Джош Макдауэлл. Мухаббат тилсими (2 - Боб) Ўзбек тилида
Муҳаббат тилсими (Джош Макдауэлл) Ўзбек тилида Аудиокитоб
“ИСТАЛГАН” ИНСОН БЎЛИШ ЙЎЛИДА
Эркак кишидаги қайси хислатни муҳимроқ деб ҳисоблайсиз? Сизнинг фикрингизча, шундай хислатга эга инсон суюкли бўла оладими?
“Оилавий журнал” томонидан яқинда ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, сезувчанлик кўпчилик аёллар учун биринчи ўринда туради. Келишган эркак эса қатнашчиларнинг камчилигини ўзига жалб қилди.
Айримларимиз бизни бахтли қилиш мумкин бўлган инсонни излашда ҳақиқий изқуварга айланамиз. Санкт-Петербургда ўтказилган бўйдоқлар конференциясида тахминан ўттиз ёшлардаги аёл ёнимга келиб, “Жаноб Макдауэлл, сизга ўзим турмушга чиқишни истаган эркак ҳақида айтиб берсам”, деди. У эркак кишидан излаган қирқ тўққиз турдаги фазилатлар ёзилган рўйхатни очди.
“Хоним, - дедим, унинг рўйхатига қараб, - сизга эр эмас, Исо керак”.
Бироқ, эркаклардан қидириладиган фазилатлар рўйхатини фақатгина аёллар тузмайди. Киев университетида иккинчи босқич талабаси олдимга келиб, кундалигини чиқарди ва шундай деди: “Мен уйланмоқчи бўлган аёлнинг сифатларини сизга кўрсатмоқчиман”. Унинг рўйхатидаги ўн тўртта сифатдан фақат ишончлилик ва садоқат ёдимда қолган. Бу гал мен бошқача йўл тутдим. “Сизга савол берсам майлими? – деб сўрадим. – Бу рўйхатга ўзингиз қай даражада мос келасиз?” “Бу билан нима демоқчисиз?” – деб сўради у. “Сиз бўлажак турмуш ўртоғингиздан излаган сифатлар, дедим мен. – Бу сифатлар ўзингизда борми?” Бу саволим уни ўйлантириб қўйганини сездим. “Гап “исталган” инсонни топишда эмас, - давом этдим, - балки ўша “исталган” инсон бўлишда, никоҳда мана шуниси муҳим. Агар сизга қиролича керак бўлса, сиз ўзингиз қирол бўлишингиз лозим. Агар сизга сизни сева оладиган инсон керак бўлса, сиз ўзингиз сева олишингиз лозим”.
Муҳаббат тилсимини излаш бошингизда турган кўзойнакни қидиришга ёки қўлингизда турган калитни излашга ўхшайди.
Лекин қандай қилиб биз “исталган” инсонга айланишимиз мумкин? Бизнинг ҳиссий ҳаётимиз ҳар доим биздаги фазилатларни акс эттиришини англашимиз жуда муҳим.
Сиз ҳисобот ўлчовига айланасиз
Кимдир менга: “Яхши аёл ёки яхши эркак бўлмайди”, деса доимо шундай жавоб бераман: “Эҳтимол, муаммо яхши эркаклар ёки яхши аёллар йўқлигида эмас, балки ўзингиздадир”. Баъзи одамлар учун бу фикр кучли малҳам бўлиши мумкинлигини тушунаман, лекин гап шундаки, яхши эркаклар ва яхши аёллар фақат яхши аёллар ва яхши эркакларга интилишади.
Социологлар доктор Эвелин Дювалл ва доктор Рубен Хилл бу фикрни тасдиқлаб, шундай ёзишган:
“Сиз турмуш қурган вақтингизда, турмушингизга нима олиб кирасиз? Янги жавонми? Банк ҳисоб рақамими? Сизга мерос бўлиб қолган мебелми? Бир-иккита сизга боғланиб қолган қариндошларингизними? Лавозимингиз кўтарилиш имконияти кенг бўлган яхши ишингизними? Мол-мулкингиз ёки қарзларингиз қанча бўлишидан қатъий назар, бундан ҳам муҳимроқ нарса бор: бу сизнинг шахс сифатида, одамларга бўлган муносабатингиз ва турмушингизга олиб кирадиган ҳулқ-атворнинг кўринишидир.
Турмушингиз қандай бўлиши сизнинг қандай инсон эканингизга боғлиқ. Агар сиз қувноқ, оғир-босиқ инсон бўлсангиз, турмушингиз омадли бўлиш эҳтимоли катта. Агар ҳозиргача мослашишни уддалаётган бўлсангиз, тушкунликдан кўра, кўпроқ қониқиш ҳис қилаётган бўлсангиз, демак сиз эр-хотинлик ва оилавий мослашишни қониқарли даражада уддалаяпсиз. Агар сиз қониқиш ҳис қилмаётган бўлсангиз ва норози бўлсангиз, бахтли ҳаёт ҳамда “фаровонлик”ка умид қилишдан олдин ўзгаришингизга тўғри келади.
Дювалл ва Хиллнинг хулосасига кўра, омадсиз турмушнинг энг асосий сабаби номуносиб турмуш ўртоқ танлаш, молиявий муаммолар, жинсий номувофиқлик ёки диндир. Лекин аслида, уларнинг айтишича, турмушдан қониқмаслик сиз турмушингизга олиб кирган нарсалардан келиб чиқади.
Уларнинг таъкидлашларича, никоҳга “ўзи танлаган инсон учун аҳамиятли жуфт бўлишга тайёр ҳолда кириш зарур. Эр-хотинлик муносабатларидаги муваффақият қувониш, севиш ва севилиш одатларини биргаликда амалга ошириш лаёқатига боғлиқ. Ҳиссий жиҳатдан етук инсоннинг бу фазилатлари сиз никоҳга олиб кирадиган энг яхши хазинадир”.
Бу ҳақда Элоф Нельсоннинг “Сизнинг биргаликдаги ҳаётингиз” китобида ҳам тилга олинган: “Эр-хотинликдаги муваффақият – муносиб инсонни топишдан кўра муҳимроқ. Муносиб инсон бўлиш анча муҳим. Шу нарсани англаб етдимки, мен маслаҳат берадиган ёшлар уларнинг жуфти қандай инсонга эга бўлишлари ҳақида ўйламасдан, ўзлари учун мукаммал жуфт излайдилар”.
Агар сиз бетакрор инсон билан оила қуришни истасангиз, ўзингиз ҳам ажойиб инсон бўлишингиз лозим. Шахсиятингизнинг қайси жиҳатларини яхшилашингиз кераклигини аниқлаш жараёни жуда оддий. Жуфтингизда ўзингиз кўришни истаган сифатлар рўйхатини тузинг. Кейин, рўйхат бўйича навбат билан ўз сифатларингизни солиштириб чиқинг.
Эр-хотинлик фақат “олди-берди” каби келишув бўлиши мумкин; сиз нимани олишни истасангиз, айнан ўша нарсани беришга тайёр бўлишингиз лозим. Бир шифокор айтганидек: “Бахтсиз никоҳнинг фақат иккита сабаби мавжуд – эркаклар ва аёллар”.
Олаётганларингга муносиб бўл
Биз нимага лойиқ бўлсак, ўшани оламиз. Гарча муболоға бўлсада, излаганимиз билан топганимиз орасидаги фарқ ёзувчи Боб Филлипс таърифлаганидек, ҳақиқатдан йироқ эмас.
Мукаммал рафиқа: ҳар бир эркак нимани кутади?
- Доимо гўзал ва қувноқ бўлишини. У машҳур кино юлдузга турмушга чиқиши мумкин бўла туриб, фақат сизга турмушга чиқишни исташини. Сочларининг жингалак қилишга ёки оро беришга зарурати йўқ бўлишини.
- Ёмғирда ювилиб кетмайдиган жозибаси бўлишини. Қимматбаҳо зеб-зийнатлар ва мўйнали кийимларга бўлган аллергиядан ташқари ҳеч қандай касаллиги бўлмаслигини.
- Уйдаги мебелларни бир ўзи силжитиши қомати учун фойдали эканини тан олишини.
- Пазандаликда, уй тозалашда, машина ёки телевизор тузатишда, уйни бўяшда ва сукут сақлашда моҳир уста бўлишини.
- Кредит карталарни ёмон кўрадиган бўлишини.
- “Азизим, сен учун нима қилай?” ибораси энг ёқтирган сўзлари бўлишини.
- Сизни Энштейндек ақлли деб ҳисоблашини ва ташқи кўриниши “Мисс Америка” каби бўлишини.
- Бемалол тикиш ишларини бажариши учун сизни дўстларингиз билан сайр қилишга боришингизни исташини.
- Шунчаки ёқимтой бўлганингиз учун сизни севишини.
Аслида нимани олади?
- У дақиқасига 140 та сўз айтади, тез гапирганда 180 тага етади.
- У бир пайтлар модель бўлиб ишлаган.
- Кам ейди, бироздан кейин яна ейишни бошлайди.
- Қаерда тутун бўлса, ўша жойда у овқат пишираётган бўлади.
- Бор-йўғи иккита камчилигингиз борлигини айтади: гапираётган барча гапларингиз ва қилаётган барча ишларингиз.
- Нима қилса ҳам сочлари тўзиб ётади.
- Агар йўқолиб қолсангиз, ҳамёнингизни очинг, унинг ўзи сизни топади.
Мукаммал эр: ҳар бир рафиқа нимани кутади?
- Эри ажойиб суҳбатдош бўлишини.
- Жуда сезгир, меҳрибон, тушунадиган, чин юракдан севадиган эр бўлишини.
- Жуда кўп ишлайдиган эр бўлишини.
- Уй ишларида, идишларни ювишда, артиб тозалашда ва ҳовлидаги ишларда ёрдам берадиган эр бўлишини.
- Фарзандларни катта қилишда рафиқасига ёрдам берадиган инсон бўлишини.
- Ҳам ҳиссий ҳам жисмоний кучли эр бўлишини.
- Энштейндек ақлли, лекин Роберт Редфорддек қоматга эга эр бўлишини.
Аслида нимани олади?
- Эри ҳар доим уни энг яхши ресторанларга олиб боради. Эҳтимол, бир кун келиб, ичкарига ҳам олиб кирар.
- Унинг ошқозонида яра йўқ, чунки бу эр бошқаларда яра пайдо бўлишига сабаб бўлади.
- Ҳар гал миясига бир фикр келганда, хотини қоқилиб кетади ва эрнинг фикри хаёлидан чиқиб кетади.
- У машҳур мўъжиза яратувчи – унинг нимадир қилиб қўйиши, асли мўъжизадир.
- У хотинини шундай қўллаб-қувватлайдики, хотини бунга кўникиб, ўзи ишлашда давом этади.
- У шунчалик зерикарли одамки, ҳатто сизга илтифот кўрсатганда ҳам жонингизга қасд қилишга мажбур қилади.
- У камдан-кам сукут сақлайди, бу эса уни ажойиб суҳбатдошга айлантиради.
Албатта, нима демоқчи эканимни тушундингиз. Муваффақиятли никоҳнинг олтин қоидаси тахминан қуйидагича шаклланган: агар сиз жуфтингизда қандайдир сифатни кўришни истасангиз, ўша сифатни ўзингизда ривожлантиришингиз керак.
Самарали, севги ва ғамхўрлик билан тўла эр-хотинлик муносабатини яратиш вақт ва меҳнат талаб қилади. Аслида, бундай муносабатни яратишга бутун умр сарф қилинади. Ғамхўрлик вақтида пайдо бўлган худбинликлар мустаҳкам никоҳнинг асоси бўлган фидоий муҳаббатга айланиши учун жуда кўп ғайрат қилиш керак бўлади.
Кейинги бобни ўқиганингизда, иккита савол устида мулоҳаза қилиб кўринг: (1) Мен қандай инсон бўлишим керак? ҳамда (2) тўлақонли севгига, эр-хотинлик ва жинсий муносабатларга эришиш учун қайси сифатларни ривожлантиришим керак?
Ўзингиз ҳақингиздаги ижобий тасаввур, албатта, ҳисобот нуқтаси ҳисобланади. Кўрамиз, сизнинг тасаввурингиз қанчалик соғлом экан.
Книга на узбекском языке: Муҳаббат тилсими. Жош Макдауэлл
Вы можете добиться того, чтобы ваша любовь была самой плодотворной, и мне хотелось бы помочь вам в этом. Эта книга позволит вам, независимо от вашего семейного положения, по-новому взглянуть и улучшить свои любовные отношения.
Мои многочисленные поездки и общение с тысячами людей побудили меня поделиться с вами наиболее важными принципами этих взаимоотношений.
Если вы цените интимные взаимоотношения, основанные на взаимной любви, вам нужно прочитать книгу «Секрет любви». Если вас интересуют секреты плодотворной любви, брака и сексуальных отношений, эта книга — для вас.
Часто меня спрашивают: «Не вредит ли вашему браку то, что Джош так много путешествует?» Или: «Неужели ваши отношения не страдают из-за плотного графика лекций Джоша?»




































































































































