Филип Янси. НЕГА? - (2–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Фожиа билан юзма–юз
Зилзила ва цунамидан роппа–роса бир йил ўтгач, мен япон ноширимнинг бир нечта ходимлари билан бир неча кунга талафот кўрган ҳудудга келдим. Мен ҳеч қачон бундай вайронагарчиликни яқиндан кўрмаган эдим. Орадан бир йил ўтган бўлса ҳам, бу ҳудуд худди бошқа сайёрадан келгандек ғамгин ва тушкун бўлиб кўринди. Мен ҳамроҳларимга бир неча савол бердим, лекин кўпинча уларнинг бошига тушган фожиа кўламини ҳис қилишга уриниб, индамай деразадан ташқарига тикилардим. Микроавтобусимиздаги қолган йўловчилар кам гапиришарди ва мен уларнинг юзидаги туйғуларни ўқий олмасдим. Эмили Диккинсон шеърининг бир сатри ёдимга тушди: «Буюк оғриқ ортидан, келар расмий туйғулар».
Аммо менинг ҳис–туйғуларим расмиятчиликдан узоқ эди. Вайронага айлаган, аммо қачондир ўзига хос балиқчилик қишлоқлари билан машҳур бўлган ярим оролни кезганимдан сўнг, Тохоку минтақасидаги ғамгин йиғилишлар олдидан, шунингдек, Токиодаги умуммиллий ибодат йиғилишида «Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?» мавзуси бўйича гапиришим керак эди. Ўзга юртдан меҳмон бўлиб, дарди бўлган бу одамларга нима дейишим мумкин? Аксарият японлар Худога умуман ишонишмайди. Қандай қилиб мен севишни ўрганган, иноятли ва раҳмдил Худони уларга танита оламан? У бундай воқеалардан жуда олисда бўлгандек туюларди.
Меҳнаткаш японлар осма йўлларни чўкиб қолган ердан бир неча метр баландликка кўтариб кўплаб йўлларни таъмирлашди ёки алмаштиришди. Ишчилар миллионлаб шикастланган биноларнинг деярли барча вайрона ва қолдиқларини ажратиб олишди. Фақат синган деразалари ва лой–балчиқ суркалган, тўкилиб тушаётган деворлари билан арвоҳларга ўхшаб қолган энг мустаҳкам иншоотларгина омон қолганди. Манзаранини вайроналар ва чиқиндилардан ясалган сунъий тоғлар бузиб турарди. Улардан баъзиларининг баландлиги йигирма метрга етарди ва шаҳар кварталига тенг майдонни эгалларди.
Япониянинг бошқа ҳудудлари йигирма уч миллион тонналик ахлатни атом электр станциясидаги ҳалокат туфайли ифлослантирувчи ёки радиоактив моддалар борлигидан қўрқиб, ёқиш ёки кўмиб юбориш учун қабул қилишдан бош тортарди. «Қизиқ, қанча машина яксон бўлган экан–а?» — дедим, биз яна вайрон бўлган машиналар тепасидан ўтаётганимизда, овоз чиқариб. Япониялик ҳамкасблардан бири дарҳол смартфонни очиб Google–дан жавобини топди: 410 мингта.
Биз қандайдир бир шаҳарга кириб бордик ва бурчакда бурилиб, бир вақтлар яшаш массиви бўлган ҳудуднинг бетон пойдеворида ётган футбол майдонининг тўртдан уч қисмини ташкил этувчи улкан юк кемасини кўрдик. Энди уни бу жойдан бир километр узоқликдаги океанга қандай қайтаришни ҳеч ким билмас эди. Шаҳар ўртасида денгиз бўйидан ювилиб кетган ўн еттита кема ва мингга яқин балиқчи катерлар пайдо бўлиб қолган. Уларнинг кўпчилиги ҳали ҳам цунами ташлаган жойида ётибди: шолизорнинг ўртасида, меҳмонхона ҳовлисида, касалхона томида.
CNN ва бошқа ахборот агентликлари статистик маълумотларга асосланиб, офатларнинг ҳажмини ўлчадилар ва 2011 йилги цунами инсоний ва молиявий йўқотишлар нуқтаи назаридан ҳамма кўрсаткичлар бўйича энг ҳалокатлиларидан бири бўлган экан. Бироқ, ҳодиса жойида бўлиб қолганимда, мен бу фалокатни юзсиз статистика эмас, балки жуда кўп ноёб инсоний ҳикоялар сифатида кўрдим. Оқим хотини ва болаларини уйи билан бирга олиб кетаётганини баланд бинодан туриб чорасиз томоша қилган эркак. Уйи кўприкка урилиши оқибатида бир оиладаги қутқариб қолишга имкон берган барча саккиз киши. Балиқни қайта ишлаш заводининг етти нафар ишчиси микроавтобусга ўтириб, тепаликка қараб елган, бироқ йўлдаги тирбандликда қолиб кетган. Уларга етиб олган цунами микроавтобусни худди улкан кир ювиш машинасидагидек айлантира бошлаган ва беш нафар ишчи ҳалок бўлган.
Мен Сендай шаҳри яқинидаги қирғоқда яшовчи ва хотини билан тўрт кунни уйининг томида ўтказган бир киши билан гаплашгандим. Пастда ҳамма нарса сув остида қолган ва омон қолиш учун улар итларга бериладиган озуқани ейишга мажбур бўлишганди. Бу одам кўкрагига етиб келган музли оқимдан ўтиш учун бир неча марта муваффақиятсиз уриниб кўрган. Биринчи марта сувга кирганида, у биқинида қаттиқ оғриқни ҳис қилган. Зилзила пайтида қулаб тушаётган уйнинг қолдиқлари унинг икки қовурғасини синдириб ташлаганди, аммо у бу жароҳатни эндигина пайқаганди. «Эсимда қолган асосий нарса – бу совуқ», дерди у. «Биз ҳўл кийимда қалтираб ўтирар эдик, иссиқлик манбаи ҳам, егулик ҳам йўқ эди. Фақат томда ўтириб, қутқарувчиларни кутишимиз қолганди».
Цунамидан кейинги дастлабки кунларда омон қолганлар ҳақидаги бир нечта қувончли ҳикоялар яхши умид уйғотарди. 80 ёшли буви ўсмир набираси билан вайроналар остида тўққиз кун ўтказган. Улар совуққотган эди, лекин бошқа зарар кўришмади. Қутқарувчи вертолёт уйининг томида қирғоқдан ўн беш километр узоқликда сузиб юрган олтмиш ёшли эркакни топди. Албатта, бизга фақат омон қолганлар ҳақидаги ҳикоялар етиб келади ва биз ўн тўққиз мингта ҳалок бўлган инсонларнинг тақдири қандай бўлганини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ярадорларга ёрдам кўрсатиш учун жиҳозланган авария–қутқариш бригадалари нисбатан кам ёрдамга муҳтож бўлганларни топди. Цунамининг кучи шунчалик катта эдики, унинг қурбонларининг аксариятини шунчаки океан ювиб кетган.
Ҳозир ҳам улкан муаммолар бор. Ҳукумат қайси шаҳарларни қайта қуриш ва қайсиларини жуда заиф деб ташлаб кетиш кераклиги ҳақида ҳали ҳам баҳс олиб бормоқда. Қўрқув ва умидсизлик булути бутун жабр кўрган ҳудудни қамраб олди. Бир психолог менга айтганидек, «Мен ЖКСҲ [жароҳатланишдан кейинги стресс ҳолати] нотўғри атама эканлигини англадим. Цунами каби офатлардан сўнг, бу синдром касаллик эмас, балки саломатлик белгисидир. Бундай вазиятда ким ҳам шок ҳолатига ёки стрессга тушмайди?» Ҳукумат ўз жонига қасд қилганлар сонининг кўпайишидан хавотирда – шундоқ ҳам Япония шу бўйича дунёдаги биринчи ўринлардан бирини эгаллайди.
Ҳали Фукусима ҳам бор – бу шаҳар яқинида атом электр станцияси жойлашган бўлиб, у ҳали ҳам Япониядаги янгиликларнинг асосий диққат марказида. Биз унга яқинлашган сари, Гейгер ҳисоблагичи биз соатига олаётган нурланиш кўрсатгичини ҳисобларди. Цунамидан вайрон бўлган ҳудудлардан фарқли ўлароқ, Фукусимада уйлар, дўконлар, ибодатхоналар ва офис бинолари зарар кўрмади. Тўлқин уларга етиб бормади, лекин улар ҳамон кимсасиз эди. Радиация ва янги реактор портлашлари хавфи туфайли ҳукумат бу шаҳарни «ёпиқ ҳудуд» деб эълон қилди ва энди унинг кўчаларида фақат ёввойи ёки ташландиқ уй ҳайвонлари кезмоқда. Фукусиманинг собиқ аҳолиси Япониянинг ичкарисига сургун бўлган. Баъзи шифохоналарда уларга хизмат кўрсатишдан бош тортадилар ва бошқа ҳудудларда истамай ишга олишади. Ўлганларнинг жасадларини дафн этишга тайёрлашга рози бўлган дафн маросимининг эгаси маҳаллий қаҳрамонга айланди. Японияда бу муҳим маросим, аммо радиоактив касалланишдан қўрқиб, ҳеч ким бу ишни бажаришга журъат эта олмади. Фукусимадан омон қолганлар ирсий нуқсонлардан қўрқиб, ўз фарзандларига «Бола туғманг!» дейишади.
Табиатан оғир–босиқ сабр–бардошли бўлмиш кўпчилик японияликлар, ҳеч қандай ҳис–туйғуларга берилмасдан, менга ўз ҳикояларини бир хилда айтиб беришарди. Аммо бир аёл ўзини бошқача тутди. У биносини йўқотгани сабаб энди босмахонага йиғилаётган жамоат хизматига бориш учун кечаси вақтинчалик қилинган йўллар орқали машинани бошқариб бир соатдан ортиқ вақтини сарфлади. Японча пардозлаш услубига мос равишда унинг юзи қалин оқ пардоз билан қоплангани учун у чинни қўғирчоққа ўхшарди. Унинг ўткир нигоҳли қора кўзлари деярли пирпирамасдан менга тикилиб турарди. «Мен икки кунни ахлат уюми ва вайроналар остида ўтказдим! – деди бу аёл. – Кейин эса бировнинг қўли менга мана бундай чўзилаётганини кўрдим, – гарчи бундай имо–ишоралар японлар учун мутлақо одатий бўлмаса–да, у тўсатдан қўлимдан ушлади. – Мен уни ушлаб олдим ва улар мени ташқарига чиқариб олишди. Мен боримни йўқотдим: оиламни, дўстларимни, туғилиб ўсган шаҳримни. Ҳеч ким у ерга қайтишни хоҳламайди. Шаҳар энди йуқ. Илтимос, бизни унутиб қўйманг! Улар мен ҳақимда узоқ вақт эсламадилар, энди эса менинг шаҳримни ҳам унутиб қўйишди. Сабабини билмоқчиман: нега!»
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.




































































































































