Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (10–Bob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
10 БОБ. ШУ КУНДАН БОШЛАБ ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЖАЗАВАГА ЎРИН ЙЎҚ
Биз ҳаммамиз ҳам ёш боланинг тантиқлигига гувоҳ бўлганмиз. Нима бўлишидан қатъий назар, бу ўзимизнинг ёки бировнинг боласи билан бўлганлигига қарамай, биз «бўрон» марказига тушиб, ўзимизни ўта чарчаган ёки ноқулай вазиятдан чиқиб олиш учун унча ақлли эмасдек ҳис қилганмиз. Ва, агар болангиз жамоат жойида ҳеч қачон жазавага тушмаган бўлса, яқинда сизнинг ҳам навбатингиз келади деб ваъда бераман.
Бироқ, агар сиз ушбу бобдаги маълумотлардан фойдалансангиз, сиз қўрқадиган ҳеч нарса бўлмайди. Мен, энага сифатида, сизга бола жазавасининг олдини олишга, уни тўхтатишга ва унинг натижасида келтирилган зарарни ўрнини қоплашга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатларни бераман.
ЖАЗАВАГАЧА ОЛИБ БОРМАСЛИК УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
Кўп ҳолларда, ота-оналар жазаванинг олдини олиш учун чоралар кўришади. Сиз, «Бу менинг боламга тегишли эмас! Унга ҳеч нарса ёрдам бермайди» деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Мен сизни ишонтириб айтаманки, бу ёрдам беради. Бу китоб, болаларни тарбиялашдаги менинг шахсий фалсафам каби, бола биз кутилгандек муомала қилади, деган фикр билан суғорилган. Агар сиз ўз тамойилларингизга амал қилсангиз, унинг учун яхши ва ёмон нарсаларни аниқлайсиз. Буларнинг бари жазава билан қандай алоқаси бор? Бевосита алоқадор!
Болани онгли равишда кейин нима содир бўлишига тайёрлашда, сиз ўзингизнинг кутиш мезонингизни белгилайсиз ва сценарий ёзаётган ёзувчи каби ҳаракат қиласиз. Сиз саҳна кўринишларини ўйлаб топишингиз, ҳаракат қилаётганларнинг табиатларини очиб беришингиз, сюжет ривожидаги ролини аниқлашингиз, кульминацион саҳнани белгилаб олишингиз ва воқеаларни мантиқий хулосага келтиришингиз керак.
Мисол учун, сиз болангиз билан ўйин майдончасига боришга тайёргарлик кўраяпсиз ва сиз уни бунга тайёрлашингиз керак. Биринчидан, сиз унга ким билан боришини айтасиз: «Ҳозир сен, онанг ва Кейт – ҳаммамиз бирга ташқарига чиқамиз». Иккинчидан, нима бўлишини тушунтиринг: «Бизни қизиқарли саргузашт кутмоқда..». Учинчидан, қаерда эканлиги ҳақида хабар беринг: «...Болалар майдончасида». Шундан сўнг, қачон кетишингизни тушунтиринг: «Биз беш дақиқадан сўнг уйдан чиқамиз». Ниҳоят, нима учун кетаётганингизни тушунтирасиз: «Даданг уйга келмасидан олдин, кўчада бироз сайр қилишимиз керак». Шундай қилиб, барча карталар очилди. Безаклар ўрнатилган. Тўғри оҳанг танланди.
Майдончада болангиз мазза қилиб ҳордиқ чиқаряпти. Бу ота-она–бола муносабатлари ҳақидаги ҳикоянгизнинг кульминацияси. Кульминацияга етганидан сўнг ва уйингизга бориш вақти келганида, болада яхшигина жазава бўлиши мумкин. Ундан қочиш учун нима қилиш керак? Истеъдодли муаллиф сифатида, сиз ҳикояни тугатиб, ва ҳар бир нарса энг яхши тарзда ҳал этилишига ишонч ҳосил қилинг. Қандай қилиб? Сиз яна ким, нима, қаерда, қачон ва нима учун деган саволларга жавоб берасиз.
– Менинг шириним, онангни нима дейишига диққат билан қулоқ сол, хўпми? Энди биз ҳаммамиз бирга уйга кетамиз – сен, онанг ва Кейт.
