Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 8 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (8-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob   

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


8-БОБ

ЯНГИ АҲДНИНГ ҲАҚҚОНИЙЛИГИ

Исо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратнинг амалга ошиши деган фикрни исботлаш учун аввало У ҳақидаги мавжуд маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлашимиз керак. Исо Масиҳнинг ҳаётини тасвирлайдиган асосий манба Янги Аҳддир. Янги Аҳд масиҳий жамоасидан ташқарида унчалик маълум эмас ва яҳудийлар уни умуман ўқимайдилар – гарчи у асосан яҳудий муаллифлари томонидан ёзилган бўлса ҳам.

Янги Аҳд турли адабий жанрдаги китобларни ўз ичига олади. Тўртта Хушхабар Исонинг ҳаётидаги тарихий ҳикояларни; муқаддас ҳаворийлар амаллари биринчи имонлиларнинг, Исонинг издошлари тарихини тасвирлайди; Ҳаворийларнинг Мактублари асосан «чўпонлик», панд-насиҳат табиатига эга, Ваҳий китоби эса апокалиптик (охир замон) мактуби бўлиб, услуби жиҳатидан Ҳизқиёл, Дониёр китобларига ва Ишаё пайғамбар китобининг баъзи қисмларига ўхшайди.

Янги Аҳднинг тарихий жиҳатдан тўғрилигини тасдиқловчи кўплаб ишончли далиллар мавжуд. Ушбу матнларнинг ишончлилигини аниқлаб, биз Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги Исонинг ҳақиқий ҳаётини У ҳақидаги башорат билан солиштиришимиз мумкин.

Одатда далилларни икки тоифага бўлиш қабул қилинган: ички ва ташқи. Бу борада кўплаб ажойиб асарлар ёзилган, шунинг учун бизнинг шарҳларимиз қисқа бўлади18.

ИЧКИ ДАЛИЛЛАР

Яҳудий Битиклари билан мувофиқлик

Янги Аҳд Яҳудий Битикларига тўлиқ мос келади. У яҳудий халқига қаратилган; ҳаракат жойи ҳали ҳам Исроил юрти; Янги Аҳдда энг кўп иқтибос келтириладиган китоб бу – Эски Аҳд (Танах).

Янги Аҳд Худонинг муқаддаслиги, инсон гуноҳи ва қутқарилиши ҳақидаги Эски Аҳднинг асосий тушунчаларини тушунмасдан ва келажакдаги дунё тинчлигининг Масиҳий даврига бўлган буюк умид бўлмаса ҳеч қандай маънога эга эмас.

Янги Аҳднинг диққат марказида Исонинг Масиҳ эканлиги ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳамда Худо билан шахсий муносабатлар бутун инсониятнинг биринчи устувор йўналиши бўлиши кераклиги ётади. Исонинг ҳаёти, ўлими, тирилиши ва таълимотлари ҳақидаги асосий маълумотлар нафақат тўртта Хушхабарнинг ҳаммасида, балки Янги Аҳднинг қолган китобларида ҳам бир хил ёки параллелдир. Албатта, уларнинг ҳар бирида бир-бирини тўлдирувчи таълимотлар ёки турли ғоялар ёки масалларнинг талқини мавжуд, аммо Янги Аҳдда унинг мавзулари, феъл-атвори ва илоҳиёти бир-бирига жуда мос келиши аниқ.

Шуни таъкидлаш керакки, иврит тақвими иккала Аҳдда ҳам муҳим ўрин тутади. Янги Аҳднинг яҳудийлардан келиб чиққани аниқ, чунки яҳудий тақвимидан фойдаланиш, яҳудийларнинг байрамлари, яҳудийларнинг урф-одатлари ва маросимлари зарур ва унинг илоҳиёт ва таълимотининг асосий элементларидир. Исонинг ҳаётидаги кўплаб воқеалар яҳудийларнинг байрамлари пайтида содир бўлади.

Муқаддас Китобни ўқиётганингизда, Эски Аҳд ҳам, Янги Аҳд ҳам бир хил баён этилган тарих эканлигини ўзингиз ҳал қилишингиз мумкин.

