Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) 26 bob

Сторми Омартиан. Ота-Она ибодатининг кучи (25-БОБ) Китоб Ўзбек тилида

Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) Audiokitob О'zbek Tilida

 

МУНДАРИЖА

Сўз боши

Миннатдорчилик

1-БОБ

Ўз фарзанди учун ибодат қилишга қандай ўрганиш мумкин?

2-БОБ

Фарзандни қандай қилиб Раббийнинг қўлига топшириш керак

3-БОБ

Қандай қилиб фарзандни зулмдан ҳимоя қилиш керак

4-БОБ

Фарзандингизни севишингизни унга қандай намоён қилишингиз керак

5-БОБ

Абадий келажакка бўлган ишончга қандай эришиш мумкин

6-БОБ

Фарзандга ота-онани ҳурмат қилишни қандай ўргатиш керак. Боланинг итоатсизликларига қандай қилиб қарши туриш мумкин

7-БОБ

Қандай қилиб қариндошлар билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш мумкин

8-БОБ

Фарзандга имонли дўстларни топишда қандай ёрдам бериш керак

9-БОБ

Фарзандга бутун вужуди билан Раббийни топишни қандай ўргатиш керак

10-БОБ

Фарзандга ҳаётда ўз ўрнини топишига қандай ёрдам бериш керак?

11-БОБ

Фарзанд ёлғонни инкор этиб, ҳақиқат ортидан боришига қандай қилиб ўргатиш мумкин

12-БОБ

Фарзанднинг соғлиғи ва шифо топиши учун қандай ибодат қилиш керак

13-БОБ

Фарзанд ўз танасини парвариш қилишини қандай ўргатиш керак

14-БОБ

Қандай қилиб фарзандингизда Раббийга интилиш, Уни эътироф этиш истагини уйғотиш мумкин

15-БОБ

Фарзанддаги қобилият ва истеъдод — Худонинг инъоми эканлигини қандай билиб олиш мумкин

16-БОБ

Фарзандга ҳаёт каломини айтишни ўргатиш

17-БОБ

Фарзандда олийжанобликка интилишни уйғотиш

18-БОБ

Фарзандлар хонасини ҳимоя қилиш

19-БОБ

Фарзанд қўрқувдан халос бўлиши учун ёрдам бериш

20-БОБ

Фарзандга соғлом фикрлаш қобилиятини қандай сингдириш мумкин

21-БОБ

Фарзандга қандай қилиб Раббийдан қувонч топишни ўргатиш керак

22-БОБ

Ўтмиш лаънатларини қандай йўқ қилиш мумкин

23-БОБ

Спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ва бошқа зарарли иллатларга тобеликка қандай қарши туриш керак

24-БОБ

Фарзандга ахлоқий софликни қадрлашни ўргатиш

25-БОБ

Фарзанд Худо тақдирига ёзган жуфти ҳалолини топишига қандай ёрдам бериш керак

26-БОБ

Фарзандга кечиришни қандай ўргатиш керак

27-БОБ

Фарзанд қандай қилиб тавба қилиш зарурлигини англашига ёрдам бериш

28-БОБ

Қандай қилиб душман истеҳкомларини забт қилиш мумкин

29-БОБ

Фарзанд ақлли бўлишига қандай ёрдам бериш керак

30-БОБ

Фарзанд ишончи кўпайишига қандай ёрдам бериш керак

Илова

Бошқа ота-оналар билан бирга фарзандингиз учун ибодат қилинг


Ибодат

Эй, Раббий, Сендан ўтиниб сўрайман: ўғлимни (қизимни) кечиришга ўргат. Боламга унинг гуноҳларини Сен кечиришингни чуқур аҳамиятини кўрсат, токи у бошқаларни кечириши ўзига қанчалар енгил бўлишини тушунсин. Унга ўз ҳис-туйғулари асосида эмас, билки Ўзинг амр қилгандай бошқаларни кечиришга ўргат. Фарзандимга бировни кечирганда, у ўша одамнинг қилмишларини оқламаслигини, балки ўзи енгиллашишини кўрсат. Ҳар биримиз ҳақимиздаги бор ҳақиқатни фақат сенгина билишингни, шунинг учун бировга ҳукм чиқаришга унинг ҳақи йўқлигини тушунишига ёрдам бер.

Эй Худойим, Сенинг Каломингда шундай дейилган: «Кимки биродарини севса, у нур ичида яшайди, қоқинишга йўл қўймайди. Аммо биродаридан нафратланган киши қоронғуликда бўлади. У қоронғуликда юради-ю, қаерга бораётганини билмайди; чунки қоронғиликда унинг кўзлари кўр бўлган» (1 Юҳ. 2:10-11). Мен қачон кек сақловчи ва шафқатсиз бўлганимни кўрсат, чунки мен бундай бўлишни асло хоҳламайман. Мен ўзим бораётган йўлни аниқ кўришни истайман. Болам учун ҳам мен ана шуни хоҳлайман: у доимо кечириш ва меҳр-муҳаббат нурларида юрсин. Фарзандим барча оила аъзоларини, дўстларини ва бошқа одамларни кечиришига ёрдам бер. У Сенинг меросингга эга бўла олиши учун унга ўтмиш кишанларидан озод бўлишни ўргат. Унинг юрагида алам, кўролмаслик, ғазаб яширинишига йўл қўйма, улар пайдо бўлган заҳоти Сенга шу туйғуларини очишига уни ўргат.