– Хоҳламайман!
– Биламан, асалим! Сенга бу ерда жуда яхши ва қувончли. Лекин беш дақиқа ичида кетишимиз керак.
– Нега, она?
– Эсингдами, биз ташқарига чиқмасдан бир оз аввал даданг ишдан келиши керак деб айтгандим. Даданг бизни кутиб туради.
Барча муҳим саволларга жавоб бердингизми? Ким? Сен, ойинг ва Кейт. Нима? Болалар майдончасидан чиқиб кетиш. Қаерга? Уйга. Қачон? Беш дақиқа ичида. Нима учун? Чунки даданг бизни кутиб туради. Ва яна сиз болангизни эшитдингиз, сиз унинг ҳис-туйғуларини тушунишингизни айтдингиз: «Мен сенга бу ерда жуда қувноқлигини биламан». Сайрни бошлашда ва тугатишда, ҳаракатларингизда изчил эдингиз ва нуқтаи–назарингиз сизга саволлар, низолар, шивирлаш ва манипуляция қилиш учун жой қолдирмади.
Албатта, ота-оналар боласининг жазавасини олдини олиш учун уларнинг ҳис-туйғулари устидан назорат қилишлари менга ёқади. Агар болага қаратилган, «Ҳеч нарса қилиш мумкин эмас, бу ҳаёт тарзи», деган сўзларингиз ишончли бўлса, у бунга хотиржам муносабатда бўлади. Бола қачон сизнинг беҳуда ҳаракатларингизни ва ўзингизни идора қила олмаётганингизни ҳис қилса жазаваси қўзийди.
Болангиз ана–мана жазавага тушиб қолаётганда, сизнинг хатти-ҳаракатингиз худди катта ит тўсатдан сизнинг олдингизга келиб қолгандек бўлади. Агар ҳайвон сизнинг қўрқувингизни сезиб қолса, у албатта бунга жавоб қайтаради. Сизни асабингизни қўзитадиган ит учраса, нима қилишингиз керак? Тескари ўгрилиб, бошқа тарафга кетиш керак. Нима учун? Чунки ит сизни таъқиб қилиб, тишлаши ёки сакраб юзингизни ялашини хоҳламайсиз–ку. Ит сиз у билан курашмоқчи эмаслигингизни ёки ўйнашни истамаслигингизни тушуниб, сизни таъқиб этмайди ҳамда сизни тишлашга ёки сиз билан дўстлашишга ҳаракат қилмайди.
Худди шу тарзда, бола катталарнинг ички ҳолатини англайди. Агар сиз тинч бўлсангиз, пинагингизни бузмасангиз ва ўзингизга ишончли бўлсангиз, у вазиятни сиз назорат остига олганингизни ҳис қилади ва сиздан ўрнак олади. Агар сиз ғазабланган ва тажовузкор бўлсангиз ёки аксинча, болангизнинг ҳаётини мутлақо бахтли ва ранг–баранг қилиш учун жуда кўп ҳаракат қилсангиз, у буни ҳис қилади ва заиф ҳолатингиздан фойдаланади.
Жазаванинг олдини қандай олиш мумкин
Бу ерда болалар жазавасининг олдини олиш учун энаганинг билимлар хазинасидан бир қанча усуллар келтирилган.
Болангизга кўпроқ «ижобий» эътибор беринг. Кино юлдузлари ёмон реклама – йўқ рекламадан яхшироқ эканини билишганидек, болалар ҳам “салбий” эътибор – эътиборсизликдан яхшироқ эканини ҳис қилишади. Улар бошқа йўл билан эътиборингизни қозониши шарт эмас, шундай қилиб, ҳар куни болангизга севги кўрсатинг.