Тўлдирувчи, лекин бир-бирига зид эмас

Баъзилар Хушхабарлар бир-бирига зид деб таъкидлашади. Мисол учун, баъзи одамлар, Янги Аҳддаги Павлус Исодаги яҳудий имонлиларининг илк жамоаси раҳбари Ёқубнинг таълимотига зид келади деб ўйлашади. Аслида эса, матнлар ҳам, уларнинг муаллифлари ҳам бир-бирига зид эмас, аксинча, бир-бирини тўлдириб туради.

Бундай мисолларни бир нечтасини келтириш мумкин, лекин улар орасида беш минг кишини тўйдириш мўъжизаси айниқса ажралиб туради. Бу воқеа барча тўртта Муқаддас Китобда ҳам тасвирланган ва ҳар бир ҳикоя бироз фарқланади. Янги Аҳдда тўрт минг кишининг тўйдирилиши ҳақидаги ҳикоя ҳам баён этилган, аммо бу бошқа, алоҳида воқеа.

Агар сиз баён этилганларни19 диққат билан ўқиб чиқсангиз ва солиштирсангиз, улар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлиги аён бўлади. Ҳар бир муаллиф ўз нуқтаи назаридан муҳим бўлган қўшимча тафсилотларни киритади. Марк, масалан, ҳикояга том маънода «ранг қўшади». Хусусан, халқ жойлашиб ўтирган майсалар ям-яшил эканини таъкидлайди. Гарчи бошқа муаллифлар бу тафсилотни ўз тавсифларига киритмаган бўлсалар ҳам, муаллифлардан бири воқеалар пайтида ўтнинг рангини эслатиб ўтганлиги, қолганлари эса бундай қилмаганлиги сабабли Хушхабарлар бир-бирига зид деб жиддий баҳслаша олмасалар керак.

Тўртта Хушхабар матнлари бир-бирига зид бўлмаган ҳолда бир-бирини қандай тўлдириши ҳақида кўплаб бошқа мисоллар ҳам мавжуд. Матто, Марк ва Луқонинг китоблари «Синоптик Хушхабарлар» деб аталади (синоптик сўзи юнонча «биргаликда кўриш» деган маънони англатади). Юҳанно китоби бутунлай бошқача услубда ёзилган. Унда амалга оширилган мўъжизаларга эмас, балки Исонинг таълимотига кўпроқ эътибор берилади. Аммо унда бошқа Хушхабарлар билан солиштирганда «беш мингни тўйдириш» ҳикоясига зид келадиган ҳеч нарса йўқ.

Бу мисоллар, Хушхабар муаллифларининг ҳар бири Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, Исонинг ҳаёти ва таълимотларини, ҳаммасини худди ўз кўзи билан кўрганидек «ўзидан ўтказиб» тасвирлаб берганлигини яна бир бор кўрсатади.

Хушхабарларга бир-бирини тўлдирувчи сифатида қараш кўпчиликнинг хаёлий «қарама-қаршиликларини» ҳал қилишга ёрдам беради. Асослар ва таълимотни тасвирлашда Хушхабарлар ҳайратланарли даражада кетма-кетликка эга.

Худди шу тамойилни умуман бутун Янги Аҳдга қўллашимиз мумкин. Исо, Павлус ва Ёқуб ҳақиқатан ҳам бир-бирига зидми? Учаласи ҳам имон билан яшаш зарурлигини, яъни Исо Масиҳга ишониш орқали гуноҳларимиз кечирилишини ва абадий ҳаёт инъомини олишимизни тарғиб қилган. Бу эътиқод шунчаки мавҳум ва ақлий эътиқод эмас – у бизнинг ҳаётимизда ва яхши амалларимизда ўз ифодасини топади. Ўз-ўзидан яхши амалларимиз бизни қутқара олмайди – бунинг учун Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида башорат қилинганидек, қурбонлик сифатида ўлган Раббийнинг Қули Исога ишониш керак. Турли хил Янги Аҳд муаллифлари баъзан содир бўлаётган воқеаларнинг турли томонларини ёритган, аммо уларнинг барчаси бир ҳақиқатни ўргатишган.

Соғлом фикрлаш ва Муқаддас Китобдаги сифат

Янги Аҳд қонунига киритилмаган кўплаб китоблар (юнонча «канон» атамаси «узунликни ўлчаш учун эталон сифатида ишлатиладиган қамиш ёки шакарқамиш ходаси» деган маънони англатади) бугунги кунда тобора оммалашиб бормоқда. Масалан, Тўма баён этган Хушхабар, Яҳудо (Ишқариёт) баён этган Хушхабар ва бошқа бир қатор эзотерик ҳужжатлар. Улар илк масиҳийлар томонидан қонунлаштирилган (канонизация қилинган) тўртта Хушхабарда айтилганидан фарқли воқеани тасвирлайдилар.

Муқаддас Китобга тааллуқли бўлмаган баъзи бир ҳужжатларни ўқиб чиққач, улар Муқаддас Китобдаги матнлардан сифат жиҳатидан ҳам, матннинг асослилиги жиҳатидан ҳам анча паст эканлиги аён бўлади. Бундан ташқари, ушбу «муқобил Хушхабарлар» ва бошқа ҳужжатларнинг муҳим қисми (уларнинг аксарияти Янги Аҳд китобларидан кейинроқ ёзилган) Эски ёки Янги Аҳд таълимотларига мос келмайди.

Хушхабарчиларнинг ўз фикрлари

Хушхабар муаллифлари, улар – ёки таниқли ва тасдиқланган воқеаларни айтиб беришган, ёки ўзлари тасвирланган воқеаларнинг иштирокчилари бўлишган. Эҳтимол, бунинг энг ёрқин тасвирини Луқо баён этган Хушхабарда топиш мумкин:

Ҳурматли Теофилус! Ўзингизга маълумки, кўп одамлар орамизда Худонинг қилган ишлари тафсилотини ёзишга киришганлар. Бу воқеаларни ёзишда улар бўлиб ўтган ҳодисаларни бошидан кўрган ва уларни бизга етказган одамларнинг сўзларини асос қилиб олганлар. Шунинг учун мен ҳам ҳаммасини бошидан синчиклаб текширганимдан кейингина, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб билан сизга ёзиб беришга қарор қилдим... (Луқо1:1-3).

Луқо ҳаворий Павлус билан бирга саёҳат қилган шифокор бўлган. Ўқимишли одам бўлиб, у «уй вазифасини» пухта бажариб, Исонинг ҳаёти ҳақида батафсил ҳисобот яратди. Луқо Муқаддас Ҳаворийларнинг Фаолиятини ёзганда ҳам худди шу услубга амал қилади, у ерда Исонинг тирилишидан кейинги ҳаёти ҳақида гапиришни давом эттиради ва биринчи имонлилар, яҳудийлар ва мажусийларнинг тарихини ёзади. Хаворийларнинг Фаолияти китобидаги «олдинги китоб» ҳақидаги эслатма, шубҳасиз, Луқо баён этган Хушхабарга ишора қилади:

Эй Теофилус, биринчи китобимда мен сизга Исо бошидан то осмонга кўтарилгунга қадар қилган ҳамма ишлари ва ўргатган таълимоти тўғрисида ёзган эдим. У осмонга кўтарилишдан олдин, Муқаддас Руҳ кучи орқали Ўзи танлаган ҳаворийларга кўрсатмалар берган эди. Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, бир қанча ишончли далиллар орқали ҳаворийларга тирилганини кўрсатди. Қирқ кун давомида уларга зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги тўғрисида гапирди.(Ҳав.:1-3).

Кимдир ҳатто воқеа гувоҳлари ва иштирокчилари ҳам кўрганларини ҳар доимо айнан бир хил (адекват) даражада тасвирлай олмаслигини пайқаши мумкин. Гарчи Луқо, Исо ҳаётининг хронологиясини ишлаб чиқишда рационал тарихий ёндашувдан фойдаланганлигини даъво қилган бўлса-да, унинг тавсифлари ҳали ҳам аниқ эмас деб айтишингиз мумкин. Аммо бу икки даъвони ҳам исботлаш керак, бу эса осон эмас: ахир, бу воқеаларга ҳеч биримиз гувоҳ бўлмаганмиз ёки иштирок этмаганмиз-ку!

Биз биламизки, яҳудийлар орасида оғзаки анъана, айниқса, дин ва эътиқод масалаларида доимо сақланиб келган. Яҳудий халқи Муқаддас Битикнинг ўзи худди яҳудий анъаналари каби асрлар давомида оғзаки равишда узатилганлигини тушунишди. Мишна (Оғзаки Таврот)нинг ўзи бор-йўғи милодий учинчи аср бошларида ёзилган. Оғзаки анъананинг қадрига эътиқод қилиш ва унинг кейинчалик ёзилган матнларга тўлиқ мос келиши, иудаизм ёки бошқа кўплаб замонавий диний оқимлар учун бегона эмас.

Хушхабарларнинг ҳақиқийлигини исботлаш учун уларнинг муаллифлари Исо билан бўлган шахсий тажрибаларига мурожаат қилишган. Улар ҳеч қачон ўз нуқтаи назаридан ҳимоя қилишга кўп эҳтиёж сезишмаган, улар ёзганлари ҳақиқат эканлигини билишган – чунки буни ўзлари бошдан кечиришган. Ҳаворий Юҳанно шундай ёзган:

Бошидан аён бўлган Ҳаёт каломи ҳақида биз сизларга хабар бермоқчимиз. Кўриб эшитганларимизни, ҳа, ўз кўзимиз билан кўриб, ўз қўлларимиз билан пайпаслаб кўрганларимизни сизларга маълум қилмоқчимиз. Отамиз Худонинг ҳузурида бўлган Ҳаёт бизга ошкор бўлди! Биз бу абадий Ҳаётни кўриб, энди У ҳақда сизларга шоҳидлик қиляпмиз. Кўрган–эшитганларимизни маълум қилиш орқали сизлар билан биродар бўлиб яшамоқчимиз. Зеро, ўзимиз ҳам Отамиз Худо ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан яшаяпмиз. Буларни сизларга қалбимиз шодликка тўлсин деб, ёзяпмиз. (Юҳаннонинг 1-мактуби 1:1-4).

Шак-шубҳасиз, Юҳанно ўз ёзганларининг ҳақиқат эканлигига ишонган, лекин бу сўзларга кўп йил бўлганлиги учун биз уларни эскирган, деб шунчаки рад этишимиз мумкин дегани эмас. Агар шундай қилсак, тарихий ҳужжатларда қайд этилган деярли ҳамма нарсага шубҳа қилишимиз керак бўлади.

Воқеаларга вақтинча яқинлик

Хушхабарнинг тўртта муаллифидан камида учтаси Исонинг ҳаётидаги воқеаларнинг замондошлари ва гувоҳлари бўлган, шунинг учун улар ёзган Хушхабарлар Унинг ердаги ҳаёти даврига жуда яқин. Бугунги кунда деярли барча олимлар, ҳатто Янги Аҳдни танқид қилганлар ҳам, Хушхабарлар эрамизнинг биринчи асрида ёзилган деган фикрга қўшиладилар.

Исонинг ҳаёти ва ўлимидан кейинги дастлабки икки аср давомида яшаган жамоатдаги оталар, ўқитувчиларнинг кўпчилиги Хушхабардан иқтибос келтирдилар. Бу шуни англатадики, уларнинг ҳаёти давомида Хушхабар аллақачон мавжуд бўлган ва бу жамоат оталарининг баъзилари эрамизнинг биринчи асрининг охирида яшаб ижод қилишган.

Янги Аҳд эрамизнинг 325-йилида Никея (юнон. Νίκαια)  Соборида расман тасдиқланган. Аммо Собордан олдинги йилларда бу матнлар мавжуд эмас деб ёки уларнинг тарихий ҳақиқийлиги Исога имон келтирганларнинг аксарияти томонидан қабул қилинмаган деб ўйлаш хато бўлар эди. Никея ибодатхонаси фақатгина қадимги дунё имонлилари аллақачон билган нарсаларни тасдиқлаб берди: тўртта Хушхабар Янги Аҳднинг бошқа барча қисмлари каби, Ҳаворийлар китобидан Ваҳий китобигача имонлилар томонидан мунтазам равишда ўқиб, фойдаланиб келинган. Шубҳасиз, нусхалар сони чекланган эди, шунинг учун Хушхабарларда ёзилганларнинг кўпи биринчи имонлилар томонидан эслаб қолинган тартибда оғзаки узатилган. Бироқ, бу Яҳудий Битикларига ҳам тегишли.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, ички далиллар Янги Аҳд матнлари Исо ҳаётидаги воқеалар гувоҳлари томонидан ёзилганлигини ва уларни ўз вақтида ёзиб қўйганлигини аниқ кўрсатмоқда. Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак: Янги Аҳдда баён этилган Исонинг сўзлари ҳам, Унинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар ҳам жуда ишончли.

ТАШҚИ ДАЛИЛЛАР

Тарихчилар - Янги Аҳднинг замондошлари

Янги Аҳд китоблари, айниқса, Хушхабарлар, худди шу даврда яшаб ижод қилган тарихчиларнинг асарларини қандай баҳоласак, худди шундай мезонлар асосида баҳоланиши керак. Ўзингизга савол бериб кўринг: бизда яҳудий ёки мажусий замондошларидан кўра Янги Аҳд муаллифларига кўпроқ ишонмаслик учун асосларимиз борми ёки йўқми? Цезарь, Ливий, Тацит, Иосиф Флавий ва Геродот Янги Аҳд ёзилганидан кейин уч ёки тўрт аср ичида ўз асарларини ёзганлар, шунинг учун улар ёзганларини Хушхабар ёзувчиларининг ёзувлари билан бир хил мезонлар бўйича баҳоланиши керак. Худди шу мезонлар асосида Макабимлар китоблари ва яҳудий адабиётининг бошқа тарихий матнларини кўриб чиқиш керак.

Классик матнларни чуқур ўрганмасдан ҳам, уларнинг баъзиларига тадбиқ этиладиган тамойиллар ҳаммага ҳам тадбиқ этилиши керак, дейиш мумкин. Масалан, Иосиф Флавий асирга олинган ва римликларга хизмат қилган яҳудий генерал эди. У бир қатор жангларда қатнашди, натижада Қуддус ва Маъбад вайрон бўлди. Бироқ унинг «Яҳудий урушлари» асари сифатли тарихий асар ҳисобланади. Унинг қарашлари нотўғри эканлиги аниқ, лекин ҳар қандай қарама-қаршиликларга қарамай, бу давр тарихи ҳақида батафсил маълумот ёзган одам сифатида ҳурматга сазовор бўлган.

Худди шу нарса Янги Аҳд муаллифларига, хусусан, Хушхабарлар  муаллифларига ҳам тегишли. Исонинг ҳаёти ва таълимотлари ҳақида билганларини баҳам кўришни истаган бу одамлар томонидан ёзилганларни ҳам Иосиф Флавийнинг асарлари каби жиддий қабул қилиниши керак.

Замонавий тарихчилар Янги Аҳдда тасвирланган географик маълумотларни, шунингдек, ушбу даврнинг ижтимоий ва диний тузилмаларини тасдиқладилар. Никоҳдаги ва бошқа урф-одатларни тасвирланиши, умумий диний эътиқодлар ва ҳатто қишлоқ хўжалик юритиш усуллари ҳақидаги маълумотлар ҳам текширилиб тасдиқланди. Келтирилган саналар, Ҳирод ва олий руҳонийларнинг исмлари ёки ўша пайтда нишонланган яҳудий байрамларининг таърифи ҳақида ҳеч ким жиддий баҳслаша олмади.

Янги Аҳднинг тарихий жиҳатдан аниқлигига оид ҳар қандай баҳснинг марказида диний жиҳат туради. Бу ҳақда ҳеч бўлмаганда, Хушхабарлар муаллифлари ўзлари ёзган нарсаларга чуқур ишонганликларини айтишимиз мумкин. Улар Исонинг Масиҳ эканлигига, У ўлиб тирилганига ишонишган. Улар шунингдек, Исонинг қайтиб келадиган кун келишига ҳам ишонганлар. Бу эътиқод рамзлари бошқа кўплаб жиҳатлари ҳақиқат эканлиги исботланган ўша тарихий ҳисоботларнинг бир қисмидир. Хўш, бизда уларга шубҳа қилиш учун мантиқий асослар борми?

Шуни тан олиш керакки, бизнинг ғайритабиий нарсаларга ишонмаслигимиз ва Исо Масиҳ бўла олмайди, деган муносабатимиз – биринчи навбатда бу – Янги Аҳдни тарихий бўлмаган ҳужжат сифатида қабул қилишга мажбур қилади. Биз Янги Аҳдни нима учун бепарво қабул қилишимиз сабабларини қайта кўриб чиқишимиз керак. Ва агар биз бундай муносабат учун етарлича асосли сабаб топа олмасак, Исо ҳақида ёзилган тарихий ҳужжатларга ушбу даврнинг бошқа тарихий ҳужжатлари каби ишониш кераклигини тан олишимиз керак. Агар биз Исо мўъжизалар кўрсатганига, гуноҳларни кечирганига ёки ўлимдан тирилганига ишонмасликни танласак, унда биз тарихий ҳисоботларда маълумотларнинг етишмовчилиги ёки ноаниқлик туфайли эмас, балки бундай нарсалар содир бўлиши мумкинлигига ишонмаганимиз учунгина шундай қиламиз.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Янги Аҳд тарихий ҳужжатдир ва агар кимдир уни «ёмон дин» деб ҳисобласа, унда бу эътиқод гўёки тарихий аниқлик йўқлигига асосланмаслиги керак. Бизда Янги Аҳд муаллифлари Исонинг ҳаёти тўғрисида жуда аниқ ҳисобот беришганига барча асосларимиз бор.

Британиялик олим Хью Шонфилд шундай деб ҳисоблаган: “Янги Аҳд муаллифлари Исонинг шогирдлари билан тил бириктирган ҳолда Эски Аҳддаги Масиҳ ҳақидаги башоратларни ўзгартиришиб, Исода амалга ошгандек қилиб кўрсатишган”. Нима учун? Шонфилднинг Исо ўлмаганига, балки “ҳушидан кетганига” ишониш учун тарихий ва ҳақиқий асослари бор эдими?

Қизиғи шундаки, Шонфилднинг ўзи ҳам бир вақтлар Исонинг издоши бўлган, аммо кейин Уни рад этган. Шонфилд Хушхабарларни баҳолашда ўзига хос мақсадларга эга бўлгандек кўринади ва Унга кўп йиллар давомида ишонганидан кейин нима учун Исонинг масиҳийлигидан воз кечганини тушунтиради. Биз инсон қалбидаги ниятларини била олмаймиз, лекин менимча, Исонинг шогирдлари ва издошларини фирибгарликда айблашдан олдин, Шонфилд ўз асарларида тарихий объективлик тамойилини қўллаши керак эди.

Ақлий жиҳатдан ҳаққоний бўлиш учун, Хушхабарларнинг тарихий тўғрилигини рад этишда объектив асосларга эга бўлишимиз керак. Агар бундай асос бўлмаса, биз Исонинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги далиллар ушбу башоратда тасвирланган тафсилотларга қанчалик мос келишини тушуниш учун Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат билан Исонинг ҳаётини солиштиришимиз керак. Агар улар мос келса, биз Исо Исроилнинг Масиҳи бўлиши мумкинлигини кўриб чиқишимиз керак.

Илк масиҳийлик тарихи

Талмудда Исо ҳақида баъзи фикрлар ҳам бор. Кўпинча улар ёқимсиз, аммо шунга қарамай, уларнинг мавжудлиги, ўша даврдаги яҳудий жамоасида Исони тарихий шахс сифатида тан олган кўп одамлар борлигини кўрсатади.

Талмуддаги ҳикоялардан бири Исонинг шогирдлари томонидан оғир касалликдан шифо топган одам ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳикоянинг эпилоги унчалик ижобий эмас, чунки бу одам кимнинг номидан шифо топганини эшитганида, касал бўлиб қолгани яхшироқ эканини айтади!

Талмуд тарихини таҳлил қилганимизда, бу муносабат ойдинлашади. Унинг қоидалари Исо ҳаётидан юзлаб йиллар ўтгач ёзилган, бундан олдин улар оғзаки равишда авлоддан-авлодга ўтган. Мишна ёзуви эрамизнинг учинчи асрига тўғри келиши қабул қилинган. Бу вақтга келиб, ўша пайтда деярли мажусий бўлиб қолган кўтарилаётган жамоат ва тез орада (Константин даврида) ўзининг диний ва сиёсий устунлигини жамоатга топширишга мажбур бўлган анъанавий яҳудий жамоаси ўртасидаги зиддият жуда аниқ сезилиб турарди.

Масиҳийлик тарихининг дастлабки икки асрида, янги жамоатнинг турли соҳаларида яҳудийларнинг таъсири сезиларли даражада кучли бўлганида, Янги Аҳд ҳужжатлари аллақачон ҳаммага таниш ва тарихий далиллар сифатида қабул қилинган. Дастлабки жамоат оталари, айниқса Никеа Ибодатхонасидан олдин (милодий 325 йилда) яшаб ижод қилганлар,  Янги Аҳд матнларини, айниқса Хушхабарларни ҳақиқий ва тарихий жиҳатдан ишончли деб қабул қилишган. Улар бу матнлардан шунчалик тез-тез иқтибос келтирдиларки, агар бизда мавжуд бўлган Янги Аҳднинг барча нусхаларини йўқотиб қўйсак, уни бутунлай – жамоат оталарининг ёзувларига қараб тиклашимиз мумкин бўлар эди.

Жамоат оталарининг Янги Аҳддан кўп иқтибос келтирганлиги, албатта, унинг тарихий жиҳатдан ҳақиқийлигини исботламайди, лекин бу одамлар Янги Аҳдда ёзилганларга шунчалик ишонишганки, улар ўз ҳаётларини шу ҳужжатлар асосида қурганликларини исботлайди. Булар ҳамма нарсасини қурбон қилишга тайёр одамлар эди; баъзилари имон  йўлида шаҳид бўлдилар. Илк жамоат оталари ҳатто биринчи авлод ҳаворийларининг баъзилари ҳали тирик бўлганларида, Исонинг ўзидан бироз кечроқ яшаб ижод қилганлар; шунинг учун улар Янги Аҳдда баён этилган далиллар бўйича ҳар қандай тортишув ва келишмовчиликлардан хабардор эдилар. Биз жуда кичик мунозаралардан хабардормиз, аммо уларнинг ҳеч бири Исонинг ҳаётига оид далилларнинг тўғрилигига шубҳа қилмайди.

Албатта, юқорида айтилганларнинг бари Янги Аҳд ҳужжатларининг аниқ ва ишончли эканлигини исботламайди, лекин бу матнларнинг аниқлиги ҳаётий аҳамиятга эга бўлган одамлар уларнинг ҳақиқий эканлигига ишончлари комил эканлигидан далолат беради.

Бошқа ҳужжатлар билан таққослаш

Қадимги муаллифлар томонидан Янги Аҳдда баён этилган кўплаб воқеалар ва бизда мавжуд бўлган энг қадимги қўлёзмаларда бу воқеаларнинг далиллари ўртасидаги вақт фарқлари шунчалик аҳамиятсизки, улар охирги шубҳаларни йўққа чиқаради. Янги Аҳд матнлари, бошқа маълум қадимий ҳужжатлар билан солиштирганда, баъзан янада кўпроқ ишонч уйғотади20.

Хотима

Биз Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини исботлашни ўзимизга асосий вазифа қилиб қўймадик; биз учун уни сифатсиз тарихий асар сифатида эътибордан четда қолдириб бўлмаслигини кўрсатиш муҳим эди.

Муқаддас Китобни ишончли ва ҳаққоний манба сифатида қабул қилиш ҳар доим имон элементини ўз ичига олади, чунки Муқаддас Китобда нафақат объектив тасдиқланиши мумкин бўлган тарихий далиллар, балки эмпирик йўл билан исботлаб бўлмайдиган руҳий ҳақиқатлар ҳам мавжуд.

Биз иккала Аҳднинг мазмунига имонимизни қуриш учун етарли асослар борми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Зиёли одамлар, ҳеч қандай сабабсиз Янги Аҳдни ёки умуман Муқаддас Китобни – тарихга оид бўлмаган эртаклар, ҳикоялар ва афсоналар тўплами сифатида рад эта олишмайди ва рад этмасликлари керак. Бошқа қадимги ҳужжатларга ҳам худди шундай муносабатда бўлмаймизку? Хўш, нега баъзи одамлар ҳеч қандай мантиқий ёки тарихий сабабларсиз Муқаддас Китобни осонгина рад этадилар?

Бу саволларга виждонан жавоб бериш учун биз шахсий эътиқодимизни тушуниб олишимиз керак. Эҳтимол, бунинг сабаби – Янги Аҳдга бўлган ҳиссий муносабатимиз, айниқса биз яҳудий бўлсак, чунки классик масиҳийлик кўпинча яҳудий жамоасига тарихан душман сифатида қаралади. Эҳтимол, бунинг сабаби, биз ғайритабиийликка ишонмаслигимиз, Худо диний дунёда обрўга эга бўлган китобларни ёзиш учун эркаклар ва аёллардан фойдаланишига ишонмаслигимиздадир. Балки биз шунчаки Худонинг мавжудлигига шубҳа қилаётгандирмиз ёки коинотнинг Яратувчиси ва Эгаси инсониятга Ўзининг режаси ва Ўзининг мақсадлари ҳақида хабар бериш ниятида эканига ишониш қийиндир.

Буларнинг бари тушунарли. Аммо, агар биз ўзимизни адолатли ва ақлли деб ҳисобласак, унда Муқаддас Китобнинг даъволарини рад этиш учун бизда анча кучли сабаблар бўлиши керак.

Агар сиз Янги Аҳднинг ҳақиқийлигини тўлиқ қабул қилмасангиз ҳам, Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратни Янги Аҳд Битиклари билан солиштириб кўриш учун ўқиб чиқишингиз керак. Эҳтимол, Исо бу башоратни қандай амалга оширганини синчковлик билан ўргангач, Муқаддас Битикларга бўлган қарашингиз ўзгариши мумкин.

Ушбу қисқа бўлимни якунлашдан олдин, менга айтингчи: сиз имон ғоясига ҳаққоний ёндашишга тайёрмисиз? Агар ўйлаб кўрсангиз, биз ҳаммамиз тан олишга тайёр бўлганимиздан ҳам кўпроқ имон билан яшаб келаяпмиз. Масалан, агар сиз атеист ёки агностик бўлсангиз, сизнинг нуқтаи назарингиз учун ишончли далилларингиз борми ёки бу фикрларни ҳеч қандай далилсиз қабул қилганмисиз? Сиз далиллар босими остида Исонинг Масиҳлиги ғоясини рад қилаяпсизми ёки шунчаки шундай тарбияланганингиз учунми? Кўпчилигимиз ўз шахсий эътиқодларимизни бир нечта чекланган далилларга ва уларга бўлган эътиқодга асослаймиз. Аммо чекланган далилларга асосланган имон кўпинча муваффақиятсизликка учрайди. Бундан ташқари, имонни ҳис-туйғулар ёки ҳатто нотўғри қарашлар билан осонгина чалкаштириб юбориш мумкин.

Эҳтимол, эътиқодингиз ҳиссиётларга ёки диний тарбияга асослангандир. Лекин бу тўғримикан? Сиз вазиятни ўрганмасдан туриб, фақат ҳис-туйғуларга асосланган бошқа муҳим ҳаётий қарорларни қабул қилмайсиз-ку, шундайми? Жиддий эътиқод – жиддий далилларга асосланган бўлиши керак. Шундай қилиб, келинг, Исо Масиҳ бўлганини ва Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратини амалга оширган деган тахминни биргаликда кўриб чиқайлик. Охир-оқибат, бундан нимани ҳам йўқотасиз?.


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак