Филип Янси. НЕГА? - (3–қисм) Ўзбек тилида
NEGA? (Philip Yansi) O‘zbek tilida Audiokitob
Ҳар доим жавобсиз қолаётган савол
Мундарижа
1–қисм: Худо қаерда, ўзи?
Савол қайтмоқда
Ғамгин Мавлуд байрами
2–қисм: «Билишни хоҳлайман: Нега!»
Аввал силкинишлар, кейин тўлқин
Фожиа билан юзма–юз
Нега?
Бизнинг ягона умидимиз
Диққатнинг чалғиши
«Ёрдамчиларни изла»
Зиён қилиб қўйма
3–қисм: Худо ухлаб қолганда
«Бундай шафқатсизлик қаердан келди?»
Кўр ва кемшик дунё
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Қўшнилар
Умид учқуни
Эзгуликка элтувчи азоб
Ўсиш учун макон
4–қисм: Ёвузликни даволай туриб
Қайғу шаҳри
Ўт ўчириш қисмида
Синовдан ўтган ва мустаҳкамланган эътиқод
Узилган ҳаёт
Икки универсалия
Қийин саволлар
Ўлим, кеккаяверма
5–қисм: Уч буюк синов
Миннатдорчиликлар
Ёрдам сўраб қилинган нолалар
Сараевонинг ҳар бир бурчагида мен инсоният тарихини таъқиб қилиб келаётган саволнинг шарпали акс–садосини эшитардим: Нега Худо аралашмайди? Нега у яҳудийларга ташланишдан олдин Гитлерни олиб ташламади? Нега у Сараевони тўрт йиллик қамалдан кейин эмас, тўрт кунлик қамалдан кейин халос қилмади? Хаим Потокнинг «Менинг исмим Ашер Лев» китобидаги қаҳрамонлардан бири нолиганча, шундай дейди: «Оҳ, нақадар ғалати бу дунё. Баъзан менга, оламлар Парвардигорининг ғамхўрлик қиладиган бошқа бир дунёси бордек (Худо асрасин!) ва шунинг учун бу дунёга эътиборсиз қараётгандек туюлади».
Мен Болқон тарихини озчиликка зулм қилишнинг типик намунаси – яҳудийларнинг абадий тақдири ва Муқаддас Китобда қайта–қайта такрорланадиган мавзу сифатида кўра бошладим. Исроил ҳам фуқаролар уруши билан таниш эди. Биринчи шоҳ Шоул ҳукмронлиги даврида Довуд бошчилигидаги қўзғолон кўтарилди ва унинг ўзи кейинчалик ўз ўғли Абсаломнинг қўзғолонига дуч келганди. Икки авлод ўтиб, мамлакат иккига бўлиниб, Болқондаги воқеалар каби беқарорлик даврини бошлаб берганди.
Бундай пайтларда норозилик қўшиқлари ҳамду сано қўшиқлари билан қўшилиб кетарди, буни Забур китобидан ҳам кўриш мумкин. Муқаддас Китобнинг «The Message» деб номланувчи парафраз–таржимаси муаллифи Южин Петерсоннинг фикрича, Забурнинг учдан икки қисми нолалардан иборат. Довудга тааллуқли бўлган санолардан бирида шундай нола қилинади: «Мадад сўраб, силлам қуриди, Томоқларим қақраб кетди, Эй Худойим, Сени кутиб, кўз нурим сўнди». Бошқаси эса шундай дейди: «Эй Эгам, вақти келди, Ўз ишингни қил, Сенинг қонунинг бузилди». Худо бизнинг норозилигимиз сабабларини, шунингдек, азобга қарши ғазабга бўлган эҳтиёжимизни тўлиқ тушунганга ўхшайди[1].
Баъзан Худонинг «танланган халқи», худди Сараево аҳолиси каби, сўзнинг том маъносида қамал остида қолган. Шундай ҳужумларнинг биридан сўнг, оссурияликлар минглаб исроилликларни ўлдиришди ва тирик қолганларни қулликка олиш учун бурун ёки пастки лабларини темир илгаклар билан тешдилар.
«Исроилнинг йўқолган қабилалари» шундай пайдо бўлди. Кейинги ажнабий босқинчи Бобил эса бундан ҳам узоқроққа бориб, Қуддусни эгаллаб, Худонинг маъбадини вайрон қилди. Жанглар чанги бир оз пасайгач, исроилликлар бутун ер юзига тарқалиб кетишди ва йигирма беш аср давомида мустақил давлат сифатида бирлаша олмадилар. Бу фожиа ҳақидаги таассурот остида ёзилган Забур саноларидан бири, мен Сараево аҳолисидан душманларга нисбатан эшитган худди шундай аччиқликни билдиради: «Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир. Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб, Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир».
Пайғамбарлар Худонинг аралашишини сўраб ялиниб–ёлвордилар. «Адолат хусусида савол бермоқчиман, – талаб қиларди, чираниб Еремиё. – Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?» Хабаққуқ нисбатан кам назокат билан: «Эй Эгам, қачонгача Сендан ёрдам сўраб ёлворай?! Менга қулоқ соласанми ўзи?! Қачонгача: “Зўравонликдан қутқар!” – деб илтижо қилай?! Бизга нажот берасанми ўзи?! Нима учун ноҳақликка қараб туришим керак?! Бундай ҳақсизликка қандай чидай оляпсан?!»
Эски Аҳддаги нолалар ва норозиликларнинг кўплиги, адолатсизлик қанчалик даҳшатли бўлмасин, биз инсоният тарихидаги воқеаларда Худонинг бевосита шафоатига ишона олмаслигимизни аниқ кўрсатмоқда. Исроилликлар ва Сараево аҳолиси каби кўплаб художўй одамлар уруш ва зулм бўронига тушиб қолган. Мен Хитой ва Совет Иттифоқидаги эътиқоди учун таъқибга учраган миллионлаб масиҳийлар ва бугунги кунда Сурия, Ироқ, Эрон, Покистон ва Нигерия каби мамлакатларда зўравонликка дучор бўлганлар ҳақида ўйлаяпман.
Муқаддас Китоб мисолида мен зўравонлик ва адолатсизликка қарши норозилик билдиришимиз ва ҳатто бундай дунёнинг мавжуд бўлишига йўл қўйгани учун Худодан жавоб беришини талаб қилиш тўғри эканини ҳам билиб олдим. Дунёдаги азобларнинг кичик бир қисмига чидаб, ўзим ҳис қилаётган ҳамма нарсани, жазога тортилмасдан Худога айтишим мумкин. Ричард Рорнинг таъкидлашича, Аюбнинг тақводор дўстлари Худо ҳақида баланд овозда гапираётганларида, Аюбнинг ўзи Худога гапираётган эди. У тўғридан–тўғри Худога эллик саккиз марта мурожаат қилган.
Худди шунга ўхшаш тарзда, бир яҳудий раввин касалхоналар ва маросим залларида кўпинча қулайлик манбаи сифатида ишлатиладиган Забурнинг 22–саносида иккита жуда хилма–хил мотивни бирлаштирганини таъкидлайди. У далда берувчи сўзлар билан бошланади: «Эгам Менинг чўпонимдир. Мен муҳтожлик кўрмасман асло», – деб яшил яйловлар ва сокин сувларнинг тасвирини чизади. Бу саҳнадан фарқли ўлароқ, «душманларим» ва «зулмат водийси»нинг мавжудлиги ҳақида гапирадиган иккинчи саҳна даҳшатлироқ кўринади. Аммо Худо ҳақидаги биринчи роҳат–фароғатдаги тасвирда янада четлаштирилган йўсинда, (Худо ҳақидаги сўзлар) учинчи шахсда айтилади: «Ям–яшил яйловларда У менга ором беради... Мени тўғри сўқмоқлардан етаклайди». Сано айтувчи зулмат водийсидан ўтгандан сўнг, оҳанг иккинчи шахсга (Худога қаратилган сўзлар) ўтади. Душманлар, шунингдек, ёвузлик каби ҳали ҳам мавжуд, лекин «Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан». Худо янада яқинлашди.
Ушбу учта сўз: «Сен мен билансан» – биз қийин пайтларда ишонишимиз мумкин бўлган ягона нарсани очиб беради. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, биз ҳар доим «Иммануил»га таянишимиз мумкин, бу шунчаки: «Худо биз билан» деган маънони англатади. Муқаддас Китобда тарихга Худонинг самарали аралашуви ҳақида бир неча мисоллар бор, лекин улар жуда кам учрайди ва кўпчилик қурбонларни қутқариш учун жуда кеч келган. Кўпинча, Худо тарихни ўзгартириш учун ўзгартирилган одамлардан фойдаланади. Биз учун бирор нарса қилишини сўраб Худога ёлворамиз, У эса бизнинг ичимизда ва ёнимизда ҳаракат қилишни афзал кўради.
Бунинг исботи сифатида Худо мумкин қадар энг катта яқинликни намойиш қилиб, ўз бирдамлигини кўрсатди: Худонинг Ўғли, Иммануил инсониятга қўшилди. Бу сўзни биринчи марта Исроилдаги ички урушлардан бирида Ишаё пайғамбар ишлатган. «Ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди», – деди у ўз башоратида, кейинчалик уни Матто Исога нисбатан қўллаган. Бошқа парчаларда Ишаё «Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодаси» деб аталадиган ва бир кун келиб ер юзида адолатни тиклайдиган болани тасвирлаган.
Колорадодаги жамоат чўпоним қачонлардир Регент коллежида ўқиган пайтлари Южин Петерсон ўтадиган Забур ўқув курсини ўтган. «Менга бу курс ёқарди, эслайди у, - лекин уй вазифаларини ёқтирмасдим. Петерсон биздан тоза ҳавога - Ванкувер кампуси атрофидаги қуюқ ўрмонга чиқиб - худди осмонга отгандек, баланд овозда кунига бештадан санога иқтибос келтиришни талаб қиларди». –Муалл.изоҳи.
Книга на Узбекском языке: - Почему? (Филип Янси)
Где Бог, когда я страдаю? Этот вопрос звучит безмолвным рефреном каждый раз, когда случается беда – неважно, с одним человеком или целыми нациями. Стоит произойти природному катаклизму, эпидемии, войне или очередному теракту – и сразу же сотни людей взывают к небесам: «Доколе, Господи?!» Если мы не можем доверить Богу безопасность наших детей или защиту близких от мучительной смерти, то в чем вообще можно Ему доверять? Почти 25 лет назад Филип Янси написал нашумевшую книгу, где попытался изложить свой взгляд на эту извечную проблему. Сегодня события на трех континентах, которые лихорадят человечество, заставляют его снова взяться за перо. C характерной для автора прямотой и честностью книга обращается к тем, кто несет тяжкое бремя страданий, чья вера пошатнулась от перенесенной боли, кто испытал разочарование в Боге и людях, но все равно пытается найти смысл в том, что происходит вокруг, и разобраться в этом ВОПРОСЕ, КОТОРЫЙ ОСТАЕТСЯ ВСЕГДА.




































































































