Болангизда жазава кўпинча қачон бўлишига эътибор беринг. Бундай ҳолат сизда кун охирида, қатъийлик кўрсатиш учун кучингиз қолмаганида содир бўладими? Ёки асосан эрталаб, сиз ўзингизни ёмон ҳис қилаётганингизда, тўнғиллаб ўнг ва чап тарафга ҳарбий майдондаги бир сержант каби буйруқ бериб турганингиздами? Инвентаризация ўтказиб, ёмон кайфиятингиз уйида салбий муҳит ҳосил қилмаётганини ўрганиб чиқинг. Майин мусиқани ёқинг, ўтли кайнатма ичиб, ўзингизни тинчлантиришга ва яхши кайфиятда куннинг қийин қисмини ўтказиш учун мумкин бўлган ҳамма нарсани бажаринг.
Болангизга ўзини назорат қилишга ўргатинг. У ўзини тинчлантириши учун бир неча усулни эгаллаб олишини ўргатинг, масалан: ўнга қадар санашни, чуқур нафас олишни ёки ҳатто ҳарфларни алифбо тартибида айтиш каби ўз–ўзини тинчлантиришнинг бир неча усулларини ўрганиши мумкин. Болангиз фойдали усулларни айтиб, уни ўз–ўзини назорат қилишга ўргатиш мумкин. У ўзбошимчалик қилаётганини кўрганингизда, унга, «мен сенинг қанчалик хафа бўлганингни кўраяпман. Ўзингни қўлга ол, ана шунда нима хоҳлаётганинингни тушунишим мумкин бўлади». Бола муваффақиятга эришса, ўзидан фахрланади!
Болангизнинг жазаваси қўзиганида ҳиссий жангда ғалаба қилишига йўл қўйманг. Сизнинг баёнотларингиз фақат тинч ҳолатда, бола сизнинг ажралмас эътиборингизни жалб қила олиши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши керак. Унга айтинг: «Тантиқлигингда гапингни эшита олмайман» ёки «Мен сенинг тантиқлигингни ёқтирмайман, шунинг учун тинчланганингдан сўнг гаплашиб оламиз». Бола (ва бошқа одамлар) бизни бошқаришга ҳаракат қилмоқчи бўлганда, бу вазиятда ўзимизни қай тариқа тутишимиз, унга биз билан қандай муносабатда бўлиши кераклигини кўрсатади. Сизнинг жазавага бўлган муносабатингиз ва ишончингиз, айниқса, биринчи бир неча синовлардан сўнг ғолиб чиқсангиз, керакли самара ва натижалар беради. Шу боис 2–3 ёшли бола ўзининг жазавасини кўрсатганида, биринчи тўқнашувингизда ғалаба қозониш жуда муҳим аҳамиятга эга.
Тўполон қилаётган болани қандай тинчлантириш керак
Агар сиз фарзандингизнинг хархашасини осонгина бажаришга ўрганиб қолган ота-оналардан бўлсангиз, унда сиз бошқарув жиловини ўз қўлингизга олишингиз учун ҳали ҳам кеч эмас. Лекин, эҳтимол, боланинг янги ҳолати узоқ вақт давомида белгиланишига ишонч ҳосил қилишдан олдин, у яна бир нечта хархашани амалга оширар. Бардам бўлинг ва сиз ҳамма нарсани енгасиз. Боланинг жазавасига берилмаслик ҳақида қарор қабул қилишингиз, яна қанча жазавалар бўлишини ва уларнинг қанчалик шиддатли кечишини белгилайди.
Боланинг жазавасини тўхтатишнинг энг яхши йўли – бутунлай унга эътиборсизлик қилиш. Агар у ер билан «жанг қилиш» учун курашаётган бўлса, аввало, уни жароҳат олмайдиган хавфсизроқ ерга, масалан, гилам устига, ёнида ҳеч нарса бўлмаган жойга кўчиринг. Сиз томондан қабул қилинган чора болани тўхтатиш заруратидан сизни озод қилади. Ва яна такрорлайман: жазавага қарши курашнинг энг яхши усули – бу унга умуман эътибор қилмасликдир.
Бола биринчи марта жазавага тушганида, сизнинг муносабатингиз унга бирор нарса ёқмаганида хулқ–атвори қандай намоён бўлишини белгилаб беради. Агар сиз биринчи марта ён берсангиз, у яна уриниб кўриши мумкин, лекин иккинчи марта у эҳтимол шуни тушунади: «Онам айтган сўзини бажаради». Агар сиз бирор марта қичқирган чақалоғингизга ён берсангиз, кейинги сафар унга яна ён бермагунгизга қадар, янада қаттиқроқ ва узоқроқ қичқиради.