Эй Раббий, Сендан илтимос, менинг боламни олдинги гуноҳлари ва муваффақиятсизликлари учун ўзи ўзини кечиришга ўргат. У ҳеч қачон Сени, эй Худойим, ўзининг ҳаётида юз берадиган бахтсизликлар туфайли айблай олмасин. У ўз душманларини севиши, уни лаънатлаганларни дуо қилиши, уни ёмон кўрадиганларга ёрдам бериши, уни хафа қилиб ҳайдаганлар учун ибодат қилиши учун худди сен ўргатгандай ибодат қиламан (қаранг: Матто 5:44-45). Исо номи билан ўтиниб сўрайман, токи менинг болам Сен унинг гуноҳларини кечирганингни тушуниб яшасин, буни тушунганидан қувончга тўлсин.

26-БОБ

Фарзандга кечиришни қандай ўргатиш керак

Агар бирон нарса учун болаларимдан кечирим сўрашимга тўғри келиб қолса, мен ҳар доим уларга: «Мен сени кечирдим, деган гапларингизни кутаман», деб таъкидлайман. Мен улардан бу иборани жуда муҳтож бўлганим учун такрорлашларини эмас, балки уларнинг ўзлари бунга кечирмасликдан бутунлай халос бўлсин, улар шунга муҳтож, деб сўрайман. Худди шундай, болаларим бир-бирлари билан жанжаллашиб, кейин ярашганларида ҳам бир-бирларига шу сўзларни такрорлашларини сўрайман: «Мен сени кечирдим». Ҳатто, улар бир-бирларидан ғазабланган бўлсалар ҳам, бу сўзлар уларнинг руҳларига таъсир қилишини биламан.Албатта, «Мен сени кечирдим»деган сўзлар уларнинг юракларидан чиққанда яхшироқ бўларди, аммо ҳали улар ҳақиқий бўлмаса-да, ҳеч нима демасликдан кечириш истаги ўзи келади, деб кутиб туришдан кўра яхшироқдир.

«Кечириш — бу сизларнинг хоҳишингиз, — деб тушунтирардим мен Кристофер ва Амандага. — Бошқаларни кечирмай, сиз ўлимни у ёки бу кўринишда ҳаётингизга кириб келишига йўл берасиз.Кишини кечириш учун энг яхшиси у учун ибодат қилишни бошлаш керак. Аввалига бу унча осон бўлмайди, аммо кечиришга қарор қилгандан кейин кечиришни бошлаб, бизнинг ибодатимизга муҳтож янада кўп муаммоларни кўра бошлаймиз, юрагимиз ҳам бизни хафа қилган кишига нисбатан кўпроқ илийди».

Ўзгалардан кечиримни кутаётган жуда кўп оилаларни биламан. Улар кечиришни хоҳламайдилар; улар ўзгалар кечиришни хоҳлаб қолишларини кутадилар. Натижада бундай оила аъзолари орасида душманлик пайдо бўлади ва у сақланиб қолади; улар бир-бирларига ва бир-бирлари ҳақида ёмон гаплар гапирадилар, баъзан эса йиллаб бир-бирлари билан мулоқот қилмайдилар.Илтифотнинг ва бир-бирларига илиқ ҳисларнинг йўқлиги туфайли уларнинг барча сўзлари ва ишлари ўзига эркинлик берилган шафқатсизлик руҳи билан суғорилган бўлади. Оиланинг баъзи аъзолари кекчи бўлганлари учун бутун оила азоб чекади.

Фарзанд ўз ота-онасини фақат ҳурмат қилибгина қолмай (бу учун унга бутун ҳаёти давомида Раббий марҳамати ваъда қилинган),эҳтимол, оғир оқибатларга эга бўлган хатолари ва қилмишлари учун кечириши ҳам керак.Улар опаларини ҳам, акаларини ҳам, хола-амакиларини ҳам, буви-боболарини ҳам, дўсту душманларини ҳам, ҳаттоки ўзларини ҳам кечиришлари керак. Буларнинг ҳаммасида биз уларни қўллаб-қувватлашга мажбурмиз. Агар биз болаларимизни кечиришга ўргатмасак, биз уларнинг ҳаётида золимликка ва кулфатларга пойдевор қўйган бўламиз.

Бизнинг болаларимиз юракларини юмшата олишлари учун, биз нафақат уларни кечиришга, балки ибодат қилишга ҳам ўргатишимиз керак.Кекчилик, шафқатсизлик шунчалар тез ҳаётимизнинг бир қисмига айланадики, биз ўз елкамизда қанчалар оғир юк кўтариб юрганимизни ҳатто сезмаймиз ҳам.

Ниҳоят, бошқаларни кечириш — бу уларнинг қилмишларини оқлаш дегани эмас, балки мени озод қилишини тушунганимизда, одамларни кечириш менга анча осон бўлди. Мен доимо ўзгани кечириб, мен унга: «Сен нима қилган бўлсанг, тўғри қилдинг», деган иборани тушунишга ёрдам бераман. Аммо бу ундай эмас. Кечириб, биз Худо адолатли эканлигига ўз ишончимизни тасдиқлаймиз. Раббийга: «Ота, бу кишига бўлган адоват менинг қалбимга ҳоким бўлишини бошқа хоҳламайман», деб айтар эканман, мен Худонинг ҳақиқатни билишини тан оламан, У Қози бўлишига имкон бераман, чунки фақат У бўлиб ўтган воқеа ҳақида ҳақиқатни билади.

Муқаддас Китоб шундай дейди: «…Шунинг учун Эгам кутмоқда Сизларга шафқат кўрсатай, дея. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай, дея» (Ис. 30:18). Ўзимизни кечира олмаслигимизниХудо олдида тан олиб, биз Унинг марҳаматига эга бўламиз, озод бўламиз. Худо ҳаракат қила бошлашини хотиржамлик билан кутамиз. Ахир, бу шунга лойиқ эмасми?! Ахир, бу ўз юрагини золимлик турмасида ушлаб, касалларга ва азоб-уқубатларга ҳаётимиздан жой беришимиздан яхши эмасми?!

Доимо уни калтаклайдиган отани ўғил қандай қилиб кечириши мумкин?! Она қандай қилиб қизини ўлдирган маст ҳайдовчини кечириши мумкин?! Ёки қизни зўрлаган тоғани қандай кечириш мумкин?! Ўзига раҳм-шафқат қилмаган инсон қандай қилиб ўзгага шафқат қилиши мумкин?! Агар бу одамлар Худога ишонмасалар, Унинг тўла кечиришини қабул қилмасалар ва англамасалар, ҳеч ҳам кечира олмайдилар. Бизга ҳаётни ва бутун вужудимизнинг янгиланишини олиб келувчи Худодан мутлақ ва сўзсиз кечиримни қабул қилган вақтимизда кўзимиздан қуюлаётган қувонч кўз ёшларига ҳеч нима тенг кела олмайди. Павлус шундай деган: «…мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади» (Флп. 3:13-14).

Агар биз ўтмишимизга боғланиб қолсак, Худо бизга белгилаган умрни кечира олмаймиз. Исо шундай деган: «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар раҳм-шафқат топур» (Матто 5:7). Келинглар, болаларимиз учун ибодат қилайлик; уларни одамларга мурувватли бўлишлари учун ибодат қилайлик, токи ҳеч нарса уларнинг ўзларига Раббий мурувватини сезишларига халақит бермасин. Улар қулай шароитда одамларга: «Мен сени кечираман» дейишни ўрганишлари учун ибодат қилайлик. Токи дард, алам аччиғи улар билан Худо ўртасида девор бўлмасин, бизнинг ибодатларимизга қаршилик қилмасин. Биз билан сизда ҳозир бу деворни бузиш учун вақтимиз йўқ. Биз ибодат қилишимиз керак бўлган жуда кўп муаммоларимиз бор.


Книга на Узбекском языке: - Сила родительской молитвы (Сторми Омартиан)

Аннотация к книге "Сила родительской молитвы"

Как все родители, вы желаете, чтобы ваши дети были счастливы. Благодаря молитве это желание может осуществиться. Обратившись за помощью к Богу, вы сможете изменить жизнь своего ребенка в лучшую сторону. Автор этой книги, основываясь на личном опыте и приводя примеры из жизни других людей, показывает, что горячая и искренняя родительская молитва способна защитить детей от зла и сохранить их на пути истины.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

911. Xudoning irodasini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Haqiqiy sevgini izlash (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Rejalashtirilmagan homiladorlik (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. O'z joniga qasd qilish haqidagi fikrlar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Jinsiy zo‘rlanish (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Ota-onaning ajralishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Nizolar (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    911. Yaqin insonning vafot etishi (Djosh Makdauell, Ed Styuart)    Сенинг Чўққиларинг томон йўл (Ханна Харвард)    Фаришталар ҳам сукут сақлаган эдилар (Макс Лукадо)    Худонинг Буюклиги (Эйден Тозер)    Яраланган юрак (Дэн Аллендер)    Худонинг Муқаддаслиги (Роберт Спраул)    Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак