Филип Янси. НЕГА? - (4–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Ўт ўчириш қисмида
Фожиа куни эрталаб кимдир Уолнат–Хиллд жамоатига жамоат чўпонининг саккиз ёшли қизи ўқиётган «Сэнди–Хук» мактабидаги отишма ҳақидаги янгиликни етказиш учун қўнғироқ қилди. У консультантларга етиб келиш ва ўз болаларининг тақдири ҳақида хабар кутаётган одамларни қўллаб–қувватлаш ҳақида дарак беришга улгурган бошқа бир жамоат чўпони билан биргаликда, дарҳол ўша ерга жўнади. Сариқ тасма билан ўраб олинган ва полициячилар ҳамда терговчилар билан тўлиб–тошган бошланғич мактабдан юз метрларча наридаги ўт ўчириш қисми ва жамоатчилик марказида ота–оналар тўпланишди.
Консультантлардан бири бу кўринишни шундай тасвирлайди: «Бизга қўнғироқ бўлиши биланоқ етиб келдик. Албатта, биз тинмай CNNнинг отишма жойида воқеалар ривожи қандай бўлаётганлиги ҳақидаги янгиликларини эшитиб бордик. Баъзи миш–мишлар асоссиз бўлиб чиқди. Масалан, Адам Лэнзанинг акасини янглишиб қўлга олишганди. Содир бўлган воқеа ҳақида бир–бирига қарама–қарши ҳар хил фаразлар эшитиларди. Ҳар ҳолда мактабнинг ичида қолган ҳамма болалар бўлмасада, кўпчилиги ҳалок бўлганлигини тушуниб турардик. Улар қанча эди? Ўн нафарми? Ўн саккизми? Йигирмами? Уларнинг умумий сони ноаниқ эди. Аммо ўт ўчириш қисмига келиб, ота–оналар яна ҳам камроқ нарса билишини тушундик. Улардан янгиликларни эшитмасликни сўрашганди. Гангиб қолдим. Ўлдирилган болалар ҳақида бутун дунё билар, фақат уларнинг ота–онаси билмасди!»
«Уолл–Стрит Жорнал» газетаси ўт ўчириш қисмидаги кайфиятни “таранг саросима” деб тасвирлади. Ҳар хил амалдорлар келиб, токи қурбонлар аниқ таниб олинмагунича ахборотни ошкор қила олмаслигини айтишарди. Ота–оналарни мактаб ичкарисига қўйишни истамаган ҳолда, ота–оналардан уларнинг болалари айнан қандай кийимда бўлганлигини сўрашарди. Ўша куни эрталаб кўпчилик болаларни оналари кийинтирган эди ва ва ҳокимиятдагилар ўзларига зарур бўлган маълумотларни тўплашаётган эди.
Ўт ўчири қисмига биринчи бўлиб ўша куни уйда қолган оталар ва оналар етиб келганди. Тез орада уларга ишдан шошиб чиқиб кетган ота–оналар, улардан кейин эса – руҳонийлар, раввинлар ва бошқа маҳалий жамоат чўпонлар қўшилди. Баъзи ота–оналар мактабдан қутқариб олинган катта фарзандларини тинчлантиришар ва айни пайтда ҳали топилмаган биринчи синф ўқувчилари ҳақида янгилик кутишарди. Кимдир ёниқ ҳолда қолдирган катта телевизорда ҳали ҳам мультфильмларнинг кадрлари липиллаб турарди. Одамлар ярим овозда гаплашишар, қучоқлашишар, бир–бири учун ибодат қилишар ва кутишарди... Бир соат, икки, уч соат... Кўксидаги автомат билан хона бўйлаб у ёқдан–бу ёққа бориб келаётган офицер зўриқишни кучайтирарди.
Ота–оналар энг ёмон ҳолатни назарда тутганлари ҳолда, ҳали ҳам умид зарраларига ёпишишарди. Ниҳоят губернатор келди. Ўз ҳамдардлигини билдиргач, у ҳокимият қўлидан келган ҳамма ишни қилишига ишонтирди ва тўлиқ аниқлаштириш тугаши биланоқ болалар ҳақида хабар қилишларини билдирди. «Бу ерда тунгача қолиб кетишга тайёр бўлиб туринглар», – деб қўшимча қилди у.
Деярли тўрт соат ўтиб бўлганди. Кимдир губернаторнинг гапини бўлиб сўради: «Кимдир тирик қолдими?». Бир лаҳза жим қолгач, амалдор атрофга қараб олди ва яна гапира бошлади. Ўша одам яна унинг сўзини бўлди – бу гал қаттиқроқ овозда сўради: «Бизга ҳақиқатни айтинг! Бирор киши тирик қолдими?!»
Ёрдам кутгандек бўлиб губернатор ўз жамоасига қаради, кейин эса ҳеч ким эшитишни истамаган янгиликни хабар қилди: «Токи яқинларингиз ҳалигача сизлар билан бирга эмас экан, демак энди улар йўқ. Ҳозиргача қўлимизда бўлган ахборотга қараганда, мактабда қолган ҳамма болалар ҳалок бўлган».
Губернаторнинг катта маслаҳатчиси эслайди: «Бу даҳшатли кўриниш эди. Баъзи одамлар полга қулаб тушди. Кимдир бақирарди». Кўчадагилар ўт ўчирувчилар биносидан келаётган қичқириқлар ва фарёдларни эшитишди. Шу ерда бўлганлардан бири буни бир сафар Яқин Шарқда бомбардимондан кейин кўрганлари билан таққослайди, ўшанда ҳалок бўлганларнинг қариндошлари дард-аламини ташига чиқариб, кўксига муштлаган эди. Бу – ота оналар энди ҳеч қачон ўзларининг олти ва етти ёшли болаларини тирик кўрмаслигини тушунган лаҳза эди.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.