Болангиз тинчланмаса, уни бошқа жойга кўчиринг. Агар бироз вақтдан кейин у ерда ҳам жазаваси (айниқса, жамоат жойида) тўхтамас экан, энг яхшиси, болани иложи борича хотиржам қўлингизга олиб, бир сўз демасдан, у ердан чиқиб кетинг ёки бошқа бирор иш қилинг. Бу жуда ҳам қаттиқ таъсир чораси каби туюлиши мумкин, лекин у бир марта ўзингизни ишларингизни четга суриб, жимгина қўлларингизга болани олиб, у ерни тарк этганингизда, у ҳақиқатдан ҳам она (ёки ота) келажакда бундай хатти-ҳаракатларга рухсат бермайди дея тушуниши керак. Бунда ҳаттоки атрофдагилар сизга эътибор қаратаётганидек туюлса ҳам ўзингизни ноқулай ҳис қилманг. Агар норози томошабинларнинг ўз фарзандлари бўлса, унда ишонинг, бу одамлар сизнинг ўрнингизда қачонлардир бўлган! Бундай вазиятда хотиржам ва ишончли бўлинг, атрофингиздагилар сизга таъна қилишмайди, аксинча хайрихоҳлик билдиришади.
Уч–тўрт ёшли болаларни даволашда ҳам бу усулнинг самарадорлиги юқори. Агар бола жавонлардан ўйинчоқларни ушламаслигини билса ва сиз: «агар яна ўйинчоққа тегинсанг – биз бу ердан кетамиз», деб айтсангиз-у итоатсизлик бўлса, сиз огоҳлантиршингизни амалга оширсангиз ва у ерни тарк этсангиз, кейинги сафар ҳамма нарса жуда аниқ бўлади. Сиз, «Ўйинчоқларга тегмаслигингни сўрадим. Дўкондан чиқишимиз керакми?» десангиз, бола албатта у ерни тарк этишингизни билиб олади ва сизнинг сўзларингизга эътиборсизлик билан қараш эҳтимоли жуда кам бўлади.
Бўрон пасайганда
Болангиз жазавага тушган пайтда у билан баҳслашиш ёки музокара учун ҳаракат қилманг, бундан албатта, ўзингиз сабоқ олишни истамасангиз. Лекин бола ниҳоят тинчланиб (катталар буни ярим умр ўтди деб ҳисоблайдилар), кўз ёшлари билан шишган кўзларини артиб, бошини кўтаради, сочларини тартибга келтириб, яна бир оз енгил нафас ола бошлайди, кейин сиз унга эгилиб, кўзларига қараб айтинг: “Биламан, сенга ўйинчоқ бермаганлари учун хафа бўлдинг. Хафа бўлиш мумкин, бироқ қаттиқ хафа бўлган пайтимизда сўзларни ишлатишимиз керак. Жазава – сен истаган нарсангнии олишга асло ёрдам бермайди. Онанг (отанг) сенинг истагинг ҳақида билишни хоҳлайди, лекин баланд овозда бақирганингда мен сенинг сўзларингни тушуна олмайман. Қичқириғингдан қулоқларим шанғиллаб қолади».
Шундан сўнг, болани қучоқлаб, уни севишингизни айтинг. Бу билан эшитганингизни ва унинг сўзларини тушунишингизни, унинг қайғусига сиз бефарқ эмаслигингизни ва унинг қайғусида ҳеч қандай ёмонлик йўқлигини тасдиқлайсиз. Лекин энг муҳими, сиз болангизни ўз ҳис-туйғуларини энг қулай усуллар билан ҳал этишга ўргатасиз.
Қачонки бола ўз ҳис-туйғуларига жавобгар бўлишни ва вақтинчалик мағлубиятларни муносиб равишда кўтаришни ўрганса, у ҳаётининг катта бўлиш босқичига тайёргарлик кўраётган бўлади. Эрта болалик даврида ва меҳрибон одамдан худди шундай сабоқ олиши, унинг кейинги ҳаёти учун жуда фойдали бўлади.
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.