Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 3 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (3-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob   

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


3-БОБ.

МУҚАДДАС КИТОБ БАШОРАТЛАРИ: КЕЛАЖАК НАМОЁН БЎЛАДИ

Башоратлар Муқаддас Китобнинг катта қисмини ташкил қилади ва пайғамбарларнинг ўзлари вақт ўтиши билан Яҳудий Битиклари тарихини тушунишда жуда муҳимдир. Муқаддас Китобдаги башоратлар нафақат келажак ҳақида гапириб беради, балки пайғамбарларнинг ўз замондошларига Худодан келган мактубни етказиш инъомининг ифодаси ҳамдир.

Муқаддас Китобдаги вақт тушунчаси

Муқаддас Китобдаги Исроилга хос бўлган вақт ҳақидаги тушунча, вақт тўғрисида мутлақо бошқача тасаввурга эга бўлган баъзи қадимий цивилизациялардан фарқли ўлароқ, замонавий Ғарб маданиятларининг аксариятига жуда мос келади. Муқаддас Китобдаги вақт тушунчаси мунтазам, баъзи бир бошқа маданиятларда эса вақт модели циклик ёки ҳодисаларнинг кетма-кет ўзгариши асосида қурилган.

Циклик моделлардан фарқли ўлароқ, Муқаддас Китобда вақт китобхонда тарихий тараққиёт туйғусини яратиб доимо олдинга силжийди – барча воқеалар маълум бир авжига қараб кетаётганга ўхшайди. Муқаддас Китобга кўра, тарих интилаётган келажакнинг асосий воқеаси – бу Масиҳнинг келиши ва Масиҳий Шоҳликнинг ўрнатилиши. Бошқача қилиб айтганда, тарих охир-оқибат тугайди. Ушбу концепция бошқа маданиятларга хос бўлган ғоялардан сезиларли даражада фарқ қилади. Шундай қилиб, баъзилар тарих доимо такрорланиб туради ва унинг охири йўқ, фақат доимий равишда қайтиб келадиган янги ибтидо бор деб ҳисоблашади. Пайғамбарлар, вақт маълум бир бошланғич нуқтадан олдиндан белгиланган охиригача ҳаракат қилишини тушунишга асосланиб келажакни башорат қилганлар. Муқаддас Китобдаги башоратнинг асоси – келажак Худога аён ва У Ўз халқига келажакдаги баъзи нарсаларни очиб бериш учун пайғамбарлардан фойдаланади. Нима учун?

Башорат рўёбга чиққач, исроилликлар бу пайғамбар ҳақиқатан ҳам Худонинг элчиси эканлигини англаб етишлари учун. Бундан ташқари, ўша даврнинг «оддий» одамида – айниқса қийин пайтларда келажакка умид ва ишонч ҳисси пайдо бўлди.

Муқаддас Китобга кўра келажак

Келажакни тасвирлашда Муқаддас Китоб воқеаларнинг учта алоҳида гуруҳини ажратиб кўрсатади. Биринчи гуруҳга – Исроил халқининг келажагига энг катта эътибор берилган. Иккинчи гуруҳда – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг жисмоний авлодлари бўлмаган бутун дунё халқларининг келажаги тасвирланган. Учинчи гуруҳ алоҳида шахсларнинг шахсий тақдирларини ўз ичига олади. Муқаддас Китоб шахсий келажагимизни турли йўллар билан тасвирлайди. Янги Аҳд Исонинг биринчи келишидан ва асрнинг охиригача бўлган воқеалар иштирокчиларининг яна бир гуруҳини қўшади: булар яҳудийлар ва бутпарастларни ўз ичига олган Исога имон келтирганлардир (баъзан бу гуруҳ Жамоат деб аталади). Асрнинг охири Янги Аҳдда худди Яҳудий Битикларида бўлгани каби тасвирланган – бу Масиҳий Шоҳликнинг дарвозаси ёки кўпригидир.

