Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) 2 bob

Митч Глейзер. Ишаё 53 Шарҳлар - (2-боб) Ўзбек тилида

Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) O‘zbek tilida Audiokitob   

Битта боб ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинIshayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) Audiokitob O'zbek tilida

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Кириш

1-боб. Мен яҳудийман... хўш, нима бўпти?

2-боб. Яҳудийлар битиклари – шунчаки тарихий китоб эмас

3-боб. Муқаддас Китоб башорати: келажак очилади

4-боб. Ишаё пайғамбар, унинг башоратлари ва даври

5-боб. Раббийнинг қули

6-боб. Қулнининг қурбонлиги

7-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби ва гуноҳни ювиш

8-боб. Янги Аҳднинг ишончлилиги

9-боб. Исо Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг башоратларини бажардими?

10-боб. Яҳудийлар эътирозларининг сабаби бор

11-боб. Ишаё пайғамбар китобининг 53-боби - ва сиз

12-боб. Сиз ёлғиз эмассиз

Шахсий постскриптум


2-БОБ.

ЯҲУДИЙ БИТИКЛАРИ – ШУНЧАКИ ТАРИХИЙ КИТОБ ЭМАС

Сиз қачондир Муқаддас Китобни ўқиганмисиз? Агар сиз бар- ёки бат-мицвани нишонлаган бўлсангиз, ишончим комилки, сиз ҳеч бўлмаганда кўз югуртириб, ушбу яҳудий миллий хазинаси билан танишган бўлишингиз керак. Эҳтимол, сиз Муқаддас Китоб иврит тилини ўргангандирсиз ва ҳафтараларнинг ҳафталик бобидан парча ўқиб бериб бутун оилани жуда хурсанд қилгандирсиз. Аммо бу сиз Худонинг инсониятга, яҳудий халқига ва ўз ҳаётингизга нисбатан мақсадларини тушуниш ниятида Муқаддас Китобни ҳеч қачон ўқимаганингизни истисно этмайди.

Кўпчилигимиз яҳудий мактабларида ўқиганмиз ва фақат шундай қабул қилинганлиги учунгина яҳудий жамоасининг ҳаётида қатнашганмиз. Албатта, Муқаддас Китобни мунтазам ўқимасдан ҳам, диний ёки дунёвий яҳудийча ўзини англашга эга бўлиш мумкин. Аммо Синай тоғидаги инъомдан бери яҳудийлар ҳаётининг юраги бўлган ва шундай бўлиб қолган бу вақтга боғлиқ бўлмаган матнни тушунишга уриниш ҳеч кимга зарар келтирмайди.

Эҳтимол, сиз, ҳозир катталар учун, бутун кўп асрлик тарихни англаш ва Муқаддас Китоб ХХI  асрдаги ҳаёт учун долзарб ёки долзарб эмаслиги ҳақида ўз хулосаларингизни чиқариш вақти ниҳоят келгандир. Ишончим комил: сиз ҳайрон қоласиз!

Сўнгги ўн йилликларда кўплаб яҳудийлар ҳақиқатни анъанавий иудаизмдан ташқарида қидириб, ҳиндуизм, буддизм ва бошқа яҳудий бўлмаган эътиқод шаклларига мурожаат қилишмоқда. Бу биз ҳаётнинг маъносини қидириб, жавоб излаётганимизнинг кўрсаткичидир. Аммо, афсуски, жуда кўп ҳолларда биз ўз руҳий тарихимизни англашга ҳаракат қилмаймиз. Нега биз излашда Яҳудий Битикларига истар-истамас мурожаат қилишимиз, нега халқимиз тарихига энг мос келадиган ўша руҳийликни ривожлантиришни хоҳламаётганимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Тўғрисини айтганда, кўпчилик Муқаддас Китобни бугунги кунда унча ҳам долзарб эмасдек ҳисоблашади. Бу биз уни ҳамиша осонгина олиш учун “қўл етгулик” бўлиши учун энг кўринарли жойга қўймайдиган китобдир. Агар сиз қачондир Муқаддас Китобни ўқиган бўлсангиз, ҳойнаҳой, ўқиб чиққан матнларнинг кўпини тушунмагандирсиз. Баъзиларимизни иврит тили – ўзига хос тил эканлигига ва у орқали тушунарсиз сўзларни шунчаки такрорлаганда унинг маъносини тушунишимиз ва барака олишимиз мумкинлигига ишонч руҳида тарбиялашган. Бундай идрок ўтмишга хос бўлиб, бу Битикларга ва иудаизмга мурожаат қилишга ундаш ўрнига кўпроқ улардан узоқлаштиради.

Замонавий тилга айланишдан аввал иврит муқаддас тил – ибодатлар ва диний маросимлар тили, Муқаддас Китоб тили сифатида танилган. Балки, яҳудийлар маънавиятини ва Худо билан шахсий муносабатларини излашда Муқаддас Китобга мурожаат қилмаганлигимизнинг сабабларидан бири биз иврит тилини ўқий олмай, уни она тилимизга таржима қилинган ҳолда ўқишга ҳаракат қилмаганимиздир.

Иврит қайтиб келди: замонавий Исроил давлати уни бутун халқнинг кундалик мулоқот тилига айлантирди. Аммо оғзаки иврит тилини билсалар ҳам, кўпчилик уни Битикларни ўқиш учун етарли даражада билмайди. Шу боис, замонавий яҳудий учун Муқаддас Китоб кўпинча тушунарсиз туюлади.

Балки, сиз Муқаддас Китобни инсон эркинлигини чеклайдиган эскирган қонунлар тўплами деб ҳисобларсиз? Диний ҳокимият ҳақиқатан ҳам қўрққинчли бўлиши ва унинг номидан кўплаб суистеъмолликлар содир этилиши мумкин. Одамлар бу уларни давлатнинг умумэътироф этилган ахлоқий меъёрлари ва юридик қонунларидан устун қўяди деган ўйда, ўзларининг худолари ёки пайғамбарлари номидан даҳшатли хатти-ҳаракатларни содир этишган ва содир этишда давом этмоқда. Имонлилар жамиятга жуда кўп ижобий нарсаларни олиб келишганига қарамай, улар "Муқаддас Китоб номи билан" қилган ёмонликлари шунчаки ақл бовар қилмасдир. Баъзи одамлар Муқаддас Китобнинг руҳий ва ахлоқий таълимотларини қурол сифатида ишлатиб, бошқаларга, хусусан, уларнинг фикрига қўшилмаганларга зарар етказганидан афсусланишдан бошқа илож йўқ.

Шунга қарамай, Муқаддас Китобнинг гўзаллиги, яхлитлиги ва поклиги баҳсга ўрин қолдирмайди. Унинг ахлоқий ва руҳий асослари бизни раҳмдил, яхши эр-хотинлар, ота-оналар, ака-ука ва опа-сингиллар – шунчаки жамиятнинг аъзолари бўлишга ўргатади. Қўшма Штатларнинг кўплаб ажойиб хайрия ҳаракатлари ортида айнан Муқаддас Китоб ахлоқи турибди. Агар Бернард Мэддоф5 Муқаддас Китобни ўқиб, уни бутун қалби билан қабул қилганида эди, у яҳудий жамоасини кўплаб одамлар ва турли яҳудий ижтимоий ва хайрия муассасалари банкрот бўлишига олиб келган шафқатсиз ва ҳиссиз очкўзлик билан шарманда қилмаган бўлар эди.

Битикларни қандай кўриб чиқиш кераклиги ҳақида тортишувлар мавжуд: Худо илҳом берган, илоҳий илҳом ёки илҳом берилган одамлар томонидан ёзилган. Илоҳий илҳом ибораси "Худо илҳомлантирган" деган маънони англатади. Бу саволга жавоб берадиган кўплаб ажойиб китоблар ёзилган. Буни ўзингиз учун ҳал қилиш мақсадида Муқаддас Китобни ўқиб чиқишингиз керак. Фақат бир нарса аниқ: агар сиз Худога ва У ўзини инсониятга очиб берганига ишонсангиз, вақт синовидан ўтган бу Китоб инсоний донолик доираларидан анча узоқда, деб тахмин қилиш мантиқан тўғри.

Қандай қилиб Худо номукаммал инсон деган мавжудотни Худонинг одамлар билан муносабатлари ва Унинг инсониятга тааллуқли режалари ҳақида аниқ ҳисобот ёзишга илҳомлантирганига ақл бовар қилармикан? Битиклардаги сатрларини ўқиётганимизда, ҳақиқатан ҳам Худонинг овозини эшитишимизга амин бўла оламизми?! Агар сиз ҳозир бу саволларга жавоб беришга тайёр бўлмасангиз ҳам, барибир Муқаддас Китобни очиқ қалб билан ўқинг ва Худодан у орқали сиз билан гаплашишини сўранг. Синаб кўринг, ахир сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз-ку!

Сизда шундай савол туғилиши мумкин: "Бугун биз ўқиётган Муқаддас Китоб Мусо (Моше) ва пайғамбарлар томонидан ёзилган Муқаддас Китоб эканлигига қандай амин бўлишимиз мумкин?" Бизда бу масалани бу ерда батафсил муҳокама қилиш имконияти йўқ, Битиклар матнини сақлаш ва авлоддан-авлодга узатишда, айниқса китоб чоп этиш ихтиро қилинишига қадар, энг кичик тафсилотларга бўлган ҳайротомуз иззат-икром ҳақида ўйлаб кўринг. Масалан, Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг энг қадимги матни милоддан аввалги 200 йилларга тўғри келади. У Қумронда топилган Ўлик Денгиз Ўрамлари тўпламининг бир қисмидир. Ўша вақтга қадар ушбу бобнинг энг қадимги матни милодий 900 йилга тегишли эди. Бу иккала матн (деярли минг йилдан кўпроқ вақт билан бир-биридан ажралган. –  таржимон изоҳи) мутлақо бир хил бўлиб, бир-бирига сўзма сўз тўғри келади, бу эса яҳудий ҳаттотларининг эътиборлилиги ва аниқлиги – ва, албатта, бу жараённи бошқарган Илоҳий қўл ҳақида гувоҳлик беради

Ҳаётимизни бойитиш ва уни Битиклар ёрдамида ўзгартиришнинг калити Муқаддас Китоб қандай ёзилгани ёки авлоддан-авлодга ўтказилганининг тафсилотларини билишда эмас, балки унинг мазмуни ҳаётимизнинг маркази ва жозибаси бўлишига имкон беришдадир.

Муқаддас Китобнинг сюжет чизиғи

Сиз бутун умр синагогага борган ва Муқаддас Китоб билан яхши танишган бўлишингиз мумкин. Бироқ менинг назаримда, кўплаб яҳудийларга ўхшаб, сиз у ерга мунтазам бориб турмагансиз. Эҳтимол, сиз Муқаддас Китобнинг умумий тарихи устида ҳеч қачон мулоҳаза юритмагандирсиз. Балки, сиз унинг тузилиши, сюжет чизиғи ва асосий бўлимлари билан ҳатто таниш ҳам эмасдирсиз.

Яҳудийлар анъанасига кўра, Муқаддас Китобда учта асосий бўлим бор. Биринчиси бу Таврот – Мусонинг Беш Китоби, иккинчиси - Пайғамбарлар, учинчи бўлим эса – ичига  оятлар, тарихий (Биринчидан тўртинчигача Шоҳлар Китоби) ва бошқа баъзи китоблар киритилган Битиклардир. Муқаддас Китобнинг кичикроқ бўлимларига байрамлар билан боғлиқ алоҳида китоблар (масалан, биз Пурим байрамида ўқийдиган Эстер ёки Эзфир Китоби) киради.

Дастлаб, Муқаддас Китоб ўроғлиқ қоғозларга ёзилган, аммо бугунги кунда бу қоғозлар бўйича уни фақат синагогда ўқишади. Босма дастгоҳ ихтиро қилинганидан сўнг, ўқишни осонлаштириш учун Муқаддас Китобни бошқа адабий асарларда бўлганидек, боб ва оятларга ажратишга қарор қилинди. Баъзида боблар ва оятларга бўлиш ўзбошимчалик билан қилингандек кўринади, лекин аслида ўқиш ва ҳавола қилиш учун жуда қулайдир.

Муқаддас Китобнинг дастлабки бешта китобида дунёнинг яратилишидан Мусонинг вориси Нун ўғли Ёшуагача бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу бешта китобда – Мусонинг Беш Китоби ёки Тавротда – Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб, Юсуф, уларнинг хотинлари ва болаларининг тарихини – уларга нисбатан ҳар қандай замонавий "узундан-узоқ опералар" зерикарли бўлиб туюладиган ҳикояларни ўз ичига олган! Тавротда биринчи Фисиҳ байрами, Исроил халқининг Қизил денгиз орқали ўтиши, Масиҳ ҳақидаги биринчи ваъдалар, Исҳоқ (Ицхак)нинг қурбонликка келтирилиши ва бошқалар тасвирланган. Бундан ташқари, Мусонинг Беш Китобида Синай тоғида Тавротнинг инъом этилиши ҳақида ҳикоя қилинади. Маъбад ҳали қурилмаган бўлса-да (ўша пайтда Исроилликларда фақат кўчма Чодир бор эди), бу дастлабки бешта китобда ўша вақтдан бошлаб яҳудий халқининг диний ҳаётида муҳим роль ўйнаган қурбонликлар тизими тасвирланган ва ўрнатилган.

Беш Китобда биринчи марта кейинчалик Муқаддас Китобда марказий бўлиб қолган ғоялар ва мавзулар белгилаб олинган. Хусусан, бу биз Худонинг феъл-атвори – Унинг севгиси, илоҳийлиги, қудрати ва шон-шарафи ҳақида билиб оладиган биринчи маълумотлардир. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг яратилиши ва уларнинг Худонинг амрига бўйсунмасликлари, натижада Худо улар учун яратган мукаммал жойдан ҳайдаб чиқарилиши Муқаддас Китобнинг энг муҳим сюжет чизиқларидан бирига асос бўлади. Эътибор беринг: илк эркак ва аёлда ҳамма нарса бор эди, лекин шунга қарамай, улар илоннинг (шайтоннинг) васвасасига берилиб, Худога қарши исён кўтаришди. Шундай қилиб, биз бутун Муқаддас Китобни қамраб олган асосий мавзулардан бирига яқинлашамиз: бир томонда, инсониятга барака бераётан Худо, бошқа томонда – афсуски, доим Ундан юз ўгираётган биз.

Аслида, Муқаддас Китоб ҳикоясининг қолган қисми Худо инсониятнинг гуноҳини ювиш сайъ-ҳаракатларига, яъни Унинг яратганлари яратилишидан кўзланган мақсадни амалга оширишларига қаратилган. Фисиҳ ва Чиқиш ҳақидаги ҳикоялар гуноҳни ювиш тарихининг рамзи ва турланишига айланади: қудратли Худо яҳудий халқини гуноҳни ювишга, уларни қулликдан озод қилишга; яҳудийлар У ваъда қилган ерда яшашлари учун уларни халос қилишга ваъда берди. Муқаддас Китобда "нажот" мотиви шундай пайдо бўлади - бу атама тез-тез ишлатилади, лекин ҳар доим ҳам тушунилмайди. Моҳиятан, "нажот топиш” Худонинг ҳузурида ва Худонинг ваъдаларига биноан яшаш учун руҳий эркинликда “қулликдан озод бўлиш" деган маънони англатади.

Муқаддас Китоб яҳудий халқининг келиб чиқиши ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Муаллиф Иброҳимнинг бош вазифасини, Худонинг унга халқ ва ер ваъда қилганини, Мисрдаги асирликда миллий онг шакллантирилганлигини ва гарчи бу халқ қийинчиликларни бошидан кечиришга тўғри келсада, Худо уларни доимо қудратли қўли билан қўллаб-қувватлайди, деб ишонтирганлигини тасвирлайди. Осмонда ёки ерда ҳеч нарса Худо берган ваъдаларини бажаришига тўсқинлик қила олмайди.

Тарихий китоблар Ёшуа китобидан бошланиб, Исроил юртининг босиб олиниши ва халқнинг яратилиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Улар Худо абадий ўрнатган Шоҳ Довуд сулоласининг туғилиши ҳақида сўзлайди. Бу яҳудий халқи анъанавий равишда Масиҳ Шоҳ Довуднинг авлоди бўлишига ва ҳатто Довуд шаҳрида – Байтлаҳмда туғилишига ишонишининг сабабларидан биридир. Тарихий китобларда яҳудий халқи қандай қилиб қабила жамоасидан ўз юртида яшовчи халққа айлангани, кейин босиб олинган ва забт этилган халққа, кейин эса ўз ватанига қайтган халққа айлангани ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, Бобилдаги асирликдан сўнг яҳудий халқининг ҳаммаси ҳам Исроил ерига қайтмаган. Милоддан аввалги 722 йилда пойтахти Найнаво бўлган кучли Оссурия (Юнуснинг тарихи эсингиздами?), Исроилнинг Шимолий Шоҳлигига ҳужум қилди. Довуднинг ўғли Сулаймон ҳукмронлигидан кейин мамлакатда бўлиниш юз берди ва ўнта Исроил қабиласи гўёки "йўқолиб кетди". Оссурияликлар, одатдагидек, забт этилган яҳудийларни асирга олишди ва улар ўзлигини англашини заифлаштириш ва эҳтимол тутилган исён кўтаришларининг олдини олиш учун уларни бутун империя бўйлаб тарқатиб юборишди. Шимолий Шоҳликнинг йўқ қилинишини тасвирлаб бўлгач, тарихий китоблар Жанубий Шоҳликнинг, биринчи навбатда унинг пойтахти – Қуддуснинг тарихини ҳикоя қилишга ўтади.

Сулаймон қурган Маъбад милоддан аввалги 586 йилда вайрон қилинган эди. Бир неча ўн йилликлар ўтиб, форс ҳукмдорининг рухсати билан у қайта тикланди – фақат милодий 70 йилда римликлар томонидан яна йўқ қилинди. Тарихий китоблар тахминан 600 йиллик даврни қамраб олади: Довуд Шоҳлиги яратилган вақтдан тортиб (милоддан аввалги 1000 йил) то Эзра ва Нахимиё бошчилигида Яҳудийларнинг Қуддусга қайтишигача (милоддан аввалги бешинчи аср ўрталари) бўлган давр.

Гарчи Пайғамбарлар китоблари Муқаддас Китобнинг тарихий китобларидан ажратилган бўлса-да, биз пайғамбарлар тарихий китобларда тасвирланган даврда яшаганлигини тушунишимиз керак. Муқаддас Китоб пайғамбарлари икки тоифага бўлинган – Буюк ва Кичик пайғамбарлар. Буюк пайғамбарлар – Ишаё, Еремиё, Ҳизқиёл ва Дониёр (гарчи баъзи черков қонунларида Дониёр кичик пайғамбарларга киритилса ҳам ёки унинг китоби Битикларнинг тарихий китоблари қаторига киритилган бўлса ҳам). Кичик Пайғамбарлар жами ўн икки нафар эди (Муқаддас Китобда эслатиб ўтилган, аммо уларнинг номи билан аталувчи китоблар қолдирмаган пайғамбарлар билан бирга).

Пайғамбарлар китоблари мавзуси кўп жиҳатан Муқаддас Китобнинг асосий мавзусига тўғри келади. Пайғамбарлар Исроил халқига Худо юборган элчилар эди, улар одамларни тавба қилишга, исёнкор йўлларидан воз кечишга ва Худога қайтишга чақирдилар.

Пайғамбарларнинг вазифаси фақат келажакни башорат қилиш эди, деб тахмин қилиш нотўғри. Пайғамбарлар, албатта, келажакни башорат қилишган – лекин бундан ҳам муҳими, уларни тинглаганларни Худонинг ҳозирги замонни ўзгартириш режасида иштирок этишга чорлашган. Бунинг энг яхши тасвирларидан бири Юнус китоби бўлиб, унда пайғамбар оссурияликларни гуноҳларини ювишга чақириш учун Найнавога қандай юборилгани баён қилинган. Юнусни қаттиқ ажаблантирган нарса, улар ҳақиқатан ҳам тавба қилишгани, шу тариқа, ўзларидан Худонинг ғазабини четлатишгани бўлди. Пайғамбарлар ҳозирги замонга мурожаат қилишган, аммо келажакни ҳам тасвирлашган. Маълум маънода, қилинган башорат уларга ваҳий қилинган ва қудратли Худо томонидан тасдиқланган. Пайғамбарлар ўз замондошларига мурожаат қилганлиги, Худо эса инсонни эркин ирода билан яратганлиги сабабли, пайғамбарларнинг чақириғига ўз вақтида жавоб берар экан, одамлар келажакдаги тақдирларини ўзгартириши мумкинлиги аниқ бўлди.

 Афсуски, Муқаддас Китоб яҳудий халқи ҳамиша ҳам пайғамбарларнинг чақириғига кутилгандек жавоб беришмаганини кўрсатган. Қолаверса, ҳар қандай бошқа миллат ва бошқа одамлар гуруҳи ҳам худди шундай қилган бўларди, чунки биз ҳаммамиз – Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандларимиз. Аммо бу тарихий давр давомида Парвардигор яҳудий халқини ўз мақсадларининг диққат марказида бўлиши учун танлаб олди.

Яҳудий Битикларини ўқир эканмиз, халқимиз руҳий саёҳатда эканлигини тушунамиз. Бизда харита, бизда кўрсатмалар, бизга тўғри йўлни топиш учун қаерда бурилиш ва тузатилган кўрсатмаларга қандай амал қилиш кераклигини айтиб турган "самовий навигатор" (GPS) овози бор эди - лекин ҳеч ким бу кўрсатмаларнинг мағзини чақмади.

Муқаддас Китобда бошқа кўплаб маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, бугунги кунда синагогаларда хизмат қилишнинг юраги Забур, Шоҳ Довуд томонидан ёзилган Худога қаратилган гўзал қўшиқлардир. Забурнинг кўплаб саноларига мусиқалар ёзилган. Ҳикматлар, Қўшиқлар қўшиғи ва ҳатто Еремиё пайғамбар томонидан ёзилган Марсияни, кўпинча донолик адабиёти деб аташади.

Ушбу китобларнинг гўзаллиги ва донолигини қадрлаш учун шунчаки Муқаддас Китобни ўқиб чиқиш етарли. Худо кимлиги ва сиз ҳамда мен ким эканлигимизни тушунмасдан туриб, ушбу бўлимдаги Забур ва бошқа китобларни ўқишнинг иложи йўқ. Қолган бутун Муқаддас Китоб қисми нима ҳақида гапирса, Забур ва донолик адабиёти ҳам худди шу ҳақда сўзлайди: Худо бизни севди ва ўз мақсадлари учун яратди, лекин биз унинг чақириғини қайта-қайта рад этмоқдамиз. Гуноҳларимиз ва худбинлигимиз туфайли биз бахтли ҳаёт бахш этиши мумкин бўлган дунёни муаммолар ва кулфатларга тўла дунёга айлантирдик.

Яҳудий Битикларининг энг катта умиди Масиҳдир. У келиши билан инсоният ўз гуноҳи ва исёни билан ўзига орттириб олган барча муаммолар йўқолади. Бу – Муқаддас Китоб умид қиладиган ва хабар берадиган тарихнинг бахтли охиридир. Масиҳ келади ва Қуддусда ҳукмронлик қилади. Ишаё башорат қилганидек, Масиҳ нафақат ғазаб ҳассаси билан, балки бутунлай адолат, раҳм-шафқат ва ҳақиқат билан ҳукмронлик қилади. Катта Бобо ва Момонинг гуноҳига ботган дунё шифо топади ва Ер юзида ҳақиқий тиккун олам бўлади.

Муқаддас Китобнинг бутун тарихини бир неча жумла билан умумлаштириш осон эмас, лекин унчалик қийин ҳам эмас. Худо мукаммал дунёни, жумладан мукаммал одамларни, эркак ва аёлни яратди. У уларга Ирода эркинлигини берди, буни улар суиистеъмол қилдилар. Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога қарши исён кўтаришди, сўнгра кейинги авлодлар ҳам исён қилишди. Кўп йиллар давомида Худо яҳудий халқи дунёга раҳм-шафқат тарқатишини ният қилган, аммо унинг халқи исён кўтарган. Шундан сўнг, Худо, пайғамбарлар башорат қилганидек, одамларни ўзи билан яраштириш учун Масиҳини юборди. Кун келиб, ўлган ва тирилган Масиҳ қайтиб келади, лаънатни бекор қилади ва Ер юзида Ўзининг раҳм-шафқат ва адолат тахтини ўрнатади. 

Муқаддас Китоб аниқлиги: тарих, фан, география ва маданият

Муқаддас Китоб тарих, фан, география, маданият ёки антропология бўйича дарслик эмас. У қадимги динлар, хронология ёки қадимий савдо йўллари ҳақида тўлиқ маълумот беришга мўлжалланмаган. Бироқ, замонавий археологик тадқиқотлар натижалари Яҳудий Битикларининг тарихий аниқлигини рад этишдан кўра, кўпроқ тасдиқлаб бермоқда. Бўлажак тадқиқотчилар, шубҳасиз, Муқаддас Китоб бошқа тарихий манбаларга қараганда, замонавий илмий назариялар билан кўпроқ тасдиқланишини исботлаш учун ҳаракатларини давом эттирадилар.

Муқаддас Китобнинг тўғрилиги ва ишончлилигини исботлаш – Худонинг мавжудлигини исботлаш демакдир. Кўплаб далилларни илгари суриш мумкин, аммо, охир-оқибат, ҳақиқат нима эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Қуйидаги далилни ҳам қабул қилишимиз керак – биз Яратувчини эмас, балки яратилганларни тасвирлаш ва ўлчаш учун мўлжалланган илмий услублар орқали Худони тадқиқ эта олмаймиз. Муқаддас Китобнинг ишончлилиги фойдасига хизмат қилувчи турли хил далиллар мавжуд, аммо баъзиларнинг ишончли ва ҳақиқий деб ҳисоблаганлари бошқалар томонидан ҳақиқат сифатида қабул қилиниши мутлақо шарт эмас.

Мен Муқаддас Китобга оид бўлмаган Муқаддас Китоб тадқиқотларининг аҳамиятини камайтирмайман. Аммо, охир-оқибат, Муқаддас Китоб ҳақиқатини тан олиш объектив текширувни имон билан бирлаштиришни назарда тутади. Жиддий эътиқод жиддий далилларга асосланади. Муқаддас Китобнинг аниқлигини тасдиқловчи кўплаб ҳақиқатлар мавжуд. Аммо Муқаддас Китоб фан, тарих ва ҳатто диннинг кенг қамровли дарслиги эмас. Муқаддас Китоб бу – яҳудий халқи ва Худо ҳақидаги қиссадир.

Агар сиз Муқаддас Китоб қадимий маданият афсоналари ва ривоятлари тўплами деб ҳисобласангиз, илтимос, ўз қарашларингизни қайта кўриб чиқинг. "Замонавий академик такаббурлик" тузоғига тушиш, яъни ўтмишни замонавий билим ва тушунчалар нуқтаи назаридан баҳолашга берилиб кетишдек катта васваса мавжуд. Бу усул Муқаддас Китобга татбиқ этилганда, унинг тарихий аниқлигидан дарҳол воз кечишга тайёр бўлинг, чунки бу ҳолда биз Битикларни Ғарб гуманизми ва рационализми мезонлари бўйича ўлчаймиз (бу ўз-ўзидан бизнинг нуқтаи назаримизни акс эттирувчи фалсафадир). Битикларга нисбатан татбиқ этилажак ушбу меъёрлар уни баҳолаш учун жуда шубҳали бўлиб қолади.

Менимча, Муқаддас Китобда тасвирланган воқеаларни (Қизил Денгизнинг ажралиши, Синай тоғида Тавротнинг ҳадя қилиниши ёки келажакни олдинда айтиб берган Муқаддас Китоб башоратлари) тарихан асоссиз деб эълон қилиш интеллектуал жиҳатдан ҳалол бўлмайди, чунки бизни – мутлақо асоссиз равишда – Муқаддас Китобни афсона деб ҳисоблашга ўргатишган.

Аслида, сўнгги юз йил ичида Муқаддас Китоб ҳикоялари ва далиллари рад этилганидан кўра, кўпроқ тасдиқланди. Муқаддас Китобнинг кўплаб тафсилотлари – хронология, география, никоҳ маросимлари ва бошқалар – археологик кашфиётлар, қадимий қазилма топилмалари ва Ўлик Денгиз ўрамлари каби матнлар натижасида тасдиқланди.

Ишаё пайғамбар китоби 53-бобининг маъносини чинакам тушуниш учун биз одатда Муқаддас Китобга мурожаат қиладиган анъанавий нотўғри қарашларни четга суриб, Муқаддас Китобнинг ўзи учун ўзи сўзлашига имкон беришимиз керак.


Книга на Узбекском языке: - Исаия 53 комментарии  (Митч Глейзер)

Возможно, настало время обратиться к источникам и переосмыслить заново систему взаимоотношении с Творцом? Книга Исайя 53 комментарии поможет вам в странствовании по вопросам и ответам и раскроет по-новому главу из Танаха, которая может изменить всю вашу жизнь!

«Исайя 53. Комментарии» представляет сюжет Танаха понятным и простым языком, на практике поясняя как установить контакт с Богом. Эта книга предоставляет удивительный ключ, открывающий перед нами безграничные возможности личных взаимосвязей с Творцом.



Shu bobni eshitish:


AUDIOKITOB ►
butun kitobni tinglang

Kitoblar

Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?
Qaysi kitoblarni tinglashni istaysiz?

docs.google.com/forms

Xush kelibsiz!

Яхши аудио Китоблар
Audiokitoblar Uzbek tilida


Kinolar va Multiklar
Kinolar Uzbek tilida


Audiokitob - Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd
Audiokitob Injil Uzbek tilidagi. Yangi Ahd


Аудио Кутубхона
Audiokitob Uzbek tilida

Telegram bot: @audio_kito_bot
Kanal: @kitoblar_elektron_uz



Sharhlar

...ҳар куни — байрамнинг биринчи кунидан охирги кунигача Худонинг Таврот китобидан ўқиб берди...

...kunidan oxirgi kunigacha Xudoning Tavrot kitobidan o‘qib berdi...
Naximiyo 8:18



Yaxshi audio kitoblarni yuklab oling uzbek tilidagi

Фарзандингиз учун қай тариқа чўпон бўлиш мумкин? (Тед Трипп)    Энага яна ёрдамга шошади (Мишель Лароу)    Сандон устида (Макс Лукадо)  Гувохлик ва биография (Николай Бойко Ерофеевич)    Турмуш ўртоғингиз нотўғри ёъл тутганда, Сиз тоғри ёъл тудинг (Лесли Верник)    Матонат соҳиби (Джош Макдауелл)    Бахтли оила (Абдулла Рашидов)    Zamonamiz durdonasi (Nikolay Boyko)    Худди Исо Каби (Макс Лукадо)    Уни Нажоткор деб аташлари таажжубли эмас (Макс Лукадо)    Дарбадар ўгилнинг қайтиши (Генри Нувен)    Худо жуда яқин келди (Макс Лукадо)    Эски Аҳд аёллари ҳақида вазлар (Чарлз Спержен)    Iso bizning taqdirimiz (Vilgelm Bush)    Сиз осмонда қилолмайдиган иш (Марк Кехилл)    Дарбадар ўғил (Чарлз Спержен)    Ҳомиладорлигим кундалиги (Вера Самарина)    Иброҳимнинг оиласи: парчаланган шажарани шифолаш (Дон Мак-Керри)    Зулматдаги нур (Доктор Джеймс ва Ширли Добсон)    Митти Тиллақўнғиз ва Серқуёш ўтлоқзор аҳолиси (Майя Огородникова)    Подшоҳнинг сири  (Урусла Марк)    Яна қароқчилар қўлидами? (Урусла Марк)    Қароқчиларникидай  эмас (Марк Урусла)    Эътиқод уфқлари (Георгий Винс)    (Биродар Андрей ва Алекс Янсен) Сирли масиҳийлар    Масиҳийлик таълимоти асослари (Роберт Спраул)    Ҳаёт бўронларига бардош беринг (Пол Эстебрукс)    Абадийликка ишонаман (Николай Ерофеевич Бойко)    Ўсмир ибодатининг кучи (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Чегарасиз хает (Ник Вуйчич) kitob Uzbek tilida    Севимли инсоннинг ҳаёти (Генри Нувен) kitob Uzbek tilida    Довюраклар (Макс Лукадо) kitob Uzbek tilida    Бирга қилинган ибодатнинг қудрати (Сторми Омартиан) kitob Uzbek tilida    Хузур халоват амрлари (Джон Макартур) kitob Uzbek tilida    Саботли инсон (Джош Макдауелл) kitob Uzbek tilida    Shijoatkor (Nik Vuychich) kitob Uzbek tilida    Мақсад Сари Йўналтирилган Ҳаёт (Рик Уоррен) kitob Uzbek tilida    Чалғитиш номли душман (Джон Мэйсон) kitob Uzbek tilida    Мафтункор Гўзаллик (Джон ва Стейси Элдридж) kitob Uzbek tilida    Севги ва ҳурмат (Эмерсон Эггерих) kitob Uzbek tilida    Ayollar... (Nensi Demoss) kitob Uzbek tilida    Хакиат асоси (Джон Стотт) kitob Uzbek tilida    ИБОДАТГЎЙ АЁЛНИНГ КУЧИ (СТОРМИ ОМАРТИАН) kitob Uzbek tilida    ТЎҒРИ ҚАРОР (Джош ва Дотти Макдауэлл) kitob Uzbek tilida    Нега? (Филип Янси) kitob Uzbek tilida    Hayotdagi yetakchilik va ijodiy salohiyat (Rik Joyner) kitob Uzbek tilida    Ishayo 53 sharxlar (Mitch Gleyzer) kitob Uzbek tilida    Xudoga qay tarzda manzur bolish mumkin (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Mukaddas ruxning siri (Robert Charlz Spraul) kitob Uzbek tilida    Ota-ona ibodatining kuchi (Stormi Omartian) kitob Uzbek tilida    Muhabbat tilsimi (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    Xudoning qalbiga mos erkak (Jim Jorj) kitob Uzbek tilida    Enaga yordamga shoshadi (Mishel Larou) kitob Uzbek tilida    Bolaning nazaridagi qahramon (Djosh Makdauell) kitob Uzbek tilida    G‘alamisning xati (Klayv Steyplz Lyuis) kitob Uzbek tilida    Dolzarb Savollarga Javoblar (James Paker) kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    kitob Uzbek tilida    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Bolalar Audiokitob Uzbekcha    Bolalar kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audio kitob Uzbekcha    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Audiokitob Uzbek tilida    Hamdu Sanolar Uzbekcha    Hamdu Sanolar - Imon yuli. Uzbek musika



Kitobook – Kitoblar, AudioKitoblar: Инжил ва Muqaddas Kitob ва Инжил Каракалпак