Филип Янси. НЕГА? - (1–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Ғамгин Мавлуд байрами
Мен учун 2012 йилги Мавлуд байрами бошқа ҳеч бирига ўхшамайди. Отам 15 декабрда вафот этганди ва бу ҳар доим оиламиздаги Мавлуд байрами руҳини бўғиб қўярди, ана энди эса 14 декабрдаги отишма бутун бир халқ учун байрамни азага айлантирди. Бу худди кўкрак остига берилган муштдек эди. Бизга ва мамлакатимизга нима бўлаяпти? Муносиб оиладан бўлган ёш йигит мактабга бостириб кириб, қўрқувга тушган йигирма нафар биринчи синф ўқувчиларини отиб ташлаши мумкинлиги ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмасди.
Мен янгиликларни кузатардим ва ўша куни бошланғич мактабда содир бўлган воқеаларнинг хронологиясини дақиқама–дақиқа ўрганиб чиқардим. Мен барча ўлдирилган болаларнинг Интернетда чоп этилган таржимаи ҳолларини ўқиб чиқдим, шу туфайли энди уларнинг ҳар бирининг исмини ва кўринишини билиб олдим: Кетриннинг ажойиб малла сочлари; Даниэлнинг кемшик табассуми; кўк кўзли Эмилининг ёрқин кўриниши; Жесснинг ўйноқи табассуми... Мен бу болаларнинг уй ҳайвонлари, уларнинг севимли машғулотлари ва тенгдошларининг ҳазиллари, озиқ–овқат аллергиялари ва севимли спортчилари ҳақида ўқиб чиқардим. Гарчи бу ҳаётлар тахминан олти–етти йил ичида узилиб қолган бўлса–да, улар ер юзида ўз изларини қолдиришга муваффақ бўлишганди.
Ўша дам олиш кунлари Ньютаунда эшитганларим – воқеалар, саволлар, даҳшат ва норозилик ҳайқириқлари – йиллар давомида бошдан кечирган азобларга бўлган бошқа реакциялар ҳақидаги хотираларимни қайтарди. Бахтсизликлар нега содир бўлади? Нега Худо ёвузликнинг ўз даҳшат йўлидан боришига йўл қўйиб берди? Бундай воқеалардан қандай яхшилик келиб чиқиши мумкин? Мен биринчи китобимни ёзганимдан бери бу саволлар билан курашиб келмоқдаман ва Ньютаун жамоати аҳлига мурожаат билан юзланганимда, яна шу саволларга дуч келдим.
Коннектикутга йўл олганимда, «Мен азобланганимда, Худо қаерда?» китобимнинг ношири уни вақтинча бепул юклаб олиш учун тақдим этди. Мен ҳаволани Facebookга жойлаштирдим, нашриёт эса пресс–релиз эълон қилди, лекин бу акцияни реклама қилмади. Биз бир неча юз киши, балки – мингтаси жавоб беришини кутгандик, лекин кейинроқ билсак, бир неча кун ичида китобни юз мингдан ортиқ одам юклаб олган экан. Шубҳасиз, бу кўпчиликни ташвишга соладиган мавзу ва шунинг учун мен бошқа ёзма лойиҳаларни четга суриб, ўттиз йил олдин биринчи марта ўрганган саволимни қайта кўриб чиқишга қарор қилдим.
Ушбу китобнинг ёзилиши Колорадо тоғларида узоқ давом этган қишга тўғри келди. Ҳатто 2013 йил апрель ойида ҳам мен деразадан ҳайратланарли даражада гўзал манзарани: тропик океан рангидаги осмонда тонгги қуёш нурларида порлаб, олтиндек товланиб турган янги ёққан қор қатлами остидаги доимий яшил дарахтларни томоша қила олардим. Мен бу улуғворликдан узоқлашар эканман, Япония, Сараево ва Ньютаунда кўрган изтиробли чеҳраларни бирлаштиришга мажбур бўлдим.
Кутилмаганда уларнинг кети узилмай қолди. 15 апрел куни икки муҳожир Бостон марафонининг марра чизиғига бомба қўйиб, Бостондаги қувонч ва зафар кунини барбод қилди. Ньютаундаги қурбонлар хотирасига бағишланган ғамгин йигирма олти сония сукут билан бошланган пойга, фожиа билан тугади. Мамлакатда ҳажми жиҳатидан бешинчи ўринда турадиган шаҳар полициячилар томонидан учта ўлим ва юзлаб жароҳат етказган террорчиларни қидириш билан фалажланди. Икки кундан кейин Техас штатидаги Уэст шаҳридаги ўғит заводи портлаб, ўн нафар ўт ўчирувчини ва яна беш кишини ҳалок қилди, аммо Бостонда уюштирилган оммавий қуршов пайтида бу ҳолат деярли сезилмай қолди. Кейинроқ ўша ҳафтанинг охирида Хитойнинг Сичуан қишлоғида зилзила содир бўлди, 200 га яқин кишининг ҳаётини олиб кетди, 8 мингдан ортиқ одам жароҳатланди. 2012 йилда кўтарилган азоб ҳақидаги саволлар 2013 йилда ҳам сақланиб қолгани аниқ. Дарҳақиқат, мен бу масалани исталган йили кўтаришим мумкин эди, чунки биз касалликлар, сув тошқинлари ва қурғоқчилик, зилзилалар, ёнғинлар, урушлар, зўравонлик ва террорчиликдан азоб чекаётган заиф сайёрада яшаяпмиз. Азоблар, хоҳ фалокат, хоҳ оддий ситам бўлсин, ҳар доим яқин атрофда яширинган бўлади. Мен ҳар куни «Caring Bridge» веб–сайтидан кимдир шифохонага тушиб, ҳаётни таъминловчи аппаратига уланиб ёки инсультдан кейин тикланиш ё саратон касаллигига қарши курашаётгани ҳақида ҳикоя қилинган кўплаб тарқатма–хабарларини оламан. Бундай дунёда Худо қаерга қараяпти?
Ҳеч қайси китоб дард муаммосини «ҳал» қила олмаслигини тўлиқ англаб етаман, шунга қарамай, изтироблар дунёсида ўрганганларимни бошқаларга ҳам етказишим кераклигини ич–ичимдан сезиб турибман. Агар масиҳийларда яраланган дунё билан бўлишиш учун хушхабар, умид ва тасалли номалари бўлса, унда у айнан шундан бошланиши керак.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.