Сиз Ишаё пайғамбар китобидаги машҳур 65:25 оятини эшитган бўлсангиз керак: "Бўри билан қўзичоқ бирга ўтлаб юради". Қўзининг бўри (ёки шер) атрофида хавфсиз ўтлаб юришига сабаб, Одам Ато ва Момо Ҳаво орқали дунёга келган гуноҳнинг лаънати олиб ташланган бўлади.

Кўпинча пайғамбар сифатида ҳаракат қилган шоҳ Довуднинг кўпгина Забурлари умид уйғотиш учун ёзилган – Довуд тарих охир-оқибат қаерга кетаётганини чуқур тушунган. Умид ҳар доим келажакка қараб йўналган бўлади ва Яҳудий Битикларига кўра, келажак имонлилар учун ёрқин ва қувончлидир. Муқаддас Китобга асосланган ҳақиқий умид ҳозирги шароит ва ҳаёт қийинчиликларини енгишимизга ёрдам беради.

Бу, биз ҳозирги кундан қочиб кетаяпмиз ёки ҳаёт қийинчиликларидан яширинаяпмиз дегани эмас. Биз шунчаки инсоният тарихи қаерга кетаётганини тушунаяпмиз. Бошқа динлар ва маданиятлар умиднинг турли хил тасвирларини таклиф қилади. Масалан, индуизм издошлари, бир кун келиб уларнинг бошқа шаклда гавдаланиши, агар одамлар маълум бир шахсий покланиш даражасига эришсаларгина, руҳларнинг кўчиши (реинкарнация) циклини битта катта онгга бирлашиш орқали якунлаш мумкинлигини айтишади.

Муқаддас Китобдаги умид ҳамда бошқа диний конфессиялар ва маданиятлар томонидан тақдим этилган умид ўртасидаги асосий фарқлардан бири шундаки, биз унда иштирок этишни хоҳлаймизми ёки йўқми, Муқаддас Китобдаги келажак ҳақидаги башорат амалга ошади. Масиҳнинг келиши дунёнинг яратилиши каби аниқ. Масиҳнинг келишини ва Унинг Шоҳлигининг ўрнатилишини ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Башоратларнинг табиати

Башоратларни уч тоифага бўлиш мумкин. Баъзи башоратлар дарҳол амалга ошди – Муқаддас Китобда бунга кўплаб мисоллар мавжуд. Иккинчи гуруҳга тегишли бўлган – оралиқ башоратларнинг амалга ошиши – баъзан кўп йиллар давом этган, аммо улар аллақачон амалга ошиб бўлган. Бу башоратлар охирзамонга ишора қилмайди. Ниҳоят, учинчи гуруҳ – келажак билан боғлиқ воқеаларни тасвирлайдиган "охирзамон" башорати.

Муқаддас Китобдаги кўплаб башоратлар, хоҳ бевосита, хоҳ оралиқ бўлсин, аллақачон амалга ошиб бўлгани Муқаддас Битик ва Худонинг режаси ҳақиқатини яна бир бор тасдиқлайди. Бу келажак кунлардаги башоратларнинг амалга ошиши ҳам худди шундай ишончли ва муқаррар эканлигига умид ҳамда ишонч беради; бевосита ва оралиқ башоратлар амалга ошганидек, улар ҳам бажо бўлади.

Муқаддас Китобда кўплаб Масиҳга оид башоратлар мавжуд бўлса-да, уларнинг амалга оширилиши бир муддат кечиктирилди, лекин улар аллақачон содир бўлди. Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги каби баъзи башоратлар милодий биринчи асрда Исонинг келиши билан амалга ошди. Аммо Масиҳ ва Унинг шоҳлиги ҳақидаги башоратлар ҳам борки, улар Худонинг режаси якунланишининг энг юқори нуқтасига ишора қилади ва охирги кунлардаги воқеаларга эътиборни қаратади.

Маъбаднинг вайрон бўлиши, Масиҳнинг туғилиши, Исроилнинг тарқалиб кетиши ва ҳатто яҳудий халқининг Исроил заминига қайтиши ҳақидаги башоратлар оралиқ башоратлардир. Улар охирги кунлардаги воқеалар билан боғлиқ эмас, лекин уларнинг амалга ошиши охирзамон ҳақидаги башоратлар ҳам амалга ошишининг ишончли кафолатидир.

Амалга ошган башоратлар, айниқса биз оралиқ деб атаган башоратлар, Худонинг мавжудлиги ва Муқаддас Битик ҳақиқий эканлигининг далили сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, амалга ошган башоратлар шуни кўрсатадики, Худонинг бутун инсоният учун режаси бор, У бизнинг ҳаётимиз давомида уни амалга оширади ва келажак авлодларда ҳам амалга оширишда давом этади.

Ибромга ундан халқ яратиб, ўша халққа ерни мерос қилиб беришни ваъда қилган Худо, биз қиличлардан омочга айлантирадиган кун келишини пайғамбарлар орқали башорат қилган Худодир (Ишаё 2:4). Бу ўша Худо бўлиб Масиҳ Довуд тахтида ҳукмронлик қилишини ва Унинг ҳукмронлигининг охири бўлмаслигини башорат қилган (Ишаё 9:6-7). Ва ўша Худо Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобида бир кун келиб ҳукмронлик қиладиган Масиҳ аввал ўлиб, тирилиши кераклигини бизга айтган.

Пайғамбарлар сўзи орқали Худо кўплаб мамлакатлар яҳудий халқини йўқ қилишга уринишларини, лекин улар муваффақият қозона олмаслигини башорат қилган. Ўзининг пайғамбари Еремиё орқали Худо яҳудий халқи билан янги аҳд тузадиган кун келишини ва Синай тоғида Мусо орқали тузилган эски аҳд ислоҳ қилинишини ваъда қилди (Еремиё 31:31).

Яҳудий халқи нафақат уларни йўқ қилишга бўлган кўп уринишлардан омон қолибгина қолмай, балки Худо томонидан Муқаддас Битикларда ваъда қилинган юртга қайтарилганини шунчаки тасодиф деб ҳисоблаш мумкинми? Бу башоратлар жуда аниқ бажарилганлиги сабабли, бошқа ваъда ва башоратлар ҳам амалга ошишига умид қилиб, Муқаддас Китобдаги бошқа башоратларга ҳам ишонишимиз мумкин.

Башоратларнинг ҳақиқийлиги

Мусо  Яҳудий Битикларида башорат қилиш мезонларини ўрнатган одам бўлган. Қонунлар 18:17-22 оятларда пайғамбарларнинг хизматини тасвирлаб, қонун чиқарувчи башоратларнинг ҳалоллиги ва виждонлилиги мезонларини шакллантирган. Мусонинг айтишича, агар башорат амалга ошмаса, исроилликлар пайғамбарга ўлим жазосини қўллашга ва ёлғон баёнотлари учун ўлдиришга ҳақли. Бундай буйруқлар пайғамбарларни Худо номидан гапираётганликда даъво қилаётганда, хоҳ ҳозирги хоҳ келажакдаги воқеалар ҳақида бўлсин, жуда эҳтиёткор қилиб қўйганини айтишга ҳожат бўлмаса керак.

Мусонинг ўзи ҳам пайғамбар сифатида ҳаракат қилган. Исроил халқи ваъда қилинган юртга киришидан олдин ёзилган, Қонунлар (Деварим) китобининг  4-боби – Тавротнинг бешинчи китобида, Мусо исроилликлар ўз юртларини тарк этишга мажбур бўладиган кун келишини башорат қилган. Аммо кейинроқ, у "охирги кунлар" деб атаган даврда (биз юқорида айтиб ўтган келажакнинг Масиҳий Шоҳлиги) бутпарастлар юртларига тарқалиб кетган кўплаб яҳудийлар Худога юз тутишиб, Исроил юртига қайтадилар6.

Бундан ташқари, Қонунлар китобининг 28-бобида Мусо яҳудий халқи Иордан дарёсидан ўтиб, Исроил ерига киришини, аммо кейинчалик - итоатсизлиги сабабли – у ердан кетишга мажбур бўлишини башорат қилган7. Мусо Исроил юртидан ташқаридаги сургун йилларини яҳудий халқи учун катта қайғу даври, шунингдек, бутларга сиғиниш васвасаси даври сифатида тасвирлайди. Худди шу башоратли тасвир Левилар китобининг бобларидан бирида (26-боб) тасвирланган.

Яҳудий халқи Нун ўғли Ёшуа бошчилигида ваъда қилинган юртга кирганми? Албатта! Яҳудийлар Тавротга бўйсунмасликлари натижасида ўзларини Исроилдан ташқарида, бутпараст халқлар орасига тарқалиб кетишганми? Шубҳасиз! Муқаддас Китобдаги башоратнинг том маънода амалга ошиши Муқаддас Битикнинг ҳақиқийлиги учун кучли далилдир.

Бу башорат тўлиқ амалга ошдими деб сўраш адолатданми? Яҳудийлар тарқалиб кетган бутпараст мамлакатларни тарк этиб, тавба қилиб, Худо томонидан тирилтирилган Исроил юртига қайтишдими? Бу ҳақда бир нима дейиш қийин, чунки тарих ҳали тугамаган. Биз яҳудий халқининг бир қисми Ваъда қилинган Ерга – кўпинча "мўъжизавий тарзда" қайтиб келганини кўрамиз. Бироқ, исроилликларнинг аксарияти диндор эмас, уларнинг кўпчилиги агностик ёки атеистлардир. Демак, халқимиз тавба қилиши ва Худо билан шахсий муносабатларга қайтиши керак бўлган башоратнинг ўша қисми ҳали амалга ошмаган.

Мусонинг бу оралиқ башорати тўлиқ амалга ошишига шубҳа йўқ. Ҳизқиёл пайғамбар, қуруқ суяклар ҳақидаги машҳур башорати ўз номи билан аталган китобнинг 37-бобида ёзилгани буни моҳиятан тасдиқлайди. Қуруқ суяклар башоратида биз яҳудий халқи ўз юртига қайтиб келаётганини ўқиймиз, лекин у ҳали тўлиқ тикланмаган. Ҳизқиёл китобининг 36- ва 37-бобларидан маълумки, халқнинг руҳий ўзгариши Исроил юртининг ўзида содир бўлади.

Ҳизқиёл Исроилнинг Бобил асирлиги пайтида ўз башоратини ёзганлиги сабабли, одамларнинг тўлиқ тикланиши ва руҳий ўзгариши ўша пайтда содир бўлмагани аниқ - ва ҳали ҳам содир бўлмаган. Биз яҳудий халқининг Исроил юртига қайтиши бу башоратнинг қисман амалга ошишидир, деган хулосага келишимиз мумкин. Ҳизқиёлнинг башорати яҳудий халқининг тикланиши бир неча босқичда содир бўлишини кўрсатганлиги сабабли, кўпчилик Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худо билан жонли ва шахсий муносабатларсиз Исроилга қайтиб келганига ҳайрон бўлмаслик керак. Руҳий янгиланиш, башорат қилинганидек, халқимиз ўз заминига қайтганидан кейин содир бўлади.

