Филип Янси. НЕГА? - (5–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
5–ҚИСМ
УЧ БУЮК СИНОВ
Сёрен Кьеркегорда ҳамма нарса эсон–омонликка кўмаклашишини кузатиб турадиган, ишончга сазовор, яхши кўрувчи Худо ҳақида китоб ёзган киши тўғрисидаги масални учратиш мумкин. Кейин бу одам билан унинг бутун эътиқодларига шубҳа солган кулфат рўй берди. Қани ўша севувчи Худо бундайин бир пайтда? Боши қотган ёзувчи ёрдам сўраб ўзи таниш бўлмаган воизхонга мурожаат қилади ва унга дардини тўкиб солади. Бу одамни эшитган воизхон ёзувчига қониқарли жавоблар беролмаслигини тушунади ва Худонинг севгиси ҳақидаги бир ажойиб китобни ўқиб чиқишни маслаҳат беради. Лекин ёзувчи шундай жавоб беради: «Ўша китобнинг муаллифи мен».
Қўлингиздаги китоб устида ишлар эканман, мен ўзимни қисман худди Кьеркегор масалидаги ёзувчидек ҳис қилардим. Кўп йиллар олдин ёш муаллиф ва шаклланаётган масиҳий бўлганимда, “Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?” саволини ўрганишим натижаларини қоғозда баён қилдим. Энди эса одамлар жавоб излаб менга мурожаат қилишмоқда ва фожиали воқеалардан сўнг бошқа кетма-кет келаверадиган қийин муаммолар ҳақида сўрашмоқда. Шу билан бирга, бу савол ҳамиша очиқ қолмоқда – нафақат мен учун, балки ҳар бир инсон учун. Қоронғуликда яшар эканмиз, биз пайпасланиб ёруғликка қараб борамиз.
Учта қитъадаги 2012 йилнинг учта энг муҳим ҳодисасида мен бу саволга яна дуч келдим, 2013 йилдаги навбатма–навбат содир бўлган янги фожиалар эса бу саволни янада долзарб қилиб қўйди. Бу ерда тақдим этилган мулоҳазалар дард муаммосини ҳеч ҳам “ҳал” қилмайди ва азоб чекаётганлар дуч келадиган бошқа муаммоларни йўл–йўлакай бўлсада, тилга олмайди. Бироқ барибир мен айнан шу саволни, яъни “Худо қани, ўзи?” деган саволни Муқаддас Китоб ҳар ҳолда ёритиб беради, деган ишончда қатъий турибман.
Биринчи жавоб 2013 йилда осойишта Сэнди–Хукда содир бўлган фожиа туфайли бузилган – биз байрам қиладиган Мавлуд байрамида содир бўлган воқеаларга таянади.
Янги Аҳд “Кўринмас Худонинг сурати” сифатида тасвирлайдиган Исо туфайли, мен ишонч билан айта оламанки, Худо азобланаётганлар томонида. Ҳатто фақат айримларгина Худога ишонадиган Японияда ҳамми? Ҳатто дин ҳарбий низонинг ўзагида бўлган Сараевода ҳамми? Албатта! Мен учун Исо самарияликларга (ўша кунларда уларни бидъатчилар деб аташарди) ёки қариндошлари касал бўлиб қолган римлик мажусийларга назар ташлаши етарли.
Бир неча йил олдин мен ўрта асрлардаги “яхши ўлим” ғояси тикланишига ҳаммадан кўра кўпроқ кўмаклашган, замонавий хоспислар ҳаракатининг асосчиси бўлган аёл – Дейм Сисели Сондерсдан интервью олдим. Бу аёл бир кунда ҳаммамиз бутун умримиз давомида кўрган азобдан кўра кўпроқ азобларни кузатди. Мен Дейм Сиселига савол бердим: «Худо қани?» – ва мана олган жавобим: «Бу эркин ва хавфли дунёда содир бўлаётган балоларнинг олдини олиш ўрнига, Худо уларнинг барини биз билан бирга баҳам кўради». Исо қиёфасида Худо биз билан азобларимизни баҳам кўрганлиги туфайли, биз, Исонинг издошлари, азобларни ўзгартириш – аввалига бутунлай ёмон туюлган нарсадан яхшилик олиш имконини қўлга киритдик.
Рим аскарлари Ўғилни хочга михлаётганини кузатаётиб, ҳафасалси пир бўлган шогирдларга, ҳойнаҳой, Ота Худо заиф ва лоқайд бўлиб туюлгандир. Ҳатто Исо ҳам Ўзини бутунлай ташлаб қўйилган деб ҳис қилди. Мен Сараево ва Ньютаунда одамлар худди шундай саросималик, хиёнат ва ночорлик туйғуларини тасвирлаганликларини эшитганман. Наҳотки Худо учун ҳаммаси барибир бўлса? Қандай қилиб У бундай нарсаларга йўл қўя олади? Ортга, Гўлготадаги ўша кунга қараб, қуйидаги қоидани кўриш мумкин: Худо яққол мағлубиятни қатъий ғалабага айлантиради. У инсон эркинлигини бермади ва ҳатто ёмонликни бартараф этмади. Бунинг ўрнига кимнингдир ёмонликни кўзлаган ниятларини Худо яхшилик учун ишлатди.
Менинг иккинчи саволим фожиалар жойлари бўйлаб сафарларимда кузатганларимни акс эттиради. Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда? Бугун Худо Жамоатда – Унинг Ер юзидаги мухтор иштирокида. Саволимизни ҳатто бундай қайта ифодалашимиз мумкин: «Мен азоб чекаётганимда, Жамоат қаерда?» Японияда мен цунами вайрон қилган уйларни тиклаш учун ярим дунёни кезиб ўтган ишчиларни кўрдим. Сараевода мен бошқа масиҳийларнинг кўпчилиги қочиб кетгандан кейин ҳам, узоқ вақт давомида камбағалларга хизмат қилиш ва тинчликка кўмаклашиш учун қолган францисканларнинг монастирида яшадим. Ньютаунда Уолнат–Хилл жамоати келгуси эҳтиёжларни қоплаш мақсадида фожиани бошидан ўказган болалар учун узоқ муддатли маслаҳат беришларга ўхшаган захира фонди яратганди. «Биз ишимизни йиғишитириб қўймоқчи эмасмиз, – деб тушунтирди менга жамоат чўпони Клайв Калвер. – Жамоатимиз узоқ меҳнат қилишни мўлжаллаган».
Вақт ҳамма яраларни даволамайди. Уларни ҳатто Худо ҳам тузатмайди – ҳеч бўлмаганда, шу дунёда. Шунга қарамай, бизда, Жамоатда иш бор. Бизнинг баъзиларимизда алоҳида қобилиятлар бор: масалаҳат бериш, тиббий ёрдам, қурилиш, амалий ёрдамнинг бошқа турлари. Ҳаммамиз севги кучига эришганмиз. Азоб–уқубатлар ажратиб қўяди, ўзини идрок қилишни бузади, умидни ўлдиради, лекин меҳрли ҳамдардлик бу учала балонинг ҳар бирини енгиши мумкин. Сэнди–Хукдаги воқеалардан кейин Морин Дауд «Нью–Йорк Таймс» газетасида ёзганидек:
Мен таскин қаердандир олисдан келишини кутмайман. Мен ҳақиқатан ҳам Худо бу дунёда биз орқали ҳаракат қилишига ишонаман. Гарчи менда ҳали ҳам “Нима учун?” деган саволлар мавжуд бўлсада, улар унчалик ҳам Худога қаратилмаган. Биз – ўладиган одамлармиз. Биз азоб чекамиз ва ўламиз, аммо Худонинг ҳозир бўлишини ҳис қилишимиз ва таскин топишимиз бу азоблардаги бир-биримизга муносабат ва ўлимдан келиб чиқади...
Аниқ биламан, шубҳасиз меҳрли ҳамдардлик парчаланган юракларни даволайди, яраларни боғлайди ва бизда ҳаётни қайта уйғотади.
Агар Жамоат қилиши шарт бўлган ишни қилса, у ҳолда одамлар Худо қаердалиги ҳақидаги саволлар билан ўзларини қийнашмайди. Улар жавобни билишади. Худо ҳаётлари билан Павлус яхши ифодалаган бош вазифани бажараётган одамлар орқали кўриниш беради: “Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо – марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин! Ҳар хил азоб-уқубатларга учраганимизда, Худо бизга тасалли беради. Шундай экан, биз ҳам азоб чекаётган инсонга тасалли бера оламиз. Худо бизга берган тасалли билан уни овунтира оламиз.”
Саволимизга охирги жавоб Худонинг келгуси тикланиш ваъдасига бориб тақалади. Худо биз учун янги уй тайёрлаяпти. «Мен сизлар учун жой тайёрлашга кетаяпман», – деди Исо шогирдларига, тез орада бошдан кечирадиган чуқур руҳий изтиробларга уларни тайёрлар экан. У бизга кўп тафсилотларни очиб бермади ва шахсан мен бундан хурсандман. Бу келажакдаги ҳолат қандай бўлишини асло хаёлимга келтира олмаганман ёки ғира–шира бўлсада, тасаввур ҳам этолмаганман. Бу ҳолат ҳам бизнинг мушоҳадамиз доирасига сиғмайди. Бунинг ўрнига Исо биздан Унга ишонч билдиришимизни сўради. Агар У келажакдаги турар жойимиз борасида адашган бўлса, у ҳолда биз, Унинг алданган издошлари, барча тириклар орасидаги энг аянчлилармиз ҳамда Аюб, Забурни куйловчилар ва пайғамбарлар айтган норозилик сўзлари маъносиз оламда абадий акс–садо беради.
Телешарҳловчилардан бири Виржиния Политехника университети ва “Колумбайн” мактабидаги фожиалар Фисиҳ байрамини бузгани каби Ньютаун ҳам Мавлуд байрамини умрбод “бузганлиги”дан хавотир билдирди. Эҳтимол у ҳақдир, лекин бир шарти билан – фақат сиз бу кунларни таназзулга юз тутган сайёрани қутқариш учун Худонинг режаси ҳақида хабар берувчи ҳақиқий воқеалар эмас, балки оддий байрамлар сифатида нишонлаётган бўлсангиз, холос. Қолаверса, бундан буён ва охирги кунларигача Мавлуд байрами чуқур қайғу даври бўладиган Ньютаундаги ота–оналар ўз нигоҳларини тобора кўпроқ Фисиҳга қаратишларини олдиндан сезаяпман.
Жафоли ҳафта бизга азобларнинг андазасини яна тақдим этади. Буюк жумада Ер таклиф қилиши мумкин бўлган энг ёмонини Исо Ўзига олди. Азалий душманлар – ёвузлик ва ўлим – буюк адолатсизлик ҳаракатини содир этиб, бирлашди. Аммо ҳеч нарса меҳрибон Худонинг даволовчи кучига қарши тура олмаслигини намойиш этиб, фисиҳ якшанбаси бизга асл ҳолига қайтаришнинг ишончли ва шубҳасиз байроғини берди. Содир бўлган воқеанинг буюклиги, – бунинг устига содир бўлган воқеанинг ҳаққонийлигини – Исонинг шогирдлари кичик дўстона ишоралар: йўлда улар билан сайр қилиш; нонни синдириш; гулханда балиқ пишириш... орқали англадилар. Гарчи аввалига Исонинг ўликдан тирилиши уларнинг ҳаётига алоҳида ўзгаришлар киритмаган бўлсада, бу уларнинг бир кун келиб, ҳаммаси ўзгаришига бўлган ишончини мустаҳкамлаб, уларга дунёга бутунлай янгича қарашни очди. Тез орада бу янгиланган одамлар ҳайратланарли яхши хабар – бу шунчаки алдов бўлиши мумкин бўлмаган хабарни эълон қилиб, кўчаларни оёққа турғазди.
Бугун, икки минг йил ўтгандан сўнг, биз гўё Буюк шанба даврида – оралиқ кунда яшаяпмиз. Биз марҳаматга айланиши мумкин бўлмаган азоблар мавжудлигини аниқ тасдиқлаётган Жафоли жумага ўгирилаяпмиз ва янгиланган яратилишни ҳозирча рўёбга чиқмаган истагимиз билан олдинга қараяпмиз. Бизда, ноаниқликни кутиш ҳолатида, ҳозирча азоблардан дорилар йўқ, лекин уларнинг мазмунини очиб берадиган андазаларга кўра, улардан фойдаланиш имкониятимиз бор. Ливанда гаровда тўрт йил асирликда сақланганидан сўнг, озод бўлган Терри Уэйт айтганидек: «Асирда бўлганимда ўзимнинг бу тажрибамни бошқа одамлар учун қандайдир фойдали ва эзгу нарсага айлантиришга мен доимо қатъиятли эдим – ҳозир ҳам шундайман. Фикримча, бу – азобларга нисбатан энг яхши ёндашув. Назаримда, масиҳийлик азобларни ҳеч ҳам камайтириб кўрсатмайди. У сизга азобларни қабул қилиш, улар олдида эсанкираб қолмаслик, уларни енгиб ўтиш ва охир–оқибатда уларни ўзгартириш қобилиятини беради».
Сараево, Япония ва Ньютаунда мен дуч келган изтироблар муаммосининг ечимини фақат Худо таклиф қилиши мумкин. Шоир Жорж Герберт ўша кунни соғинади: «Қачон Сенинг севгингни ўз кўзимиз билан кўрамиз! Қачон бизни азобдан қутқарасан, Сен». Бироқ ўша лаҳзагача биз ҳар қандай таскин Худоси бизни тарк этмаганлиги ва ёвузлик ҳамда ўлим томонидан вайрон қилинган ҳамма нарсани тиклаш бўйича аста–секин, лекин ишончли ишни давом эттираётгани ваъдасига қаттиқ суянамиз.
«Сэнди–Хук»даги қирғиндан сўнг дарҳол дўстларимдан бири менга Дитрих Бонхёффернинг иқтибосини юборди. Коллеж ётоқхонасидаги бир хонада яшаган, немис дўстим ёзиб юборганди: «Буни Жамоатимиз мадҳиялари тўпламининг охиридан топдим. Таржима қилиб, сенга юбораяпман. Бундай кунда шу сўзларнинг айни пайтидир». Жамоат чўпони ва илоҳиётчи Бонхёффер нацист тузумга қаршилик қилгани учун концлагерга тушиб қолганди.
Ишонаманки, Худо ҳамма нарсадан – ҳатто энг ёмон ёвузликдан ҳам яхшилик чиқариши мумкин. Бунинг учун Худога одамлар керак, улар орқали мазкур томойилга биноан, бўлиб ўтаётган ҳамма нарсалар яхшиликка айлантирилади.
Ишонаманки, ҳар қандай фавқулодда вазиятда Худо қаршилик қилиш учун қанчалик керак бўлса, шунчалик кучни бизга беради. Аммо биз ўзимизга эмас, балки фақат Унга умид қилишимиз учун, У бу кучни бизга олдиндан бериб қўймайди. Шундай ишонч туфайли келажак ҳақидаги ҳар қандай хавотир енгиб ўтилиши шарт.
Ишонаманки, ҳатто бизнинг хатоларимиз ва муваффақиятсизликларимиз ҳам бежиз бўлмаган ва биз яхши деб ҳисоблайдиган ишларга қараганда, буларни эплаш қийин эмас.
Ишонаманки, Худо – абадийликкача бўлган қандайдир тақдир эмас, балки самимий ибодатларни ҳамда масъулиятли хатти–ҳаракатларни кутаётган ва уларга жавоб берадиган Зотдир.
Бонхёффер бу эътиқод рамзини гестапочилар томонидан қатл қилинишидан сал олдин тузган, қатл эса Германия сўзсиз таслим бўлишидан йигирма уч кун аввал содир бўлганди. У ўлимни эркинлик йўлидаги буюк байрам деб атаганди. Агар Бонхёффер хато қилган бўлса, у ҳолда ҳамма нарса бой берилган. Борди-ю, у ҳақ бўлса, демак ҳаммаси эндигина бошланаяпти.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.