Филип Янси. НЕГА? - (2–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
2–ҚИСМ
«БИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН: НЕГА!»
Мен 1998 йилда Японияни биринчи ташрифимдаёқ севиб қолгандим. Самолёт аэровокзалга етиб келганида, барча юк ташувчилар ва фаррошлар бизни қутлаб таъзим қилишади. Меҳмонхонада қўнғироқчилар чамадонингизни олиб келиш учун сизнинг олдингизга шошилишади ва хушмуомалалик билан ҳар қандай чой–чақани рад этишади. Сиз ёқилғи қуйиш шохобчасига борасиз – ва сизнинг машинангиз бакини бензин билан тўлдириш ва ойна ҳамда фараларни ювиш учун оқ қўлқопли ишчилар (кўпинча аёллар) ўраб олишади. Қандай қилиб улар униформаларини соф ва тоза сақлашга муваффақ бўлишаркин? Сиз у ердан чиқиб кетаётганингизда, улар таъзим қилиб, сизга қўл силтаб хайрлашишади, сизга хизмат кўрсатишларига рухсат бериб, уларга катта илтифот кўрсатгандексиз гўё. Автобус ва такси ҳайдовчилари саёҳатлар орасидаги дақиқаларда бамперларини жилолаб, ўриндиқларини чангдан тозалашга ҳаракат қиладилар. Токиодек гавжум шаҳарда ҳам автомобил сигналини камдан–кам эшитасиз, чунки ҳайдовчилар чорраҳаларда сабр билан бир–бирларига йўл беришади.
Ўшандан бери мен бу мамлакатга япон нашриётимнинг таклифига биноан уч марта қайтиб келдим. Японияда масиҳийлик мавзусидаги китоблар бозори жуда кичик. Японларнинг атиги бир фоизи ўзини масиҳий деб ҳисоблайди, йигирма ёки ўттиз нафар жамоат аъзоси бўлган кўпчилик жамоатлар зўрға кун кечиради. Тасодифий ташриф буюрувчилар инглиз тилини машқ қилиш ёки Ғарб мусиқасини тинглаш учун жамоат топишлари мумкин бўлса–да, бу ерда жамиатнинг янги аъзоларини камдан–кам учратасиз. Японлар масиҳийликни ҳурмат қиладилар (уларнинг энг яхши романчиларидан баъзилари ўз эътиқоди ҳақида очиқ ёзган), лекин унга Ғарб импорти каби муносабатда бўлишади. Уларнинг замонавий, юқори технологияли жамиятида дин асосан буддавийлик ёки синтоизм шаклида, шунда ҳам кундалик ҳаётнинг динамик қисми эмас, балки ўтмиш қолдиқлари сифатида сақланиб қолган.
Жамоатга ёки жамоат йиғилишига мурожаат қилишдан олдин, мен ҳар доим таклиф қилган томоннинг идорасида ташкил этилган чой маросимининг иштирокчисига айланардим, унда биз ловия хамиридан тайёрланган ширинликларни чайнардик, совғалар алмашардик ва тадбирнинг аниқ дастурини келишиб олардик: қўшиқ – уч дақиқа ва қирқ сония; эълонлар – икки дақиқа; нутқ – йигирма етти дақиқа; охирги сўз – йигирма сония. Япон тилида спонтанлик (ўз–ўзидан юз бериш)ни ифодалайдиган ибора борлигига менинг ишончим комил эмас.
Япония ҳақида ўйлаганингизда, иккита сўз хаёлга келади: тартиб ва гўзаллик. Асрлар давомида японлар урф–одатларга сингдирилган жамиятни шакллантирдилар. Улар ҳурмат белгиси сифатида бир–бирларига таъзим қиладилар ва ҳар доим каттанинг биринчи бўлиб қаддини ростлашини кутишади. Меҳмонлар қизиқишини кўрсатиш учун бошқалардан олинган ташриф қоғозини диққат билан ўқиб чиқишади ва иккала қўлни олдида ушлаб туриш кераклигини тезда билиб оладилар. Жамоат жойларида ҳеч қачон оёқ кийимнинг тагини кўрсатмаслик ва қўлларни чўнтакка солмаслик керак. Уйга ёки жамоатга кираётганда, сиз пойабзалингизни ечиб, меҳмонларга мўлжалланган шиппакни кийиб олишингиз керак.
Ҳожатхонага бориш яна бир маросимлар тўплами билан боғлиқ. Киришдан олдин сиз уй шиппакларингизни ечиб, пластикдан ясалган ва Микки Маус ёки Хеллоу Китти каби мультфильм қаҳрамонлари билан безатилган ҳожатхона шиппакларини киясиз (Мен ташриф буюрган муҳим одамлар кетаётганда оёқ кийимларини алмаштиришни унутиб, академик шапкача, мантия ва оёқларига ҳожатхона шиппагини кийиб саҳнага чиққанлари ҳақида бир нечта қизиқарли ҳикояларни эшитганман). Унитазнинг ўзи ва унинг атрофи реактив самолёт кабинасидаги тугма ва тумблерлар тўпламини – қопқоқдаги бир марталик ғилофни алмаштириш, ўриндиқни иситиш, кўтарилувчи душ ва қуритгични ёқиш, шунингдек, мен синаб кўришга журъат этмаган бошқа кўплаб функцияларни эслатади.
Ва бу расмиятчиликнинг ортида гўзалликни чуқур англаш ётади. Чой мўъжаз чинни пиёлада тортилади – ҳеч қандай қоғоз ёки пластик стаканларга ўрин йўқ, – янги узиб олинган гуллар эса дастурхонни безатиб туради. Шаҳар аҳолиси энг сўнгги урфга биноан кийинади, баъзи қишлоқ жойларида аёллар ҳали ҳам чиройли кимоно кийишади. Баъзи япон уй бекалари ҳар куни эрталаб бир соат давомида бир қути бэнто: мактабда ўқувчи фарзандлари учун тушлик тайёрлайдилар. Улар денгиз маҳсулотлари, гуруч, гўшт ва сабзавотларнинг порцияларини мультфильм қаҳрамонлари, ҳайвонлар ёки машҳур ёдгорликларни эслатувчи рангли безаклар кўринишида жойлаштириб чиқишади. Кичкина ҳовлили уй олиш бахтига сазовор бўлган ҳар бир япон оиласи миттигина боғ ёки олтин балиқчали ҳовуз учун жой топади. Бугунги кунга қадар ҳам мен, Япониядан олиб келинган Мавлуд байрами табрикномалари – очилиб турадиган гуллар ёки анъанавий кимоно нақшли нафис санъат асарларини ташлаб юборишга қўлим бормайди.
Бироқ, бу экзотик ва жозибали мамлакатга сўнгги ташрифимда мен тартиб ва гўзалликнинг тескарисини кўрдим. Даҳшатли кунларнинг бирида цунами, япон жамиятининг энг буюк қадриятларини ювиб ташлаб, уларнинг ўрнини ифлослик, вайроналик ва руҳий зарба билан тўлдирди.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.




































































































































