Филип Янси. НЕГА? - (4–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган имон
Ньютаун билан қўшни қишлоқдаги жамоат уюштирган иккита йиғинда менга сўз беришди. Бу йиғинлар жума ва шанба куни кечқурун бўлиб ўтди ҳамда уларга барча хоҳлаганлар таклиф қилинди. Ташкилотчилар қанча одам келишини билмасди. «Янги Англия аҳли унчалик ҳам диндор эмас, эҳтимол, қандайдир бошқа мавзуда фикрлашишни маъқул кўришар», – деб огоҳлантиришди мени. Байрам кунлари ва қор бўронига қарамай йўллар музлаб, хавфли бўлиб қолган бўлсада, жамоат йиғинларининг ҳар бирига минг нафардан одам келди ва яна шунча одам – Жамоат якшанба хизматига келди.
Йиғилишни очишдан аввал оркестр сокин мусиқа чалди, жамоат аъзолари саҳнадан ўтишди ва ҳалок бўлганларнинг ҳар бири хотирасига бағишлаб йигирма олтита шам ёқишди. Ҳар сафар катта экранларга қурбон бўлганнинг исмини чиқаришди. Кейин менга сўз беришди. Мен ғамгин қиёфаларни кўздан ўтказдим, уларнинг орасида исмини биз ҳозиргина кўрган болаларнинг ота–оналари, шунингдек, ҳалок бўлган ўқитувчиларнинг ҳамкасблари ва жасадларни йиғишга ёрдам берган шошилинч хизмат ходимлари борлигини билардим. Ньютаун бир вақтнинг ўзида осойишта ўтмишини ва ўз келажагининг бир қисмини йўқотганига аза тутарди.
«Авваламбор, нима ҳақида гапирмаслигимни айтиб ўтишга ижозат беринг, – деб йиғилишга мурожаат қилдим. – Мен қуролларни назорат қилиш, ақлий бузилишлар, тарбиядаги хатолар ёки “Сэнди–Хук”да содир бўлган ҳодисанинг қайғули тафсилотлари ҳақида гапирмайман». Буларнинг ҳаммасини етарлича эшитгансизлар, деб ўйлайман. Мен сизларга кўп амалий маслаҳатлар бермайман. Очиқ тан оламан: маслаҳат беришга унчалик уста эмасман. Мендан ягона мавзуда гапириб беришимни сўрашди, шу боис ўз нутқимни “Мен азоб чекаётганимда, Худо қаерда?” саволи билан чеклайман»
Сўнгра мен “Сэнди–Хук”даги воқелардан кейин бу савол устида мулоҳаза қила туриб, менинг эътиқодим силкиниб кетмай, аксинча мустаҳкам бўлганини сезиб ҳайратланганимни айтдим. Олижаноб ва қудратли Худо ҳақидаги саволлар менга яхши таниш, бу саволлар азоб–уқубат ёғилиши биланоқ юзага қалқиб чиқади ва мен ёзган нарсаладан кўпи айнан шунинг атрофида айланади. Лекин барибир, илоҳиётчи Мирослав Вольф Ньютаундаги отишманинг эртасига ўз блогида таъкидлаганидек: «Изтиробларни кузатаётганларда Худони инкор қилиш васвасаси пайдо бўлади. Азоблардан ўтаётганлар эса кўпинча Ундан воз кеча олишмайди – ўз таскинлари ва оғриқлари туфайли». Қиш оқшомида жамоатга шунча одам келгалиги менинг фикримни тасиқларди.
Вольф яна шундай деган: «Сиз олижаноб Худога ишонганингиздагина, бу дунёдаги ёвузликка қарши тура оласиз. Акс ҳолда, қаршилик қилишингиздан маъно йўқ».
Менга Ньютаундан қўнғироқ қилишларидан сал олдин епископ Дезмонд Тутунинг Жанубий Африкадаги тажрибаси ҳақидаги ҳикоясини ўқиб чиққандим. “Ҳақиқат ва ярашув комиссияси”нинг раҳбари бўлган у ўзининг илоҳиётчилик хизмати қаттиқ синовга дуч келишига тайёрланганди – қисман у тергов қилган кўп жиноятларни “батартиб масиҳийлар” содир этганлиги туфайли (нима бўлганда ҳам, апартеид (ирқий айирмачилик) ЖАР ислоҳотчи жамоатининг самараси ва расмий доктринаси эди). Туту кун сайин шафқатсиз зўравонлик қурбонларининг гувоҳликларини тингларди. Африканерларнинг югурдаклари гумон қилинувчиларни чала ўлик қилиб калтаклашар ва баъзан совуққонлик билан отиб ташлашарди. Айби тасдиқланганларга эса бу қора танлилар “шода” кийдиришади: бўйнига бензинга ботирилган шина кийдиришиб, кейин уни ёқиб юборишарди.
Епископ Туту, икки йил давомида эшитган бу ҳикоялар, унинг эътиқодини мустаҳкамлаганидан ҳайратга тушди. Эшитишлар уни жиноят содир этган одамлар маънавий жавобгарликда эканлиги ва яхшилик ва ёмонлик бир хил даражада реал ҳамда муҳим эканлигига ишонтирди, «чунки бизнинг коинотимиз шундай тузилган: агар биз унинг маънавий қонунларига мувофиқ яшамасак, бунинг учун тўлиқ тўлов тўлаймиз». Ғайриинсонийликнинг бетиним гувоҳликларига қарамай, Туту янгиланган умид билан мажлисдан кетарди: «Биз, масиҳийлар учун ўлим ва Исо Масиҳнинг тирилиши севги нафратдан кучли, ёруғлик зумлатдан кучли, кулги, қувонч, ҳамдардлик, яхшилик ва ҳақиқат уларнинг жирканч қарама–қаршиликларидан анча кучли эканлигининг рад этиб бўлмас далилидир». Мен учу «Сэнди–Хук»даги воқеалар Тутунинг хулосалари тасдиғи бўлиб хизмат қилди.
Мен Тутунинг воқеликка қарашларини мутлақо инкор қиладиган “янги атеистлар” ва эволюционист–биологларнинг асарларини ҳам ўқидим. Масалан, дин устидан уни “ақлнинг вируси” деб куладиган Ричард Докинзнинг таъкидлашича, коинот «агар унинг асосида ҳеч қандай ният, ҳеч қандай мақсад, на ёмонлик, на яхшилик – кўр-кўрона, шафқатсиз бефарқликдан бошқа нарса бўлмаганда кутишимиз мумкин бўлган худди шундай хсусиятларга эга». Стивен Жей Гулд инсониятни “агар ҳаёт дарахтини кўчириб ўтқазиш мумкин бўлганида, ҳеч қачон яна қайтарилмайдиган бир лаҳзалик космик тасодиф” деб таърифлайди». Бу ва бошқа замонавий олимларга кўра, биз – мутлақо ўз манфатлари йўлида ҳаракат қиладиган худбин генлар томонидан дастурланган мураккаб организмдан бошқа нарса эмасмиз.
«Сиз шунга ўхшаш нарсани бошдан кечирдингизми? – деб сўрадим Ньютаунда тўпланганлардан. Бу одамлар қаршисида “янги атеистлар”нинг гипотезалари янада маъносиз кўринарди. – Мен бундай деб ўйламайман. Мен қайғу, ҳамдардлик ва сахийликнинг қуюлишини кўрдим, кўр–кўрона, шафқатсиз бефарқликни эмас. Болаларни қутқариш учун ўз ҳаётини қурбон қилган мактаб ходимлари томонидан ҳамда жамоат ва бутун мамлакатнинг ҳамдардлик билан муносабат билдиришида мен худбинлик эмас, ўзидан кечишни кўрдим. Мен ҳалок бўлган одамлар муҳим эканлигини, 14 декабрь куни биз бебаҳо нимадандир айрилганимизга чуқур ишонч намоён бўлганлигини кўрдим».
Фожиа орасида ҳатто чин дунёвий маданият ҳам алоҳида инсоний моҳиятларнининг қадрини тан олади, бу бизнинг ҳар биримиз Худонинг тимсолини акс эттирамиз деган масиҳийлик ишончининг акс–садосидир. Шу нарса ёдимга тушди: 2001 йил 11 сентябрдан сўнг “Нью–Йорк Таймс” газетаси Бутунжаҳон савдо марказига ҳужум оқибатида ҳалок бўлган уч минг кишининг ҳар бири ҳақида таъзиянома (некролог) чоп этишга қарор қилганди, бу билан газета ўша одамлар шафқатсиз лоқайдлик коинотидаги қандайдир космик тасодиф эмас, балки бу одамлар муҳимлигини тасдиқлаганди. (Яна шуниси эътиборга лойиқки, умуммиллий фожиалардан кейин оммавий ахборот воситалари руҳонийларга, раввинларга ва жамоат чўпониларга мурожаат қилишади, айни пайтда атеистлар эса эҳтиёткор сукут сақлашади.)
Гарчи фоижалар ҳақиқатан ҳам ишончни шубҳа остига қўйсада, улар бу ишончни мустаҳкамлайди ҳам. Сўзсиз, биз – қиёфасиз коинотнинг тасдофий маҳсули эмас, балки биз билан абадий яшашни истаётган Худони яхши кўрадиган мавжудотлар эканлигимиз далили – яхши бир янгиликдир. Ньютаунда танишимга шу саволни бир оз ўзгартириб бердим: «Мен азоб чекаётганимда, қаерда Худо йўқ?» Кинорежиссёр Ингмар Бергман замонавий жавоб таклиф қилади: «Сен ҳеч бир мақсадсиз туғиласан, ҳеч бир мазмунсиз яшайсан. Ҳаётнинг мақсади унинг ўзида мужассам. Ўлар экансан, сен шунчаки ўчасан».
Мен учрашган «Сэнди–Хук» мактабида фарзандини йўқотган ота–оналарнинг кинорежиссёрнинг хулосасидан кўнгиллари айнийди. Улар ўғли ёки қизининг мавжудлиги 2012 йил 14 декабрь билан тугамаганига, аммо шахсиятли ва севувчи Худо Ўз ваъдасини бажаради ва биз учун мукаммал уй тайёрлаяпти, деган умидга маҳкам ёпишиб олишган.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.