эрта юра бошлашади ҳамда бошқа болакайлар билан куч синашишни ва ҳовли атрофида зир югуришни ёқтиришади. Уларнинг энергияси қизғин бўлади ва улар бутун болалар майдончасини бошдан оёқ ағдар-тўнтар қилиш учун тайёр. Уйида бундай бола бўлмаган, тинч ва хотиржам болалар билан муомала қилишга одатланган киши, бу тўполончи дўстларга бирор нарса бўлганми, деб ўйлаши мумкин. Уларни тез–тез «ёввойи» ва «бошқарилмайдиган» деб аташади, улар эса ўз атрофидаги дунёни фидокорона ўрганадиган фаол болалардир. Агар бундай фаол бола ўзини ёки бошқа одамларни хавф остига қўймаса, унга атрофдаги дунёни қулай тезликда (бу жуда юқори бўлиши мумкин) ўрганиш эркинлигини беринг.

Мен, майдончада ўйнаб юрган икки ёшли тарбияланувчиларимни эслайман. Мен уларнинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилишга ҳеч қачон уринмаганман. Менинг вазифам, ўғил болаларни ўзларига жиддий зарар етказмайдиган, эркинликда ўз тадқиқотларини қила оладиган хавфсиз жойга олиб бориш эди. Албатта, ғурра ва шиш ортириб олишди, лекин бу – ривожланиш жараёнининг бир қисмидир. Ҳозирги ишим менга маъқул бўлганини тушунганимда, кунларнинг бирида иш берувчим: «Бизда ҳарқалай, эгизак ўғил болалар бор. Уларни йилига бир марта травматология марказига олиб борсак ҳам, бу яхши натижа бўлади» деганди. Эҳтимол, у бир оз бўрттиргандир, лекин бу ҳақиқатдан узоқ эмас: сиз хавфсизлик чораларини кўришингиз мумкин, лекин сиз уни паралонга ўраб ва ёки намат билан беркитилган хонада ушлаб ўтирмасангиз, болани тирналиш ва кўкаришдан ҳимоя қила олмайсиз. (Эгизакларнинг ота-оналари учун эслатма: иш берувчим йилда камида бир марта жароҳатни даволаш марказига мурожаат қилиши ҳақиди айтганида, бу гапда катта муболаға йўқ эди!)

Болалар майдончаларида хавфсизликни таъминлаш учун барча ота-оналарга (ва ундан ҳам кўпроқ жароҳатни даволовчи шифокорларга) мақбул келадиган бир қатор ажойиб мосламалар бор. Кўпгина шаҳарларда беркитилган майдонларда жўшқин болаларга ўз қувватини сафарбар қилиш имкониятини берувчи ускуналар мавжуд. Агарда баъзан сизда бу 2–3 ёшли “йўлбарсчалар”ни енгиш учун куч бўлмаса, бу нарса уларда қандайдир нотўғрилик бор дегани эмаслигини унутманг. Бир марта мен, агар катталар ҳар қандай кунда оддий икки ёшли боланинг барча ҳаракатларини такрорлашни хоҳласалар, Олимпия спортчисининг жисмоний тайёргарлигига эга бўлишлари кераклигини эшитдим. Дарвоқе, мен бунга ишонаман!

Шундай қилиб, жўшқин ўғлингизга фаол бўлишига ва тинмайдиган қизларингизга шўх бўлишларига имкон беринг. Худо уларни шундай яратган!

ЁРЛИҚЛАРНИ УЗИБ ТАШЛАЙМИЗ

Мен, болалар катталарнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилишларига қаттиқ ишонаман. Агар сиз эрта болалик давридаёқ болангизга ёрлиқ осиб қўйсангиз, у, албатта, бу ёрлиққа мос бўлишга ва унинг орқасида ҳамма нарсани унга мослаштиришга ҳаракат қилади.

Сиз ақлли ва яхши хулқли болалар иштирок этган тажриба ҳақида эшитган бўлишингиз мумкин. Тажриба давомида ўқитувчилар уларнинг синфига қолоқ ва гапга қулоқ солмайдиган ўқувчилар келиши ҳақида огоҳлантирилди. Хўш, кейинчи? Тез орада яхши хулқли ва ақлли болалар ўқитувчиларнинг уларга нисбатан пасайтирилган талабларига мослашишган. «Тескари» деб номланган тажриба ҳам муваффақиятли ўтди. Ўқитувчиларга бу синфда иқтидорли тарбияланувчилар таҳсил олишларини айтишди. Аслида, бу тажрибанинг иштирокчилари қолоқ болалар эди. Таълим жараёнида бу болалар, ўқитувчилари улардан кутганидек, жуда яхши натижалар кўрсатишди.

Мен барча ота-оналарга шундай деб қичқиришни истайман: «Фарзандларингизга ёрлиқ османг!» Фақат битта ёрлиқ учун истисно қилишингиз керак – «ноёб ва севимли». Бу ёрлиқни истисносиз барча болаларга қўйишга рухсат бераман.

Болангизни бирор ҳақоратли сўз билан атамаслигингиз керак, лекин унга ҳаттоки, қулоғингни айиқ босган, деб ҳазилнамо гапирсангиз ҳам, унга ёрлиқ осиб қўйишингиз мумкин. Бунда сиз фақатгина боланинг омадсиз эканлигини уқтириб, ўз–ўзига бўлган ҳурматини пасайтирасиз, холос. Болангиз нафақат мусиқий қобилиятларига ишончини йўқотади, балки мусиқа билан шуғулланишдан бутунлай воз кечиши мумкин. Шахсан мен, ҳозирда қирқ ёшдан ошган бир одамни биламан ва у шу кунгача онаси унинг болалигида иштиёқ билан расм чизаётганида кўриб қолганини эслайди. У онасига қараб: «Мен расм чизишни жуда яхши кўраман! Рассом бўлмоқчиман!» деган. Аммо онаси унга: «Мен сенга бошқа бирор нарса қилишни маслаҳат бераман. Рассомлар жуда кам пул топишади, шунингдек, сенда ҳам бу жуда яхши чиқмаяпти” деб айтган. Ўшанда менинг танишим ичида нимадир узилган ва шундан сўнг у мўйқаламини чеккага суриб қўйди ва ва ҳеч қачон уни қайтиб қўлга олмади.

Мен Кенни ва Kевинни ёдга олганимни эсладингизми? Болаларнинг бирига овқат қилиш, иккинчисига эса бейсбол ёқар эди, бири тўрт ёшда ва бошқаси олти ёшда эди. Кеннини «бейсболчи» ва Кевинни эса бу ёшда «ошпаз» деб аташ, уларда эртага шуғулланишга ҳаракат қиладиган ишларидан ва келгусида ким бўлишлари хоҳишларини чегаралаши мумкин. Уларнинг қизиқишлари эртага ўзгармайди деб ким кафолат бера олади? Болаларни ёрлиқ осиш билан чекламанг.

Бундан ташқари, ёрлиқлар боланинг хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Ўғлингизга тантиқ бола эканлигини айтсангиз, эртами–кечми – у инжиқ султон каби ўзини тутишни бошласа ажаб эмас! Болалар ота-оналари уларга раҳбарлик қилишларини кутишади ва уларнинг кўнглини топишга интилишларини яхши кўришади. Агар сиз ўғлингизга «талтайгансан» десангиз, ўзингизни қўлга олинг! Болангиз албатта қарор қабул қилади: «Агар мен талтайган бўлсам, ҳақиқий талтайган бола бўламан!» Икки–уч ёшдаги болаларнинг онги шу тартибда бўлади.

Ёрлиқларни ёмон кўришимга яна бир сабаб бор. Улар «ёпишиб» олишга қодир – айниқса нуфузли киши томонидан берилган бўлса. Ёрлиқ пайдо бўлиши биланоқ, у ҳамма жойда болани кузатиб юради, агарда сиз таниш атроф-муҳитдан уни чиқариб тортиб олмасангиз. Масалан, мактабгача ёшдаги болангизни “жонсарак” деб аташса, бу ёрлиқ мутахассислар томонидан ҳеч қандай тасдиқланмасдан ҳам, мактаб йиллари давомида унга осиб қўйилади. (Ўқитувчининг «оғзаки радиоси» ҳаққоний ва ишончли бўлмаган маълумотни жуда ҳам тезлик билан етказади.) Аслида, болангиз фақат кучли бўлиши ёки ўзининг ривожланиш жараёнини, айниқса, фаол босқичини бошидан кечириши мумкин. Кимдир болангизга ёрлиқ осишига рухсат беришдан олдин, ўқитувчи ёки руҳшуносни профессионал, тажрибали ва билимли эканлигига ишонч ҳосил қилишга уриниб кўринг. Кейин бошқа мутахассислар билан маслаҳатлашинг.

Ва яна бир муҳим ҳолат. Мен кўп ота-оналарни биламан, улар ўз фарзандларининг безбет ёки итоатсиз бўлиб ўсишидан, эҳтимол, ҳатто бир кун келиб болалар колониясига тушиши мумкинлигидан ташвиш қилишади. Лекин ҳар сафар мен ташвишга тушган ота-оналардан уларнинг боласи неча ёшда эканини сўраганимда, уларнинг фақат икки ёки уч ёшда эканлигидан хабар топаман. (Бу, шахсий тажрибамдан кўрганимдек, ёшлар ўртасида катта фарқ: уч яшар болаларни икки ёшли боладан кўра енгиш қийинроқ.) Бундай ташвишларни тинглаганимдан кейин табассум билан айтаман: «Икки йилдан уч йилгача бўлган деярли барча болалар шафқатсиз ва итоатсиз, шунинг учун мутахассислар бу ёшни “биринчи ўсмирлик” деб аташади».

Болангизга хотиржам ривожланиш имкониятини беринг. Жуда кўп тажрибали ота-оналар уларнинг икки ёшли жуда шўх фарзандлари вақт ўтиши билан итоаткор ва ювош бўлиб қолганини айтишади. Ўйин тугамаган. Ва биз само дарвозаларига етиб бормагунимизча тугамайди. Биз ҳам фарзандларимиз каби доимо ўсиб, ўзгариб, ўрганиб бормоқдамиз. Ахир сиз, ўзингизда ёки ҳаётингизда ниманидир ўзгартириш учун қилган саъй–ҳаракатингизга  қарамай, оила аъзоларингиз қачонлардир сизга беришган ёрлиғи асосида қарашса умидсизликка тушмайсизми? Сиз ўзингизни оёғига боғланган тош билан масофани енгиб ўтаётган югурувчи каби ҳис қиласиз. Лекин дўстларингиз ва яқинларингиз, сизни ўзгартириш ва энг яхши фазилатларингизни кўриш учун сизга илҳом берсалар, сиз тайинланган масофага етиб келиш учун, ўзингизни орқасида қанотлар ўсиб чиққан бир югурувчи каби ҳис қиласиз.

Болангизга «қанот» беринг, шунда у “учаётиб” барча истеъдодларини очиб беради. Болага ёрлиқ қўйиш васвасаси қанчалик кучли бўлмасин, бу васвасага берилманг, чунки бу ёрлиқ боланинг бутун умри давомида олиб юриши керак бўлган юк бўлади.

УЧ ЁШДА ПСИХОТЕРАПЕВТГА?

Мен билган педиатрларнинг аксарияти олти ёшгача бўлган болага «ақлий ёки руҳий ногиронлик» ёки «билимсиз» ташхисини қўйишни хаёлларига ҳам келтиришмайди. (Мен қуйида истиснолар ҳақида айтиб бераман.) Кўпинча, эрта болаликдаги хатти-ҳаракатлар хусусиятларини, бошқа сабабларга кўра касаллик белгиларига – ва энг муҳими – ташқи омилларга кўра қабул қиламиз. Балки онаси билан болалар спорт залига келган бола, асабийлашиб, зинадан кўтарилишдан қўрққани учун ёки ёнида турган бола унга қўрқув бағишлагани учун онасини ушлаб тургандир. Сиз болангизда баландликлардан қўрқиш ёки ўзи мустақил бирор нарса қилиши билан боғлиқ муаммолари бор, деб муддатидан олдин ташвишланманг. Тинчланинг ва боланинг бу тарзда ўзини тута бошлаган вазиятини таҳлил қилинг, унинг ёшидаги бола учун нормал бўлган нарсалар ҳақида махсус адабиётларни ўқинг.

Бола ҳаётининг дастлабки беш йили унинг ривожланиши учун энг муҳим ҳисобланади. Мен шифокор эмасман ва ўзимни шифокор каби тутиш учун ҳаракат қилмайман ҳам, лекин яна бир бор мактабгача ёшдаги фарзандларида қандайдир руҳий муаммолар бўлган ота-оналардан турли тоифадаги икки ёки ҳатто учта мутахассислар билан маслаҳатлашишларини ўтиниб сўрайман. Болани ўзини тутиш муаммоларидан халос этиш учун унга дори беришингиздан аввал, бир қанча юқори малакали шифокорлар ва психологлар бу муолажанинг зарурлигини кўришганига ишонч ҳосил қилинг.

Менинг тарбияланувчиларимдан бири билан яқинда қуйидаги воқеа содир бўлди. Бола камдан-кам ҳолларда «нажас» чиқарар эди ва йиллик тиббий кўрик давомида мен бу ҳақда шифокорга айтдим, доктор ўйламасдан унга «сурункали қабзият»га тегишли дори–дармонларни буюрди. Бу ҳолат менинг норозилигимга сабаб бўлди ва биз шифокор олдидан қайтганимизда, иш берувчи билан фикрларимни ўртоқлашдим: “Ишончим комил, бола, ичи қотиб қолгани учун эмас, балки ўйинга қизиқиб кетгани учун тувакка бормаяпти. Келинг, унинг овқатида тўқималар миқдорини оширайлик ва бир кунда икки марта тувакка ўтқизиб кўрайлик”. Иш берувчим фикрларимни соғлом фикр, деб қабул қилди ва таклиф қилинган ҳаракат режасини амалга ошириш учун менга бир ҳафта давомида имконият берди. Агар режам бажарилмаса, болага сурги беришни бошлаймиз, деган қарорга келдик. Дастлаб, мен харид қилиш учун дўконга борганимда, тарбияланувчимни ўзим билан бирга олиб бордим ва унга юқори тўқимали таркибга эга бўлган маҳсулотларни танладим (бонус: у вазиятни назорат қилиш имконига эга бўлди) ва – яшасин! – у ҳар куни (ёки камида ҳар куни), «катта» ишни бажариш учун тувакка боришни бошлади ва бундан у жуда фахрланди! Мен ҳам шифокорнинг номаъқул маслаҳатидан олдин ақлли фикрга келганимдан фахрландим. Ҳеч ким болангизни сиздан яхшироқ билмайди!

Бироқ, бу ерда, ҳар бир нарсада бўлгани каби, истиснолар ҳам бор ва баъзи ҳолларда чақалоқнинг ҳаёти шифокор томонидан буюрилган дори–дармонларга боғлиқ. Шунинг учун, мен сиз ишонадиган мутахассис шифокор билан болангизнинг аҳволи ҳақида барча хавотирларни муҳокама қилишга чақираман. Охирги кунларда дорисиз даволаш усуллари пайдо бўлди, масалан, болаларда учрайдиган эътибор бузилиши ва ҳаддан ташқари фаолликда, яъни умумий қилиб айтганда, руҳий зўриқиш аломати бор бўлганда. Ушбу касалликларни даволаш учун биологик қарама–қаршилик боғланиш (БҚБ терапияси) ва аутоген машғулот усули жуда муваффақиятли қўлланилади. Эҳтимол, улар бу муаммони енгиш учун оилангизга ёрдам беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, болангиз олти ёшга тўлмаган бўлса, бошқа болалардан нима учун ўзини бошқача тутишини аниқ белгилаб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Унинг ҳиссиётлари айрим ташқи шароитлардан келиб чиқадими ёки бу унинг руҳиятининг хусусиятлари ёки бу ёшга боғлиқ хусусиятларнинг бир кўринишими, деб аниқ айтиш мумкин эмас. Ва энг муҳим нарсани эсланг: болангизни сиздан яхшироқ ҳеч ким билмайди. Буни ҳеч қачон унутманг!

Бугунги кунда бой одамлар даврасида боланинг психотерапевтга ташрифи деярли субъектнинг ижтимоий мақомини ўзгартириш билан боғлиқ маросимга айланди. Баъзи ота-оналар ҳатто боласини боғчага ёки спорт секциясига олиб бориш кераклиги ҳақида гап кетса, қайси ёшдан бошлаб фарзандларини психотерапевтга олиб бориш кераклигини мендан сўрашади.

Агар болангиз қандайдир руҳий жароҳат олган бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатларида жиддий оғишлар юз берган ҳолларда яхши психотерапевт билан маслаҳатлашиш зарур. Бироқ, деярли барча болаларга уларнинг ўзларига ишонч билан, бахтли ва муваффақиятли улғайишлари учун керакли барча нарса – фарзандларингиз муваффақияти ёки мағлубиятидан қатъий назар, сиз улар билан ҳамдард эканлигингиз, уларни тинглаш, маъқуллаш ва уларни севиш учун тайёрлигингиздир. Сиз болангиз учун энг яхши шифокорсиз. Бир китобда, мен профессионал психотерапевт, агар унинг бирорта мижозининг ёнида уни диққат билан тинглаб, ҳамдардлик ила унинг қўлларидан тутиб оғир кунлардан ёруғликка олиб чиқадиган дўсти бўлганида, у ўз ишини йўқотган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганини ўқигандим.

Сиз ўз болангизни яхши биласиз ва ота-оналик нигоҳингиздан ҳеч нарса яширилмайди. Мен ҳозир сиз бу китобнинг кўп қисмини ўқиб чиққанингиздан сўнг, болага меҳрибон ва раҳмдил бўлиши керак, деб тушунасиз ва унга зарар етказмаган ҳолда нотўғри фикрда бўлмасдан энг яхши маслаҳатчи бўласиз деб ишонаман.

Эсимда, мени бир ёшдан ошган эгизаклар ҳақида маслаҳат бериш учун бир оилага таклиф этишди. Иккала чақалоқ ҳам ҳеч нарса демасди, улар қаттиқ овқатдан воз кечиб, сўрғич сўришни давом эттирарди ва барча керакли озиқ моддаларни шишалар орқали олишарди. Мен бу оилада ўтказган бир неча кун давомида уйга турли мутахассислар ташриф буюришди: нутқ терапевти, педиатр, отоларинголог. Менинг назаримда бу болаларнинг муаммосини ҳал этиш учун бутун бир жамоа ишлаётгандек эди.

Аввало, эгизакларнинг онасидан нима учун уйга кўплаб мутахассислар келишгани ҳақида ўйлаб кўришни сўрадим. Унинг жавобини эшитганимдан сўнг, мутахассисларни таклиф қилишни тўхтатишини сўрадим. Бу аёл ўзини заиф, беқарор ва ношуд она деб ҳисоблагани боис, у жамики шифокорлар полкини чақирганига мен ишонч ҳосил қилдим.

Мен нима бўлаётганини англаб етганимдан сўнг, эгизакларнинг онасига далда бердим, унга ўзини тутиб, болаларни қандай тарбиялаш ва яхши натижаларга эришишга ўргатдим. Мен аёлга, у ўз кучига ишониши кераклигига ва дадил она бўлишига ёрдам бердим. Мен унга, болалар босим ўтказилмаган ҳолда овқатланиши кераклигини, болалар ютган ҳар бир грамм овқат ҳақида ўйламаслик лозимлигини, қай тариқа эгизакларни шиша бутилкалардан овқатланиш одатини аста-секинлик билан йўқотишни ва болалар йиғлаганда ҳеч қандай зарар йўқлигини тушунтирдим. Уларнинг йиғиси онасида айбдорлик ҳиссини асло уйғотмаслиги керак. Ҳамма чақалоқлар вақти–вақти билан йиғлашади! Мен унга тушкунликнинг сабабчиси – оналик, деб ўйламасликка ўргатдим. Ва нима бўлганини биласизми? Вазият яхшиланди! Баъзан энг оддий жавоблар ва энг аниқ ечимлар, бир вақтнинг ўзида тўғри бўлиб чиқади.

Мен бу оилани тарк этмасимдан олдин, эгизакларнинг онаси жуда хотиржам бўлиб, онанинг ролини яхши уддаларди ва болалар одатдагидек овқатлана бошладилар. Мен вақти–вақти билан бу оилага ташриф буюриб тураман ҳамда эгизаклар бахтли ва соғлом ўсаётганини кўришдан мамнунман. Бу оилада ҳамма нарса яхши кетмоқда ва энг муҳими, эгизакларнинг ота-оналари шундай бўлиши керак, деб ҳисоблашади.


Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу) 

Почему стоит купить  книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?

Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак