Филип Янси. НЕГА? - (4–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Ўлим, кеккаяверма!
Клайв Льюиснинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Соялар салтанати” кинофильмида унинг хотини Жой Дэвидман саратон билан уқубатли олишувдаги қисқа ремиссия давридан роҳатланади. Улар иккаласи Грецияга романтик саёҳатга йўл олишади, бу улар учун соф фароғатнинг қисқа бир парчаси бўлади. Саратон яна кучайганда, ўзини олдинда нима кутиб турганини билган Жой шундай дейди: «Менинг келгуси азобларим – бугунги бахтнинг бир қисми. Қонун шундай».
Шундан кейин кўп ўтмай Жой вафот этади ва Клайв Льюис якунловчи эпизодлардан бирида Жойнинг онасиз қолган ўғлини юпатишга уринади. Льюис худди чўкаётган одам қутқариш чамбарагига тармашгани каби ёки оч киши овқатни орзу қилганидек, самодаги ишончга маҳкам ёпишади. У Жойнинг сўзларини бир оз бошқачароқ ифодалайди: «Ҳозирги изтироблар – келгуси бахтнинг бир қисми. Қонун шундай».
Ҳаворий Павлусга ҳам азоб-уқубатлар бегона бўлмаган, унинг эътиқоди хавфли даражада қийшайган сайёрага адолат келтириши мумкин бўлган ягона ечимга – Худонинг шифолаши ва бу дунёни қайта тиклаши зарурлигига асосланган эди. Павлуснинг ҳаёт тарихи ўз ичига кўп марта калтак ейишлар, қамоқлар, кема ағдарилиши ва илон чақишини олади, лекин барибир у буларнинг ҳаммасини келгуси ҳолатга умид қилиб, қувонч билан қарши олди: «Бизнинг ўткинчи, енгил азоб-уқубатларимиз [!] бизга ҳаддан ташқари ажойиб ва абадий улуғворлик келтиради». Ҳаворий бу билан чекланиб қолмай, унинг ваъзи ва эътиқоди ўликдан тирилишсиз бефойда эканлигини тўғридан-тўғри баён қилади. «Агар биз ёлғиз бу ҳаёт учун Масиҳга умид боғлаган бўлсак, энг бахтсиз инсонлар эканмиз», – эълон қилади у ҳазин овозда.
Мен Ньютаун жамоасига немис шоири Фридрих Рюккертнинг шеърларини ўқиб бердим. Қизилча касаллиги сабабли икки фарзандидан айрилгач, Рюккерт қайғу хуружида 428 та шеър ёзди. Бастакор Густав Малер улардан бештасини “Ўлган болалар” номи остидаги циклга бирлаштириб, уларга куй басталади. «Қувноқ нурларда эрийди зулмат, гўё тун қайғу келтирмагандек», – деб бошланади улардан бири. Қандай қилиб қуёш тушкунликнинг ғамгин туманини енгиб ўтишга журъат қилади?!
Малер қўшиқларидан охиргиси беихтиёр “Сэнди–Хук” мактабини эслатиб, ғам тортаётган онага тасалли келтирадиган ўша умид билан якунланади.
Яшин даҳшат солиб гулдираганда,
Болаларни бекитиб, уйда яширар эдим.
Лек, уларни уйидан айирдилар, –
Афсус, бир сўз дея олмадим!
Қандай бўрон, жала, дўл!
Болалар, қайтинг, қайтинг ортга!
Йўқса, қабр олар сизларни!
Аммо ўлим хавотирни ўлдирди.
Яшин даҳшат солиб гулдираганда,
Болаларни бекитиб, уйда яширар эдим.
Лек, уларни уйидан айирдилар, –
Афсус, бир сўз дея олмадим!
Бундай бўрон, жала ва дўлда
Улар гўё уйда ухлашар:
Яратувчи Қўли остида,
Бўронлардан паноҳ топишар.
Мен худди Ердаги мавжудлик биз Гўзал Диёрга йўлда босиб ўтишимиз шарт бўлган қандайдир ўлим олди ҳолатидек, ўлимдан кейинги ҳаётга жуда кўп эътибор қаратган масиҳийлар орасида катта бўлдим. Яхшиямки, Юрген Мольтманн ва Николас Райт каби илоҳиётчилар диққатимни бизнинг ҳозирги ва бўлғуси ҳолатимиз ўртасидаги ўзаро боғлиқликка жамлаб, ушбу бузилган мувозанатни тўғрилашга ёрдам беришди. Шундай бўлса ҳам, мен, айниқса, автоҳалокатга учраганимда ва ўлим билан юзма–юз келганимда, фақат Ердаги ҳаётга диққатимни жамлаб, бошқа томонга оғишга ҳаққим йўқлигини ҳам тушундим. Мен яралганларни икки эгизак душман – ёвузлик ва ўлимдан мангу қутқариш тўғрисида Худонинг ваъдасини эслатиб туришларига муҳтожман. Акс ҳолда, ҳар биримизда қандай умид қолган бўларди?
Аюб ўз кулфати орасида ҳаммасини тўғри тушунди, чунки ўлим эҳтимоли ҳақида мулоҳаза қиларди:
“Хўш, агар ўликлар диёри менинг уйим бўлса,
Тўшагимни зулматда ёзсам,
Қабрга, сен отамсан, десам,
Қурт–қумурсқаларни, онамсиз, опа–сингилларимсиз, десам,
Мен умидли одам бўламанми?
Мени, умиди бор, деб ким айтади?!”
“Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?” қўлёзмаси устида ишлар эканман, Аюб китобининг охирида илгари ҳеч қачон эътибор қилмаганим бир тафсилотга кўзим тушиб қолди.
Муаллиф Аюб ўз синовлари даврини ўтганидан сўнг, Худо унга у йўқотганидан нақ икки марта кўп нарса берганини кўрсатади: 7.000 мингта қўй ўрнига 14.000 қўй; 3.000 туя ўрнига 6.000 туя; 500 та ҳўкиз ва эшак ўрнига 1.000 та. Бироқ бир истисно ҳам бор эди. Аюб етти ўғли ва уч қизини йўқотганди ва тиклаш жараёнида унинг етти ўғли ва уч қизи туғилди – икки марта кўп эмас, балки олдин қанча бўлган бўлса, худди шунча. Қўйлар ва ҳўкизлар каби одамнинг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Ҳатто само ва мангу ҳаёт ҳақидаги ваҳийлардан анча олдин ёзилган бу қадимий тарих ҳам бўлажак ўликларнинг тирилишини кўрсатади. Бир кун келиб ўзининг дастлабки ўн фарзанди билан қўшилиб ва уларни кейинроқ туғилган ўн фарзанди билан учраштириб, Аюб икки баробар мукофот олади.
Цунами вайрон қилган Япония минтақаси бўйлаб саёҳатим вақтида мен юздан ортиқ бола ҳалок бўлган бир умумий ўрта мактабга бордим. Кўз олдимда ноширим ўзининг iPad’ини кўтариб, ушбу мактаб ўқувчиларидан бири суратга олиб, YouTubeга жойлаган видеороликни ишга туширди: бизнинг турган жойимизга ўша пайтда сувли девор шиддат билан ёпирилганди. Иккинчи қаватдаги синфларнинг деворлари сувнинг кўтарилиш даражасини аниқ кўрсатарди. Кўп болалар юқори қаватга кўтарилишга ҳаракат қилишганидан зинапояда ҳалок бўлишганди. Бир йил ўтгач, япон оналари доимгидек ҳар куни мактабга келишарди, чунки сув билан қайтган пляжлардаги барча ахлат – энг кичик бўлакларгача – мактабнинг спорт залини тўлдирганча қутиларга яхшилаб сараланган эди. Оналар фарзандларини эслатиб турадиган нарсаларни – тушлик қутиси; сиёҳли қалам; фотосуратлар; мақтов ёрлиғи; мактаб деворий газетаси; юмшоқ ўйинчоқларни – қидириб топиш учун қутиларни бирма бир саралашарди.
Энди ҳар сафар Бостон марафонида 2013 йилда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар хотирасини ёдга олишади. Бутунжаҳон савдо маркази ёдгорлиги ҳар бир қурбоннинг исмини кўрсатади. Баъзи ота–оналар ўз боласининг хонасини 2012 йилда бўлган кўринишда сақлашади ва ҳамма хотиралар парчаларини авайлашади: фотосуратлар, видеоёзувлар, севимли ўйинчоқлар. Биз Қодир Худо янада кўпроқ нарсалар қилишидан умидовор бўламиз: худди ўша Эмили, Дон, Даниэл, Шарлота, Жозеф, Кэтрин, Жек, Дилан, Лорен ва бошқа ҳаммани шунчаки хотирада жонлантириш эмас, балки тирилтириш, янги ҳаёт бахш этишдан.
Мавлуд байрамида биз “О кичик шаҳар Байтлаҳм” мадҳиясини куйлаймиз, унда қуйидаги сатрлар бор: «Қоронғу кўчаларингда Нур мангу порлади; ўтмишдаги умид ва қўрқувнинг учрашув жойига айландинг». Гарчи “Сэнди–Хук”даги қирғиндан кейин тез орада бутун дунё эсга олган бу булғанган, зўравонликка ботган сайёрада ҳали ҳам ёвузлик ва ўлим ҳукмронлик қилаётган бўлсада, у бизнинг энг энг яхши, чин умидимизни мужассамлаштиради. Бизга бутунлай қарама–қаршилик йўлини кўрсатиш учун Исо бу дунёга ночорлик ва офатлар вақтида кириб келди. Муқаддас Китобнинг охирги Китоби бу қандай кўринишда бўлишини кўрсатади: «Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди. Энди ўлим мавжуд бўлмайди, Ҳеч ким қайғурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди... Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!».
Масиҳ тирилганидан сўнг, Хушхабар бутун Рим империяси бўйлаб тарқалгач, илк масиҳийлар худди бу таназзулга учраган сайёрадаги бошқа одамлар каби ўлишда давом этавердилар. Бироқ, вақт ўтгач ўз нишидан айрилган ўлим бўйсундирилди. Энди вафот этганларни мажусийлар мақбаралари ва қишлоқларнинг четига эмас, балки сояли Жамоат ҳовлиларининг айнан “уйқу жойи” деб номланган қабристонларига дафн этишарди. Бу ўзгариш шунчаки рамзий эмасди, сабаби тананинг тирилиши ваъдасига чуқур ишончни акс эттирарди.
Лондондаги Авлиё Павлус ибодатхонасининг бош руҳонийси Жон Донн XVII асрдаги вабо эпидемиясининг энг ёмон йилларида юзлаб одамларни дафн қилди. Ўзим ҳам ҳалокатли касалликни юқтириб олдим деган қарорга келгач, у қуйидагича дадил баёнот қилди:
Ўлим кеккаяверма: бу одамлар ёлғони,
Гўёки енгиб бўлмас кучинг бормиш...
Ҳаммамизни уйқудан мангуга уйғотишар,
Эй сен, о ўлим, шунда ўзинг ҳам ўласан.
Ўлимнинг ўзи ҳам ўлиши – Ньютаун ва бутун дунё яна бир бор эшитиши зарур бўлган мактубдир.
Инглизча cemetery (қабристон) сўзи юнончадан келиб чиққан бўлиб, айнан “ухлашга ётқизиш” маъносини англатади. – Таҳр. изоҳи.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.




































































































































