Сторми Омартиан. Ота-Она ибодатининг кучи (8-БОБ) Китоб Ўзбек тилида
МУНДАРИЖА
Сўз боши
Миннатдорчилик
1-БОБ
Ўз фарзанди учун ибодат қилишга қандай ўрганиш мумкин?
2-БОБ
Фарзандни қандай қилиб Раббийнинг қўлига топшириш керак
3-БОБ
Қандай қилиб фарзандни зулмдан ҳимоя қилиш керак
4-БОБ
Фарзандингизни севишингизни унга қандай намоён қилишингиз керак
5-БОБ
Абадий келажакка бўлган ишончга қандай эришиш мумкин
6-БОБ
Фарзандга ота-онани ҳурмат қилишни қандай ўргатиш керак. Боланинг итоатсизликларига қандай қилиб қарши туриш мумкин
7-БОБ
Қандай қилиб қариндошлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мумкин
8-БОБ
Фарзандга имонли дўстларни топишда қандай ёрдам бериш керак
9-БОБ
Фарзандга бутун вужуди билан Раббийни топишни қандай ўргатиш керак
10-БОБ
Фарзандга ҳаётда ўз ўрнини топишига қандай ёрдам бериш керак?
11-БОБ
Фарзанд ёлғонни инкор этиб, ҳақиқат ортидан боришига қандай қилиб ўргатиш мумкин
12-БОБ
Фарзанднинг соғлиғи ва шифо топиши учун қандай ибодат қилиш керак
13-БОБ
Фарзанд ўз танасини парвариш қилишини қандай ўргатиш керак
14-БОБ
Қандай қилиб фарзандингизда Раббийга интилиш, Уни эътироф этиш истагини уйғотиш мумкин
15-БОБ
Фарзанддаги қобилият ва истеъдод — Худонинг инъоми эканлигини қандай билиб олиш мумкин
16-БОБ
Фарзандга ҳаёт каломини айтишни ўргатиш
17-БОБ
Фарзандда олийжанобликка интилишни уйғотиш
18-БОБ
Фарзандлар хонасини ҳимоя қилиш
19-БОБ
Фарзанд қўрқувдан халос бўлиши учун ёрдам бериш
20-БОБ
Фарзандга соғлом фикрлаш қобилиятини қандай сингдириш мумкин
21-БОБ
Фарзандга қандай қилиб Раббийдан қувонч топишни ўргатиш керак
22-БОБ
Ўтмиш лаънатларини қандай йўқ қилиш мумкин
23-БОБ
Спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ва бошқа зарарли иллатларга тобеликка қандай қарши туриш керак
24-БОБ
Фарзандга ахлоқий софликни қадрлашни ўргатиш
25-БОБ
Фарзанд Худо тақдирига ёзган жуфти ҳалолини топишига қандай ёрдам бериш керак
26-БОБ
Фарзандга кечиришни қандай ўргатиш керак
27-БОБ
Фарзанд қандай қилиб тавба қилиш зарурлигини англашига ёрдам бериш
28-БОБ
Қандай қилиб душман истеҳкомларини забт қилиш мумкин
29-БОБ
Фарзанд ақлли бўлишига қандай ёрдам бериш керак
30-БОБ
Фарзанд ишончи кўпайишига қандай ёрдам бериш керак
Илова
Бошқа ота-оналар билан бирга фарзандингиз учун ибодат қилинг
Ибодат
Эй, Раббий, мен фарзандим (болангизнинг исми) учун ибодат қиламан, Сендан, фарзандим учун намуна бўла оладиган, лойиқ дўстларни юборгин, деб илтимос қилиб сўрайман. Фарзандим дўстларни танлай билиши учун, дўстлари кўзига яхши кўринишни хоҳлаб, виждонига хилоф иш қилмаслиги учун унга донишмандлик ато қил. Улар тўғри дўст танлашларига мен ҳам таъсир ўтказа олишим учун Муқаддас Руҳ донолигини бер. Сенга илтижо қиламан: менинг фарзандим ёнидан унга ёмон таъсир кўрсатадиганларни узоқлаштир ёки уларни Ўзингга ўхшатиб ўзгартир.
Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Донишмандлар билан мулоқотда юрган доно бўлади, кимки ақлсизлар билан дўст тутинса, ёмон йўлга киради» (Ҳикмат. 13:20). Эй Раббий, менинг фарзандим бетайинлар билан мулоқотга киришига йўл қўйма, уни ақлсиз дўстларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қил. Сенга ишонмайдиганлардан уни узоқлаштир, токи фарзандим ўша «дўстнинг» нопок йўлидан юрмасин, қалби унинг домига тушиб қолмасин.
Агар фарзандимни дўстлари ташлаб кетса, унга тасалли бер. Унга ўз фикрларини айта оладиган, Сен боламни қандай яратган бўлсанг, шундайлигича қабул қиладиган дўстлар бер.Ҳаёти давомида Сени шарафламайдиганлар билан уни мулоқотда бўлишга жалб қиладиган ёлғизликдан қутқар.
Исо Масиҳ номи билан Сенга илтижо қиламан: фарзандимга ҳақиқий дўстликнинг мазмунини очиб бер, бошқа киши учун садоқатли ва ҳақиқий дўст бўла олишни унга ўргат. Шундай қилгинки, токи менинг фарзандим Сенинг номингни улуғлайдиган дўстлик ришталарини ўрната олсин.
8-БОБ
Фарзандга имонли дўстларни топишда қандай ёрдам бериш керак
Мен доимо фарзандларимнинг дўстлари учун ибодат қиламан. Уларнинг дўстлари асосан ажойиб болалар, қизлар бўлишган. Аммо баъзан Кристофер ва Аманданинг мен она сифатида маъқулламайдиган ўртоқлари пайдо бўлиб қоларди. Менга бу болаларнинг ўзлари ёқмайди демоқчи эмасман, балки уларнинг фарзандларимга кўрсатадиган салбий таъсири менга ёқмасди. Аммо ҳар доимгидай, менинг ягона қуролим ибодат бўларди. Мен ўғлимнинг ўша ўртоғи ўзгариши учун ёки фарзандимнинг ҳаётидан бутунлай кетиши учун ибодат қилардим. Ҳар қандай ҳолда ҳам ибодатларимга жавобни доимо олардим. Бир неча бор ўша болаларнинг ҳаётида катта муаммолар пайдо бўлиб, менинг хавотирларим асоссиз эмаслиги тасдиқланарди.
Одатда ота-оналар болаларининг ким билан дўстлашишларига жуда рашк қилиб қарайдилар, хавфни «ички туйғу» билан сезишларини кўп маротаба айтадилар. Бундай ҳолларда Муқаддас Руҳдан, менга вазиятни тўғри тушунишимга, шунга мос ҳолда ибодат қила олишимга ёрдам бер, деб сўрашингиз керак.
Ҳаётимизнинг энг ташвишли даврларидан бири оиламизнинг Калифорниядан Теннесс штатига кўчиши бўлди. Бу даврда ўғлимиз мактабни битираётган, қизимиз эса энди еттинчи синфга кўчган пайти эди. Бошқача айтганда, ўқув муассасасини алмаштириш учун энг ноқулай вақтда юз берди. Албатта, шу пайтда мактабни алмаштиришни мен ҳам хоҳламас эдим. Аммоэрим икковимиз кўчишимиз зарурлигини аён қилаётган Раббийнинг хоҳиш-иродасини аниқ тушуниб турардик. Бу қадам бизнинг болаларимиз учун қанчалар кўнгилсиз эканлигини тушуниб, мен кетишимиздан бир неча ой олдин ибодат қилишни бошладим, кейин ҳам ибодат қилишни давом эттирдим: «Эй Раббий, менинг болаларимга янги мактабида Сенга ёқадиган дўстлар топишларига ёрдам бер. Мен биламан, бизни бу ерга Сен олиб келдинг, шунинг учун умид қиламанки, Сен менинг болаларимни ўз ҳолига ташлаб қўймайсан. Улар ўзларига мос дўстларини топишларини, дўстлари Сенинг талабларингга мос келишини хоҳлайман. Болаларимнинг ҳаётига улар учун намуна бўла оладиган дўстларни олиб кел».
Янги мактабда тахминан олти ой давомида Кристофер ва Аманда ўзларини анча ёлғиз ҳис қилишди. Мен эса улар учун ибодат қилиб, кўп тунларни уйқусиз ўтказдим. Мен ўзимни тамомила ночор ҳис қилардим. Ахир, мен уларнинг ҳаётларига аралашиб, худди уларнинг ёшига мос дўстларни улар учун ўзим танлай олмасдим-да! Аммо мен ҳатто бу юмуш билан машғул бўлсам-да, лекин ҳеч қачон Раббий менинг ибодатларимга жавобан бажарадиган ишни қилолмасдим. Оқибатда Кристофер ва Аманданинг шундай дўстлари пайдо бўлдики, улар охири болаларимнинг энг ажойиб дўстлари бўлиб чиқишди. Бу оддий «хэппи-энд» эмас эди, балки менинг кўз ёшларим билан Раббийга қаратилган илтижоларимнинг меваси эди: «Эй, Раббий, менинг болаларим Сенга маъқул дўстларни топишларига ёрдам бер, ўша дўстлари фарзандларим Кристофер ва Аманда учун намуна бўла олишсин».
Бу тўғрида Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар (яъни «ёт бўйинтуруққа ўзингизни қўшманглар»). Солиҳлик билан шаккоклик орасида қандай алоқа бор? Ёки нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? Масиҳ билан алайҳиллаъна (яъни малъун шайтоннинг номи) орасида қандай шериклик бўлиши мумкин?» (2 Кор. 6:14-15). Бу сўзларда Худога ишонмайдиган ўртоқлар билан мулоқот қилиш манъ қилинмаган, лекин бизнинг яқин дўстларимиз фақат художўй, имонли кишилар бўла олишлари мумкин, деган аниқ кўрсатма бор. Муқаддас Китоб сўрайди: «Икки киши бир-бирлари билан келишмасдан йўлга чиқишадими?» (Амо. 3:3). Ва шундай жавоб беради: «Албатта, йўқ! Шунинг учун тақводор ўз яқинига йўл кўрсатади, гуноҳкорларнинг йўли уларни адаштиради» (Ҳикмат. 12:26).
Агар фарзандингизнинг художўй дўстлари бўлмаса, бу муҳтожлик учун ҳозироқ ибодат қилишни бошланг. Уларнинг имонга келмаган дўстлари Раббий йўлига киришларини ва уларнинг ҳаётларида имонли дўстлари пайдо бўлишини кечиктирмай ҳозироқ Худодан сўранг. Кўп ҳолларда ота-оналар бирон-бир нарсани ўзгартириш учун, болаларини баъзи бировларнинг зарарли таъсирларидан халос қилиш учун ўзларини ожиз ҳис қиладилар. Аммо биз ожиз, ҳимоясиз эмасмиз. Биз томонда Раббий кучи ва Унинг Каломининг ҳақиқати. Агар бирор бир кимса фарзандингизни ҳақ йўлдан оздирмоқчи бўлса, руҳингизни туширманг. Муқаддас Ёзувлар тез-тез бизни шундай нолойиқ гуруҳлар билан мулоқот қилиш хавфли экани ҳақида огоҳлантириб туради, токи бу огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдиришга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ.
Бизнинг фарзандларимиз ҳаётига уларнинг дўстлари тақлид қилиб ўзларини у ёки бу образ сифатида кўрсатиб, жуда катта таъсир ўтказишади. Шундай экан, болаларимиз учун ибодат қилмай бўладими?!
Книга на Узбекском языке: - Сила родительской молитвы (Сторми Омартиан)
Аннотация к книге "Сила родительской молитвы"
Как все родители, вы желаете, чтобы ваши дети были счастливы. Благодаря молитве это желание может осуществиться. Обратившись за помощью к Богу, вы сможете изменить жизнь своего ребенка в лучшую сторону. Автор этой книги, основываясь на личном опыте и приводя примеры из жизни других людей, показывает, что горячая и искренняя родительская молитва способна защитить детей от зла и сохранить их на пути истины.