Масиҳ ҳақидаги башоратлар

Биз ҳозиргача гаплашган ҳамма нарса Масиҳ ҳақидаги башоратларни тушунишимизга ёрдам беради. Масиҳ ҳақидаги башоратларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури – бу Масиҳнинг шахси, Унинг хусусиятлари, Унинг келиши вақти ва У келганда нима қилиши кераклиги ҳақидаги оралиқ башоратлар. Иккинчи тур – охир замон башорати бўлиб, у Масиҳий Шоҳликка, тарихнинг кульминациясига ва якунига ишора қилади. Бундай ҳолда, битта Масиҳнинг икки марта келишини тахмин қилиш мантиқан тўғри эканлиги аён бўлади: биринчи келиши – оралиқ башоратларда айтилган вазифаларнинг бажарилиши билан боғлиқ; иккинчи келиши – тарихнинг якуни ва кульминацияси билан боғлиқ.

Аслида, Масиҳ ҳақидаги башоратларнинг баъзилари Унинг биринчи ва иккинчи келишига ишора қилади; бу башоратлар ҳам оралиқ, ҳам охир замон башоратидир. Аммо уларнинг кўпчилиги Унинг биринчи ёки иккинчи келиши ҳақида аниқ гапиради. Бир-биридан фарқлаш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин башорат матнининг тили бизга бунинг жавобини айтиб бериши мумкин.

Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва Муқаддас Китоб

Биз кўриб чиқаётган Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби Яҳудий Битикларининг бир қисмидир. Бу парча Исо қилган барча ишларини башорат қилади деб ҳисоблаймиз ва 700 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Янги Аҳдда тасвирланган.

Агар сиз Муқаддас Китобга ишонсангиз, Исонинг ҳаёти ва таълимоти Яҳудий Битиклари, хусусан Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларнинг амалга ошиши ёки йўқлиги ҳақида асосли фикр билдиришингиз мумкин.

Аммо Муқаддас Китобга муносабатингиз ҳали шаклланмаган бўлса ҳам, далилларга қаранг. Агар Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат, эълон қилинганидан 700 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Исода тўлиқ ва тарихий аниқлик билан амалга оширилган бўлса, бу бутун Муқаддас Китоб – Янги Аҳд ҳам, Яҳудий Битиклар ҳам ишончли ва ҳаққоний эканлигини тасдиқловчи етарлича кучли далил эмасми??

Менимча, Муқаддас Китобга бўлган муносабатингиз кўп жиҳатдан сиз қандай тарбияланганингизга ва ҳозир ҳаётингизнинг қайси даврида эканлигингизга боғлиқ. Мен анъанавий яҳудий тамойиллари ва Муқаддас Китоб қарашларига кўра тарбияланганман, лекин мен буни қабул қилмаганман ёки ишонмаганман. Диний ортодоксал яҳудий муҳитида менга Худо Тавротни Синай тоғида Мусога берганлигини, Танахдан келган ҳар бир сўзни тўғри, аниқ ва ишончли деб қабул қилиш кераклигини ўргатишган. Мен ишондимми? Йўқ! Буларнинг ҳаммаси, ҳудди, ўзимни “эркин фикрли одам” деб билганим учун у бир қулоғимдан кириб, иккинчи қулоғимдан чиқиб кетарди.

Бироқ, Яҳудий Битикларидаги, айниқса Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башоратларнинг тўғрилигини кўрганимда, Исо чиндан ҳам башоратларни амалга оширганига амин бўлдим. Бу мени Муқаддас Битиклар ҳақидаги қарашларимни қайта кўриб чиқишга ундади. Мен яна саволларга кўмилдим, улар ҳақиқатан ҳам тўғри ва ишончлими? Балки уларга жиддийроқ қараш керакдир?

Ҳаётингизнинг қайси нуқтасида бўлишингиздан қатъи назар, бу ерда айтилган ҳамма нарсага очиқ юрак билан, ҳеч қандай ножоиз муносабатда бўлмай ёндашишга ҳаракат қилинг. Шунда ва шундан кейингина Ишаё пайғамбар китобининг 53-бобидаги башорат сиз учун мантиққа эга бўлади.


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак