Mishel Larou. Enaga yordamga shoshadi - (Audiokitob) Kitob O'zbek tilida
Энага ёрдамга шошади (Мишель Лароу) Ўзбек тилида Аудиокитоб
МУНДАРИЖА
Ташаккурнома
Сўзбоши
Энагадан
I–Қисм. Болаларни тўғри тарбиялаш асослари
1–Боб. Оила бошқарувчиси ким?
2–Боб. Бола тарбиялашнинг муваффақиятли беш тамойили
3–Боб. Ота ва она – якдил жамоа
4–Боб. Интизом – ҳақоратли сўз эмас
5–Боб. Ижобий, амалий ва ақлли бўлинг.
II қисм. Болаларни тарбиялаш жараёнида тез–тез юзага келадиган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий маслаҳатлар
6–Боб . Чақалоқни ухлатамиз
7–Боб. Икки-уч ёшли ва мактабгача ёшдаги болаларда уйқу билан боғлиқ муаммолар
8–Боб. Нонуштага чупа–чупс ва энаганинг бошқа чекловлари
9– боб. «Бу менинг тувагим, истаган вақтимда йиғлашим мумкин!»
10–боб. Шу кундан бошлаб ҳеч қандай жазавага ўрин йўқ
11–Боб. Болага тишлашни йўқотишни ўргатамиз
12–Боб . Сўрғич ҳақида қизғин баҳслар
13–боб. Танаффус олиш вақти келди
14–Боб. Фарзандимнинг нимасидир бошқачами?
15–боб. Болани бошқа одамлар билан бирор нарсани алмаштиришга қандай ўргатиш керак?
16–Боб. Болани тозалик ва тартибга ўргатамиз
17–Боб. Рақобат ёки ҳамкорлик?
18–Боб. “Маҳлуқ”ни бўйсундирамиз
III–қисм. Ота-она қувончлари
19–Боб. Ёш болаларнинг қийин саволлари
20–Боб. Чексиз қизиқувчанлик
21–Боб. «Сен буни уддалайсан!»
22–Боб. Оталар ва оналарга қаратилган далда сўзлар
ТАШАККУРНОМА
Агар мен ўз меҳнатим учун Худога ҳамду–сано айтмаганимда, менинг ўрнимга тоғу–тошлар мадҳия айтган бўлишарди. Аввал бошданоқ бу лойиҳа Худонинг режаси эди. Худойим, сенга ташаккур билдираман ва сенга ҳамду– сано айтаман!
Мен қуйидаги одамларга чуқур миннатдорчилик билдираман!
Карен ва Рик Кунцга. Сизлар ўз фарзандларингизга сўзсиз севги билан муносабатда бўлишимга ва хонадонингизда тўлиқ фидойилик билан ишлашимга рухсат бердингиз. Сиз менга нафақат уйингиз эшикларини, балки оилангиз сирларини ҳамда қалбларингизни ҳам очганингиз туфайли орамиздаги пайдо бўлган дўстликни чуқур қадрлайман. Ўзаро оилавий алоқаларингиз мустаҳкамланиб борганини мароқ билан кузатдим. Сиз мен учун катта марҳаматга айландингиз.
Остинга. Мен сени табассумсиз ўйлай олмайман. Мен сени энг катта музқаймоқдан ҳам кўпроқ яхши кўраман! Қўлларингни борича кенг ёйиб, «Шелл, қара, сени қанчалар яхши кўраман!», деганингда, ўз ишимни уддалаганимни англадим ва юрагимда яшаётган сўзсиз – Худонинг севгиси каби – севгини сенга бердим. Сен қаерда бўлсанг ҳам, яқинда ёки узоқда бўлсанг ҳам, севгим доимо сен билан.
Фрайзерга. “Сиз ҳақсиз: биз «эски дўстлар» бўлиб қоламиз”. Тўрт ёшлигингда менга шу сўзларни айтганингда, улар келажакда қандай чуқур маънога эга бўлишини тушунмагансан, деган хавотирдаман. Бир неча йиллар давомида бу сўзларинг мен учун улуғ бир тасалли бўлди. Мен сенга юрагимга сиққан севгини тақдим этаман.
Болалар, сизларга нималарни ўргатганимни эсдан чиқарманг. Сизлар ҳам мени нимага ўргатганларингизни асло ёдимдан чиқармайман. Ва яна: ота-оналарингизни доимо севинг ва ҳурмат қилинг.
Онамга. Мен шу кунда нимага эришган бўлсам ҳаммасига сиз менда тарбиялаган ажойиб иккита фазилат туфайли эришдим. Сиз менга шартсиз севгининг катта аҳамиятга эга эканлигини очдингиз ва ҳаётда нимаики ният қилган бўлсам ҳаммасига эришишим мумкинлигини ишонч билдирдингиз. Сиз менга оилавий ҳаётнинг масиҳийлик тамойиллари ҳақида маълумот бергансиз. Сиз ҳар доим менинг энг яхши дўстим бўлгансиз, менинг илҳомим, мени таянчим бўлгансиз ва болаларни қандай тарбиялашни ўргатгансиз. Мен сизни севаман. Сиз ўз вазифангизни қойиллатиб бажардингиз!
Грег Джонсонга. Телефон гўшаги орқали мендан имонли аёл эканлигимни сўраган овозингни ҳеч қачон унутмайман. Бу савол бизнинг умумий ишимизнинг бошланишини белгилаб берди ва бугунги кунда сен жуда интилган барча нарсаларга биргаликда эришдик. Менга ўз кучимни синаб кўриш имкониятини берган лойиҳанг учун раҳмат, шунингдек, сен билан яқин келажакда амалга оширишни бошлайдиган барча кейинги ишлар учун ҳам миннатдорчилик билдираман. Сенинг севгинг, сенинг бошқарувинг, сабринг, менга ва лойиҳамизга бўлган садоқатинг унинг муваффақиятли якунланишига ёрдам берди.
Бекки Джонсон. Тан олгин: сен – ҳақиқий фариштасан. Сен менга китоб ёзишни ўргатдинг ва ўз овозимни топишга ёрдам бердинг. Сенинг моҳирона сабоқларинг ва қўллаб–қувватлашинг мени олға юришга ва таслим бўлмасликка ундади. Менга нимаики берган бўлсанг, барчаси учун раҳмат.
Дебби Викваерга ва «W Publishing Group» жамоасига. Биз ҳақиқатдан ҳам рекорд ўрнатдик! Биз биргина кечада имкони йўқ нарсани ҳақиқатга айлантирдик. Сизнинг лойиҳамизга бўлган иштиёқингиз ва фидокорлигингиз учун раҳмат.
Джин Флинн. Сендаги таваккалчилик ўзини оқлади! Ҳали бундан нима чиқишини билмасдан туриб, менинг ғоямни ривожлантириш мақсадида реклама кампаниясини бошлаганинг учун сенга ташаккур изҳор этаман.
П.К.Уолш, “муаммоли” сочлар бўйича мутахассис. Муаммоларимни ҳал этганинг учун катта раҳмат! Натижаси маълум!
Халқаро энагалар уюшмаси ва Миллий энагалар уюшмаси аъзолари, шунингдек, “Масиҳий энагалар”, “Бостон энагалари” каби ташкилотлар ва йиллар давомида мени қўллаб–қувватлаган барча маҳаллий Бостон агентликлари. Сизларга раҳмат. Умид қиламанки, мен сизлар билан ва биргаликдаги касбий ютуқларимиз билан фахрланганимдек, сиз ҳам мен билан фахрланасиз.
Барбара Чандра, Сильвия Гринбаум ва Бостоннинг энагалар маркази жамоасига. Сиз менинг иш берувчиларимга «мукаммал энага» топилгани ҳақида хабар берган кунда адашмагансиз! Сизга ташаккур.
“Бикон–Хилл энагалари” ташкилотидаги Кэтрин Лири Робинсонга. Сен –жуда ажойиб устозсан. Ўтган йиллар давомида менга бошчилик қилганинг ва қўллаб–қувватлаганинг учун раҳмат.
«Celebration» Халқаро жамоати аъзоларига. Мени ибодат ила доимо қўллаб–қувватлашингизни мен ҳис этдим. Бир оила эканлигимиздан жуда хурсандман.
Ким ва CICнинг барча ёш аъзоларига. Мен сизларни севаман! Сафларингиз бирлигини сақланг.
Ўзимни яхши ёки ёмон ҳис қилганимда, ҳатто ҳаддан ташқари ёмон ҳис қилганимда ҳам, доимо қўллаб–қувватлайдиган менинг дўстларимга. Раҳмат сизга!
СЎЗБОШИ
Сиз овқат ейишдан бош тортиб йиғлаётган бола нималигини биласизми? Ёки истаган нарсасини олмагунича қичқираётган икки ёшли болакай ҳақида нима дейсиз?
Сизга болани ухлатиш машаққатлари танишми? Болангиз дўстлари билан ўйнаётганда, пайдо бўлган муамммоларчи? Ширин кулчалар ва конфетлар туфайли можаролар келиб чиққанми?
Телевизор кўриш ҳақидаги қизғин баҳслар сизда бўлганми? Кундузги уйқу ҳақидачи? Кийиниш масаласида тортишув бўлмаганми?
Муҳтарам ўқувчим, бола тарбияси аталмиш ғаройиб дунёга хуш келибсиз!
Эҳтимол, қуйида тасвирланган вазият сизга жуда таниш туюлиши мумкин. Душанба. Сиз машинангизда йўл–йўлакай болалар боғчасидан фарзандингизни олдингиз ва уйга кетаётиб, тушлик озиқ–овқат заҳирасини тўлдириш учун дўконга киришга қарор қилдингиз. Сиз хавфсизлик камарини ечдингиз ва болангизни қучоғингизга олиб уни дўкон аравачасига ўтказиб қўйдингиз.
Сиз аравача билан озиқ–овқатлар тахланган қаторлар орасидан юқори тезликда ҳаракат қилаётганингизда, тўсатдан... биринчи марта содир бўлмаётган ҳолатга дуч келасиз. Сиз печенье ва конфетлардан узоқроқ бўлишни жуда хоҳлайсиз, аммо бу ширинликлар – сиз уларни четлаб ўтиб бўлмайдиган сут маҳсулотлари ёнидаги – расталарда турибди. Сизнинг ҳали мактабга бормайдиган болангиз кўз қири билан севимли мева ширинликлари тўлдирилган таниш «Боб–Қурувчи» қутисини кўриб қолади. Сиз бошқа тарафга ўтишга уринасиз, лекин у аллақачон бор овози билан “Менга обакидандон олиб беринг!” деган аччиқ қичқириғини “ўт олдиради”.
– Ҳозир эмас, болагинам, – дейсиз қатъият билан хотиржамликни сақлаганча. – Биз тушлик дастурхонимиз рўйхатига киритилган маҳсулотларни сотиб олиш учун бу ерга келдик.
Лекин бола сизни ҳам, далилларингизни ҳам менсимайди, унинг қаҳр–ғазаби тобора ортади. Бу сизга таниш эски қўшиқ, лекин иккинчи нақорат бир оз баландроқ ва биринчисидан бир оз узунроқ янграйди.
Сиз музокара бошлашга ҳаракат қиляпсиз:
– Агар йиғлашни бас қилсанг, онанг сенга керакли ҳамма нарсани олиб беради, тушликдан кейин ейишимиз учун торт ҳам пиширади.
Бундай юпатиш ёрдам бермайди. Бола завқланиш онларини кечиктиришни истамайди. У шу ернинг ўзидаёқ ва ҳозироқ мевали обакидандонни истайди... ва бу ҳақда бутун дунёга жар солмоқда.
Сиз эса, атрофдаги ҳар бир киши бу драманинг ривожланишини томоша қилаяпти, деб тахмин қиласиз. Меҳрибон бир хоним сизга яқинлашиб тасалли беради: «Оҳ, азизам, бундай кунлар ҳаммамизнинг бошимизда бор. Бу ҳолатни юрагингизга яқин олманг». Сиз олтинчи рақамли ўтиш йўлагида содир бўлаётган драмага алоқангиз йўқдай дўкондаги харидларингизни якунлашга ҳаракат қиласиз, шунга қарамай сиз ва қичқираётган болангиз диққат марказига айланган, шу боис дўкондаги ҳар бир киши сизга нохуш қараб қўяди.
Сиз шармандалик ҳисси билан, пушаймонликда дўкон ўртасидаги ярим тўлган аравачани ташлайсиз ва машинангиз томонга йўл оласиз. Тушлик кутиб туради. Дўкондан узоқлашар экансиз, болангизнинг йиғиси тўхтайди ва тез орада мўъжазгина фариштангиз юзида жаннатий ҳаловатни акс эттирганча ухлаб қолади. Сизнинг эса асабдан чаккангиз лўқиллайди, жиғилдонгингиз қайнайди. Ва сиз йўл–йўлакай бошқа дўкондан узоқ тайёрлаш талаб этилмайдиган маҳсулотларни сотиб олишга мажбур бўласиз.
Бу ҳолат билан танишмисиз? Мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналари бундай вазиятга камида бир бора тушганлар, аммо бундай ҳолатлар бир марта юз бериш билан чекланиб қолмаган.
Энди хавотирланманг – энага сизга ёрдам бериш учун шошилмоқда!
Мэри Поппинс ўзининг сумкасидан ажойиб буюмларни олади, мен эса ушбу китобнинг саҳифаларида баҳам кўрмоқ учун, мактаб ёшигача бўлган болалар билан ишлаш давримда ўзим тўлдириб борган, энаганинг маслаҳатлари битилган қораламани чиқариб қўяман. Агар менинг маслаҳатларимга амал қилиб амалда қўлланилган ғояларимни ҳаётга тадбиқ этсангиз, унда болангиз ҳам, ўзингиз ҳам ҳаётдан кўпроқ баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ушбу китобни охирги саҳифасигача ўқиб чиқсангиз, жамики сирларимни билиб оласиз ва барча йўл–йўриқларимдан фойдаланишингиз мумкин бўлади. Шундан сўнг, соябонимни очиб, мени сиздан узоқларга олиб кетадиган йўловчи шамолга юзланаман. Лекин ўз ишимни яхши бажарганим ва болангизни яхши қўлларда қолдирганим ҳақидаги ҳиссиётлар билан сизни тарк этаман.
Ушбу китобда, мен қандай усуллар ёрдамида ҳатто энг қийин вазиятларни ҳам хотиржамлик ва ишонч билан билан енгиш мумкинлиги ҳақида сўз юритаман ва сизларни бу усуллардан қандай фойдаланишга ўргатаман. Ваҳоланки, айнан сиз болангиз учун жавобгар бўлган ота-онасиз! Худо сизни меҳрибон, ғамхўр, ҳар томонлама етук ва ўзига ишонган болани тарбиялаш учун яратган. Лекин болани тарбиялаш, ўзингиз тушунганингиздек – бу осон иш эмас.
Олдинги пайтларда, ёш ота-оналар, одатда, ўзларнинг ота-оналари, буваси ва бобоси, шунингдек, бошқа қариндошлари, ёш болаларни тарбия қилишдек осон бўлмаган ишда уларга ёрдамчи бўлган яқин қариндошларидан унча узоқ бўлмаган жойларда яшаганлар. Бугунги кунда, ёш ота-оналар кўпинча ўзларининг буваси ва бобосидан узоқроқ жойларда, гоҳида эса айримлари мамлакатнинг бошқа бурчагида яшайдилар ва уйидан узоқда бўлган жойда ишлашга мажбурлар. Бу ёш ота-оналар таранг ҳолатда эканлиги ҳеч ажабланарли эмас!
Мен сизга янги бир ёрдамни – гарчи бу эски гапдек эшитилсада – энагани таклиф қилмоқчиман.
Юқорида баён этилган вазиятда болани муваффақиятли тарбиялашнинг беш муҳим тамойиллари бузилган эди? Мана, она йўл қўйган бешта хато:
- У жадвалга риоя қилмади.
- У болага дўконда нима қилиши кераклигини тушунтирмади.
- У мактабгача ёшдаги бола билан музокора қилиш бефойда эканлигини тушунмади.
- У шошилинч ва энг оддий қарор қабул қилди.
- У чарчаган ҳолда, зериккан бола билан дўконга йўл олди.
Агар сиз барча кўрсатилган хатоларни дарҳол пайқамасангиз, хавотир олманг. Ушбу китоб саҳифаларида бу хатолар ва бошқа кўплаб нарсалар ҳақида батафсил гаплашамиз.
ЭНАГАДАН НИМАНИ ЎРГАНИШ МУМКИН?
Ота-оналар, бу китоб сиз ҳақингизда. Аммо ишга киришишдан олдин, мен ҳақимда айрим нарсаларни билишингиз керак... ва мен каби моҳир энага ажойиб кичкинтойингизнинг тарбияси учун биринчи навбатда жавобгар бўлган сиздек кишиларга нима сабабдан бу гапларни айтаётганимни тушунишларингиз лозим.
Бугунги кунда аксарият оилавий бюджетлар эр ва хотиннинг даромадидан ташкил топган. Миллионлаб ота-оналар эса боласига ғамхўрлик қилиш учун энагалар хизматидан фойдаланишади. Аммо, доимий энагалар хизматидан ҳар бир кишининг ҳам фойдаланишга қурби етмайди, негаки бу, ота-оналарнинг уйда йўқлиги вақтида, уларга қараб турувчи вақтинчалик тарбиячилар хизматлари учун тўлов ёки болалар боғчаси хизматидан кўра қимматга тушади. Ота-она сифатида, болангизга сизга нисбатан кимдир кучлироқ таъсир кўрсатишини истамайсиз. Бироқ, энага – кўпгина оилаларда бола парваришлаш учун дилемманинг, яъни мушкул ҳолатнинг ажойиб ечими ҳисобланади. Агар энагани таклиф қилишга қарор қилсангиз, у сизнинг уйингизда болангизга ғамхўрлик қилади ва у билан алоҳида ишлайди. Сиз эса ҳар куни ўғлингиз ёки қизингиз тарбиясида фаол иштирок эта оласиз. Бундан ташқари, сиз болангизга айнан ким ғамхўрлик қилиши ва узоқ муддатли таъсир қилиши ҳақида қарор қабул қиласиз.
«Энага 911» ва «Суперэнага» каби машҳур телевизион шоулар туфайли америкаликлар энаганинг иши нимадан иборат эканлигини билиб олдилар, лекин нима учун у бошқача эмас, айнан шундай ҳарақат қилганини тушунмайдилар. Ота-оналар бир неча яхши ғояларни ўрганишди, аммо улар ортидаги мантиқни кашф этишмади ва бу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун зарур бўлган ишончни орттиришмади. Менинг мақсадим – бу китобда сизга оилангиз учун қўллашга керакли ишонч берувчи тарбиянинг самарали усуллари ортидаги мантиқ ҳақида гапириш, сизга болалар билан энг кенг тарқалган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашувчи тавсияларни беришдир.
Қоида тариқасида, замонавий Америка энагаси, вақтинчалик энагадан фарқли ўлароқ, яхши таълимга эга бўлган, билимдон, тажрибали ва болаларни астойдил севадиган бўлиши керак. Кўпчилик энагалар коллежни тамомлаган бўлиб, болаларни мактабгача таълимга тайёрлайдиган соҳага ихтисослашган. Айримлари ота-оналар ва касбий педагоглар учун қўшимча курсларни ўташган. Ҳар қандай мутахассис каби, кўплаб энагалар касбий уюшмаларнинг аъзолари бўлиб, илмий конференцияларда ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этадилар. Биз касбий фаолиятимиз билан боғлиқ барча ўзгаришлардан бохабар бўлишга ҳаракат қиламиз, шунингдек, иш услубларимизни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз.
Кўпинча энага ота-онага нисбатан болаларни тарбиялашда кўпроқ тажрибага эга бўлади, айниқса биринчи фарзанд ҳақида гап кетганида. Энага ўзининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қайси таълим услублари энг самарали эканлигини билади. Бундан ташқари, энага кичкинтойга нисбатан ўз ҳиссиётларини жиловлаши мумкин, негаки у болакайни яхши, гўдак йиғисига нисбатан онадек ҳис-туйғуларга эга бўлмайди. Энага боланинг дўконда қиладиган жазавасини бошдан кечириши мумкин, чунки бу жазава вақтинчалик ҳодиса эканлигини билади, бола эса ҳаётий сабоқ олади. Энага ўзидан «Наҳотки мен ёмон онаман?» деб сўрамайди ва болакай “Мен сени ёмон кўраман!” деганида, юракдан азобланмайди. Энага савдо мажмуасидаги барча одамлар болакайга кўзларини қадаб турган бўлсаларда, кичкинтой эса ана–мана нафас олишдан тўхтаб, ҳушидан кетгудек бўлиб турганида ҳам... «мумкин эмас» сўзининг маъносини тушунишга ўргатиш қанчалик муҳимлигини билади.
Мен сизнинг оилангизга энагани таклиф қилиш ғоясини мажбурламоқчи эмасман; бу қарорни фақат ўзингиз қабул қилишингиз мумкин. Лекин кўп йиллик тажрибам борлиги боис, мен сиз ота-оналар билан бу тажрибаларни баҳам кўришга ва сизларни қўллаб–қувватлашга тайёрман. Ушбу китобимнинг мақсади – сизга далда бериш, кўтаринки руҳ бағишлаш ҳамда бола тарбиясидаги жуда кўп зид маслаҳатлар билан чалғиган кишиларга ҳаётини анча осон қилиш мумкинлиги ҳақидаги баъзи йўл–йўриқлар беришдир.
Менинг барча онгли ҳаётим болалар билан боғлиқ бўлган: мен жамоат ҳузурида болалар хонаси бўлган якшанба мактабида ишладим, кейин вақтинчалик ва ниҳоят моҳир энага бўлдим. Ҳозирги тарбияланувчиларим – эгизак ўғил болалар билан улар ўн кун бўлганлигида танишганман. Мен илк бора бу чақалоқларни қўлимга олганимдаёқ уларни севиб қолдим ва юрагим уларга энага бўлишимни менга билдирди. Бугунги кунда бошланғич мактабга қатнаётган бу болаларга қараш ва улар билан бебаҳо ҳаётларининг биринчи кунларидан бошлаб ёнларида эканлигимни билиш қанчалик ажойиб. Мен дипломли кимёгарман, аммо болалар билан ишлашга қарор қилганман, бу ўғил болаларнинг ота-оналари ҳам мен бошқа ишни эплай олмаслигим учун эмас, балки бу касбни онгли равишда танлаганимни билишади.
Бу оилада ишлаган йилларим давомида тарбияланувчиларимнинг ота-оналарига жуда яқин бўлиб қолдим. Улар мени ҳурмат қилишади, мен эса уларни ҳурмат қиламан. Улар мени эгизаклар тарбиясига қўшган ҳиссам ва маслаҳатим учун қадрлашади, чунки қарор қабул қилишда холислигимни ва болаларнинг манфаати йўлида ҳаракат қилишимни билишади. Шунингдек, улар болаларга бўлган самимий меҳримга қарамай, уларни бутун оиланинг манфаатлари йўлида тарбиялашга ҳаракат қилишимни билишади. Болалар мени, мен уларни яхши кўришимдан кам яхши кўришмайди ва улар мени учинчи энг муҳим шахс сифатида ҳурмат қилишади. Болалар сиз уларни яхши кўришингизни ва сизнинг севгингиз билан қуршаб олинганликларини билишса, ўзларини хавфсиз ҳис этадилар ва тезда барча талабларини бажариш учун рози бўладилар.
Менинг васийлигимдагилар яхши тарбияланганлар, чунки бошиданоқ мен (уларнинг ота-оналари каби) тўғри вазиятни эгалладим. Баъзан биз хато қилдик, лекин шунда ҳам изчил бўлишга ҳаракат қилдик (бу ғалати бўлиши мумкин, лекин мен кейинроқ тушунтираман). Ўғил болалар учун бу қоидалар улар йўргакдан чиққан кунларидан бошланди, шунинг учун улар кундан–кун биз катталардан нима кутишни билишади. Мен ҳеч қачон улар ўзлари бажара оладиган ишни уларнинг ўрнига бажармаганман. Ва бу доим болаларнинг ўзларига бўлган ишонч ҳиссини беради. Албатта, баъзан уларни кийинтириш ёки улар ўрнига кўрпа–тўшакларни йиғиштиришни ўзим тезроқ бажаришим мумкин эди, аммо ўғил болаларни мустақилликка ўргатиш мен учун бирор ёққа кечикиб боришдан кўра анча муҳимроқ эди.
Мен шуни тушундим: мен ўзим билан ишлашга тўғри келадиган болалар учун ибрат эканлигимни ёдда тутишим лозим. Мен онгли равишда уларга яхшиликни ёмонликдан ажратишни фақат сўзда эмас, амалда ҳам ўргатишим керак. Мен ҳар доим изчил бўлишим керак, айрим ҳолларда ҳа дейиш осон бўлса ҳам баъзан йўқ дейишим керак. Мен қабул қилган қароримлардан фахрланиб яшашим керак ва болалар ҳам мен учун ғурурланишлари лозим. Тарбияланувчиларим муваффақиятга эришишда менга ёрдам қилгани каби, мен ҳам уларнинг муваффақият қозонишларига ёрдам бераман.
Менда катта масъулият юки бор ва ўз ишимни содиқлик билан бажариб, Худони рози қилишга ҳаракат қиламан – бу тагликларни ўзгартиришми ёки Яратувчининг уни қанчалик севишини эслатишми, қандай иш бўлишидан қатъий назар.
Умид қиламанки, астойдил ёзилган бу китоб сиз учун ойна бўлади, унга қараб, чақалоқни парваришлашдан бошлаб токи унинг тарбиясигача бўлган жараёндан қандай қилиб кўпроқ қувонч олишни аниқ кўрасиз. Балки сиз ҳеч қачон энага таклиф қилмассиз, аммо барча ота-оналарга қўллаб–қувватлаш ва далда керак. Ва кўпчилик оилавий ҳаётлари бир маромда кетиши учун, маслаҳатлар олишга, усуллар ва кичкина сирларни билишга иштиёқманд бўлишади.
Шунинг учун, мени болангизнинг энагаси сифатида тасаввур қилинг. Эҳтимол, китобимни бошидан охиригача ўқиш учун тушликдан сўнг болангиз ухлаб қолганида бир неча соатдан вақт ажратишингизга тўғри келар (агарда ўзингиз ухлаб қолмасангиз!). Балки ушбу китобим ёстиқ олдида ётар ва сиз уни бирор маслаҳат ёки қийинчиликларингизни тушунадиган дўст билан мулоқот керак бўлганида варақлаб кўрарсиз. Эҳтимол, айни дамда ўзингиз дуч келган муаммо ҳақида сўз юритилган бобнигина ўқиб чиқарсиз. Қандай мос кўрсангиз шундай ўқинг, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам сизга ёрдамга келиш учун мен ёнингизда бўламан!
Книга на Узбекском языке: Няня спешит на помощь (Мишель Лароу)
Почему стоит купить книгу Мишель Лароу «Няня снова спешит на помощь»?
Трудно уложить ребенка спать? Не знаете, как вести себя, клогда он закатывает истерики или отказывается от еды? Не отчаивайтесь — НЯНЯ СПЕШИТ НА ПОМОЩЬ!
Делясь своим богатым опытом работы с детьми, автор подсказывает читателям, как справляться с проблемами, чаще всего возникающими при воспитании маленьких детей. С христианских позиций Лароу раскрывает основопологающие истины, благодаря которым мамы, папы и дети смогут получать больше радости от общения друг с другом.